Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Очиқ маълумотлар

Янгиланган сана:  8 Янв 2024, 15:05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли қарорига асосан:

Очиқ маълумотлар – интернет тармоғида маълумотлар массиви форматида жойлаштирилган, инсон томонидан олдиндан ўзгартириш киритилмасдан (машина ўқийдиган) фойдаланиладиган ва автоматлаштирилган тарзда ишлов берилишини таъминлайдиган ҳамда эркин (бепул) фойдаланиладиган давлат ва маҳаллий ўзини-ўзи идора қилиш органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардир.

Сайтнинг мазкур бобида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ маълумотлари нашр этилган. Очиқ маълумотлар тўплами бўйича таклиф ва мулоҳазаларни info@cbu.uz манзилига юборишингиз мумкин.

Очиқ маълумотлар порталидан олинган маълумотлар рўйхати


Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2021 йилдаги ПФ-6247-сон Фармонига асосан:

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати.

Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар



Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Фармони, 14.06.2022 йилдаги ПФ-154-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ

Марказий банк фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари




USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X