Пресс-релизлар
05.03.2010 МБ ходимлари микромолиялашда ижтимоий таъсир кўрсатиш тенденцияларини аниқлашга доир масалаларни муҳокама қилдилар
Республика Марказий банки ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси, Германиянинг техник ҳамкорлик бўйича жамиятининг “Марказий Осиёда микромолиялаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси, Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ микромолиялаштириш маркази ҳамкорлигида Марказий банк Ўқув марказида ходимлар учун микромолиялаштиришда ижтимоий таъсир кўрсатиш тенденцияларини аниқлаш мавзуида тренинг ташкил этилди. давоми>
04.03.2010 ОАВ вакиллари микромолиялаш ва кредит ахборотини алмашиш тизимининг зарур масалаларини муҳокама этдилар
Марказий банк ва БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги ваколатхонасининг “Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси, Техник ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг (GTZ) “Марказий Осиёда микромолиялаштиришни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш” лойиҳаси, Халқаро молия корпорацияси (IFC)нинг Швейцария ҳукумати кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжонда молиявий инфратузилмаларни мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш Халқаро маркази ҳамкорликда Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-марказида республика оммавий ахборот воситалари ходимлари учун молиялаштиришдаги долзарб масалалар бўйича икки кунлик тренинг ташкил этилди. давоми>
02.03.2010 «Asia alliance bank» чет эл валютасида операцияларни амалга оширади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан «Asia Alliance bank» (Тошкент ш, Шайхонтохур кўчаси, 87а уй) хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия берилди.
01.03.2010 Микрокредит ташкилотлари учун ижтимоий таъсир кўрсатишни бошқариш бўйича тренинг
2010 йил 22-25 февраль кунлари «Пойтахт» Бизнес Марказида Ўзбекистон микрокредит ташкилотлари (МКТ), кредит уюшмалари (КУ) ва Ўзбекистон Микрокредитбанки раҳбар ходимлари учун ижтимоий таъсир кўрсатишни бошқариш бўйича тренинг бўлиб ўтди. Мазкур стратегик семинар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг «Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси, Германиянинг техник ҳамкорлик бўйича жамияти (GTZ) минтақавий лойиҳаси, Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларини микромолиялаштириш маркази ҳамда Микромолиялаш ташкилотлари ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. давоми>
08.02.2010 Банк тизими: устивор вазифалар белгилаб олинди
Республика Марказий банкида банк тизимининг 2009 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январда ўтказилган йиғилишидаги дастурий маърузаларида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифалар ижросига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. давоми>
18.01.2010 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида ўтган танлов якунлари бўйича қўшма пресс-релизи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида” 2008 йил 31 октябрдаги қарорига мувофиқ 2009 йил якунлари бўйича тижорат банклари ўртасида навбатдаги танлов ўтказилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад – аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш борасида тижорат банкларини қўшимча рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш орқали банкларнинг инвестицион имкониятларини янада кенгайтириш, энг муҳими - аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини янада оширишдан иборат. давоми>
18.01.2010 Тошкентда янги банк очилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 9 январдаги қарорига мувофиқ «Hi-Tech Bank» (100060, Тошкент ш, Тарас Шевченко кўчаси, 35Б, А-уй) хусусий ёпиқ акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди ва уни тижорат банкларини рўйхатга олиш давлат китобига қайд этди. давоми>
31.12.2009 Молия бозорининг янги иштирокчилари
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддаси ва «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги юридик шахсларга кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди: давоми>
Пресс-релизлар архиви:
|