Пресс-релизлар
28.07.2010 Микромолиялаш соҳасида қонунчилик базаси янада мустаҳкамланади
27 июль куни микромолиялаш соҳасида амалдаги қонунчилик базасига киритилиши назарда тутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини муҳокама этиш ҳамда соҳа иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар бўйича бошқа бир қатор долзарб масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Марказий банк, Микрокредитбанк мутахассислари, микрокредит ташкилотлари, кредит уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилди. давоми>
28.07.2010 “Aktiv-Invest” кредит уюшмаси фаолияти тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” қонуннинг 17-, 53-моддалари, «Кредит уюшмалари тўғрисида» Қонуннинг 6-, 28-моддалари ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан “Aktiv-Invest” кредит уюшмасидан (Тошкент ш.) кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилди. давоми>
27.07.2010 НКТ тизими ўсишда давом этмоқда
Жорий йил биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон нобанк кредит ташкилотлари (НКТ) тизими ўсишда давом этди.
Нобанк кредит ташкилотларининг умумий капитали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80,7% ўсди ёки 68,2 млрд сўмни ташкил этмоқда. давоми>
26.07.2010 Кредит ташкилотлари иккитага кўпайди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди: давоми>
19.07.2010 Банк тизими: мустаҳкам ресурс базасига эга
Республика Марказий банкида банк тизимининг 2010 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари ҳамда мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов томонидан республика Ҳукуматининг шу йил 29 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2010 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устивор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлашга доир банк тизимида ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирлар ижросига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. давоми>
13.07.2010 Микромолиялаштириш тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш
Марказий банк бош идораси ва ҳудудий бош бошқармалари ҳамда бошқа манфаатдор томонлар мутахассислари учун микромолиялаштириш тизимини тартибга солиш ва назорат қилишнинг энг яхши амалиётини муҳокама қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси томонидан ташкил этилди. давоми>
09.07.2010 Лицензиянинг амал қилиш муддати тугади
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек лицензиянинг амал қилиш муддати тугагани сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори билан “O’zbekiston” нашриёт-матбаа ижодий уйига қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилди. давоми>
01.07.2010 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг қўшма баёноти
Тошкентда 30 июнь куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси ва Ўзбекистон Республикаси расмий органлари қуйидаги қўшма баёнотни қабул қилди: давоми>
Пресс-релизлар архиви:
|