Курсы валют с 23.12.2014
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Телефон доверия

+998 71 200-00-44

  • ГУ ЦБ по Республике Каракалпакстан
  • ГУ ЦБ по Андижанской области
  • ГУ ЦБ по Бухарской области
  • ГУ ЦБ по Джизакской области
  • ГУ ЦБ по Кашкадарьинской области
  • ГУ ЦБ по Навоийской области
  • ГУ ЦБ по Наманганской области
  • ГУ ЦБ по Самаркандской области
  • ГУ ЦБ по Сырдарьинской области
  • ГУ ЦБ по Сурхандарьинской области
  • ГУ ЦБ по Ташкентской области
  • ГУ ЦБ по Ферганской области
  • ГУ ЦБ по Хорезмской области
  • ГУ ЦБ по городу Ташкенту
Тел.

Контакты

Карта разделов

Доклад о монетарной политике

  • 2016

    2015 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ
    ВА РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Жаҳон иқтисодиётида сақланиб қолаётган мураккаб вазият ва дунё бозорларида юзага келган ноқулай конъюнктурага қарамасдан, мамлакатимиз иқтисодиёти 2015 йилда ҳам юқори суръатларда ўсишда давом этди.

    Хусусан, 2015 йил якуни бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг реал ўсиши 2014 йилга нисбатан 8 фоизни ва унинг номинал ҳажми 171,4 трлн. сўмни ташкил этди.

    Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, жумладан, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг барча ички имконият ҳамда захираларини излаб топиш ва сафарбар этиш, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш, модернизациялаш ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини жадал ривожлантиришга, ички талабни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва самарали макроиқтисодий сиёсатнинг юритилиши ҳисобига таъминланмоқда.

    Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш, тадбиркорликка кенг имтиёз ва преферен­ция­лар йўлини очиб бериш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга муҳим аҳамият берилаётганлиги ва бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар иқтисодиётга йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг ошишида муҳим омил бўлмоқда.

    2015 – 2019 йилларда мамлакатимиз саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, замонавий инфратузилмани шакллантиришга қаратилган қатор дастурларда 2015 йил учун мўлжалланган вазифа ва чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши иқтисодиётга йўналтирилган капитал қў­йилмалар ҳажмининг юқори ўсиш суръатларини таъминлашга хизмат қилди.

    2015 йилда иқтисодиётда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 15,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилиб, ушбу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошди.

    Бунда ўзлаштирилган инвести­цияларнинг асосий қисми, яъни қарийб 80 фоизи корхоналар, аҳолининг маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилди. Жумладан, жами капитал қўйилмаларининг 3,3 мрлд. АҚШ долларидан кўпроғи ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир.

    2015 йилнинг ўзида 494 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар ташкил этилди.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашга ҳамда энергия тежамкор ва юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга устувор аҳамият берилаётганида намоён бўлмоқда.

    Хусусан, 2015 йилда иқтисодиётга йўналтирилган инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилди. Жумладан, ушбу даврда умумий қиймати 7,4 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.

    2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий чора-тадбирларнинг давом эттирилиши натижасида жами 980 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилди.

    Янги иш ўринларининг яратилиши билан бирга иқтисодиётда меҳнат унумдорлигининг барқарор ошиб бориши аҳоли реал даромадларининг ўсишига хизмат қилмоқда. Хусусан, 2015 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган жами реал даромадларнинг ўсиши 9,6 фоизни ташкил этди.

    Аҳоли даромадлари ва истеъмол харажатларининг барқарор ошиши, ўз навбатида, 2015 йилда чакана савдо айланмасининг 15 фоиздан зиёдга ошишига хизмат қилди.

    Иқтисодиётни ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришларнинг ўрта муддатли дастурлари изчил амалга оширилиши 2015 йилда макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлади.

    Хусусан, 2015 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2014 йилга нисбатан 8,0 фоизга ошди ва 91,7 трлн. сўмни ташкил этди.

    Саноатда юқори ўсиш суръатлари асосан енгил саноат (16,6 фоиз), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (14,1 фоиз) ҳамда озиқ-овқат саноати (14,4 фоиз) тармоқларида кузатилди.

    Бунда енгил саноат таркибига кирувчи тўқимачилик саноатида ўсиш суръати 12,1 фоизни, чарм ва пойабзал саноатида 22,0 фоизни ҳамда тикувчилик соҳасида 18,9 фоизни ташкил қилди.

    Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда асосий эътибор ушбу соҳада ҳам туб таркибий ўзгаришларни давом эттиришга ҳамда қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва уларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилди.

    2015 йилда қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 6,8 фоизга ошиб, 42,3 трлн. сўмни ташкил этди.

    Бунда деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг ўсиш суръати 6,7 фоизни, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг ўсиши эса 6,8 фоизни ташкил этди.

    2015 йилда иқтисодиётда пул­лик хизматлар кўрсатиш ҳажми 2014 йилга нисбатан 10,8 фоизга ўсиши хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 54,5 фоизгача ошишини таъминлади.

    2015 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматлар (30,0 фоиз), соғлиқни сақлаш (17,3 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (15,4 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш (18,1 фоиз), маиший хизматлар (17,5 фоиз), туристик хизматлар кўрсатиш (15,9 фоиз), қурилиш (18,6 фоиз), компьютер дастурлаш (13,4 фоиз) ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш (14,7 фоиз) каби соҳаларда кузатилди.

    Жумладан, банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги бозор хизматлари барқарор суръатлар билан ривожланиб бориши хусусий сектор ва кичик бизнес ривожига хизмат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида 80,4 мингта кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

    2015 йилда истеъмол товар­ларини ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 9,7 фоизга ўсиб, 36,2 трлн. сўмни ташкил этди.

    Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 17,8 фоизга ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 3,6 фоизга ортди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги қатор фармон ва қарорлари, хусусан, 2015 йил
    15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
    ПФ-4725-сонли Фармонига мувофиқ, иқтисодиётни либераллаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини янада енгиллаштириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича кескин ва таъсирчан чора-тадбирларнинг амалга оширилиши соҳанинг янада ривожланишига замин ва туртки бўлмоқда.

    Жумладан, хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида 2015 йилда 55,7 минг­та янги корхоналар ташкил этилиб, шундан 26,9 мингтаси кичик тадбиркорлик (фермер ва деҳ­қон хўжаликларидан ташқари) субъект­ларидир.

    Умуман олганда, мазкур йўналишда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши барқарор ошиб бориб, 2015 йилда ушбу кўрсаткич 56,7 фо­изга етди ёки 2014 йилга нисбатан 0,6 фоиз бандга ҳамда 2000 йил билан солиштирганда эса қарийб 26 фоиз бандга ошди.

    2015 йилда мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолияти жаҳон иқтисодиётида, шу жумладан, асосий савдо ҳамкорларимиз ҳисобланган давлатларда кузатилаётган нобарқарор моливий-иқтисодий вазиятлар, шунингдек, ташқи бозорларда асосий хомашё товарлари нархларининг пасайиши таъсирида юзага келган ноқулай рақобат шароитларига қарамасдан, 2015 йил якунларига кўра ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришилди. Бу эса мамлакатимиз тўлов баланси ижобийлигини таъминлаб, олтин-валюта захираларининг ошишига хизмат қилди.

    Инфляция даражаси динамикаси. 2015 йилда Марказий банк томонидан қатъий пул-кредит сиёсати юритилганлиги ҳамда Ҳукуматимиз томонидан иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда инфляцияни жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва унинг белгиланган прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишига эришилди.

    2015 йил якуни бўйича истеъмол баҳолари индекси асосида ҳисобланган инфляция даражаси 5,6  фоизни ташкил этди ва 2014 йилга
    (6,1 фоиз) нисбатан 0,5 фоиз бандга пасайди.

    Хусусан, 2015 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 1,3 фоизга ошиб, инфляция даражасига таъсири 0,6 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 8,8 фоизга ошиб, инфляция даражасига таъсири 2,9 фоизни ташкил этди.

    2015 йилда кўрсатилган хизматлар нархлари 10,7 фоизга ошди ва инфляция даражасига таъсири 2,1 фоизни ташкил қилди.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2015 йилда Марказий банк то­монидан пул-кредит сиёсати «Ўзбекис­тон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун асосида амалга оширилиб, Ҳукумат томонидан 2015 йил учун белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ва «Монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари»да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга йўналтирилди.

    Бунда асосий эътибор инфляция даражасининг белгиланган 5,5-6,5 фоизлик мақсадли кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлаш ва айни пайтда иқтисодиётнинг кўзда тутилган ўсиш суръатлари учун зарур бўлган қулай молиявий ша­роитни яратишга қаратилди.

    Шу мақсадда Марказий банк томонидан пул таклифи (пул массаси) ва банк тизими ликвидлигини мақбул даражада сақлаб туриш, пул ва валюта бозорида барқарорликни таъминлаш ҳамда монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини олдини олишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.

    Иқтисодиётда пул таклифининг ўзгариши ва шаклланиши

    2015 йилда иқтисодиётдаги пул таклифининг, яъни пул массасининг белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишига эришилди. Бунда пул массасининг ўсиши қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди:

    – тижорат банклари томонидан иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ва реал сектордаги инвестицион фаолликни оширишни янада рағбатлантиришга қаратилган сиёсатнинг давом эттирилиши натижасида банк­ларнинг жами кредит портфели 2014 йилга нисбатан 27,3 фоизга ошди ва унинг пул массаси ўсишига таъсири 73 фоизни ташкил қилди.

    – мамлакат тўлов баланси ижобий сальдосининг таъминланиши ҳисобига банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши пул массаси ўсишининг 27 фоизини таъминлади.

    Ўз навбатида, пул массасининг ўсиши қуйидаги омиллар ҳисобига камайтирилиб, мақбул даражага келтирилди:

    – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағига жорий тушумлар ҳисобидан қўшимча равишда 910 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар йўналтирилиши ҳисобига пул массасининг ўсиши олди олинди. Ушбу омилнинг пул мас­сасини камайтиришдаги улуши 83 фоизни ташкил этди;

    – пул-кредит сиёсатининг бозор инструментларидан фойдаланишнинг пул массаси камайишига таъсири 11 фоизни ташкил қилди.

    Шунингдек, Давлат бюджетининг ЯИМга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилиши ҳам мос равишда пул массаси ўсишининг олдини олишга хизмат қилди.

    Пул массаси миқдори белгиланган мақсадли параметрлар доирасида бўлишини таъминлашда резерв пуллар ҳажми оралиқ мақсад сифатида белгиланган ҳолда, унинг ўзгариши 2015 йил давомида мониторинг қилинди ва бошқариб борилди.

    Резерв пуллар ҳажмини бошқариш, унинг керакли даражада бўлишини таъминлаш ва шу орқали пул массасининг ўзгариши динамикасига таъсир кўрсатишда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инс­трументларидан фойдаланилди.

    Монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланиш таҳлили

    Пул-кредит сиёсати инструмент­ларидан фойдаланишда асосий эътибор банк тизимида ортиқча ликвидликни шакллантирувчи ва инфляцион босимнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омилларга қаратилди.

    2015 йилда банк тизими соф ташқи активлари кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликнинг инфляцион босимга таъсири олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан ўтказиб борилган стерилизация операцияларининг ўртача ойлик ҳажми 2014 йилга нисбатан 1,1 мартага ошди (1-диаграмма).


    Бу эса пул массасининг белгиланган прогноз кўрсаткичидан ортиқча ўсишининг олдини олишга ва шу орқали ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

    2015 йилда мажбурий резерв талаблари инструментидан тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланилди.

    Бунда мажбурий резерв меъёрлари инфляция ва пул массасининг
    2015 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида муддати 1 йилгача бўлган депозитлар учун – 15 фоиз, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фо­из, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан ушлаб турилди.

    Тижорат банкларининг мажбурий резервлари ҳажми жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ошишига мутаносиб равишда ўсиб бормоқда. Натижада 2015 йилда тижорат банклари ресурс базасининг кенгайишига мос равишда Марказий банкдаги мажбурий захиралар ҳажми 813 млрд. сўмга кўпайди (2-диаграмма).


    Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқариш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадларига йўналтирилди.

    Инфляция даражаси, пул массасининг ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, қайта молиялаш ставкаси 2015 йилнинг 1 январидан йиллик 10 фоиздан 9 фоизга туширилди ва йил давомида ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди.

    Умуман олганда, пул-кредит соҳасида амалга оширилган ушбу тадбирлар пул массасининг прогноз кўрсаткичларидан паст бўлишини таъминлаш ва инфляция даражасига монетар омиллар таъсирининг олдини олиш имконини берди.

    Фоиз ставкалари динамикаси

    2015 йилда пул бозорида, шу жумладан, тижорат банкларининг депозит ва кредит операциялари бўйича ўрнатилган фоиз ставкалари пасайиш динамикаси кузатилди.

    Жумладан, 2015 йил 1 январидан қайта молиялаш ставкасининг 1 фоизли бандга пасайтирилиши ҳамда иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларнинг пасайиб бориши каби омиллар таъсирида 2015 йилда жами депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йил бошидаги 7,7 фоиздан 6,7 фоизгача пасайди.

    Шунингдек, 2015 йилда пул бозорида ҳам молиявий ресурслар нархларининг арзонлашиши кузатилиб, банклараро кредит операциялари бўйича ўртача фоиз ставкаси 2015 йилнинг биринчи чорагида кузатилган ўртача 9,7 фоиздан йил охирига келиб 9,2 фоизгача пасайди.

    Ўз навбатида, депозитлар ва банклараро пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайиши тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига хизмат қилди. Хусусан, 2015 йилда тижорат банкларининг кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йиллик ҳисобда 10,5 фоиздан 9,5 фоизгача пасайди.

    Валюта сиёсати

    2015 йилда валюта сиёсати миллий валюта алмашув курси кескин тебранишлари олдини олишга, инфляцион жараёнларни жиловлашга
    ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

    Бунда валюта бозорини самарали тартибга солиш мақсадида валюта курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган стратегиясини қўллаш орқали сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилди.

    Натижада 2015 йил давомида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 16 фоизга пасайиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари 2810 сўмни ташкил қилди.

    Мамлакатимиз ташқи савдо операцияларининг асосий қисми АҚШ долларида амалга оширилишини инобатга олиб, сўмнинг бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курсларини белгилашда операцион мўлжал сифатида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсидан фойдаланилди.

    Шунга мувофиқ, сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.

    Мазкур даврда сўмнинг Буюк Британия фунт стерлингига нисбатан алмашув курси 11 фоизга, еврога нисбатан 2,8 фоизга, Хитой юанига нисбатан 15,8 фоизга, Япония иенасига нисбатан 17 фоизга ва Жанубий Корея вонига нисбатан 8,7 фоизга пасайди.

    БАНК ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР

    2015 йилда банк тизимида амалга оширилган тадбирлар Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011 – 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли ва 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги дастурий маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросига қаратилди.

    Ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:

    – тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро андоза ва меъёрлар, жумладан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари (Базель III) асосида такомиллаштириш;

    – банкларнинг капиталлашув даражаси ва ликвидлигини янада ошириш, депозит базасини кенгайтириш ва диверсификациялаш, активлар, жумладан, кредит портфели сифатини янада яхшилаш ор­қали банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш;

    – банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини янада кучайтириш, уларнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтириб бориш;

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаштириш;

    – кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кўпайтириш ва сифатини янада яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмасини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш кўламларини янада кенгайтириш;

    – мамлакатимиз тижорат банклари томонидан етакчи халқаро рейтинг агентликлари юқори рейтинг баҳоларининг олиниши ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишига эришиш;

    – молия-банк тизими фаолиятининг қонунчилик базасини халқаро андоза ва тамойиллар асосида янада такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилди.

    2015 йилда банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирлар натижасида юқорида санаб ўтилган барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган 2011 – 2015 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастурининг якунловчи йилида мазкур дастурда белгиланган банк тизими фа­олиятининг барча йўналишлари бўйича ўсиш суръатлари прог­ноз кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланди.

    Бунда банк тизими фаолиятининг  асосий кўрсаткичлари халқаро мезонларга мувофиқ «юқори даражада»ги баҳоларга мос келмоқда.

    Жумладан, 2015 йил якуни бўйича банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 23,6 фоизни, шунингдек, ликвидлик даражаси 64,5 фоизни ташкил этди. Капитал етарлилик кўрсаткичи умумий қабул қилинган халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса 2 марта кўпдир.

    Банк тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш

    2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикада 26 та тижорат банки фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 7 таси хусусий ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. Бугунги кунда республика ҳудудларида тижорат банк­ларининг 854 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

    Банк муассасаларини аҳоли зич жойлашган манзиллар ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларига яқинлаштириш мақсадида тижорат банкларининг  4 295 та мини-банки ва махсус кассалари ташкил этилган бў­либ, шуларнинг 2 221 таси қишлоқ жойлардаги аҳоли ва фермер хўжаликларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

    Шунингдек, аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни бевосита яшаш жойларига бориб қабул қилиш мақсадида 505 та ихтисослаштирилган кўчма кассалар хизмати ташкил этилган.

    Банк-молия хизматлари бозори инфратузилмасини халқаро мезонлар асосида ривожлантириш мақсадида Кредит ахбороти миллий институти, Гаров реестри тизими ва «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси фаолиятлари такомиллаштириб борилмоқда. 

    Ҳозирда тижорат банкларининг барча филиаллари интернет тармоғи орқали «garov.uz» сайтига уланиб, гаров муносабатларига тегишли барча маълумотлар «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси маълумотлар базасига киритилиши таъминланмоқда.

    Банк хизматлари кўламини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда кенгайтириш

    Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий ва мижоз учун қулай турларидан бири бўлган банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимининг қўллаш доираси кенгайиб, тадбиркорлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда.

    2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 1 061 мингтани, шундан «Интернет-банкинг» ва «Банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар 81,5 мингтани, «Мобиль-банкинг» ва «SMS-банкинг» хизматларидан фойдаланувчилар 979,5 мингтани ташкил этиб, уларнинг сони 2014 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўпайди.

    Банк пластик карталари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги 5 йил давомида муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2 баробардан зиёдга ошди ва 2016 йил 1 январь ҳолатига уларнинг умумий сони 16,3 млн. донадан ортиқни ташкил этди (3-диаграмма).


    Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида ўрнатилган тўлов терминаллари сони 183 минг донадан ошди
    (4-диаграмма).

    Шунингдек, жойларда тўловларни узлуксиз қабул қилишни таъминлаш мақсадида ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар сони 2 345 тага етди.



    2015 йил давомида пластик карталар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 31,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 37,6 фоизга ошди (5-диаграмма).



    Тижорат банкларининг ресурс базасини ошириш

    2015 йилда банк устав капиталини ошириш мақсадида акциядорлик-тижорат банклари томонидан жами 553,6 млрд. сўмлик акциялар инвесторлар ўртасида жойлаштирилди ва уларнинг 319,6 млрд. сўмлик қисми нодавлат сектори ҳиссасига тўғри келди.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан 157 млрд. сўмлик, Халқ банки томонидан 54 млрд. сўмлик акциялар чиқарилиб, инвесторлар орасида жойлаштирилди. Шунингдек, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав капитали – 35 млрд. сўмга, «Агробанк»ники – 50 млрд. сўмга, «Микрокредитбанк»ники – 25 млрд. сўмга ва «Қишлоқ қурилиш банк»ники – 25 млрд. сўмга оширилди.

    Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар натижасида банк тизимининг умумий капитали сўнгги 5 йил давомида 2,4 мартага ўсди.

    2015 йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич 23,3 фоизга ошиб, 2016 йил 1 январь ҳолатига 7,8 трлн. сўмни ташкил этди (6-диаграмма).



    Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги депозитлари ҳажмининг ўсишини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар, жумладан, доимий равишда жозибадор омонат турларини таклиф қилиш, узоқ муддатли банк депозит сертификатларини ва облигацияларини муомалага чиқариш ҳамда бу борада жорий этилган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

    2016 йил 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган ва жойлаштирилган депозит ва жамғарма сертификатлари 703,4 млрд. сўмни ҳамда облигациялар 247,8 млрд. сўмни ташкил қилди.

    Умуман олганда, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жалб қилинган депозитларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 35,6 трлн. сўмни ташкил этиб, 2015 йил бошига нисбатан 28,0 фоизга ошди.

    Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш

    Тижорат банкларининг капитали ва депозит маблағларининг юқори суръатларда ўсиши, ўз навбатида, уларнинг иқтисодиёт реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашдаги ролининг янада кенгайишига, активлар ва кредит қўйилмалари ҳажмининг сезиларли даражада кўпайишига ижобий таъсир кўрсатди.

    Сўнгги 5 йил давомида тижорат банкларининг жами активлари
    3,1 баробарга, иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари умумий қиймати эса 3,7 баробарга кўпайди ва бу ҳолат банк тизимининг иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдаги ролининг тобора ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

    Хусусан, тижорат банкларининг жами активлари 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 25,1 фоиздан зиёдга ўсиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 65,2 трлн. сўмни ташкил этди (7-диаграмма).


    Шу жумладан, тижорат банклари кредит қўйилмаларининг умумий ҳажми 2015 йилда 27,3 фоизга ошиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 42,7 трлн. сўмни ташкил этди (8-диаграмма).


    Иқтисодиётнинг реал сектори­га ажратилган кредитларнинг 86,7 фоизи ички манбалар ҳиссасига тўғри келади.

    2015 йилда иқтисодиёт реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 27,7 фоизга ошиб, уларнинг тижорат банклари жами кредит портфелидаги салмоғи 79,8 фоизни ташкил этди.

    Банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб бормоқда. Банклар томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар устувор равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини модернизация қилиш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган дастурлар доирасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

    2015 йилда корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 10,2 трлн. сўм ёки 2014 йилдагига нисбатан 1,2 баробар кўп инвестицион кредитлар ажратилди (9-диаграмма).



    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўрсатилаётган молия­вий хизматлар, жумладан, ажратилаётган кредитлар ҳажмининг жадал суръатларда ошишида ўз аксини топмоқда.

    Бизнес юритиш, жумладан, банк фаолиятини амалга ошириш ша­роитларининг яхшиланиши ва жорий этилган имтиёзларнинг ижобий таъсири натижасида 2015 йил мобайнида мазкур соҳа субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар суммаси 2014 йилдагига нисбатан 32,3 фоизга ошиб, 12,1 трлн. сўмни ташкил этди (10-диаграмма).


    Шундан, 2,5 трлн. сўми соҳа субъектларига ажратилган микрокредитлар бўлиб, ушбу кўрсаткич 2014 йилдагига нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошди. «Микрокредитбанк» томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 362 млрд. сўм миқдорида ёки 2014 йилга нисбатан 1,2 ба­робарга кўп микромолиявий хизматлар кўрсатилди.

    Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар

    Омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш, республика банк тизими ликвидлиги ва унинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан банкларнинг молия­вий ҳолати устидан тизимли назорат амалга ошириб борилди.

    Тижорат банклари ва уларнинг муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида капитал етарлилиги, ликвидлилик, активлар сифати ва диверсификацияси ҳамда банк Бошқарув органларининг фаолияти мунтазам равишда таҳлил қилиб келинмоқда.

    Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли захираларнинг тўлиқ шакллантирилишини таъминлаш мақсадида банклар активларининг ҳолати қатъий назоратга олинган.

    Банк операцияларини амалга оширишда операцион ва бозор таваккалчиликларини баҳолаш бўйича ҳар бир банкда бевосита банк Кенгашига бўйсунувчи Таваккалчиликларни назорат қилиш қўмиталари ташкил этилиб, уларнинг фа­олияти доимий мониторинг қилинмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майда қабул қилинган «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва ресурс базасини шакллантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарори талабларига мувофиқ, банкларнинг молиявий бар­қарорлигини мустаҳкамлаш, капитал етарлилиги, ликвидлик бўйича талабларни кучайтиришни, Базель III тавсияларини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутувчи Марказий банкнинг бир қатор меъёрий ҳужжатлари янги таҳрирда қайта ишлаб чиқилди, 1 та низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Жумладан, ушбу ҳужжатларда:

    – регулятив капитал етарлилик даражасининг энг кам миқдорини босқичма-босқич 10 фоиздан 14,5 фоизга етказиш, I даражали капитал етарлилик даражасининг энг кам миқдорини босқичма-босқич 5 фоиздан 11 фоизга оширишни кўзда тутувчи меъёрлар белгиланди;

    – активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш механизми такомиллаштирилди, инвестиция порт­фелининг сифатини таснифлаш тартиби жорий этилди;

    – банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди, банкка алоқадор бўлган шахслар таркиби ва банкка алоқадор бўлган битта шахс­га тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси аниқлаштирилди;

    – банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга талаблар кучайтирилиб, ликвидлиликни қоплаш ва соф барқарор молиялаштиришнинг янги меъёрлари ўрнатилди.

    Аҳоли омонатлари хавфсизлигини ва депозит операциялар шаффофлигини таъминлаш мақсадида:

    – омонатлар бўйича кунлик ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини қўшимча равишда текширувдан ўтказиш мақсадида якуний назорат хизмати жорий этилди;

    – омонат маблағларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида ҳар бир тижорат банки веб-сайтида «шахсий кабинет» хизмати ташкил этилди.

    «Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисида»ги Низом қабул қилиниб, тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўзгариш динамикасини доимий равишда мониторинг қилиб бориш орқали фоиз ставкалари асоссиз ўсишининг олди олинди.

    Тижорат банкларининг корпоратив бошқарувига талаблар кучайтирилиб, банк Кенгашлари ва Бошқарувларининг ваколат ва мажбуриятлари қайта кўриб чиқилди, касбга оид этика ҳамда ошкоралик ва ахборотни ошкор қилиш борасида меъёрий талаблар ўрнатилди.

    Нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан республикада фаолият кўрсатаётган нобанк кредит ташкилотлари, хусусан, микрокредит ташкилотлари ҳамда ломбардлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базаси янада такомиллаштирилиши нобанк кредит ташкилотларининг молиявий бар­қарорлигини ва фаолияти кўламини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратмоқда.

    2016 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамиз ҳудудларида жами 70 та нобанк кредит ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 27 тасини микрокредит ташкилотлари ва 43 тасини ломбардлар ташкил қилади.

    Хусусан, 2015 йилда 3 та микро­кредит ташкилоти ва 4 та ломбардга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.

    2015 йилда микрокредит ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб, жами активлари қолдиғи 2014 йилдагига нисбатан 30,2 фоизга ошиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 67,5 млрд. сўмга, капитали 25,3 фоизга ошиб, 46,7 млрд. сўмга ва ажратилган кредит ва кўрсатилган лизинг хизматлари қолдиғи 24,2 фоизга ошиб, 54,4 млрд. сўмга етди.

    Шунингдек, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ломбардларнинг жами активлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,0 фоизга ошиб, 41,5 млрд. сўмни, кредит қўйилмалари қолдиғи 44,7 фоизга ошиб, 34,6 млрд. сўмни ва жами капитали ҳажми 29,6 фоизга ошиб, 35 млрд. сўмни ташкил этди.

    Нобанк кредит ташкилотлари тармоғи ва улар томонидан кўрсатилаётган микромолиялаш хизматлари кўламининг кенгайиб бораётганлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, айниқса, аҳолини кредитлаш ҳажмларининг ошиб боришига хизмат қилмоқда.

    Тижорат банклари фаолиятининг етакчи халқаро рейтинг агентликлари ва молия ташкилотлари томонидан баҳоланиши

    Бугунги кунга келиб республикамизда фаолият кўрсатаётган барча тижорат банклари «Мудис», «Стандарт энд Пурс», «Фитч Рейтингс» каби нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларига эга.

    2015 йилда «Стандарт энд Пурс» ва «Фитч рейтингс» рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини яна бир бор «барқарор» деб баҳолади.

    2015 йилнинг июль ойида «Мудис» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболларига кетма-кет олтинчи йил «барқарор» рейтинг баҳосини берди.

    Мазкур халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистон банклари фаолиятининг даромадлилиги, активлари сифати ва ликвидлигининг юқорилиги, мижозлар депозитлари ва капиталининг етарли даражада ўсишини республика банк тизими барқарорлиги ва ривожланишининг асосий омиллари сифатида алоҳида қайд этмоқда.

    Шунингдек, сўнгги йилларда банк тизимини эркинлаштириш, ислоҳ қилиш ва унинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги ролини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда.

    Хусусан, мазкур халқаро ташкилотлар томонидан 2015 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган «Бизнесни юритиш – 2016» мамлакатларнинг янги рейтингида Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари бўйича жаҳоннинг 189 та давлати орасида 54 поғона кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади.

    «Кредитлар олиш индекси» бўйича Ўзбекистон банк тизими кўрсаткич­лари олдинги йилга нисбатан бир йўла 63 поғонага ёки 105-ўриндан 42-ўринга кўтарилди (11-диаграмма).


    Республика банк тизимида кредитлаш механизмини такомиллаштириш ва соддалаштириш борасида самарали тадбирларнинг изчил ва узлуксиз равишда амалга оширилиши натижасида ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатимиз рейтинги сўнгги 3 йил ичида 112 поғонага кўтарилди.

    МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ

    2016 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

    2016 йилда монетар сиёсат ва банк тизимида амалга ошириладиган ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишига қаратилади.

    Бунда 2016 йил учун иқтисодий дастурнинг муҳим вазифалари ва истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида қу­йидагилар белгилаб берилди:

    – бошланган тизимли демократик ислоҳотларни ва мамлакатни модернизациялашни, иқтисодиётдаги, энг аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги чуқур таркибий ўзгартиришларни сўзсиз давом эттириш,  хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат улушини изчил камайтириш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш;

    – 2015 – 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий тадбирларини сўзсиз амалга ошириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш;

    – қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш;

    – ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш;

    – иқтисодиётнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш;

    – иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизими яратилишини тубдан тезлаштириш.

    2016 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Ушбу ўсиш асосан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг – 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалигининг – 6,1 фоизга ва капитал қўйилмалари ҳажмининг – 9,6 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланади.

    Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига йўналтириладиган жами инвестициялар миқдори 17,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиши ёки
    2015 йилга нисбатан 9,3 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Бунда аввалги йиллардагидек, инвестициялар асосий қисмининг
    (65 фоиздан ортиғини) ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, яъни янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ва янги замонавий ишлаб чиқариш технологияларини харид қилишга йўналтирилиши мўлжалланмоқда.

    Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг изчил давом эттирилиши ҳисобига 2016 йилда ҳам мамлакатимиз тўлов баланси, шу жумладан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосини сақлаб қолиш мўлжалланмоқда.

    2016 йилда ҳам Ҳукумат томонидан бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиши аҳолининг истеъмол, шу жумладан, узоқ муддатли товар ва хизматларга бўлган талабининг ўсишида ўз аксини топади ҳамда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга хизмат қилади.

    2016 йилда солиқ-бюджет сиёсатида амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳам мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари прогнозларидан келиб чиққан ҳолда бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиздан оширмасликни ҳамда унинг тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутади.

    Ўз навбатида, 2016 йилда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда жаҳон бозоридаги хомашё ва товарлар нархлари динамикаси прогнозини инобатга олиб, 2016 йил учун инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи 2015 йилдаги даражада, 5,5-6,5 фоиз доирасида белгиланмоқда.

    Пул-кредит кўрсаткичларининг прогнози ва уларга эришишда

    монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш

    2016 йилга мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари ва параметрлари юқорида қайд этилган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ва Давлат бюджети параметрларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилди.

    Жорий йилда монетар сиёсатни амалга оширишда Марказий банк томонидан асосий эътибор инфляция даражасини белгиланган мақсадли параметрлари доирасида бўлишини ҳамда банк тизимининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилади.

    Бунда 7,8 фоизлик ялпи ички маҳсулот ўсишининг пулга бўлган реал талабини инобатга олган ҳолда 2016 йилда ўртача пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 0,7 фоиз бандгача ошириш кўзда тутилмоқда.

    Ўз навбатида, 2016 йилда пул массасининг ошишида тижорат банклари томонидан иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг кенгайтирилиши ҳамда мамлакат ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ҳисобига банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши асосий омиллар бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

    2016 йилда ҳам Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга солишда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланади ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириб бориш бўйича ишларни давом эттиради.

    Бунда асосий эътибор инфляция­нинг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини ва иқтисодиётда пулга бўлган талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлашга қаратилади.

    Шу билан бирга, банк тизимида ликвидлик танқислиги вужудга келишининг олдини олиш ва аксинча, тизимдаги ортиқча ликвидликнинг иқтисодиётда инфляцион босимнинг кучайишига олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида банк тизими ликвидлигининг энг мақбул даражада бўлишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриб борилади.

    Хусусан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг таъминланиши ва Давлат бюджетининг кўзда тутилаётган (1 фоиз) тақчиллик билан ижро этилиши натижасида банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцияга таъсири олдини олиш ҳамда пул массасини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларининг вақтинчалик бўш пул маблағларини Марказий банкдаги муддатли депозитларга жалб қилиш орқали стерилизация операциялари ўтказиб борилади.

    Шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жам­ғармасига тегишли маблағларни йўналтирилишининг давом эттирилиши пул массаси ўсишининг олдини олишга ва уни белгиланган мақсадли кўрсаткич доирасида ушлаб туришга хизмат қилади.

    2016 йилда ҳам инфляция даражаси 2015 йилдаги каби 5,5-6,5 фо­из доирасида прогноз қилинаётганлигини ҳисобга олиб, қайта молиялаш ставкасини 9 фоиз даражасида қолдириш кўзда тутилмоқда. Қайта молиялаш ставкасининг 9 фоиз даражасида сақлаб қолиниши инфляция даражасини белгиланаётган прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлашга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш учун қулай шароит яратади.

    Ўз навбатида, Марказий банк, зарур ҳолларда, тижорат банкларидан хорижий валюталарни (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг) белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш (СВОП операциялари) ёки хорижий валюталарни гаровга олган тарзда қайта молиялаш кредитларини бериш операцияларини амалга ошириб боради.

    Бундан ташқари, пул массасининг ва пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ўзгариш динамикасидан ҳамда тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ўсиш суръатларидан келиб чиққан ҳолда мажбурий резервлар нормаси зарур ҳолларда ўзгартириб борилади.

    2016 йилда ҳам валюта сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор миллий валюта барқарорлигини таъминлашга ҳамда экспорт­боп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантиришга қаратилади.

    Бунда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсини белгиланган коридор доирасида босқичма-босқич девальвация қилиб бориш орқали мамлакатимиз экспортёрлари рақобатбардошлигининг ошиши таъминланади.

    Ўз навбатида, сўмнинг алмашув курси кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг белгиланган коридор доирасида бўлишини ҳамда ички валюта бозоридаги барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозоридаги операцияларда фаол иштирок этиб боради.

    Умуман олганда, юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларнинг уйғунликда амалга оширилиши ва монетар сиёсат инструментларининг такомиллаштириб борилиши Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир каналларини кучайтиришга, банк тизими ликвидлигини таъминлашга ва пул бозорида ижобий фоиз ставкаларининг шаклланишига хизмат қилади.

    Банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

    ва бу борада амалга ошириладиган ислоҳотлар

    2016 йилда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил

    6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги СҚ-51-III-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк тизимига оид бошқа қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилади.

    Ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қуйидаги йўналишларда олиб борилади.

    Тижорат банкларининг капиталлашуви ва депозит базасини

    оширишни таъминлашга қаратилган аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш

    2016 йилда банк тизими жами капиталини қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш ҳамда бу соҳага хусусий капитални кенгроқ жалб қилиш орқали камида 20 фоизга ошириш мўлжалланмоқда.

    Банкларнинг ресурс базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

    – юридик ва жисмоний шахслардан жалб қилинган депозитлар миқдорини 25 фоизга ошириш;

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабр­даги «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2454-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилган барча тижорат банкларининг устав капиталида хорижий инвесторлар иштирокини таъминлаш чораларини кўриш;

    – аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк омонатлари ва депозитларига, айниқса, узоқ муддатли депозитларга жалб қилиш ва бунда мижозлар талабларини инобатга олган ҳолда омонатларнинг янги, жозибадор турларини жорий қилиш ҳамда инновацион депозит дастурларини ишлаб чиқиш;

    – депозитларни жалб қилишда уларнинг айланиш муддатлари ва
    банк активларининг рентабеллиги ўртасидаги ўзаро мувофиқликни
    таъминлаш ҳамда уларнинг ўз вақтида қайтарилиши кафолатларини янада мустаҳкамлаш;

    – қарз қимматли қоғозларини, жумладан, узоқ муддатли облигация­лар ва депозит сертификатларини чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда субординар қарзлар жалб қилиш ишлари фаол амалга ошириб борилади.

    Шунингдек, 2016 йил давомида ҳар чоракда соф фойда ҳисобидан тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасига ажратмаларни йил давомида 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда босқичма-босқич ошириб бориш кўзда тутилмоқда.

    Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат

    банкларининг ролини янада кенгайтириш

    Монетар сиёсатнинг иқтисодий ўсиш ва бандликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига мувофиқ ҳолда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори субъектлари ва аҳолини кредитлашни янада кенгайтириш 2016 йилда ҳам устувор вазифа сифатида давом эттирилади.

    2016 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига ажратиладиган кредит қўйилмалари умумий ҳажмининг 2015 йилга нисбатан 25 фоиздан зиёд ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Хусусан, жорий йилда янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда қишлоқ жойларда замонавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги янги турар жойларни барпо этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан 12  трлн. сўм миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 1,8 трлн. сўмдан зиёд миқдорда инвестицион кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

    2016 йилда тижорат банкларининг инвестицион фаолиятида асосий эътибор 2015 – 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва модернизациялаш умумий дастурини ташкил этувчи, шу жумладан:

    – иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш;

    – тайёр маҳсулот, бутловчи қисм­лар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;

    – муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш;

    – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини камайтириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича
    чора-тадбирлар дастурларидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этишга қаратилади.

    Шунингдек, аҳолининг ўсиб бораётган истеъмол эҳтиёжларини маҳаллий товарлар ҳисобига тўлиқ қондириш ҳамда ушбу маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш мақсадида барча ҳудудлар, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олиш учун истеъмол кредитлари бериш ҳажмлари ошириб борилади.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий
    қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаштириш

    2016 йилда ўзининг кичик хусусий ишини, ўз бизнесини ташкил этишга интилаётган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари бериш кўламини кенгайтириш борасидаги ишлар банк тизими фаолиятининг диққат марказида бўлади.

    Республика ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йилда тижорат банклари томонидан 14,0 трлн. сўм ёки 2015 йилга қараганда 1,2 баробар кўп миқдорда кредит ажратилиши прогноз қилинмоқда.

    Ҳудудларда кредит олиш жараёнида инвестицион лойиҳалар ва бизнес-режалар пухталигини таъминлаш мақсадида маслаҳат хизматлари кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Инвестицион иқлим ва тадбиркорлик муҳитини янада
     яхшилаш борасида банк тизими зиммасига юклатилган
    вазифалар ижросини таъминлаш

    Бунда:

    – банк хизматлари бозорида рақобатни янада кучайтириш, иқтисодиёт субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, кредитлаш жараёнларини соддалаштириш ва масофадан хизмат кўрсатиш кўламларини кенгайтириш;

    – тадбиркорликнинг бир тури сифатидаги банк фаолиятига барча кўринишлардаги ноқонуний аралашувлар ва бу борадаги қонун меъёрларининг бузилиш ҳолатлари олдини олиш;

    – кредит ажратиш жараёнининг мақбул ва тезкор муддатда амалга оширилишига эришиш мақсадида банк филиалларининг кредит ажратиш борасидаги ваколатларини бос­қичма-босқич кенгайтириш масалалари асосий мезонлардан бўлиб қолади.

    Илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, кўрсати­лаётган банк хизматлари сифатини ошириш
    ва кўламини янада кенгайтириш

    Республикада ҳисоб-китобларнинг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини пластик карталар муомаласини кенгайтириш орқали янада такомиллаштириш, банк ҳисобварақларини масофадан бош­қариш тизимларини («Банк-мижоз», «Интернет-банкинг», «Мобиль-банкинг», «SMS-банкинг» ва бош­қалар) республиканинг барча ҳудудлари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пункт­ларида ривожлантириш, уларнинг ишлаш сифатини ошириш устувор вазифалар бўлиб қолади.

    Шунингдек, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш борасида:

    – «Электрон ҳукумат» ахборот тизимлари таркибига киритилган Марказий банкнинг «Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш» лойиҳасини амалиётга жорий этиш доирасини кенгайтириш;

    – республиканинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ҳисоб­варақларни масофадан бошқариш бўйича банк хизматлари кўламини янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Банк назоратини халқаро андоза ва меъёрлар
    асосида янада такомиллаштириш

    Хусусан, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлилик кўрсаткичи бўйича янги талабларнинг (Базель III) босқичма-босқич жорий этилишини ва бажарилишини таъминлаш борасидаги ишлар амалга ошириб борилади.

    Банк назорати самарадорлигини ошириш мақсадида кредит ташкилотлари фаолиятидаги таваккалчиликларни баҳолашда халқ­аро андозалардан фойдаланиш ва Марказий банк томонидан қўлланиладиган таъсир чоралари турларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

    Шунингдек:

    – банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш борасида Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди билан ҳамкорликни кенгайтириб бориш;

    – капиталнинг етарлилик даражасини аниқлаш мақсадида операцион ва бозор таваккалчиликларини баҳолаш услубларини янада такомиллаштириш;

    – жаҳондаги етакчи ва барқарор банклар тажрибасини инобатга олган ҳолда банк мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилишнинг замонавий усулларини самарали қўллаш ва уни такомиллаштириб бориш;

    – ликвидлилик бўйича эҳтимолий хатарларни камайтириш ва фавқулодда ҳолатларга чидамлиликни таъминлаш мақсадида доимий равишда тижорат банкларининг ликвидлилик даражаларини стресс-тестдан ўтказиш ҳамда уларнинг ривожланишини турли сценарийларда моделлаштириш;

    – банк фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган тижорат банкларининг таркибий бўлинмалари мутахассисларининг малакаларини тизимли асосда ошириб бориш;

    – тижорат банкларининг депозит ва фоиз сиёсатларини тизимли равишда мониторинг қилиш, жалб қилинаётган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини асоссиз ошириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш;

    – депозит амалиётларини, жумладан, банкларнинг молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи эҳтимолий хатарларнинг юзага келишини камайтириш мақсадида аҳолининг омонатларини жалб қилиш таркиби ва шартларини такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

    Республика тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириб бориш, хусусан:

    – корпоратив бошқарув, шу жумладан, хатарларни бошқариш ва ички назоратни яхшилаш усулларини етакчи хорижий банклар ҳамда молия институтларида бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида янада такомиллаштириш;

    – банклар активлари ва кредит портфели сифатини яхшилаш, банк фаолияти билан боғлиқ хатарларни (кредит, валюта, операцион, фоиз ва бошқалар) баҳолаш тизимини янада ривожлантириш;

    – таваккалчиликларга қарши бар­қарорликни ошириш, банклар фаолиятида назорат сифатини ва самарасини янада ошириш;

    – банклар фаолиятига соғлом ва хавфсиз бўлган банк амалиётини амалга оширишни ўз ичига олган банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги таҳрирдаги «Корпоратив бошқарувнинг самарали омиллари»ни жорий этиш, малака этикаси андозаларини ўрнатиш, банклар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;

    – банклар фаолияти бўйича ахборотлар оммавийлигини, шу жумладан, банклар веб-сайтларига йиллик ва оралиқ молиявий ҳисоботларни жойлаштириш ҳамда банк сири тўғрисидаги қонунчиликка хилоф бўлмаган равишда ўрнатилган тартибдаги бошқа усуллар орқали янада ошириш ишлари давом эттирилади.

    Микромолиялаш тизими ва нобанк кредит

    ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш

    Бу борада нобанк кредит ташкилотлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, дастурий таъминотлар асосида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларни тайёрлаш амалиётини такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

    Шунингдек, нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати ва барқарорлиги маҳаллий рейтинг компаниялари томонидан баҳоланишининг янгилаб борилиши таъминланади.

    Республикада нобанк кредит ташкилотларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини масофадан туриб ҳамда бевосита жойларда назорат қилиш усуллари ва амалиётини янада такомиллаштириш борасидаги ишлар давом эттирилади.


    2015 йилдапул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016 йилга мўлжалланганасосий йўналишлари (PDF 1.29Mb)

     


     

  • 2015

    2014 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ ВА РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши таъминланди.

    2014 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқариш ҳажмининг 2013 йилга нисбатан реал ўсиши
    8,1 фоизни ва унинг номинал ҳажми 144,9 трлн. сўмни ташкил этди.

    Мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши барча мавжуд имкониятларнинг сафарбар қилинаётганлиги ҳамда ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясининг изчил давом эттирилаётганлиги ҳисобига таъминланмоқда. Хусусан:

    – хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

    – саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, юқори технологияли
    ва замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ушбу соҳада кенг қамровли инвестицион дастурларнинг изчиллик билан амалга оширилиши;

    – истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини тубдан ошириш, бунда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламининг янада кенгайтирилиши;

    – банкларнинг капиталлашуви, ликвидлиги ва ресурс базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инвестицион фаоллигини янада оширишга қаратилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

    – ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлиги
    ва реал даромадларининг ошишини таъминлашга қаратилган
    чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишига замин яратмоқда.

    2014 йилда мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг юқори суръатларда ўсиши кузатилди.

    Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга, шу жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,4 фоизга ошди. Бундай юқори ўсиш суръатларини таъминлашда мамлакатимизда қабул қилинган
    2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
    ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурлари доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.

    Саноатда юқори ўсиш суръатлари замонавий ва илғор технологияларга асосланган машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (ўсиш суръати 13,5 фоиз), енгил саноат (16,1 фоиз) ҳамда қурилиш материаллари (10,7 фоиз) саноати тармоқларида кузатилди.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасини интенсив асосда ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция ишларини чуқурлаштириш, мазкур тармоқда ишлаб чиқаришни техник
    ва технологик янгилаш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларнинг изчиллик билан давом эттирилиши натижасида 2014 йилда қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 6,9 фоизга ошди.

    Шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 6,9 фоизга, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми эса 7,0 фоизга ошди.

    2014 йилда бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми 2013 йилга нисбатан 15,7 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 54 фоизни ташкил этди.

    Хизмат кўрсатиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматлар (33,9 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (24,5 фоиз), компьютер дастурлаш (21,6 фоиз), маиший хизматлар (20,7 фоиз), қурилиш (18,3 фоиз) ҳамда савдо ва умумий овқатланиш (17,5 фоиз) соҳаларида кузатилди.

    Давлат инвестиция дастурини амалга ошириш, маҳаллий
    ва хорижий инвесторлар учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2014 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 10,9 фоизга ўсиб, АҚШ доллари ҳисобида 14,6 млрд. долларни ташкил этди.

    Бунда, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг аксарият қисми, яъни қарийб 80 фоизи корхоналар, аҳоли,
    тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштирилди. Хусусан, жами капитал қўйилмаларнинг
    21,2 фоиздан ортиғини ёки 3 млрд. доллардан зиёдини ҳорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этди.

    Умумий инвестицияларнинг 73 фоиздан ортиғи ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб 40 фоизи машина ва ускуналар харид қилишга йўналтирилди.

    Мамлакатимизда ички бозорни сифaтли тoвaрлaр билaн тaъминлaш, экспорт тaркибидa юқoри қўшимчa қиймaтгa эга мaҳсулoтлaр улушини кўпaйтириш ва янги иш ўринлaрини ярaтиш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

    Хусусан, 2014 йилда мамлакат ялпи ички мaҳсулoтнинг 56 фoизи, ишлaб чиқaрилaётгaн сaнoaт мaҳсулoтлaрининг 31,1 фoизи кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, иқтисодиётда жами иш билан банд бўлган аҳолининг 76,5 фоизи шу соҳада фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони 2014 йил давомида 20 мингтага ошиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 195 мингдан зиёдни (деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этди.

    Ҳукумат томонидан мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмининг барқарор ошиб боришини таъминлаш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришиш ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган
    чора-тадбирлар республикамиз ташқи савдо балансининг
    180 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ижобий сальдо билан ижро этилишини таъминлади.

    2014 йилда ҳам бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига республика Ҳукумати томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, «2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури» доирасида тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ҳисобот йили давомида республика бўйича қарийб 1 млн. янги иш ўринлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади.

    Ўз навбатида, 2014 йилда республикамизда аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 2013 йилга нисбатан 10,2 фоизга ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар 23,2 фоизга кўпайди.

    Бандлик даражаси ҳамда аҳоли даромадларининг бундай ўсиши, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасининг ва ижтимоий фаровонлигининг барқарор равишда ошиб боришини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    2014 йилда Марказий банк томонидан қатъий пул-кредит сиёсати юритилганлиги ҳамда республика Ҳукумати томонидан иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган тизимли
    чора-тадбирларнинг амалга оширилиши инфляцияни жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва унинг белгиланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлиши таъминланди.

    2014 йил якуни бўйича истеъмол баҳолари индекси асосида ҳисобланадиган инфляция даражаси 2013 йилга нисбатан 0,7 фоиз бандга пасайиб, 6,1 фоизни ташкил этди. Бунда истеъмол баҳолари индексининг ўсиши асосан номонетар омиллар ҳисобига юз берди.

    Жумладан, 2014 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи
    3,7 фоизга ўсиб, унинг инфляцияга таъсири 1,8 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 7,0 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 2,2 фоизни ташкил этди. Хизматлар нархи эса 11,3 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 2,1 фоизни ташкил қилди.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2014 йилда Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонун, «Монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари» ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги «Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли Қарори талаблари асосида амалга оширилди.

    Хусусан, 2014 йилда пул-кредит сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор, инфляция даражасининг 6-7 фоизли мақсадли параметри доирасида бўлишини таъминлаш ва айни пайтда кўзда тутилган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини молиявий
    қўллаб-қувватлаш вазифаларидан келиб чиқиб, иқтисодиётдаги пул таклифини мақбул даражада ушлаб туришга қаратилди.

    Шу билан бирга, Марказий банк томонидан пул агрегатларининг ўзгариш динамикаси, пул бозоридаги ҳолат ва тижорат банкларининг ликвидлиги ва уларга таъсир этувчи омиллар бўйича мунтазам таҳлилий мониторинг олиб борилиб, пул ва валюта бозорининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда банк тизими ликвидлилигини мақбул даражада ушлаб туришга қаратилган тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.

    Қайд этилган асосий мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун Марказий банк ўз тасарруфидаги монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланди.

    Иқтисодиётда пул таклифининг ўзгариши ва шаклланиши

    2014 йилда иқтисодиётдаги пул таклифи, яъни пул массаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.

    Мамлакат тўлов баланси ижобий сальдосининг таъминланиши ҳисобига банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳамда
    2014 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга ва реал сектордаги инвестицион фаолликнинг ошишини янада рағбатлантиришга қаратилган сиёсатнинг давом эттирилиши натижасида банк тизими кредит портфелининг ошиб бориши иқтисодиётда пул таклифининг ўсишига таъсир қилувчи омиллар бўлди.

    Шу ўринда, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоизга профицит билан ижро этилиши, бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари ҳисобварақларида пул маблағларининг жамланиб борилиши пул массаси ўсишининг олдини олувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағига жорий тушумлар ҳисобидан қўшимча равишда 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағлар йўналтирилиши ҳисобига пул массасининг 3,6 трлн. сўмга ўсиши олди олиниб, ушбу омил ҳам иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг пасайишига хизмат қилди.

    Монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланиш

    Ўз навбатида, Марказий банк, инфляция ва иқтисодий ўсишнинг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, пул таклифи ҳажмини мақбуллаштириш мақсадида пул-кредит сиёсатининг бозор инструменларидан фаол фойдаланди.

    Бунда Марказий банк томонидан пул бозорида операцияларни амалга оширишда асосий эътибор муомаладаги пул массасини самарали бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлашга қаратилди.

    Хусусан, 2014 йил давомида пул бозорида банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш (стерилизация) операциялари амалга ошириб борилди. 


    Натижада 2014 йилда амалга оширилган депозит операцияларнинг ўртача ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,1 баробарга ошди (1-диаграмма).

    2014 йил давомида мажбурий резерв талаблари инструментидан тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишнинг муҳим воситаси сифатида қўллаш давом эттирилди.

    Бунда мажбурий резерв меъёрлари инфляция ва пул массасининг белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида муддати 1 йилгача бўлган депозитлар учун 15 фоиз, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун 12 фоиз, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.

    Натижада 2014 йил охирига келиб, банк тизими ресурс базасининг кенгайиши ва унинг таркибида узоқ муддатли депозитлар улушининг ортиб боришига мутаносиб равишда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми йил бошига нисбатан 155 млрд. сўмга кўпайди (2-диаграмма).


    2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида кенг фойдаланилди.

    Бунда инфляция даражаси, пул массаси ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2014 йилнинг
    1 январидан йиллик 12 фоиздан 10 фоизга туширилди ва йил давомида ўзгартирилмаган ҳолда сақлаб турилди.

    Қайта молиялаш ставкасининг 2 фоиз бандга пасайтирилиши пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятларини оширишга ҳамда иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтиришга хизмат қилди.

    Умуман олганда, пул-кредит соҳасида амалга оширилган ушбу тадбирлар пул массасининг прогноз кўрсаткичларидан паст бўлишини таъминлаш ва инфляция даражасига монетар омиллар таъсирининг олдини олиш имконини берди.

    Фоиз ставкалари динамикаси

    2014 йил давомида Марказий банк томонидан пул-кредит соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар, шу жумладан, иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини банк кредитларини ажратиш ҳажмларини кенгайтириш ҳисобига тўлиқ қондириш, банк хизматларидан фойдаланиш шарт-шароитларини соддалаштириш
    ва арзонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда қайта молиялаш ставкасининг 2 фоиз бандга туширилганлиги тижорат банкларининг фоиз сиёсатига ўз таъсирини кўрсатди.

    Шунингдек, республикадаги мавжуд макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик ҳам кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари динамикасида ўз ижобий аксини топди.

    Хусусан, депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йил бошидаги 9,6 фоиздан 7,7 фоизгача пасайди.

    Бунда жисмоний шахслар депозитлари (талаб қилиб олингунча депозитлар ҳисобга олинмаган ҳолда) бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йил бошидаги 9,8 фоиздан 8,0 фоизгача, юридик шахслар депозитлари бўйича эса йил бошидаги 7,4 фоиздан 5,5 фоизгача пасайди.

    Шу билан бирга, банклараро пул бозорида ўртача фоиз ставкаси йил давомида 1,0 фоиз бандга пасайиб, 9,0 фоизни ташкил этди.

    Тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш билан боғлиқ харажатларнинг қисқариши мос равишда кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келди.

    Бунда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 12,4 фоиздан 10,5 фоизгача, имтиёзли кредитларни ҳисобга олмаган ҳолда эса 14,3 фоиздан 12,5 фоизгача пасайди.

    Валюта сиёсати

    2014 йилда валюта сиёсати унинг асосий тамойиллари, яъни миллий валютамиз сўмнинг барқарорлигини ҳамда ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилди.

    Бунда асосий эътибор инфляцион жараёнларни жиловлашга, миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олишга ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

    Ўз навбатида, валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган усулини қўллаш орқали алмашув курсининг мақсадли коридор доирасида бўлиши таъминланди. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилди.

    Натижада 2014 йил давомида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 10 фоизга пасайиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари 2422,4 сўмни ташкил қилди.

    Мамлакатимиз ташқи савдо операцияларининг асосий қисми
    АҚШ долларида амалга оширилишини инобатга олиб, сўмнинг бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курсларини белгилашда операцион мўлжал сифатида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсидан фойдаланилди.

    Шунга мувофиқ, сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.

    Олиб борилган валюта сиёсати таъсирида сўмнинг алмашув курси Хитой юанига нисбатан 7,2 фоизга, фунт стерлингга нисбатан 4,0 фоизга, Корея вонига нисбатан 5,7 фоизга ва Туркия лирасига нисбатан 2,1 фоизга пасайиб, экспортни рағбатлантиришга хизмат қилди.

    Банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

    2014 йилда республика банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги дастурий маърузаси, 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг республика молия-банк тизимини ривожлантиришга оид бошқа қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.

    Бунда асосий эътибор:

    – тижорат банкларининг капиталлашув ва ресурс базасини янада ошириш, мазкур соҳага хусусий капитални кенг жалб этиш, активлар сифатини яхшилаш ҳамда банкларнинг молиявий барқарорлиги
    ва ликвидлилигини янада мустаҳкамлаш;

    – республика тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш
    ва банк назорати тизимини банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги (Базель III) талаблари асосида такомиллаштириш ишларини давом эттириш;

    – иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган банк кредитлари ҳажмларини янада кўпайтириш, тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини кучайтириш;

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш, биринчи навбатда, ёшлар ва аёллар бандлигини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришга кредитлар ажратиш ҳажмини кенгайтириш;

    – банк соҳасида қўшимча имтиёз ва преференциялар жорий қилиш ҳисобига тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш борасида энг қулай шарт-шароитларни яратиш;

    – ижтимоий соҳани ривожлантириш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли яшаш ҳудудларини ободонлаштириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни молиялаштириш, шу жумладан, «Соғлом бола йили» Давлат дастурида банк тизимига юклатилган вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаш;

    – мамлакат банк тизими ва тижорат банклари фаолиятининг етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари юқори рейтинг баҳоларига эришилишини таъминлаш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;

    – халқаро андозалар ва тамойиллар ҳамда мaмлaкaтимиздa бозор муносaбaтлaри ривожлaнишининг ҳозирги ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш бўйича вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлашга қаратилди.

    2014 йил давомида банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирлар натижасида юқорида санаб ўтилган барча йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришилди.

    Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли Қарори билан тасдиқланган индикаторлар тизимига асосан таҳлил қилинганда, банк тизимининг барча кўрсаткичлари «юқори даражада»ги индикатор баҳоларига мувофиқ келмоқда.

    Жумладан, тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2014 йил якуни бўйича банк тизимида капиталнинг етарлилик даражаси 23,8 фоизни ташкил этди. Бу эса, банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан деярли 3 баробар юқоридир.

    Банк тизими барқарорлигининг яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган ликвидлик даражаси 2014 йил якуни бўйича 64,6 фоизни ёки талаб этиладиган минимал даражадан 2 баробардан ортиқни ташкил этди.

    Банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари бўйича, яъни ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,7 тани (30 тадан кўпи «юқори» кўрсаткич ҳисобланади) ташкил этади ҳамда мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пешқадам бўлиб турибди.

    Банк муассасаларида жисмоний шахслар томонидан очилган, ҳар 1000 та катта ёшли аҳолига тўғри келадиган банк ҳисобварақлари 1028 бирликни (1000 тадан кўп «юқори» ҳисобланади) ташкил қилиб, мазкур кўрсаткич ҳам «юқори даража»даги баҳога мос келади.

    Банк тизими инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар

    2015 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари сони 26 тани ташкил этиб, уларнинг
    3 таси давлат тижорат банки, 10 таси акциядорлик тижорат банки,
    8 таси хусусий банк ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.

    Шунингдек, мамлакатимизда хорижий банкларнинг 6 та ваколатхонаси ўз фаолиятини юритмоқда, улар билан республикамиз тижорат банклари томонидан кенг қамровли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

    Республикамизнинг барча ҳудудларида тижорат банкларининг тармоқлари янада кенгайиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига банкларнинг филиаллари сони 846 тага етди.

    Банк муассасаларини аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларига янада яқинлаштириш, банк хизматларидан фойдаланиш шароитларини янада қулайлаштириш, шу жумладан, мижозларга коммунал ва бошқа тўловларни тўлашлари учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилган мини-банк ва махсус кассалар сони 2014 йил якуни бўйича 4 244 тага етди, шундан 2 198 таси қишлоқ жойларда жойлашган.

    2014 йилда банк тизимида молия-банк хизматлари кўламини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Хусусан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга қулай
    ва сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари («Банк-мижоз», «Интернет-банкинг», «Мобиль-банкинг», «SMS-банкинг» ва бошқалар)нинг республика миқёсида жорий этилишини жадаллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланиб, уларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш борасида тегишли тадбирлар кўриб борилди.

    2015 йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар умумий сони 534,8 мингтадан ортиб, 2014 йил бошига нисбатан 2 баробарга кўпайди. Шундан, «Интернет-банкинг» ва «Банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони 62,2 мингтани ташкил этган бўлса, «Мобиль-банкинг» ва «SMS-банкинг» хизматларидан фойдаланувчилар сони 472,6 мингтага етди.

    Ўз навбатида, банк тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий шакли – банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида, 2015 йил 1 январь ҳолатига кўра, муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2014 йилнинг бошига нисбатан
    2,4 млн. донага ортиб, 13,4 млн. донани ҳамда чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони 2014 йилнинг бошига нисбатан 29,3 минг донага ортиб,
    159 минг донани ташкил қилди.

    Натижада 2014 йил давомида пластик карталар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошиб, 22,8 трлн. сўмни ташкил этди.

    2014 йилда банк тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш ва гаров реестри тизими фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Жумладан, Марказий банк қошида «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, Ҳукумат қарори билан Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди ва мазкур Низомда гаров реестрини шакллантириш ва ундан фойдаланиш шартлари, шу жумладан, гаров реестрига маълумотларни киритиш, уларни ўзгартириш ва чиқариб ташлаш ҳамда гаров реестридан фойдаланиш шартлари белгилаб қўйилди.

    «Гаров реестри» дастурий комплекси ишлаб чиқилиб, «Гаров реестри» давлат унитар корхонаси томонидан фойдаланишга қабул қилинди. «Гаров реестри» корхонаси учун www.garov.uz домен номи (манзили) расмийлаштирилди ва интернет тармоғида ишга туширилди.

    Умуман олганда, банк инфратузилмасининг тобора кенгайиб ва такомиллашиб бораётганлиги, ўз навбатида, банк хизматлари бозорида рақобат муҳитининг ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг янада яхшиланишига ҳамда аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш даражасининг ошишига хизмат қилмоқда.

    Тижорат банкларининг ресурс базасини кенгайтириш борасида амалга оширилган тадбирлар

    2014 йилда республика банк тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ‑1438-сонли Қарори билан белгиланган 2011-2015 йилларда тижорат банкларининг умумий капитал ҳажмини қўшимча акцияларини чиқариш ва жойлаштириш орқали камида 2,1 баробарга ошириш вазифасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш давом эттирилди.

    Хусусан, 2014 йилда қўшимча акциялар ва қарз қимматли қоғозларини чиқариш ва жойлаштириш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилиш кўламларини кенгайтириш ҳамда бошқа воситалардан самарали фойдаланиш орқали тижорат банкларининг умумий капитали ҳажми 2013 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра,
    6,9 трлн. сўмни ташкил этди.

    2014 йил давомида тижорат банклари томонидан банк устав капиталини ошириш мақсадида 525,2 млрд. сўмлик, шу жумладан, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 222,6 млрд. сўмлик, «Агробанк»нинг
    30,0 млрд. сўмлик, «Асака» банкнинг 68,8 млрд. сўмлик, «Ипотека-банк»нинг 43,2 млрд. сўмлик «Orient Finans» банкнинг 19,5 млрд. сўмлик, «Asia Alliance Bank»нинг 23,7 млрд. сўмлик ва «Қишлоқ қурилиш банк»нинг 33,3 млрд. сўмлик акциялари инвесторлар орасида жойлаштирилиб, шундан 209,2 млрд. сўмлик акциялар нодавлат сектор субъектларига сотилди.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
    23 майдаги «Ўзбекистон саноат-қурилиш банкининг устав капиталини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
    ПҚ-2179-сонли Қарорига мувофиқ «Ўзсаноатқурилишбанк» устав капитали 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига 541,2 млрд. сўмга
    (223,4 млн. АҚШ доллари эквивалентида) етказилди.

    Бугунги кунда 18 та тижорат банкларининг акциялари «Тошкент» фонд биржаси листингига киритилган бўлиб, ушбу банкларнинг қимматли қоғозлари мунтазам равишда биржада котировка қилиниб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилмоқда.

    Банклар ресурс базасини кенгайтиришнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банклардаги депозитларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан аҳолининг талаби ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда янги омонат турларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Ўз навбатида, аҳоли реал даромадларининг ўсиб бораётганлиги, банклардаги омонатларнинг давлат томонидан тўлиқ кафолатланганлиги, мижозларнинг биринчи талабига кўра омонатлар қайтарилишининг таъминланганлиги ҳамда банк омонатларидан олинган фоизли даромадларнинг солиқдан озод қилинганлиги аҳолининг тижорат банкларидаги омонатлари ҳажмининг барқарор ошиб боришини таъминламоқда.

    2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банкларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлари депозитларининг умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 30,5 фоизга ошиб, 28,5 трлн. сўмга етди.

    Бундан ташқари, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларининг чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Тижорат банкларининг муомалага чиқарилган қарз қимматли қоғозлари ҳажми 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига 1,0 трлн. сўмни, жумладан, муомаладаги узоқ муддатли облигациялар
    310,2 млрд. сўмни ва депозит сертификатлари миқдори 689,7 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

    Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмини кенгайтириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар

    Банкларнинг умумий капитали ва депозитлар базасининг янада мустаҳкамланиши банкларнинг ички манбалар ҳисобига кредитлаш
    ва инвестициялаш имкониятларини кенгайтириш орқали мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсишини молиявий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

    Хусусан, тижорат банкларининг жами активлари ҳажми
    2014 йилда 2013 йилга нисбатан 28,2 фоизга ошиб, 2015 йилнинг
    1 январь ҳолатига кўра, 56,2 трлн. сўмга етди (3-диаграмма).



    Шу жумладан, 2014 йилда тижорат банкларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 31,2 фоизга ўсиб, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 34,8 трлн. сўмни
    ташкил этди (4-диаграмма).


    Республика банк тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПФ-4058-сонли Фармони бошқа фармон ва қарорларига мувофиқ, иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмларини янада ошириш, шу жумладан, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш жараёнларида банкларнинг иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

    2014 йил мобайнида корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 8,5 трлн. сўм ёки 2013 йилга нисбатан
    1,2 баробар кўп инвестицион кредитлар ажратилди (5-диаграмма).


    Бунда банкларнинг инвестицион кредитлари устувор равишда «2011-2015 йилларда саноатни ривожлантириш», «2014 йилги Инвестиция дастури» ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш технологияларини сотиб олишга йўналтирилмоқда.

    Жумладан, 2014 йил давомида тижорат банклари томонидан:

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1047-сонли Қарорини ижро этиш доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга 1,6 трлн. сўм ёки 2013 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп;

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1050-сонли Қарорига мувофиқ, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1,7 трлн. сўм миқдорида ёки 2013 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп кредитлар ажратилди.

    Шунингдек, «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида 2014 йил давомида жами 3,8 трлн. сўм, шу жумладан, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга 960,2 млрд. сўм, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун 234,8 млрд. сўм ҳамда аёлларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва кундалик уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида уй-рўзғор буюмларини сотиб олишга 57,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1501-сонли Қарори ва 2012 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли Фармони ҳамда бошқа қарорларига мувофиқ, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмини янада ошириш, кредитлаш шартларини соддалаштириш, уларга банк хизматларидан фойдаланиш борасида қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

    Жумладан, 2014 йил давомида:

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун аризаларни кўриб чиқиш муддати 3 банк кунигача қисқартирилди;

    – банк ҳисобварағини очиш, давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банк хизмати учун тўлов ундириш ва нотариал тасдиқланган имзолар намунасини олиш бекор қилинди;

    – ҳисобварақларга электрон кўринишда хизмат кўрсатиш учун олинадиган тўлов миқдори 20 фоизга қисқартирилиб, молия-банк соҳасида 8 турдаги рухсат бериш тамойиллари бекор қилинди;

    – инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар тўлаш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши бўйича меъёр бекор қилиниб, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш муддати тижорат банкининг Кенгаши томонидан тасдиқланадиган «Банкнинг кредит сиёсати»да акс эттириладиган бўлди;

    – тижорат банкларига кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди.

    Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2014 йил давомида тижорат банклари томонидан мазкур соҳа субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлари ҳажми
    2013 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, қарийб 9,2 трлн. сўмни ташкил этди (6-диаграмма).


    Хусусан:

    – ажратилган микрокредитлар 1,9 трлн. сўмни ташкил этиб,
    бу кўрсаткич ҳам 2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга ўсди;

    – халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари, грантлари ҳисобидан
    157,8 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 121,4 фоизга бажарилди;

    – имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан устувор равишда олис ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига
    61 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштиришга 201 млрд. сўм
    (2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга кўп) кредит маблағлари йўналтирилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 июндаги 175-сонли қарорига асосан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузурида ташкил этилган Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси томонидан 2014 йилда кичик бизнес
    ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг 33 таси маъқулланиб, мазкур инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши молиялаштирилди.

    Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг 105 та лойиҳалари доирасида тижорат банклари томонидан 49,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

    Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда банк тизимида бизнесни юритиш шарт-шароитларини енгиллаштириш ва арзонлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар
    халқаро молиявий ташкилотлар томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда.

    Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг
    2014 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари бўйича «Бизнесни юритиш – 2015» навбатдаги йиллик ҳисоботида бизнесни юритиш
    шарт-шароитлари бўйича республикамизнинг рейтинг кўрсаткичи
    2014 йилнинг ўзида 8 поғонага кўтарилди.

    Шу жумладан, кредитлаш шартлари бўйича сўнгги икки йилда мамлакатимизнинг рейтинги 50 поғонага, яъни 154-ўриндан
    104-ўрингача кўтарилди. Бунда ушбу кўрсаткич бўйича кўтарилиш
    2013 йилда 24 поғонани, 2014 йилда эса 26 поғонани ташкил этди.

    Шунингдек, «Кредит ахбороти алмашинуви индекси» бўйича Ўзбекистон банк тизими мавжуд 8 балли тизимда 7 баллга баҳоланди ва бу кўрсаткич Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD)га аъзо давлатлари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқоридир.

    Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар

    2014 йилда банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида банк назоратини халқаро андозаларга мувофиқ ҳолда такомиллаштириш ишлари давом эттирилди.

    Банк назорати соҳасидаги ислоҳотлар банкларнинг кредиторлари, омонатчилари ва мижозлари манфаатларининг ҳимояланиш даражасини янада ошириш, банкларнинг ўрнатилган иқтисодий нормативлар ва қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилишларига эришиш тадбирлари орқали амалга оширилди.

    Хусусан, тижорат банкларининг фаолиятини тартибга солиш
    ва назорат қилиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:

    – «Тижорат банкларининг молиявий ҳолати ва барқарорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг натижаларини кўриб чиқиш Тартиби»
    ва «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартиби»га асосан, тижорат банкларининг капитал етарлилиги, ликвидлилиги, активлар сифати ва диверсификацияси ҳамда банк Бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлиги;

    – банк операцияларини амалга оширишда операцион ва бозор таваккалчиликларини баҳолаш бўйича «Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ҳар бир банкда бевосита банк Кенгашига бўйсунувчи Таваккалчиликларни назорат қилиш қўмиталарининг фаолияти доимий равишда мониторинг қилиб борилди.

    Ўз навбатида, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 53-моддасига асосан банклар ва уларнинг филиаллари томонидан иқтисодий нормативларни белгиловчи қонун ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда уларга нисбатан Марказий банк томонидан тегишли чоралар ва санкциялар қўлланилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бартараф этилди.

    Юқоридагилар билан бирга, 2014 йилда тижорат банклари фаолиятини баҳолаш тизимини халқаро рейтинг компанияларининг мезон ва андозалари асосида амалга ошириш, банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитасининг янги тавсияларини амалиётда қўллаш, тижорат банкларининг бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш борасида Жаҳон банки
    ва Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик ишлари давом эттирилди.

    Жумладан, мамлакатимиз банк назорати тизимини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш ва халқаро Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш бўйича Жаҳон банкининг техник ёрдам дастури доирасида 2014 йилнинг
    6 – 10 январь ва 29 апрель – 10 май кунлари давомида республикамизга ташриф буюрган миссияси билан бирга тижорат банкларида корпоратив бошқарув сифати ва самарадорлигини ошириш, операцион ва фоиз хатари устидан назоратни кучайтириш, жамланма назоратни, молиявий ҳисоботларни ва банкларни рейтинглаш амалиётини янада такомиллаштириш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

    Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг давоми сифатида Халқаро валюта фонди экспертлари томонидан 2014 йилнинг 2 - 12 сентябрь кунлари республикамизга навбатдаги ташриф чоғида тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини баҳолашнинг назорат тизимини ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан билдирилган тавсиялар асосида Марказий банкнинг «Тижорат банкларининг капитал етарлилиги бўйича талаблар тўғрисида»ги
    ва «Тижорат банкининг ликвидлигини бошқариш бўйича талаблар тўғрисида»ги Низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Тижорат банклари фаолиятининг етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан баҳоланиши

    2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда фаолият юритаётган барча тижорат банклари (26 та) «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» каби нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларига эга.

    Республикамизнинг етакчи банклари – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банк, «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Агробанк», «Ҳамкорбанк» ва «Ипак йўли» банки бир йўла иккита етакчи халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларини олишган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2014 йилнинг 15 апрель куни «Мудис» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболи» мавзусидаги навбатдаги ҳисоботини эълон қилиб, Ўзбекистон банк тизиминининг ривожланиш истиқболини кетма-кет бешинчи йил «барқарор» даражада тасдиқлади.

    Шунингдек, 2014 йил декабрь ойида «Стандарт энд Пурс»
    ва «Фитч рейтингс» рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими ривожланиш истиқболларини яна бир бор «барқарор» баҳолади.

    Бу эса ўз навбатида, маҳаллий ва хорижлик сармоядорларнинг республикамиз банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, банкларнинг халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда уларнинг кредит линияларини жалб этиш имкониятларини оширишга хизмат қилмоқда.

    Монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалари

    2015 йилда монетар сиёсат, унинг бош мақсади – миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишига қаратилади.

    Хусусан:

    – иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш
    ва фаол диверсификациялаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш;

    – хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш, уларга тўлиқ эркинлик бериш;

    – иқтисодиётда давлат иштироки даражасини танқидий баҳолаш, уни стратегик ва иқтисодий асосланган ўлчамларгача қисқартириш;

    – корпоратив бошқарув тизимидаги тамойиллар ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий
    ва инвестиция жараёнларининг корпоратив менежментига доир халқаро замонавий стандартларни жорий этиш;

    – ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;

    – ривожланган инфратузилмани, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимларини ривожлантириш;

    – аҳоли бандлигини таъминлаш, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

    – кекса авлод кишиларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётига тегишли мавжуд муаммоларни ҳал этиш. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини амалга ошириш каби вазифалар 2015 йилги пул-кредит сиёсатининг ва банк тизими фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари этиб белгилаб олинди.

    2015 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг 8,0 фоизга,
    шу жумладан, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3 фоизга ва қишлоқ ҳўжалигида 6,0 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Иқтисодий ўсишнинг ушбу юқори суръатлари, аввало, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, пуллик хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган инвестициялар ҳажмининг ўсиши ҳамда ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, экспорт ҳажмининг янада ортиши ҳисобига таъминланади.

    Хусусан, 2015 йилда иқтисодиётни таркибий жиҳатдан диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхоналарни барпо этиш ва мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнесни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ҳамда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш каби инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириладиган капитал қўйилмалар реал ҳажмининг 2014 йилга нисбатан 10,1 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Бунда мамлакат иқтисодиётига жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмининг 3,5 млрд. АҚШ долларидан зиёдни ташкил этиши кутилмоқда.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли Фармони ҳамда бошқа фармон ва қарорларида мамлакатда ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг изчиллик билан бажарилиши ҳисобига 2015 йилда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар инвестицион фаоллигининг янада ошиши таъминланади.

    Жумладан, жаҳон амалиётида умумқабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш
    ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юқори даражаларга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишнинг давом эттирилиши ҳамда жаҳон бозорида республикамизда ишлаб чиқарилаётган асосий экспорт маҳсулотларига талаб ва нархлар прогнозини инобатга олган ҳолда, 2015 йилда ҳам мамлакатимиз тўлов баланси, шу жумладан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.

    Хусусан, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш, экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини ҳамда умуман божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва эркинлаштириш борасидаги ислоҳотларнинг изчил давом эттирилиши 2015 йилда ҳам мамлакат экспортининг юқори суръатларда ўсишига хизмат қилади.

    Солиқ-бюджет сиёсатида амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳам мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари прогнозларидан келиб чиққан ҳолда, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан
    1,0 фоиздан оширмасликни ҳамда унинг тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутади.

    2015 йилда ҳам ҳукумат томонидан бандликни таъминлаш
    ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиши аҳоли истеъмол талабининг, шу жумладан, узоқ муддатли товар ва хизматларга бўлган талабининг ўсишида ўз аксини топади ҳамда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга хизмат қилади.

    Ўз навбатида, 2015 йилда ялпи ички маҳсулот дефлятори прогнозининг 2014 йилдаги 12,6 фоиздан 12,1 фоизгача пасайиши, иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигини ошириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришга қаратилган
    чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва жаҳон бозоридаги хомашё ва товарлар нархлари динамикасининг прогнозини инобатга олиб,
    2015 йил учун инфляция даражаси мақсадли кўрсаткичи 2014 йилдаги кўрсаткичга (6-7 фоиз) нисбатан пасайтирилиб, 5,5-6,5 фоиз доирасида белгиланмоқда.

    Пул-кредит кўрсаткичларининг прогнози ва уларга эришишда монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш

    2015 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичлари прогнози юқорида қайд этилган Ҳукумат томонидан тасдиқланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогноз параметрларидан келиб чиқиб белгиланмоқда.

    Бунда инфляция даражасининг белгиланаётган мақсадли параметрлар доирасида бўлишини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотнинг кўзда тутилаётган ўсиш суръатини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, 2015 йилда ўртача йиллик пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 1,0 фоиз банддан юқори бўлмаган миқдорида ошириш кўзда тутилмоқда.

    Ўз навбатида, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишига мос равишда тижорат банклари томонидан иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг кенгайтирилиши ҳамда мамлакат тўлов баланси, хусусан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг таъминланиши натижасида банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши
    2015 йилда ҳам муомаладаги пул массаси ошишининг асосий омиллари бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

    Жумладан, ялпи ички махсулотнинг кўзда тутилаётган ўсиш суръатларини молиявий таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган кредит қўйилмалари ҳажмининг камида 25 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Ўз навбатида, 2015 йилда ҳам Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга солишда монетар сиёсатининг бозор инструментларидан кенг фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириб бориш бўйича ишларни давом эттиради.

    Бунда асосий эътибор, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини ва иқтисодиётда пулга бўлган талаб
    ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлашга қаратилади.

    Шу билан бирга, банк тизимида ликвидлик танқислиги вужудга келишининг олдини олиш ва аксинча тизимдаги ортиқча ликвидликнинг иқтисодиётда инфляцион босимнинг кучайишига олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида банк тизими ликвидлигини мақбул даражада ушлаб туриш учун зарурий чоралар кўриб борилади.

    Хусусан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг таъминланиши натижасида банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимини олдини олиш ҳамда пул массасини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларининг бўш турган пул маблағларини Марказий банкдаги муддатли депозитларга жалб қилиш орқали стерилизация операциялари ўтказиб борилади.

    Шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни йўналтирилишининг давом эттирилиши пул массаси ўсишининг олдини олишга ва уни белгиланган мақсадли кўрсаткич доирасида ушлаб туришга хизмат қилади.

    Ўз навбатида, 2015 йилда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни
    қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда истеъмол нархлари индекси бўйича ҳисобланадиган инфляциянинг ва ЯИМ дефляторининг пасайиши прогноз қилинаётганлигини инобатга олиб, 2015 йилнинг
    1 январидан бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси
    10 фоиздан 9 фоизгача туширилди.

    Қайта молиялаш ставкасининг туширилиши натижасида кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг янада пасайиши ва бунинг оқибатида хўжалик юритувчи субъектларнинг банк кредитларини тўлашдаги фоиз тўловлари бўйича харажатларининг камайиши ҳамда банк кредитларига бўлган талабнинг ошиши кутилмоқда.

    Бундан ташқари, пул массасининг ва пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ўзгариш динамикасидан ҳамда тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ўсиш суръатларидан келиб чиққан ҳолда мажбурий резервлар нормаси зарур ҳолларда ўзгартириб борилади.

    2015 йилда ҳам валюта сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор миллий валюта барқарорлигини таъминлашга ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантиришга қаратилади. Бунда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсини белгиланган коридор доирасида босқичма-босқич девальвация қилиб бориш орқали унинг реал эффектив алмашув курсининг пасайиб бориши ва шу орқали мамлакатимиз экспортёрлари рақобатбардошлигининг ошиши таъминланади.

    Ўз навбатида, сўмнинг алмашув курси кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг белгиланган коридор доирасида бўлишини ҳамда ички валюта бозоридаги барқарорликни таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозоридаги операцияларда фаол иштирок этиб боради.

    Бунда Марказий банк, зарур ҳолларда, тижорат банкларидан хорижий валюталарни (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг) белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш (СВОП операциялари) ёки хорижий валюталарни гаровга олган тарзда қайта молиялаш кредитларини бериш операцияларини амалга оширади.

    Умуман олганда, юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларнинг уйғунликда амалга оширилиши ва монетар сиёсат инструментларини қўллаш механизмларини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириб борилиши Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир каналларини кучайтиришга, банк тизими ликвидлигини таъминлашга ва пул бозорида ижобий фоиз ставкаларининг шаклланишига хизмат қилади.

    Банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва бу борада амалга ошириладиган ислоҳотлар

    2015 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк тизимига оид бошқа қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлашга қаратилади.

    Шунингдек, 2015 йил учун банк тизимини ислоҳ қилиш
    ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил
    28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги
    СҚ-440–II-сонли Қарорида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифа ва топшириқларнинг ижроси инобатга олинган.

    Хусусан, ушбу вазифалар доирасида 2015 йилда республика банк тизимининг барқарорлигини янада ошириш, банк назорати тизимини Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш, тижорат банкларининг ресурс базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг инвестицион фаоллигини кучайтириш ҳамда янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда банкларнинг иштирокини янада кенгайтириш каби муҳим чора-тадбирларни давом эттириш режалаштирилмоқда.

    Бунда банк тизимини янада ривожлантириш борасидаги тадбирлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

    1. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро андоза ва меъёрлар, шу жумладан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш.

    2015 йилда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг банк ликвидлиги борасидаги янги тавсияларига («Базель-III» талабларига) мувофиқ, республика банк тизими ликвидлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб ликвидликни таъминлаш борасидаги мавжуд талабларни бажариш муддати
    30 кундан ортиқ бўлган мажбуриятлар бўйича қўшимча меъёрларни жорий қилиш ҳисобига янада кучайтирилиб борилади.

    Шунингдек, 2015 йилда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштиришда асосий эътибор:

    – алоҳида банклар молиявий ҳолатининг ёмонлашишини олдини олиш ҳамда кредит ташкилотларининг ўзаро боғлиқлигини камайтириш мақсадида янги халқаро андозаларга мувофиқ капиталлашув ва рискларни бошқаришга бўлган талабларни янада кучайтиришга;

    – банк тизимидаги тизимли таваккалчиликларни аниқлашга қаратилган макропруденциал таҳлилнинг за­монавий усулларини жорий қилиш бўйича ишларни давом эттиришга;

    – илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда банкларнинг ликвидлик рискига таъсирчанлигини макромоделлардан фойдаланган ҳолда стресс-тестлардан ўтказиш амалиётини такомиллаштириш
    ва жорий қилиш кўламини янада кенгайтиришга;

    – иқтисодиётни, жумладан, хусусий сектор корхоналари
    ва аҳолини кредитлаш кўламларининг узлуксиз кенгайтириб борилиши жараёнида юзага келиши мумкин бўлган кредит рискини камайтириш борасидаги зарурий тадбирларни амалга ошириб боришга;

    – рискларни бошқаришнинг ички тизимларига катта урғу
    берилган ҳолда харажатлар ва даромадларнинг мақбул таркиби
    ва даражасини таъминлаш орқали банкларнинг операцион фаолияти самарадорлигини янада ошириш чораларини кўришга;

    – турли молиявий босқичларда шакллантириладиган захиралар бўйича харажатларнинг банкларга тушадиган юкламасини камайтириш мақсадида динамик захиралар тизимини ривожлантириш каби зарур чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилади.

    2. Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизимини халқаро меъёр ва андозалар асосида янада такомиллаштириш борасидаги ишларни давом эттириш.

    Хусусан, 2015 йилда:

    – тижорат банкларидаги корпоратив бошқарув органлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг юқори даражадаги шаффофлигини таъминлаш мақсадида турли меъёрий ҳужжатлар ва кўрсатмаларда банклардаги корпоратив бошқарув бўйича белгиланган норма ва талабларни ягона ҳужжатга бирлаштириш;

    – банкларга янги мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорларни жалб қилиш шароитларини янада яхшилаш мақсадида банкларнинг бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг акциядорлар, омонатчилар, бошқа манфаатдор шахслар ҳамда молия ва пул бозори иштирокчилари учун очиқлигини таъминлаш борасидаги ишларни кенгайтириш;

    – банклар фаолиятини бошқариш жараёнида самарали ва тўғри қарорлар қабул қилинишини таъминлашда жамоавий тажрибани ривожлантириш мақсадида банк Кенгашининг мақбул таркиби, Кенгаш аъзоларининг белгиланган малакавий талабларга риоя этишлари устидан назоратни кучайтириш;

    – банк Кенгашлари таркибини шакллантириш жараёнида юқори малакали ва бетараф аъзоларни танлаш ва тайинлаш тартибини жорий этиш орқали Кенгашлар мустақиллигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

    3. Тижорат банклари капиталлашув даражасини янада ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва диверсификациялаш.

    Бунда асосий эътибор:

    – тижорат банкларининг капиталлашув даражаси камида
    20 фоиз миқдорда ўсишини, шунингдек, банк акцияларини чиқариш
    ва уларни аҳоли ва бошқа инвесторлар ўртасида жойлаштириш орқали банк устав капиталининг ўсиб боришини таъминлашга;

    – банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектор улушини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни сифатли амалга оширишга;

    – акциялар чиқарилаётганлиги ва уларнинг фонд биржасида сотилаётганлиги ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида олиб борилаётган тарғибот ишларининг таъсирчанлигини янада оширишга қаратилади.

    Ўз навбатида, тижорат банклари ресурс базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бозор воситалари ва механизмларидан самарали фойдаланиш ҳисобига, шу жумладан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда омонатлар ва депозитларнинг янги турларини мунтазам жорий этиб бориш, муомалага узоқ муддатли облигациялар, депозит сертификатлари ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаришга, шунингдек, субординарланган қарзларни фаол жалб этиш бўйича
    чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Тижорат банкларидаги омонатларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ҳукумат қарорини ва унга мувофиқ Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатини ишлаб чиқиш ҳамда унда:

    – тижорат банкларининг депозит сиёсатини янада такомиллаштириш;

    – омонатларнинг шартномада кўрсатилган муддатларда тўлиқ қайтарилиши кафолатларини янада мустаҳкамлаш;

    – омонатлар бўйича фоиз ставкаларини мақбуллаштириш;

    – тижорат банкларининг умумий омонатлари таркибида узоқ муддатли омонатлар улушини ошириб бориш;

    – омонатлар муддатларини банк активлари муддатларидан келиб чиққан ҳолда оптималлаштиришни кўзда тутувчи чора-тадбирларни акс эттириш кўзда тутилмоқда.

    4. Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий
    қўллаб-қувватлаш ҳажмини янада ошириш, шу жумладан, тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини кучайтириш ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш.

    2015 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига ажратиладиган кредит қўйилмалари умумий ҳажмининг 2014 йилга нисбатан 25 фоиздан зиёд ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Хусусан, 2015 йилда янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, техник
    ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда қишлоқ жойларда замонавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги янги турар-жойларни барпо этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан 2014 йилга нисбатан 1,2 баробарга кўп инвестицион кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

    Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини кенгайтириш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган кредит хатарларининг олдини олиш мақсадида тижорат банклари томонидан активларни диверсификация қилиш, шу жумладан, кредит портфелини яхшилаш, таваккалчиликларни самарали бошқаришга қаратилган зарур
    чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб борилади.

    5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада фаоллаштириш.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 2015 йилда тижорат банклари томонидан 2014 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

    Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги воситаларидан:

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг, фермер хўжаликларининг ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг, айниқса, қишлоқ жойларда иш ўринларини ташкил этишга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган кредит қўйилмаларининг ҳажмини ошириш;

    – узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган, шунингдек, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига устувор равишда Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлаш ҳажмларини янада кенгайтириш;

    – «Микрокредитбанк» томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган микрокредитлар ҳажмини ошириш имкониятларидан кенг фойдаланилади.

    6. Кўрсатилаётган банк хизматларининг турини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмасини, айниқса, қишлоқ жойларда
    ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан туриб хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш.

    Бу йўналишда банк тизими инфратузилмаси тармоғини, айниқса, қишлоқ жойларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда, масофадан туриб хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳамда банк муассасаларини аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларига янада яқинлаштириш борасида кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Жумладан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматлари («Банк-мижоз», «Интернет-банкинг», «Мобиль-банкинг», «SMS-банкинг») кўрсатиш кўламларини янада кенгайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Банк пластик карталарини муомалага чиқариш ҳажмини
    ва ўрнатилган терминаллар сонини ошириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими янада кенгайтирилади. Бунда умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда банк пластик карталари ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириб боришда хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бундан ташқари, «Электрон ҳукумат» ахборот тизимлари таркибига киритилган Марказий банкнинг «Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш, Клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаштириш» лойиҳасини амалиётга жорий этишни кенгайтириш мақсадида тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналарнинг мазкур Клиринг тизимига уланишини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилади.

    7. Тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолаш тизимини халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш.

    Хусусан, ушбу йўналишдаги ишлар доирасида:

    – бутун молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш мақсадида етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан қўлланиладиган баҳолаш меъёрлари, мезонлари ва андозаларини жорий қилиш кўламини уларни нобанк
    ва бошқа молия ташкилотлари фаолиятини баҳолашда қўллаш ҳисобига кенгайтириш;

    – республика тижорат банкларига етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан берилган рейтинг баҳоларининг мунтазам равишда янгиланиб ва янада ошиб борилишини таъминлаш;

    – етакчи халқаро рейтинг агентликларининг тавсияларига мувофиқ тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисоботнинг замонавий технологиялари ва услубларини жорий этиш бўйича фаолиятни кучайтириш;

    – молиявий ҳисоботларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш
    ва тақдим қилишда унинг шаффофлиги, жумладан, халқаро  таққосланувчанлик, даврийлик, муддатлилик ва сифатлилик тамойилларига риоя қилинишини таъминлаш;

    – банклар ва уларнинг қимматли қоғозларига берилган рейтинг баҳолари, ушбу баҳоларнинг ошиши ёки пасайиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб бориш;

    – етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан қўлланиладиган тижорат банклари фаолиятини баҳолаш тизими, мезон ва андозалари бўйича банк тизими мутахассисларининг билим ва малакаларини ошириш тадбирлари тизимли равишда давом эттириб борилади.

    8. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро меъёр ва стандартлар асосида янада такомиллаштириш.

    2015 йилда Жаҳон банкининг техник кўмагида амалга оширилаётган республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби
    ва молиявий ҳисобот тизимини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштириш борасидаги тадбирлар давом эттирилади.

    Хусусан, тижорат банклари томонидан Йиллик молиявий ҳисоботларнинг МҲХС талаблари асосида тайёрланишини ташкил этиш мақсадида «Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати» лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

    Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни МҲХСга мослаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давом эттирилади.

    Шунингдек, 2015 йилда МҲХСни жорий этиш ва қўллаш бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашда бевосита иштирок этувчи тегишли мутахассисларни ўқитиш, билим ва малакаларини ошириш бўйича тижорат банклари билан биргаликда ўқув дастури ишлаб чиқиш
    ва амалга ошириш мўлжалланмоқда.

    Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича ишларнинг давом эттирилиши банк фаолиятининг шаффофлигини оширишга, бу эса, ўз навбатида, хорижий инвесторлар ва халқаро ташкилотларнинг, омонатчилар ва мижозларнинг банк тизими тўғрисида етарлича маълумот олишига, миллий молия-банк тизимининг халқаро молиявий тизимга интеграциялашув жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилади.

    9. Микромолиялаш ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш.

    2015 йилда нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш ва барқорорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади ҳамда ушбу йўналишда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан янги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, амалдаги меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш
    ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

    Шунингдек, 2015 йилда:

    – нобанк кредит ташкилотлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, дастурий таъминотлар асосида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларни тайёрлашни такомиллаштириб бориш;

    – нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати
    ва барқарорлиги маҳаллий рейтинг компаниялари томонидан баҳоланишини янгилаб борилишини таъминлаш;

    – Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари томонидан гаров реестри билан ахборот алмашиш тизимини жорий этиш;

    – республикада нобанк кредит ташкилотларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини масофадан туриб ва жойида назорат қилиш механизмларини янада такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

    10. Гаров реестри тизими фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ишларни давом эттириш.

    Республикамизда гаров реестри тизимини яратиш ва унинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг давоми сифатида 2015 йилда:

    – гаров реестрида гаров таъминоти воситаси сифатида қўйилган
    мол-мулкларга нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги
    ва бошқа ёзувларни ўз ичига олган ягона ахборот базасини шакллантириш ва унинг тегишли маълумотлар билан мунтазам янгилаб борилишини таъминлаш;

    – гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор
    ва қарздор сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг гаров реестрига маълумотларни киритиш ва ундан тезкор фойдаланиш борасидаги имкониятларини ошириб бориш;

    – гаров реестрининг унинг маълумотларидан фойдаланувчилар билан алоқа механизмларини такомиллаштириш ва техник имкониятларини ошириб бориш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

    11. Молия-банк тизими фаолиятининг қонунчилик базасини халқаро андозалар ва тамойиллар асосида янада такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш.

    2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирдаги лойиҳасининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, молия-банк тизими фаолиятининг қонунчилик базасини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида:

    – Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки экспертлари тавсиялари асосида Марказий банкнинг банк назоратига оид меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва зарур ҳолларда янги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

    – операцион, кредит, валюта рисклари ҳамда депозит операциялари билан боғлиқ рискларни олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасидаги меъёрий талабларни янада такомиллаштириш;

    – молиявий ҳисоботларни ва уларни эълон қилиш тизимини халқаро андозаларга мувофиқлаштириш борасидаги талабларни янада кучайтириш борасидаги бошқа бир қатор ишлар амалга оширилади.


    2014 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари (PDF)


     

  • 2014

     

             2013 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ ВА РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мутаносиблиги ҳамда юқори иқтисодий ўсиши таъминланди.

    Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

    2013 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқариш ҳажми 8,0 фоизга ўсиб, 119,0 трлн. сўмни ташкил этди.

    Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг барча тармоқларида тизимли ва ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши ҳисобига эришилмоқда. Хусусан,

    – ташқи ва ички бозор талаблари асосида иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш жараёнларининг изчил амалга оширилаётганлиги;

    – ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш;

    – бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётганлиги;

    – ички талабни аҳоли бандлиги ва реал даромадларининг ошишини таъминлаш ҳисобига рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

    – қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, қишлоқ хўжалигида илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш кўламининг кенгайтирилиши;

    – республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсишига замин яратмоқда.

    2013 йилда мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг юқори суръатларда ўсиши кузатилди.

    Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2012 йилга нисбатан 8,8 фоизга ошди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари юқори технологияларга асосланган машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (ўсиш суръати 21 фоиз), енгил саноат
    (13 фоиз), қурилиш материаллари (13,6 фоиз) ҳамда озиқ-овқат (9 фоиз) саноати тармоқларида кузатилди.

    2013 йилда қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2012 йилга нисбатан 6,8 фоизга ошди. Шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш 6,4 фоизга, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш эса 7,4 фоизга ошди.

    2013 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,5 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 53,0 фоизни ташкил этди.

    Жумладан, юқори ўсиш суръатлари компьютер дастурлаш (30,4 фоиз), молиявий хизматлар (29,3 фоиз), соғлиқни сақлаш
    (27,2 фоиз), қурилиш (25,4 фоиз), маиший хизматлар (23,2 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (21,9 фоиз), қишлоқ хўжалигининг техник воситаларини таъмирлаш (18,2 фоиз) ҳамда савдо ва умумий овқатланиш (16,6 фоиз) хизматларини кўрсатиш соҳаларида кузатилди.

    Бундай юқори ўсиш кўрсаткичларига эришилишида «2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастури» доирасида 2013 йилда 13 мингдан ортиқ янги хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналари, жумладан, савдо-маиший комплекс­лар, минибанклар ва суғурта компаниялари филиаллари ва бошқа корхоналар ташкил этилганлиги муҳим роль ўйнади.

    Ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда чакана товар айланмасининг 14,8 фоизга ўсиши кузатилди.

    2013 йилда ўзлаштирилган (асосий капиталга йўналтирилган) инвестицияларнинг умумий ҳажми 2012 йилга нисбатан 11,3фоизга ортиб, 13,0 млрд. долларни ташкил этди.

    Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмининг деярли ярми, яъни 47 фоизи хусусий инвестициялар – корхоналар ва аҳолининг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

    2013 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига 3 млрд. доллардан ортиқ миқдорда хорижий инвестициялар жалб қилинган бўлиб, унинг 72 фоиздан зиёди ёки 2,2 млрд. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.

    Ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг асосий қисми –70 фоиздан ортиғи, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш объектларини қу­ришга ва жиҳозлашга, шу жумладан, қарийб 40 фоизи энг янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва асбоб-ускуналарини харид қилишга сарфланган.

    Ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицияларнинг 17,4 фоизи транспорт ва алоқа, 18,0 фоизи ёқилғи-энергетика, 4,2 фоизи қиш­лоқ хўжалиги ва 3,3 фоизи металлургия тармоқларига йўналтирилди.

    Ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестиция­ларнинг жами инвестициялардаги улуши қарийб 30,0 фоизни, жумладан, уй-жой қурилишининг улуши 20,9 фоизни, таълим соҳаси 2,7 фоизни ва соғлиқни сақлаш соҳаси улуши 2,9 фоизни ташкил этди.

    Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик соҳаси ички бозорни сифaтли тoвaрлaр билaн тaъминлaш, экспорт тaркибидa юқoри қўшимчa қиймaтгa эга мaҳсулoтлaрни кўпaйтириш, зaмoнaвий xиз­мaт кўрсaтиш, янги иш ўринлaрини ярaтишдa мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи кучга ва муҳим бўғинга айланиб бормоқда.

    Мазкур соҳанинг иқтисодиётнинг етакчи бўғинига ай­ланишида мамлакатимиз Ҳу­кумати томонидан кичик бизнeс вa xусусий тaд­биркoрлик соҳаси ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим роль ўйнамоқда.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик субъектларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши барқарор равишда ўсиб бормоқда.

    Хусусан, 2013 йилда ялпи ички мaҳсулoтнинг қарийб 55,8 фoизи, ишлaб чиқa­рилaётгaн сaнoaт мaҳсулoтлaрининг 23 фoизи, маҳсулот экспортининг 18,0 фоизи кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, иқтисодиётда жами иш билан банд бўлган аҳолининг 75,0 фоизи шу соҳада фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фао­лият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони 2013 йилда 26 мингдан зиёдга ўсиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 190,0 минг­тага (деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) етди.

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан экспортни рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда жаҳон бозорида асосий экспорт товарлар бўйича қулай конъюнк­туранинг сақланиб туриши натижасида республикамиз тўлов балансининг, хусусан, ташқи савдо балансининг барқарорлиги таъминланмоқда.

    2013 йилда республикамиз ташқи савдо айланмаси 2012 йилга нисбатан 9,4 фоизга, шу жумладан, экспорт ҳажми 10,9 фоизга ва импорт ҳажми 7,7 фоизга ўсди. Бунда ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1,3 млрд. долларни ташкил этди.

    Умумий экспорт таркибида хомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 72 фоиздан зиёдни ташкил этди.

    Инфляция. 2013 йилда қатъий пул-кредит сиёсати юритилганлиги инфляцияни жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва унинг белгиланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлиши таъминланди.

    2013 йил якуни бўйича истеъмол баҳолари индекси асосида ҳисобланадиган инфляция даражаси 2012 йилга нисбатан 0,2 фоиз бандга пасайиб, 6,8 фоизни ташкил этди. Бунда истеъмол баҳолари индексининг ўсиши асосан номонетар омиллар ҳисобига юз берди.

    Жумладан, ўтган йилда озиқ-овқат маҳсулотла­рининг нархи 3,9 фоизга ўсиб, унинг инфляцияга таъсири 2,0 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 7,4 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 2,1 фоизни ташкил этди. Хизматлар нархи эса 13,8 фоизга ўсиб, истеъмол баҳолари индексига таъсири 2,6 фоизни ташкил қилди.

    Аҳоли бандлиги ва даромадлари. 2013 йил давомида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича минтақавий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида қарийб 970 минг киши иш билан таъминланди.

    Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу соҳаларда 480 мингдан ортиқ, касаначиликни кенгайтириш ҳисобидан эса 210 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

    2013 йилда республикамизда аҳолининг реал даромадлари 16,0 фоизга, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар 20,8 фоизга кўпайди.

    Бандлик даражаси ҳамда аҳоли даромадларининг бундай ўсиши, ўз навбатида, аҳоли турмуш даражасининг ва ижтимоий фаровонлигининг барқарор равишда ошиб боришини таъминламоқда.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2013 йилда монетар сиёсат «Монетар сиёсатнинг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари» асосида амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан республика Ҳукуматининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари, хусусан, бел­гиланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.

    Пул-кредит соҳасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларига мувофиқ иқтисодиётнинг ошиб бораётган пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш ва банк тизими ликвидлигини мақбул даражада сақлаб туриш орқали инфляция даражасини белгиланган прогноз кўрсаткичидан оширмаслик мақсадларига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда Марказий банк ўз тасарруфидаги пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланди.

    Ўз навбатида, Марказий банк томонидан амалга оширилган пул бозоридаги операциялари муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлашга қаратилди.

    Шунингдек, 2013 йил давомида ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ва банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қў­шимча ликвидликнинг инфляцион босимга таъсирини олдини олиш мақсадида ўтказиб борилган стерилизация операцияларининг ўртача ҳажми 2012 йилга нисбатан 1,2 мартага ошди (1-диаграмма).

     

    Мажбурий резервлар. Мажбурий резерв талаблари тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг муҳим инструментларидан бири сифатида қўлланилмоқда (2-диаграмма).

    Хусусан, 2013 йил давомида инфляция ва пул массасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида диверсификацияланган мажбурий резерв нормалари қўлланилиб, тижорат банклари томонидан жалб қилинган юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатли депозитлари учун – 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун – 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.

    2013 йилда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми 463,1 млрд. сўмга ёки йил бошига нисбатан 25,2 фоизга кўпайди.

     

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағига қўшимча равишда 1,2 млрд. доллар миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши пул массасининг белгиланган прогноз кўрсаткичидан ортиқча ўсишининг олдини олишга ва шу орқали ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

    Шунингдек, Марказий банк­нинг қайта молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида фойдаланилди.

    Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг, иқтисодиётнинг кредит ресурсларига бўлган талабини етарли даражада қондириш  ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2013 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2013 йил мобайнида йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб турилди.

    Қайта молиялаш ставкасини шу ҳолатда ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банклари ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

    Фоиз ставкалари динамикаси

    2013 йилда республикадаги барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда Марказий банк томонидан қатъий монетар сиёсатининг юритилиши, ўз навбатида, мамлакатимизнинг пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари динамикасида, жумладан, тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари бўйича ҳамда банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкаларида ўз аксини топди.

    Хусусан, 2013 йил давомида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар даромадининг ошиши ҳисобига республикамиздаги молия институтлари ресурс базасининг кенгайиши банклараро пул бозоридаги ресурслар таклифининг кўпайишига ва ўз нав­батида, молиявий ресурслар нархининг арзонлашишига сабаб бўлди.

    Жумладан, 2012 йил давомида банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йиллик ҳисобда 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда ушбу кўрсаткич 9,9 фоизга тенг бўлди.

    Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ва унга мос равишда аҳоли даромадларининг йилдан-йилга юқори суръатлар билан ўсиши, банк тизимига бўлган ишончнинг ортиб бориши ҳамда иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларнинг пасайиб бориши каби омиллар таъсирида  2013 йилда банк депозитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилди.

    Хусусан, жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги жами депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2012 йилдаги ўртача йиллик 7,7 фоиздан 2013 йилда 7,1 фоизгача пасайди.

    Юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2012 йил­даги ўртача йиллик 6,2 фоиздан 2013 йилда 6,0 фоизгача пасайди.

    Шунингдек, банклараро пул бозоридаги операциялар ҳамда депозитларни жалб қилиш бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши натижасида тижорат банкларининг актив операциялари бўйича, жумладан, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредитлаш бўйича фоиз ставкаларининг ҳам пасайиши кузатилди.

    Жумладан, тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори субъектларига ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2012 йил декабрь ойида 13,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 13,0 фоизгача пасайди.

    Валюта сиёсати

    2013 йилда валюта сиёсати унинг асосий тамойиллари, яъни миллий валютамиз сўмнинг алмашув курси бар­қарорлигини ҳамда ички ва­л­юта бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилди.

    Бунда асосий эътибор инфляцион жараёнларни жиловлашга, миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олишга ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

    Ўз навбатида, валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган усулини қўллаш орқали алмашув курсининг мақсадли коридор доирасида бўлиши таъминланди. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилди.

    Натижада 2013 йил давомида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 11,0 фоизга пасайиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, бир АҚШ доллари  2202,20 сўмни ташкил қилди.

    Мамлакатимиз ташқи савдо операцияларининг 95 фоизга яқини АҚШ долларида амалга оширилишини инобатга олиб, сўмнинг бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курсларини белгилашда операцион мўлжал сифатида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсидан фойдаланилди.

    Шунга мувофиқ, сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.

    Олиб борилган валюта сиёсати таъсирида сўмнинг алмашув курси еврога нисбатан 15,7 фоизга, Хитой юанига нисбатан 14,2 фоизга, фунт стерлингга нисбатан 13,1 фоизга пасайиб, экспортни рағбатлантиришга хизмат қилди.

    Банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

    2013 йилда республика банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг республика молия-банк тизимини ривожлантиришга оид бошқа қарорларида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди. Жумладан:

    – банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини янада ошириш мақсадида улар капиталлашувини ошириш, ресурс базасини кўпайтириш ва активлар сифатини яхшилаш, банк соҳасига хусусий капитални кенг жалб этиш;

    – республика тижорат банк­лари фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги талабларидан келиб чиққан ҳолда халқаро андозалар асосида такомиллаштириб бориш;

    – мамлакат банк тизими ва тижорат банклари фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган меъёр ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш амалиётини кенгайтириш ва ушбу даражаларга эришиш тадбирларини амалга ошириш;

    – иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган банк кредитлари ҳажмини янада кўпайтириш;

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, ёшлар ва аёллар бандлигини оширишга қаратилган бизнес-лойиҳаларни молиялаштиришга кредитлар ажратиш ҳажмини ошириш;

    – халқаро андозалар ва тамойиллар ҳамда мaмлa­кa­тимиздa бозор муносa­бaт­лaри ривожлaнишининг ҳо­зирги рeaл ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.

    2013 йилда банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли ислоҳотлар банклар капиталлашув даражаси ва депозит базасининг юқори суръатларда ўсишига имкон берди ва натижада банк тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланиб, молиявий воситачилик роли кенгайди ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари сифати янада ошди.

    Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли Қарори билан тасдиқланган индикаторлар тизимига асосан таҳлил қилинганда, банк тизимининг барча кўрсаткичлари «юқори даражада»ги индикатор баҳоларига мувофиқ келмоқда.

    Жумладан, 2013 йил бўйича банк тизимида капиталнинг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этди. Бу эса, Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан 3 баробар юқоридир.

    Банк тизими барқарорлигининг яна бир муҳим кўрсаткичи ҳисобланган ликвидлик даражаси 2013 йилда ҳам 65 фоиздан юқори даражада сақланиб қолаётганлиги ва ушбу кўрсаткичнинг талаб этиладиган минимал даражадан 2,2 баробарортиқлиги мамлакатимиз банк тизимининг мустаҳкамлигини ҳамда ҳар қандай ташқи ва ички салбий таъсирларга тўла бардош бера олишини тасдиқлайди.

    Банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари, жумладан, банк хизматларидан фойдаланиш даражаси ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,7 тани ташкил этиб (30 тадан кўпи  юқори баҳога тўғри келади), «юқори даража» ва ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварағи сони 1028 бирликни ташкил этиб, бу бўйича ҳам (1000 тадан кўпи) «юқори даража» баҳоларига мувофиқ келмоқда.

    Шунингдек, юқоридаги қа­рор талаблари бўйича республика банк тизимида депозитлар ҳажми динамикаси, кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши каби индикаторлар ҳам юқори даражадаги баҳоларга мувофиқ келмоқда.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарори асосида 2012 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий этилган, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, шу жумладан, молия-банк соҳаси фаолиятини баҳоловчи индикаторларнинг ҳар чоракдаги таҳлили натижалари тижорат банкларининг ҳудудлардаги фили­аллари кўрсаткичларининг юқорилигини кўрсатди.

    Банк тизими инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар

    2013 йилда тижорат банкларининг республика ҳудудларидаги филиаллар тармо­ғи янада кенгайиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг сони 837 тага етди.

    Банк муассасаларини аҳоли ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудларига яқинлаштириш орқали банк хизматларидан фойдаланиш шароитларини янада қулайлаштириш мақсадида ташкил этилган минибанк ва махсус кассалар сони ўтган йилда 66 тага кўпа­йиб, уларнинг сони 4196 тага етди, шундан 2156 таси қишлоқ жойларида жойлашган.

    Бундан ташқари, аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни бевосита аҳоли яшаш жойларига бориб қабул қилувчи 505 та ихтисослаштирилган кўчма касса фаолияти йўлга қўйилди.

    Республикамиздаги тижорат банклари билан кенг қамровли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизда хорижий йирик банкларнинг 6 та ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

    Банк инфратузилмасининг кенгайиб бораётганлиги, ўз навбатида, молия бозорида рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизматлари сифатининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

    Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш борасидаги чора-тадбирлар

    2013 йилда банклар капиталлашувини оширишнинг барча воситаларидан самарали фойдаланиш, жумладан, қўшимча акциялар ва қарз қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда жойлаштириш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилиш кўламларини кенгайтириш натижасида тижорат банкларининг умумий капитали ҳажми 2012 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 6,5 трлн. сўмдан ошди. Бунда тижорат банкларининг устав капиталини янада ошириш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва уларда белгиланган тадбирлар ижросининг таъминланганлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Хусусан:

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1945-сонли Қарорига мувофиқ, «Микрокредитбанк»нинг устав капитали 40 млрд. сўмга;

    – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» очиқ акциядорлик-тижорат банки капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 83-сонли қарорига мувофиқ, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг устав капитали 152 млрд. сўмга оширилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 майдаги «Агробанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки капиталлашув даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1966-сонли Қа­рорига мувофиқ, 2013-2014 йилларда «Агробанк»нинг устав капиталини 123,8 млрд. сўмга ошириш белгиланди ва шундан 2013 йилда 94,1 млрд. сўмлик маблағлар «Агробанк» устав капиталига йўналтирилди.

    Умуман олганда, 2013 йилнинг ўзида тижорат банкларининг устав капиталини ошириш мақсадида жами 534,5 млрд. сўмлик қўшимча акциялар инвесторлар орасида жойлаштирилди.

    Бунда муомалага чиқарилган акцияларнинг 25 фоизидан кам бўлмаган қисми «Тошкент» республика фонд биржаси орқали бирламчи очиқ савдоларда жойлаштириб борилди.

    Банкларнинг ресурс базасини кенгайтириш борасида амалга оширилган тадбирлар

    Мамлакатимиз банкларининг барқарор мавқеи банк тизимига бўлган ишончнинг, хусусан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк депозитларида сақланаётган бўш пул маблағлари ҳажмининг барқарор юқори суръатларда ошиб боришига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

    Шу билан бирга, аҳоли даромадларининг барқарор ўсиб бораётганлиги, аҳолига хизмат кўрсатишнинг услуб ва механизмларининг такомиллашиши, омонатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳоли омонатлари тўлиқ қайтарилишининг давлат томонидан кафолатланганлиги тижорат банклари ресурс базасининг мунтазам равишда ошиб боришини таъминламоқда.

    Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларидаги депо­зитлари умумий ҳажми 2013 йил бошига нисбатан 30,2 фоизга ортиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 26,1 трлн. сўмга етди.

    Шунингдек, банкларда узоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш борасидаги чора-тадбирлар доирасида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банкларга жалб қилишдаги молиявий воситалардан бири ҳисобланган банк қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ишла­ри ҳам жадаллаштирилди.

    2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар орасида жойлаштирилган тижорат банкларининг депозит ва жамғарма сертификатлари 592 млрд. сўмни, шунингдек, инвесторлар орасида жойлаштирилган тижорат банкларининг узоқ муддатли облигациялари 330 млрд. сўмни ташкил этди.

    Айни вақтда банк-молия хизматлари кўламини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий шакли – банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра:

    – муомалага чиқарилган банк пластик карточкалари сони 11 млн. донани;

    – чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони қарийб 129,7 мингтани;

    – ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар сони 1733 тани ташкил этди.

    Ўз навбатида, 2013 йил давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 2012 йилдагига нисбатан1,4 баробарга ошиб, 16,3 трлн. сўмни ташкил этди.

    Шу билан бирга, «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолиятини такомиллаштириш ва самарали ташкил этиш мақсадида Марказий банк ҳузуридаги Ахборотлаштириш бош марказида «Банклараро универсал неттинг ахборот тизими» дастурий мажмуаси ишга туширилди.

    Шу муносабат билан «Ўзкарт» тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича банк вазифалари Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Банклараро ҳисоб-китоб марказидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Клиринг марказига ўтказилди.

    Тижорат банкларининг ўзаро мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларнинг Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилиши ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш муддатларининг қисқаришига ва тўлов тизими транзакцион харажатларининг камайишига олиб келди ҳамда тижорат банкларига ўз маблағларидан янада самаралироқ фойдаланиш имкониятини берди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланувчилар, жумладан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан («банк-мижоз», «интернет-банкинг», «мобил-банкинг», «SMS-банкинг») фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

    2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан бош­қариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 250 мингтадан ортди. Шундан, «интернет-банкинг» ва «банк-мижоз» дас­турий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони 75 мингтани ташкил этиб, уларнинг сони 2013 йил бошига нисбатан 2,3 баробарга кўпайди.

    Иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг ошиб боришини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар Банклардаги депозитлар базасининг янада мустаҳкамланиши ва умумий капиталнинг оширилиши банкларнинг кредитлаш ва инвестиция­­лаш имкониятларини кенгайтириб, банк активлари ҳажмининг ошишига имкон бермоқда.

    Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами активлари ҳажми 2013 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фо­изга ошиб, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 43,9 трлн. сўмни ташкил этди (3-диаграмма).


    Шу жумладан, тижорат банк­ларининг кредит қўйилмалари умумий ҳажми 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 30 фоизга ошиб, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 26,5 трлн. сўмни ташкил этди. (4-диаграмма).


    Банкларнинг инвестицион кредитлари устувор равишда «2011-2015 йилларда саноатни ривожлантириш», «2013 йилги Инвестиция дас­тури» ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан минитехнологияларни сотиб олишни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

    2013 йил мобайнида корхоналарни модернизация қи­лиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 7,2 трлн. сўм ёки 2012 йилдагига нисбатан 1,2 баробардан зиёдга кўп инвестицион кредитлар ажратилди (5-диаграмма).

    Шунингдек, экспорт қи­лувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни айланма маблағлари­ни тўл­диришга имтиёзли шартларда 12 ой муддатга 585,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

     

     

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги  «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли ва 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4354-сонли фармонлари ва 2011 йил 11 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1501-сонли Қарори билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг янада эркинлаштирилиши ҳамда улар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар, соҳанинг янада ривожланишига ва натижада ушбу сектор субъектлари томонидан банк хизматлари ва кредитларига талабнинг ошишига имкон бермоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектлар муайян ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига йилда бир марта тақдим этишини инобатга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилиши жараёнида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча равишда молиявий ҳисоботлар тақдим этилиши бекор қилинди.

    Шу билан бир қаторда, кредит олиш юзасидан аризаларни электрон тизим орқали қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш имконияти яратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектларининг экспортини қўл­лаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2022-сонли Қарорига мувофиқ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида республика минтақаларида ҳудудий филиаллари бўлган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этилди.

    Ушбу Жамғарманинг асосий вазифаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспорт­га чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, ўтган қисқа даврдаги фаолияти давомида Жамғарма томонидан 153 та тадбиркорлик субъектига умумий қиймати 56 млн. доллардан зиёд бўлган экспорт шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатилди.

    Шу билан бирга, мазкур қарор асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъект­ларига товарлар ва хизматлар учун тўловларни олдинги 60 кун ўрнига 180 кун мобайнида келиб тушиш шарти билан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.

    Амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, 2013 йил давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун қарийб 7 трлн. сўм миқдорида ёки 2012 йилга нисбатан
    1,3 бараварга кўп кредитлар ажратилди.

    Шу жумладан, ажратил­ган мик­рокредитлар ҳажми 1 366 млрд. сўмдан зиёдни таш­кил этиб, мазкур кўрсаткичнинг ҳам 2012 йилга нисбатан 1,3 баробарга ўсиши таъминланди (6-диаграмма).

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари ва грантлари ҳисобидан 145,4 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди.


     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўл­дириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан 2013 йилда тижорат банклари томонидан маҳаллий озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қарийб 1 263млрд. сўм ёки 2012 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп кредитлар ажратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадларига эса
    1 298,1 млрд. сўмдан зиёд кредитлар ажратилиб, ушбу кўрсаткичнинг ҳам 2012 йилга нисбатан 1,3 баробарга ўсиши таъминланди.

    «Обод турмуш йили» давлат дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар

    2013 йилда «Обод турмуш йили» Давлат дастурида тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган вазифаларнинг белгиланган муддатларда молиялаштирилиши таъминланди.

    Хусусан, Давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида тижорат банклари томонидан:

    – оилавий, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига 136,8 млрд. сўм (Давлат дастури прогноз кўрсаткичининг бажарилиши 124,2 фоиз);

    – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қорамол сотиб олиш учун шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига 141,5млрд. сўм (133  фоиз);

    – ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 140,1 млрд. сўм (261,9 фоиз);

    – республика ҳудудларида янги боғлар, интенсив боғ-токзорларни барпо этиш ҳамда мавжуд боғлар ва токзорларни қайта тиклаш учун 61,2 млрд. сўм (128 фоиз);

    – паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга 160,4 млрд. сўм
    (110 фоиз);

    – «Ёш оилаларга – уй-жойлар» дастурини амалга оширишни давом эттириш учун 238,4 млрд. сўм;

    – қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолининг узоқ муддат фойдаланишга мўл­жалланган маҳаллий уй-рўзғор буюмларини сотиб олиши учун 89,4 млрд. сўм (223 фоиз);

    – аҳолига ипотека кредитлари ажратиш ва кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун Германия ривожланиш банки (КфВ) кредит линияси маблағлари ҳисобидан 19,1 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

    Умуман олганда, 2013 йилда Давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан жами 2 476 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ва бу прогноз кўрсаткичнинг 141 фоизини ташкил этди.

    Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар

    2013 йилда молия-банк тизими, хусусан, кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни халқаро андозалар ва тамойилларга мувофиқ янада такомиллаштириш борасидаги ишлар давом эттирилиб, бу йўналишда қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Жумладан, банкларнинг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли захираларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш» Тартибига асосан Марказий банк томонидан банкларнинг активлари доимий равишда инвентаризациядан ўтказиб борилди.

    Ўз навбатида, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 53-моддасига асосан банклар ва уларнинг филиаллари иқтисодий нормативларини белгиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан тегишли чоралар ва санк­циялар қўлланилди.

    2013 йилнинг февраль ойида Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди билан мамлакатимиз банк назорати тизимини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш ва халқаро Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш бўйича Техник ёрдам дастури доирасида учрашувлар бўлиб ўтди.

    Бунда жамланма назоратни жорий этиш, банкларнинг фоиз ва операцион таваккалчиликларини назорат қилиш ҳамда банкларда мақсадли текширишларни амалга ошириш, шунингдек, молиявий ҳисоботларни такомиллаштириш масалаларига асосий эътибор берилмоқда.

    Шу билан бирга, республика банк тизимини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доирасида 2013 йилнинг март ойида Германия фе­дерал банки – «Deutsche Bundesbank» билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида «Тизимли таваккалчилик таҳлили ва макропруденциал назорат» мавзусида амалий ҳамкорлик ўрнатилди.

    Республика тижорат банклари томонидан етакчи халқаро рейтинг компаниялари рейтинг баҳоларининг мунтазам равишда янгилаб борилиши

    2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда фаолият юритаётган барча тижорат банклари «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» каби нуфузли халқаро рейтинг агент­ликларининг «барқарор» рейтингига эга бўлди.

    Таъкидлаш лозимки, республикамизнинг етакчи банк­лари – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асакабанк», «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ҳамкорбанк» ва «Ипак йўли» банки бир йўла иккита етакчи халқаро рейтинг компания­ларининг «барқарор» рейтингига эга.

    Шунингдек, республика банк тизими капиталлашув ва ликвидлик даражаларини ошириш, молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда банк тизимини халқаро меъёр ва андозаларга мувофиқ янада ривожлантириш  бўйича олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижалари жаҳон ҳамжамияти, халқаро молия ва рейтинг ташкилотлари томонидан юқори баҳоланмоқда.

    Хусусан, 2013 йилнинг 8 август куни «Мудис» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболи» нав­батдаги ҳисоботини эълон қилиб, Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболини кетма-кет тўртинчи йил «барқарор» даражада тасдиқлади.

    «Мудис» агентлигининг фикрича, 2010 йилдан буён банк тизими ривожланишининг истиқболи «барқарор» даражада сақланишида, аввало, банклар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратаётган мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши, шунингдек, банклар даромадлилигининг ижобий кўрсаткичлари ва активлари сифатининг яхшиланиши, ликвидлик даражасининг барқарорлиги, мижозлар депозитларининг ўсиб бориши, ҳукумат томонидан йирик банкларга йўналтирилаётган сезиларли молиявий ресурслар асосий ижобий омиллар бўлиб хизмат қилди.

    «Стандарт энд Пурс» ҳамда «Фитч Рейтингс» халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам Ўзбекистон банк тизими барқарор ривожланиш йўлида эканлиги эътироф этилиб, улар томонидан Ўзбекистон банкларига «барқарор» рейтинг баҳолари берилган.

    Шунингдек, Халқаро валюта фондининг 2013 йил 25 сентябрь –
    2 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган миссияси ўз баённомасида Ўзбекистон банк тизимининг барқарор ривожланиб бораётганлигини ҳамда ушбу тизимда юқори капиталлашув ва ликвидлилик даражаси таъминланаётганлигини яна бир бор алоҳида таъкидлади.

    Банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида баён этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»га асосан тайёрланган «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонун 2013 йил 19 июлда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, ўтган йилнинг 22 августида Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 23 октябрда имзоланди. Ушбу қонун 2014 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.

    Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда гаров реестрини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш соҳасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиб, молия-кредит бозоридаги шаффофликни ошириш, кредиторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кредит таваккалчилигини камайтириш ҳамда гаров айланмасининг ошиши ҳисобига кичик бизнес вакилларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва иқтисодиётдаги молиявий воситачилик кўламларининг кенгайишига хизмат қилади.

    Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари ва халқаро молия институтлари экспертларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Марказий банк­нинг «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомига 2013 йил 30 январда 949-7-сон ҳамда «Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги Низомига 2013 йил 29 январда 559-1-сон билан тегишли ўзгартиришлар киритилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, со­лиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сонли Фармонига асосан кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банкнинг қатор меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Жумладан, «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги, «Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. 

    Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини кредитлашга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида илгари амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига «Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2527-сон, 2013 йил 19 ноябрь) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2546-сон, 2013 йил 27 декабрь) низомлар ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ва амалиётга жорий этилди.

    Монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган
    мақсад ва вазифалари

    2014 йилда монетар сиёсат ва банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилишига қаратилади. Хусусан:

    – иқтисодиётни ўстиришнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегияни давом эттириш, бунинг учун мавжуд резервлар ва имкониятларни сафарбар этиш;

    – саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объектлар ҳамда қувватларни ишга тушириш, инвестиция жараёнини ошириш ва такомиллаштириш;

    – мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизациялашнинг, жаҳон бозорларига чиқишнинг асосий омили ҳисобланган тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш;

    – ишбилармонлик муҳитини («бизнес билан шуғуллан» тамойили бўйича) шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш;

    – ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим жараёнини ва соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш  ва такомиллаштириш;

    – «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш 2014 йилги пул-кредит сиёсатининг ва банк тизими фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари этиб белгилаб олинди.

    2014 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулотнинг 8,1 фоизга ўсиши прог­ноз қилинмоқда. Иқтисодий ўсишнинг бундай юқори суръати мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш тармоқларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмининг юқори суръатларда ошиши ҳамда экспорт ҳажмининг кўпайиши ҳисобига таъминланади.

    Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,0 фоизга ва чакана савдо айланмасининг 13,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, бозор хизматлари ҳажмининг 16,2 фоизга ошиши ҳисобига хизматлар ҳажмининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 55,0 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

    Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари иқтисодиётни таркибий жиҳатдан диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологик ишлаб чиқаришга асосланган янги корхоналарни барпо этиш ва фаолият юритаётган корхоналарни замонавий талаблар асосида модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ жойларда янги, замонавий инфратузилмага эга бўлган турай-жой массивларини барпо этиш, ижтимоий объектларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш каби инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириладиган капитал қўйилмалар реал ҳажмини ошириш ҳисобига эришилади.

    Жорий йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 10,1 фо­изга ўсиши ва 14,3 млрд. долларни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, 2014 йилда 3,9 млрд. доллардан зиёд ёки 2013 йилга нисбатан 29 фоиз кўпроқ ҳажмдаги хорижий инвестиция ва кредитларнинг ўзлаштирилиши кутилмоқда.

    Аҳоли реал даромадларининг ортиши, ўз навбатида, ялпи ички маҳсулот таркибида истеъмол компонентининг ҳамда аҳоли томонидан узоқ муддатли товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ўсишида, шунингдек, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг ривожланишида ўз аксини топади ҳамда ялпи ички маҳсулот ҳажмига ижобий таъсир этади.

    2014 йилга тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига мувофиқ унинг дефицитини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиздан оширмаслик ҳамда уни ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилмоқда.

    Ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг шаклланишига таъсир қилувчи омилларни, жаҳон бозоридаги нархлар динамикасини, шунингдек, ички талабни рағбалантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда, 2014 йил учун инфляция 6-7 фоиз миқдорида бўлиши кутилмоқда.

    2014 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичларининг прогнози Ҳукумат томонидан белгилаб берилган юқоридаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

    Ушбу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози доирасида 2014 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 8,1 фоизга ўсишининг пулга бўлган реал талаби ва аҳоли даромадлари ўсиб бораётганлигидан келиб чиқиб, ўртача йиллик пул массаси ялпи ички маҳсулотга нисбатининг 1,0 фоиз бандга ошиши кўзда тутилмоқда. 

    Ўз навбатида, инфляция даражаси ва пул массасини мақсадли параметрлар доирасида ушлаб туриш ва таш­қи омилларнинг инфляцияга таъсирининг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан 2014 йилда ҳам монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилади.

    Жумладан, тўлов балансини прогноз кўрсаткичларининг ва Марказий банкнинг ҳукуматга бўлган соф талабларининг ўзгариш динамикасини ҳисобга олиб, банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимининг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операциялари ҳажмини 1,2 мартага ошириш мўлжалланмоқда.

    Шунингдек, фоиз сиёсатида асосий эътибор пул бозорининг барқарорлигини ва банк депозитлари жозибадорлигини таъминлашга, жумладан, аҳоли омонатлари бўйича реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини сақлаб қолиш ҳамда тижорат банклари депозитлар портфелидаги узоқ муддатли депозитлар улушини оширишга, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг мақбуллигини таъминлашга қаратилади.

    2014 йилда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни қўллаб-қувватлаш ҳамда истеъмол нархлари индексининг 6-7 фоиз даражада прогноз қилинаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекис­тон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги йиллик ҳисобда 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди.

    Қайта молиялаш ставкасининг туширилиши натижасида банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларининг пасайиши ва натижада хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллиги ошиши кутилмоқда.

    Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга йўналтирилган дастурларни молиялаштиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ва микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари пасаяди ҳамда кредитлар ҳаж­мининг ошиши ҳисобига қўшимча янги иш ўринлари яратилади.

    Экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи товар ва хизмат­лар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда импорт қилинадиган халқ истеъмоли маҳсулотлари нархларини пасайтириш орқали инфляцияни прогноз параметр­лари доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида ўзгариб борувчи бошқариладиган алмашув курси стратегия­си қўлланилади ва алмашув курси мақсадли коридор доирасида ушлаб турилади.

    Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш

    Марказий банк 2014 йилда ички ва ташқи молия бозорларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, монетар сиёсатнинг тегишли бозор инструментларини кенг қўллаган ҳолда қатъий пул-кредит сиё­сатини  юритишни давом эттиради.

    Шу билан бирга, монетар сиёсат инструментларининг самарадорлигини янада ошириш ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг пул бозори ҳолатига таъсирини кучайтириш бўйича аниқ мақсадли ишлар олиб борилади.

    Банк тизими ликвидлигини доимий равишда мониторинг қилиш орқали тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварағидаги ва бошқа юқори ликвидли активларининг ҳаракати таҳлил қилиб борилади ва уларнинг энг мақбул даражада бўлишини таъминлаш учун Марказий банк томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг ликвидлик даражаси пул массаси ва тижорат банклари кредит қўйилмаларининг ўсиш суръатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, зарур ҳолларда ўзгартириб борилади.

    Шунингдек, банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимининг олдини олиш ҳамда пул массасини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларининг бўш турган пул маблағларини Марказий банкдаги турли муддатли депозитларга жалб қилиш орқали стерилизация операциялари ўтказиб борилади.

    Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги юзага келган ҳолларда Марказий банк томонидан ликвидлик билан таъминлаш инструментларидан, хусусан:

    Марказий банк томонидан тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари – валютавий СВОП операцияларидан фойдаланилади.

    Шунингдек, ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операция­ларини амалга оширади.

    Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш тизимини бозор тамойиллари асосида янада такомиллаштириш фоиз сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва пул бозорида фоиз хатарларини пасайтириш имконини беради.

    Банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва бу борада амалга ошириладиган ислоҳотлар

    2014 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябр­даги ПҚ-1438-сонли Қаро­ри билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк фаолиятига оид бошқа фармон ва қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга қаратилади.

    Шунингдек, 2014 йил учун банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш устувор йўналишларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 23 август­даги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош­қаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги №СҚ-390–II-сонли Қарорида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифа ва топшириқларнинг ижроси инобатга олинган.

    Хусусан, 2014 йилда республика банк тизимининг барқарорлигини янада ошириш ва халқаро андозаларга мувофиқ ривожланишини таъминлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ролини кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

    1.  Банк тизими барқарорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар доирасида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро талаблар, жумладан, Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида янада такомиллаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.

    Хусусан:

    – Базель қўмитасининг капитал етарлилиги ва банк ликвидлиги борасидаги янги тавсияларини жорий қилиш бўйича ишларни давом эттириш;

    – банклар фаолиятининг аниқ ва холис баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинини татбиқ қилишни кўзда тутган ҳолда тижорат банкларининг молиявий ҳолатини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш;

    – масофавий назорат тизимини бу соҳадаги илғор халқаро тажриба асосида янада такомиллаштириш;

    – банк тизимидаги тизимли таваккалчиликларни аниқ­­лашга қаратилган макропруденциал таҳлилнинг за­монавий усулларини кенг қўллаш;

    – илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда тижорат банкларини стресс-тестлардан ўтказиш амалиётини кенг кўламда жорий қилиш ва ривожлантириш;

    – тижорат банкларидаги корпоратив бошқарув органлари ролини ва масъулиятини ошириш ҳамда корпоратив бошқарув, таваккалчиликлар ва капитални бошқариш тизимларига белгиланган талабларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш.

    Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, банклар кредиторлари ва омонатчиларининг ҳимояланиш даражасини ошириш ҳамда аҳоли ва хўжалик субъектлари орасида банк тизимига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади.

    2. Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштириш борасидаги қуйидаги тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади:

    – банклар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш бўйича амалдаги йўриқномаларни МҲХСга мос равишда такомиллаштириш;

    – МҲХСни жорий этиш ва қўллаш бўйича банк ходимларини қайта тайёрлаш;

    – республика бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишга асос бўлган барча қонун ҳужжатларини, шу жумладан, Марказий банкнинг банк тизимига оид норматив ҳужжатларини ҳар томонлама таҳлил қилиш;

    – МҲХСга мос янги нор­матив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;

    – МҲХС талабларига мос бўлган Банк автоматлаштирилган тизимини Ташқи аудиторлик ташкилотларининг сертификатига эга бўлган ходимлари билан ҳамкорликда янгилаш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

    Юқоридаги вазифаларни самарали амалга ошириш ва давом эттириш учун Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида молиявий ҳисоботлар ва аудитнинг халқаро стандартларини жорий қилишни ташкиллаштириш тўғрисида»ги лойиҳанинг янги босқичи амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

    3. Тижорат банклари капиталлашув даражасини янада ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва диверсификациялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади.

    Бунда асосий эътибор қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш борасидаги ишларни жадаллаштириш ҳисобига банклар капиталлашув даражасининг камида 20 фоизга ошишини таъминлашга қаратилади.

    Шунингдек, банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектори улушини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ишлар давом эттирилади.

    2014 йилда тижорат банклари ресурс базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этишни янада фаоллаштириш ҳисобига уларнинг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмининг камида 30 фоизга ошишини таъминлаш режалаштирилмоқда.

    Банклардаги депозитлар ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича ижроси мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарори талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.

    Бунда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар талабларини ҳисобга олган ҳолда депозит ва омонатларнинг янги жозибадор турларини мунтазам равишда жорий қилиб бориш, тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли депозитларни қабул қилиш ва муддатида қайтариш шароитларини янада қулайлаштириш ҳамда узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини чиқариш борасидаги ишларни давом эттириш кўзда тутилмоқда.

    4.  Тижорат банкларининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурларини амалга ошириш жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш 2014 йилда ҳам банк тизими олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади.

    2014 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратиладиган кредит қўйилмалари ҳажмининг 26 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Хусусан, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда қишлоқ жойларда якка тартибдаги янги турар жойларни барпо этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан барча манбалар ҳисобидан 7,8трлн. сўм миқдорида инвестицион кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда.

    Жумладан, қишлоқ жойларида якка тартибдаги янги турар жойларни барпо этиш мақсадларига 1,1 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратиш прогноз қилинмоқда. Шундан 231 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар Осиё тараққиёт банкининг кредит линияси ҳисобидан берилади.

    Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларини кенгайтириш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган кредит хатарларининг олдини олиш мақсадида тижорат банклари томонидан активларни диверсификация қилиш, шу жумладан, кредит портфелини яхшилаш, таваккалчиликларни самарали бошқаришга қаратилган зарур чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб борилади.

    5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 2014 йилда тижорат банклари томонидан жами 7,5 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда.

    Бунда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бошланғич капиталини шакллантириш, уларнинг инвестицион лойиҳалари учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмларини кенгайтириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режаларини молиялаштириш, айниқса, қишлоқ жойларида иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган микромолиявий хизматлар ҳажмларини кенгайтиришга қаратилади.

    Шу билан бирга, мамлакатда янада қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни узлуксиз давом эттириш мақсадида ушбу сектор иштирокчилари учун молия-кредит ресурсларидан кенг фойдаланишни таъминлайдиган бозор воситалари, механизмлари ва амалиёти такомиллаштириб борилади.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини жалб қилиш ишлари фаоллаштирилади.

    6. Микромолиялаш соҳасини ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш.

    2014 йилда нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш ва барқорорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади ва ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мўлжалланмоқда:

    – нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро андозалар асосида янада такомиллаштириш;

    – нобанк кредит ташкилотлари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;

    – нобанк кредит ташкилотлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, дастурий таъминотлар асосида бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларни тайёрлашни кенг жорий этиш;

    – республика ҳудудларида кам таъминланган оилалардаги аёлларга имтиёзли ресурслар, шу жумладан, халқаро молия институтлари, инвесторлар ва донорлар маблағлари ҳисобидан микрокредит ва микроқарзлар ажратишга ихтисослашган нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш ва узлуксиз иш фаолиятини таъминлаш ишларини давом эттириш.

    7.  Республика тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларга эришиш борасидаги ишлар давом эттирилади. Бунда 2014 йилда:

    – етакчи халқаро рейтинг компаниялари  «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» билан ҳамкорликни ва улар томонидан қўлланиладиган халқаро меъёр, андоза ва баҳолаш тизимини татбиқ қилишни янада кенгайтириш;

    – тижорат банкларига етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан берилган рейтинг баҳоларининг мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш;

    – етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган тижорат банклари фаолиятини баҳолаш тизими, мезон ва андозалари бўйича банк тизими мутахассисларининг билим ва малакаларини ошириш;

    – молиявий ҳисоботларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва тақдим қилишда унинг шаффофлиги, жумладан, халқаро таққосланувчанлик, даврийлик, муддатлилик ва сифатлилик тамойилларига риоя қилинишини таъминлаш;

    – етакчи халқаро рейтинг компанияларидан мамлакат рейтингини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб борилади.

    8. Банклар томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини янада кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш борасида амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар 2014 йилда ҳам давом эттирилади.

    Бунда асосий эътибор қишлоқ жойларида банк инфратузилмалари тармоғини кенгайтириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан туриб хизматлар кўрсатиш, жумладан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматлари («банк-мижоз», «интернет-банкинг», «мобил-банкинг», «SMS-банкинг») кўрсатиш кўламларини янада кенгайтириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилади.

    Шу билан бирга, банк пластик карточкаларини муомалага чиқариш ҳажмларини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими янада кенгайтирилади.

    Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда пластик карточкалар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар кўламларини кенгайтириб боришда хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бу эса, ўз навбатида, молия бозорида рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизматлари сифатининг ошишига хизмат қилди.

    Шунингдек, Марказий банк томонидан бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда мамлакатимизда электрон тижоратни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар, хусусан, «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири ишлаб чиқилади.

    9. Банк менежменти соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўрилади. Бунда,

    Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Марказий банк Ўқув маркази, Ҳудудий банк ўқув маркази, ТИФ Миллий банки, «Асака» ДАТБ, «Агробанк» ОАТБ ва Халқ банки ўқув марказлари, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари томонидан банк фаолиятининг долзарб йўналишлари бўйича ташкил этиладиган курслар ва семинарларда банк ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини давом эттириш;

    Умум қабул қилинган халқаро меъёр ва андозаларга асосан банк фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, уларда ёш, иқтидорли мутахассисларнинг иштирок этишини таъминлаш тадбирлари амалга оширилади.

    10.  Банк-молия соҳасида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилади.Жумладан,

    – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик механизмини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш;

    – молия бозорида кредиторлар ва қарз олувчилар учун зарур маълумотларни олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуни асосида Марказий банк ҳузурида «Гаров реестри» давлат унитар корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш;

    – олис ва етиб бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ҳамда шаҳарлардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг юқори технологик ва инновацион лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус Жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар ҳажмларини ошириб бориш;

    –  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича танлаб олинган ғоялар асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ҳажмларини кенгайтириш тадбирлари амалга оширилади.

    11. Банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг халқаро талаб ва тамойилларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тегишли тадбирлар амалга оширилади.

    Жумладан, гаров реестрини юритишни тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ гаров реестрига ёзувлар киритиш борасидаги шартномалар мазмуни ва уларни тузиш, кўчирмалар олиш, гаров реестрига ёзувларни киритиш учун тўловларни амалга ошириш, ёзувларни ўзгартириш ва ушбу маълумотлардан фойдаланиш каби жараёнлар тартибга солинади.

     

  • 2013

    2012 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ ВА
    РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 январда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган 2012 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мутаносиблиги ҳамда юқори иқтисодий ўсиш таъминланди.

    Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

    2012 йилда Ўзбекистонда 96,6 трлн. сўмлик ЯИМ ишлаб чиқарилиб, унинг реал ўсиши 2011 йилга нисбатан 8,2 фоизни ташкил қилди.
    Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари:
    - иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги;
    - фаолият юритаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида фаол инвестиция сиёсатининг юритилаётганлиги;
    - бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётганлиги;
    - реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодиётда солиқ юкини пасайтириш ва бошқа қатор имтиёзларнинг жорий этилаётганлиги;
    - молия-банк тизимига берилаётган эътибор ва унинг натижасида соҳанинг барқарор ривожланиб бораётганлиги эвазига эришилмоқда.
    2012 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2011 йилга нисбатан 7,7 фоизга ошди ва 50,7 трлн. сўмни ташкил этди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари озиқ-овқат (ўсиш суръати 6,5 фоиз), машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (12,4 фоиз), қурилиш материаллари (11,0 фоиз) ҳамда енгил саноат (12,0 фоиз) тармоқларида кузатилди.
    Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ёқилғи ҳамда машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатларининг улуши юқори бўлиб, мос равишда 18,3 ва 17,0 фоизни ташкил қилди.
    2012 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2011 йилга нисбатан 7,0 фоизга ошиб, 24,4 трлн. сўмни ташкил қилди.
    Хусусан, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш 7,0 фоизга, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш эса 7,1 фоизга ошди. Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,4 фоизга ўсиб, 7,9 трлн. сўмни ташкил қилди.
    Ўтган йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми 14,2 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 52,0 фоиздан зиёдни ташкил қилди.
    Жумладан, молиявий хизматлар (17,6 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш (24,5 фоиз), туризм (17,6 фоиз), маиший (21,5 фоиз) ҳамда савдо ва умумий овқатланиш (16,1 фоиз) хизматларини кўрсатиш юқори суръатларда ўсди.
    Ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда чакана товар айланмасининг 2011 йилга нисбатан 13,9 фоизга ўсиши кузатилди.
    2012 йилда ўзлаштирилган (асосий капиталга йўналтирилган) инвестицияларнинг умумий ҳажми 2011 йилга нисбатан11,6 фоизга ортиб, 22,1 трлн. сўмни ташкил этди.
    Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг 50,9 фоизи хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг ўз маблағлари, 17,2 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 5,1 фоизи эса бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

    Жами инвестицияларнинг таркибида ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 66,6 фоизни ташкил этди. Унинг 18,3 фоизи транспорт ва алоқа, 17,1 фоизи ёқилғи-энергетика, 4,1 фоизи қишлоқ хўжалиги, 2,9 фоизи металлургия ҳамда 24,2 фоизи бошқа тармоқларга йўналтирилди.
    Ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши 33,4 фоизни, жумладан уй-жой қурилишининг улуши 19,9 фоизни, таълим соҳаси 2,8 фоизни ва соғлиқни сақлаш соҳаси улуши 3,7 фоизни ташкил этди.
    Мамлакатимизда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнеснинг республикамиз иқтисодиётидаги тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
    2012 йилда кичик бизнес субъектларига тегишли ишлаб чиқариш корхонлари ва микрофирмалар сони 23,3 мингтага ўсиб, 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра 219,4 мингтага (фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) етди. Кичик бизнеснинг ЯИМ таркибидаги улуши 54,6 фоизни ташкил қилди.
    Экспортни рағбатлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва маҳаллийлаштириш дастурининг изчил амалга оширилиши натижасида республикамиз тўлов балансининг, хусусан, ташқи савдо балансининг барқарорлиги сақлаб қолинди.
    2012 йилда экспорт ҳажми сезиларли равишда, яъни 11,6 фоизга ўсди, экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркибида хомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этди.
    Импорт ҳажми 9 фоизга ўсиб, унинг таркибида машина ва ишлаб чиқариш ускуналари импорти 45,4 фоизни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмасидаги ижобий сальдо 1 миллиард 120 миллион доллардан ошди.
    Инфляция. 2012 йилда инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлар доирасида сақланиб қолинди ва 7 фоиздан ошмади.
    Бунда қатъий пул-кредит сиёсати юритилганлиги инфляцияни жиловлашда муҳим аҳамият касб этди ва истеъмол баҳолари индексининг ўсиши асосан номонетар омиллар ҳисобига юз берди.
    Жумладан, ўтган йилда озиқ-овқатлар маҳсулотларининг нархи 5,1 фоизга ўсиб, унинг инфляцияга таъсири 2,75 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 4,3 фоизга ўсиб, инфляция даражасига таъсири 1,19 фоизни ташкил этди.
    Хизматлар нархи эса 16,5 фоизга ўсиб, истъемол баҳолари индексига таъсири 3,06 фоизни ташкил қилди.
    Аҳолининг турмуш даражаси. 2012 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш комплекс дастурининг бажарилиши туфайли қарийб 1 миллионта янги иш ўрни ташкил этилди. Бу иш ўринларининг 62 фоизга яқини қишлоқ жойларига тўғри келади.
    Бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 485 минг киши, касаначиликнинг барча шаклларини кенгайтириш ҳисобидан эса 218 минг киши иш билан таъминланди.
    2012 йилда республикамизда аҳолининг реал даромадлари 17,5 фоизга ошди, бюджет ташкилотлари xодимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,5 фоизга ўсди.
    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар
    2012 йилда пул-кредит сиёсати “Монетар сиёсатнинг 2012 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари” асосида амалга оширилиб, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор вазифалари, хусусан белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди.
    Бунда, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларига мувофиқ иқтисодиётнинг пулга бўлган ошиб бораётган талабини тўлиқ қондириш ва банк тизими ликвидлигини мақбул даражада сақлаб туриш орқали инфляция даражасини белгиланган мақсадли параметридан оширмаслик мақсадида Марказий банк ўз тасарруфидаги пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланди.
    2012 йил давомида Марказий банк томонидан пул бозорида ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ва банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операцияларининг мунтазам равишда ўтказиб борилиши орқали иқтисодиётдаги инфляцион босимнинг олди олинди.
    Ўтган йилда Марказий банк томонидан пул массасини прогноз кўрсаткич доирасида ушлаб туриш мақсадида амалга оширилган стерилизация операцияларининг ҳажми 2011 йилга нисбатан 1,4 мартага ошиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 5,9 трлн. сўмни ташкил қилди.


    Мажбурий резервлар. Мажбурий резерв талаблари тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг муҳим инструментларидан бири сифатида қўлланилмоқда.
    2012  йилда инфляция ва пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида, мажбурий резервлар нормаси, юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатга жалб қилинган депозитлар учун – 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар
    учун – 10,5  фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.
    2012 йилда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми 443 млрд. сўмга ёки йил бошига нисбатан 31,8 фоизга кўпайди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағига қўшимча равишда 3 176 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши пул массасини  прогноз кўрсаткичдан ортиқча ўсишининг олдини олишга ва шу орқали ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.
    Шунингдек, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида кенг фойдаланилди.
    Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2012 йилда йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.
    Қайта молиялаш ставкасининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.
    Фоиз ставкалари динамикаси
    Республикадаги барқарор макроиқтисодий ҳолат ва юритилаётган қатъий пул-кредит сиёсати пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари, жумладан тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари бўйича фоиз ставкалари динамикасида ўз аксини топди.
    Хусусан, 2012 йилда пул бозоридаги фоиз ставкаларини қайта молиялаш ставкасига яқинлаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йил бошидан буён 0,3 фоиз бандга ўсиб, декабрь ойида 11,0 фоизни ташкил этди.
    Аҳоли реал даромадларининг ўсиши, банк тизимига бўлган ишончнинг ортиб бориши ҳамда иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларнинг пасайиши каби омиллар таъсирида, 2012 йил давомида жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йил бошидаги 9,6 фоиздан декабрь ойининг охирида 6,4 фоизгача, юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлар бўйича ставка эса 6,8 фоиздан 6,0 фоизгача пасайди.
    Натижада, 2012 йил давомида тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори субъектларига ажратилаётган жами кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасини ҳам йил бошидаги 14,3 фоиздан декабрь ойига келиб 13,6 фоизгача пасайиши кузатилди.
    Жумладан, тижорат банкларининг кредит портфелида узоқ муддатли кредитлар улушининг ошишини рағбатлантиришга қаратилган фоиз сиёсатининг олиб борилиши натижасида узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 13,5 фоиздан 12,2 фоизга пасайди.
    Валюта сиёсати
    2012 йилда валюта сиёсати миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспортни рағбатлантиришга йўналтирилди.
    Бунда ички валюта бозорида алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун, валюта савдоларида интервенция операцияларини амалга ошириш орқали Марказий банк томонидан сўм алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган усули қўлланилди. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилди.
    Натижада 2012 йил давомида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 10,5 фоизга пасайиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра бир АҚШ доллари  1984,0 сўмни ташкил қилди.
    2012 йилда банкларо ички валюта бозоридаги жами операциялар ҳажми 13,7 млрд. АҚШ долларини, шундан Марказий банк операциялари 4,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.
    Сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.
    Шунга мувофиқ, 2012 йилда сўмнинг алмашув курси фунт стерлингга нисбатан 14,4 фоизга, еврога нисбатан 11,9 фоизга, япон иенасига нисбатан 2,2 фоизга ва хитой юанига нисбатан 12,2 фоизга пасайди.
    Банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар
    2012 йилда республика банк тизимидаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар” Дастури ҳамда республика молия-банк тизимини ривожлантиришга оид бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди, жумладан:
    - банк назорати тизимини янада такомиллаштириш, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини татбиқ этиш билан боғлик тадбирларни давом эттириш;
    - мамлакат банк тизими ва тижорат банклари фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган меъёр, андоза ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш амалиётини кенгайтириш;
    - тижорат банкларининг ресурс базасини уларнинг капиталлашув даражаси ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш орқали янада ошириш;
    - тижорат банклари активларини, шу жумладан, уларнинг инвестицион фаоллигини ҳамда ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни кредитлаш ҳажмларини ошириш;
    - тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини тиклаш, улар базасида ташкил этилган янги корхоналарни  стратегик инвесторларга сотиш ишларини янада фаоллаштириш;
    - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари, бошланғич капитални шакллантириш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмини кенгайтириш;
    - халқаро андозалар ва тамойиллар ҳамда мaмлaкaтимиздa бозор муносaбaтлaри ривожлaнишининг ҳозирги рeaл ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.
    2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 29 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 3 таси давлат-тижорат банки, 13 таси акциядорлик-тижорат банки, 9 таси хусусий банк ва 4 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.
    Республикамизда фаолият юритилаётган барча банк муассасалари сони 9 551 тага етди, жумладан, банкларнинг филиаллари 829 тани ташкил этди.
    Республикамизнинг ҳар 100 мингта катта ёшли аҳолисига йил якунига ўртача 49,7 та банк муассасаси хизмат кўрсатди, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464 сонли Қарори билан тасдиқланган индикаторлар тизимига асосан “юқори” баҳога мувофиқ келади.
    Республикамизда банк инфратузилмасининг кенгайиб бориши банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизмат турлари сифати ва кўламининг ошишига хизмат қилмоқда.
    2012 йил давомида банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича аниқ белгиланган чора-тадбирлар давом эттирилди.
    Хусусан, акциядорлик-тижорат банклари томонидан банк устав капиталини ошириш мақсадида 2012 йил давомида 500 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқарилди.
    Муомалага чиқарилган акцияларнинг 25 фоизидан кам бўлмаган қисми “Тошкент” республика фонд биржаси орқали бирламчи очиқ савдоларда жойлаштирилди.
    2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 17 та тижорат банкининг акциялари “Тошкент” республика фонд биржаси листингига киритилган бўлиб, ушбу банкларнинг қимматли қоғозлари мунтазам равишда биржада котировка қилиниб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилмоқда.
    Натижада тижорат банкларининг жами капитали 2012 йилда 24,3 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига 6,2 трлн. сўмни ташкил этди.
    Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
    Натижада, банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 2012 йил бошига нисбатан 31,5 фоизга ортди. Жумладан, аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажми 34,6 фоизга ўсди.
    “Мустаҳкам оила” давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига қулайликларни кенгайтириш мақсадида янги муддатли ва жамғарма омонат турлари жорий этилди. Умуман олганда, аҳолига таклиф этилаётган ва унинг турли қатламлари учун қулай ва манфаатли бўлган омонат турларининг сони 250 тадан ошди.
    Натижада республикамизнинг ҳар мингта катта ёшли аҳолисига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварақлари сони 1 027 тага етиб, бу кўрсаткич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли Қарори билан тасдиқланган индикаторлар тизимига асосан “юқори даража”даги баҳога мувофиқ келди.
    Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган ва жойлаштирилган депозит сертификатлари 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра, 445,6 млрд. сўмни ҳамда инвесторлар ўртасида жойлаштирилган тижорат банкларининг узоқ муддатли облигациялари 258,7 млрд. сўмни ташкил қилди.
    Ушбу тадбирлар, ўз навбатида, банкларнинг актив операциялар ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялашимкониятларини ошишига замин яратди.
    Тижорат банкларининг жами активлари йил давомида 30,2 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 35,7 трлн. сўмга етди (1.4.1 чизма).
    1.4.1-чизма

    Банклар томонидан ажратилган кредит қўйилмалари қолдиғи эса 30,5 фоизга ўсиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 20,4 трлн. сўмни ташкил этди (1.4.2-чизма).
    Ажратилган кредитларнинг 85,8 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, асосан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда.
    1.4.2-чизма

    Банкларнинг умумий кредит портфелида узоқ муддатли кредитларнинг улуши эса, 76,8 фоизни ташкил қилиб, уларнинг ҳажми 2011 йилдагига нисбатан 30,7 фоизга ошди.
    Яратилган қулай инвестициявий муҳит, жумладан, банкларнинг кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган фойда солиғи ставкаларининг жорий этилганлиги тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
    Банкларнинг инвестиция кредитлари устувор равишда
    “2011-2015 йилларда саноатни ривожлантириш”, «2012 йилги Инвестиция дастури» ҳамда тармоқларни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектлари томонидан минитехнологияларни сотиб олишга йўналтирилмоқда.
    2012 йилда корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 5 760 млрд. сўм ёки 2011 йилдагига нисбатан 1,3 баробарга кўп инвестиция кредитлари ажратилди.
    1.4.3-чизма

    Инқирозга қарши чоралар дастури, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2008 йил 28 ноябрдаги
    ПФ-4058-сонли “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифаларнинг ижроси изчил амалга оширилмоқда.
    Хусусан, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан жами 168 та иқтисодий ночор корхона банк балансига қабул қилинган бўлиб, ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш ва модернизация қилиш мақсадида банклар томонидан 388 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди ҳамда фаолияти тикланган корхоналарнинг 120 таси янги мулкдорларга 919,3 млрд. сўмга сотилди.
    Бугунги кунда тижорат банклари балансидаги фаолияти тикланган корхоналарни янги мулкдорларга сотиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда 11 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш, янги ускуналар ўрнатиш ва модернизациялаш билан боғлик ишлар амалга оширилмоқда.
    Умуман олганда, банклар балансига олинган ҳолда фаолияти тикланган корхоналарда жами 1,7 трлн. сўмлик маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқарилди ва шундан, 480,0 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.
    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банк тизимида салмоқли ишлар амалга оширилди.
    2012 йилда, тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар 2011 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 5 трлн. 346 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу ажратилган кредитларнинг 1 трлн. 172 млрд. сўми микрокредитлар бўлиб, уларнинг ҳажми 2011 йилдагига нисбатан 1,5 баробарга ўсди. (1.4.4-чизма)
    1.4.4-чизма

    Шунингдек:
    - маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга жами 978,2 млрд. сўм;
    - ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга  1 трлн. 41,3 млрд. сўм;
    - имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан 42,3 млрд.сўм;
    - халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари ва грантлари ҳисобидан 181,7 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
    “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида банк тизимига юклатилган вазифалар тўлиқ ижро этилди.
    Жумладан, 2012 йил мобайнида:
    - оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга
    97,8 млрд. сўм;
    - хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадларига 491,7 млрд. сўм;
    - шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олишга жами 77,6 млрд. сўм;
    - мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантиришга 339,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
    Шу билан бирга, Халқ банки ҳамда Микрокредитбанк томонидан
    2012 йилда Халқаро ҳамкорлик бўйича омонат кассалари жамғармасининг (Германия) “Хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш бўйича қайта тикланувчи кредит жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги тадбиркор аёлларга бошланғич капитални шакллантириш учун 267,8 минг евро миқдорида микрокредитлар ажратилди.
    2012 йил давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 48,5 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.
    Ўтган йилда, оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан мебеллар, маиший техникалар ва бошқа турдаги узоқ фойдаланиладиган жиҳозларни сотиб олишга жами 320 млрд. сўмлик, шу жумладан 15 мингта ёш оилага уч йиллик қайтариш муддати билан 81 млрд. сўмлик истеъмол кредитлари ажратилди.
    Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар – банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида, 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра, муомалага чиқарилган банк карточкалари сони 9,5 млн. донага, чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони эса қарийб 112,7 мингтага етди.
    Ўз навбатида, 2012 йил давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 11,6 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди.
    2012 йилда банк тизими фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, банк ҳисоботини халқаро андозалар ва тамойилларга мувофиқлаштириш, уларнинг меъёрий базасини янада такомиллаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
    Тижорат банкларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида, банклар Кенгашлари таркибига миноритар акциядорлар манфаатларини ифода этувчи аъзоларни киритиш ҳамда йирик суммадаги (умумий капиталнинг 15 фоизи ва ундан юқори миқдордаги) битимларини тузиш ва улар бўйича тўлов муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорларни банк Кенгаши томонидан маъқулланиш механизмлари жорий қилинди.
    Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қарз олувчиларнинг молиявий ҳолатини аниқлаш учун скоринг-таҳлил қилиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва ушбу таҳлилни амалга ошириш йўлга қўйилди.
    “Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом ва “Тижорат банкларининг молиявий ҳолати ва барқарорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби” қабул қилинди. Ҳар бир банкда бевосита банк Кенгашига бўйсунувчи Таваккалчиликларни назорат қилиш Қўмиталари ташкил этилди.
    “Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш учун халқаро молия институтларидан техник ёрдам ва экспертларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар” мажмуасига мувофиқ, республика банкларида бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларни халқаро талабларга мувофиқлаштиришнинг 3-босқичини амалга ошириш борасида Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.
    Шу билан бирга, Жаҳон банки томонидан кўрсатилаётган техник ёрдам доирасида, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг Базель-2 ва Базель-3 тавсияларини мамлакатимиз банк тизимига жорий қилиш лойиҳаси бўйича халқаро ҳамкорлик янада кучайтирилиб, 2012 йилнинг июль ойида тегишли лойиҳа амалга оширилиши бошланди.
    Халқаро валюта фондининг етакчи таҳлилчилари иштирокида Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари учун “Банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини аниқлаш учун стресс-тест ўтказиш” ҳамда Германиянинг Дойче Бундесбанки томонидан “Банк назоратини такомиллаштириш” мавзуларида семинарлар ташкил этилди.
    Халқаро рейтинг баҳолаш услубиёти меъёр, мезон ва стандартларни республика тижорат банклари ва молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишда қўллашни ривожлантириш мақсадида 2012 йилнинг 12-17 март кунлари “Мудис”, 17-19 апрель кунлари “Стандарт энд Пурс” ва 19 июнь куни “Фитч Рейтингс” агентликлари билан ҳамкорликда ана шундай амалий учрашувлар ўтказилди.
    Шунингдек, 12 июнда “Мудис” агентлигининг “Ўзбекистон банк соҳасини баҳолаш бўйича фаолияти” мавзуида, 19 июнда “Фитч Рейтингс” агентлиги билан “Ўзбекистон банклари: ташқи нобарқарор шароитда ривожланиш” мавзуида ва 25 июлда “Стандарт энд Пурс” рейтинг агентлигининг кредит рейтинги ҳамда унинг Ўзбекистон банклари томонидан қўлланилиши” мавзуида амалий конференциялар ўтказилди.
    Ушбу тадбирлар банк назоратининг янги талабларини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳаракат дастурларини такомиллаштириш, банклар раҳбарлари ва мутахассисларининг бу борадаги билимларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
    Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида банк тизимининг барқарорлиги таъминланмоқда ва унинг воситачилик роли кенгаймоқда ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари сифати янада ошиб бормоқда.
    Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги
    ПҚ-1464-сонли Қарори билан тасдиқланган индикаторлар тизимига асосан баҳоланиб келинмоқда ва 2012 йил якунига кўра ҳам банк соҳаси бўйича индикаторлар “юқори даража”даги баҳоларга эга бўлди .
    Жумладан, республика банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил қилиб, қабул қилинган халқаро меъёрга нисбатан 3 баробар юқори ҳамда банк тизими ликвидлиги 65,5 фоизни ташкил қилиб, талаб этиладиган энг кам даражадан 2 баробар юқори бўлишининг таъминланганлиги халқаро молия ташкилотлари ва ҳамжамиятнинг юқори эътирофига сазовор бўлмоқда.
    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарори асосида 2012 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий этилган, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, жумладан, молия-банк соҳаси фаолиятини баҳоловчи индикаторларнинг ҳар чоракдаги натижалари тижорат банкларининг ҳудудлардаги филиаллари депозит базаси ва кредит қўйилмаларининг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги ва уларнинг таркибида узоқ муддатли кредитлар салмоғининг юқорилигини кўрсатди.
    Натижада, “Фитч рейтингс”, “Мудис” ва “Стандарт энд Пурс” каби етакчи халқаро рейтинг компанияларининг ижобий рейтингини олган тижорат банклари сони кўпайиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб, ушбу етакчи халқаро рейтинг агентликларининг “барқарор” рейтингини олган тижорат банклари сони 28 тага етди.
    Шу билан бирга, “Мудис” рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиш истиқболларига берилган “барқарор” даражадаги рейтинг баҳоси 2012 йилнинг 29 август куни кетма-кет учинчи йил қайта тасдиқланди.
    “Мудис” агентлигининг ҳисоботида қулай иқтисодий шароит, фаол инвестиция сиёсати ва банклар капиталлашувининг барқарор юқори даражаси ушбу прогнознинг асосий омиллари бўлди, деб қайд этилган. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобал номутаносибликларга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти, шу жумладан банк-молия тизими муттасил барқарор ривожланмоқда.
    “Бизнинг фикримизча, Ўзбекистондаги макроиқтисодий шарт-шароит банкларнинг умумий операцион муҳитига ижобий таъсир ўтказади, бунда депозитлар оқимининг ўсишидан ҳам, кредитга бўлган талабнинг ошишидан ҳам мамлакат банк тизими ютади”, - деб таъкидланади рейтинг агентлигининг ҳисоботида.
    “Стандарт энд Пурс” халқаро рейтинг агентлиги эса, мамлакат банк тизимини ижобий баҳолаб, рейтингини бир поғона юқорига кўтарди.
    Бундан ташқари, Халқаро Валюта Фонди миссиясининг 2012 йил ноябрь-декабрь ойларидаги республикамиздаги ишининг якунлари бўйича баёнотида “Ўзбекистон банк тизими юқори кўрсаткичларни намойиш этиб келмоқда. Халқаро стандартлардан келиб чиқиб қараганда, банклар капиталининг етарлилик коэффициенти юқори даражада сақланиб турибди” деб, банк тизимининг ривожланишига ижобий баҳо берилди.
    Монетар сиёсатнинг 2013 йилга мўлжалланган
    мақсад ва вазифалари
    2013 йилда монетар сиёсат ва банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган вазифаларнинг бажаришга қаратилади. Хусусан:
    иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш;
    иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш;
    йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш;
    мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш;
    иш ўринларини ташкил этиш ва мамлакат аҳолиси бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил оширилишини таъминлаш борасида банк тизимида дастурий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2013 йилги пул-кредит сиёсатининг ва банк тизими фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари қилиб белгилаб олинди.
    2013 йилда мамлакатимиз иқтисодиётининг 8,0 фоизга ўсиши, саноатнинг 8,4 фоизга, қишлоқ хўжалигининг 6 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг 11 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасининг қарийб 16 фоизга ошиши ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 53 фоизгача ўсиши прогноз қилинмоқда.
    Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть-газ ва нефть-кимё саноатини, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил, озиқ-овқат саноатининг юқори технологияларга асосланган тармоқларини ва бошқа соҳаларни  жадал ривожлантириш ҳисобига таъминланиши кутилмоқда.
    2013 йилга тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига мувофиқ, унинг дефицитини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиздан оширмаслик ҳамда уни тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштириш белгиланган.
    Ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг шаклланишига таъсир қилувчи омилларни, жаҳон бозоридаги нархлар динамикасини, шунингдек, ички талабни рағбалантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда, 2013 йил учун инфляция даражаси 7-9 фоиз миқдорида прогноз қилинмоқда.
    2013 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичларининг прогнози Ҳукумат томонидан белгилаб берилган юқоридаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогноз параметрларига мувофиқ белгиланди.
    Ушбу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози доирасида, 2013 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 8,0 фоизга ўсишининг пулга бўлган реал талабларини ва аҳоли даромадлари ўсиб бораётганлигидан келиб чиқиб, пулнинг жамғариш омилини инобатган олган ҳолда, ўртача йиллик пул массаси ялпи ички маҳсулотга нисбатининг 1,0 фоиз бандга ошиши прогноз қилинмоқда.
    Ўз навбатида, инфляция даражаси ва пул массасини мақсадли параметрлар доирасида ушлаб туриш мақсадида 2013 йилда Марказий банк қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишни давом эттиради ва ушбу мақсадда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фаол фойдаланади.
    Жумладан, тўлов балансининг прогноз параметрини ҳисобга олиб, банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимини олдини олиш мақсадида, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операциялари ҳажмини 1,3 мартагача ошириш мўлжалланмоқда.
    Фоиз сиёсатида асосий эътибор пул бозорининг барқарорлигини ва банк депозитлари жозибадорлигини таъминлашга, жумладан, аҳоли омонатлари бўйича реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини сақлаб қолиш ҳамда тижорат банклари депозитлар портфелидаги узоқ муддатли депозитлар улушини оширишга, шунингдек иқтисодиётнинг реал секторига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг мақбуллигини таъминлашга қаратилади.
    Пул массасининг йиллик ўсиш кўрсаткичлари прогнози ва инфляциянинг 7-9 фоизли мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва тижорат банкларининг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қайта молиялаш ставкасини 2013 йил давомида 12 фоиз даражада сақлаб туриш режалаштирилмоқда.
    Валюта алмашув курси экспортни рағбатлантирувчи ва инфляциянинг олдини олишга қаратилган механизм сифатида қўлланилади.
    Ушбу мақсадда ўзгариб борувчи бошқариладиган алмашув курси стратегияси қўлланилади ва алмашув курси мақсадли коридор доирасида ушлаб турилади. Бунда асосий эътибор сўмнинг реал эффектив алмашув курсининг барқарорлигини таъминлашга қаратилади.
    Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш
    2013 йилда Марказий банк, ички ва ташқи молия бозорларидаги ҳолатлардан келиб чиқиб, монетар сиёсатнинг тегишли бозор инструментларини қўллаган холда пул-кредит сиёсати юритишни давом эттиради.
    Шу билан бирга, монетар сиёсат инструментларининг самарадорлигини янада ошириш ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг пул бозорининг ҳолатига таъсирини кучайтириш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади.
    Банк тизими ликвидлигини домий равишда мониторинг қилиб бориш доирасида тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварағидаги ва бошқа юқори ликвидли активларининг ҳаракати таҳлил қилиб қилиб борилади ва уларнинг энг мақбул даражада бўлишини таъминлаш учун Марказий банк томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилади.
    Мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг ликвидлик даражаси, пул массасининг ва тижорат банклари кредит қўйилмаларининг ўсиш суръатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, зарур ҳолларда ўзгартириб борилади.
    Шунингдек, банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимининг олдини олиш ҳамда пул массасини тартибга солиш мақсадида, тижорат банкларининг маблағларини Марказий банкдаги турли муддатли депозитларга жалб қилиш орқали стерилизация операциялари ўтказиб борилади.
    Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги юзага келган ҳолларда Марказий банк томонидан ликвидлик билан таъминлаш инструментларидан, хусусан:
    Марказий банк томонидан тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - валютавий СВОП операцияларидан фойдаланилади.
    Шунингдек, ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида, Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операцияларини амалга оширади.
    Марказий банк, зарур ҳолларда, пул бозорида сўнгги инстанциядаги кредитор сифатида, тижорат банкларига уларнинг ликвидлигини сақлаш мақсадида, қисқа муддатли кредитлар ажратади.
    Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш тизимини бозор тамойиллари асосида янада такомиллаштириш фоиз сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва пул бозорида фоиз хатарларини пасайтириш имконини беради.
    Банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва бу борада амалга ошириладиган ислоҳотлар
    2013 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг банк тизимига оид бошқа қарорларида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилади.
    Бу борада банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, Республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва унинг барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишлари бўйича қабул қилинган дастурда кўзда тутилган тадбирларни сўзсиз амалга ошириш, банк назоратини кучайтириш, банк активлари ва кредит портфелининг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.
    Ушбу вазифалар доирасида банк тизими назоратини Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш, банк тизимини ва алоҳида банкларни юқори халқаро рейтинг баҳоларига эга бўлишини таъминлаш, тижорат банкларининг ресурс базасини янада кенгайтириш, уларнинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш ҳамда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий  қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган кредитлар ҳажмларини кўпайтириш каби муҳим чора-тадбирларни давом эттириш режалаштирилмоқда.
    Бунда банк тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:
    1. Банк тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 2013 йилда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тадбирлари давом эттирилади.
    Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банкининг техник кўмагида Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги стандартларни жорий этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
    регулятив капитал таркибини қайта кўриб чиқиш ва капитал компонентларининг етарлилиги бўйича белгиланган талабларни янада кучайтириш;
    рискларнинг бир қарздорда (ёки ўзаро боғлиқ қарздорлар гуруҳи), кредитлаш объектида, фаолият тури ва тармоқда тўпланишини назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
    банк ликвидлиги бўйича нормативларни такомиллаштириш, хусусан, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш;
    жаҳоннинг энг барқарор банклари тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган замонавий услубиётлар асосида банклар мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилиш тадбирларини давом эттириш;
    банкларда корпоратив бошқарув, рисклар ва капитални бошқариш тизимларига белгиланган талабларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш;
    банк фаолиятида камчиликларга йўл қўйилгани учун унинг кенгаши аъзоларига таъсир чораларини белгилаш ваколатини берувчи қонунчилик талабларини қабул қилиш билан боғлиқ ишларни давом эттириш.
    Шунингдек банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банкларининг кредит портфели сифатини янада яхшилаш, кредитларнинг ўз муддатларида қайтарилишини таъминлаш, кредитлар муддатларини узайтириш амалиётини чеклашга алоҳида эътибор қаратилади.
    Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 2012 йил 1 январдан кучга кирганлиги муносабати билан, жорий йилдан бошлаб кредит муассасаларини бевосита кредит ахбороти билан таъминлашга ихтисослашган кредит бюролари фаолияти йўлга қўйилади.
    Марказий банк Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базаси Кредит ахборотининг давлат реестри сифатида юритилиб, унинг банк секторидаги тизимли таваккалчиликларни камайтириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти янада кучайтирилади.
    Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг банклараро кредит бюроси негизида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилган «Кредит-ахборот таҳлилий маркази кредит бюроси» тижорат банкларига қарз олувчилар тўғрисида кредит ахборотлари тақдим этиш хизматларини кўрсатди.
    Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, банклар кредиторлари ва омонатчиларининг ҳимояланиш даражасини ошириш ҳамда аҳоли ва хўжалик субъектлари орасида банк тизимига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади.
    2. Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини Молиявий Ҳисоботларнинг Халқаро Стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштириш борасидаги тадбирлар Жаҳон банкининг техник кўмагида амалга оширилади.
    Бунда:
    тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солувчи қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни МҲХСга мослаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
    Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг иқтисодиёт талаблари инобатга олинган ҳолда МҲХСга мувофиқлаштирилган янги таҳририни ишлаб чиқиш;
    тижорат банклари томонидан ўзларининг МҲХСга мослаштирилган мустақил ҳисоб сиёсатларини қайта ишлаб чиқиш ва бунда уларга Марказий банк томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
    МҲХС талабларини инобатга олган ҳолда банкларнинг автоматлаштирилган банк тизимларини модернизациялаш;
    тижорат банклари мутахассисларининг МҲХС талабларига мос молиявий ҳисоботлар маълумотларини йиғиш ва ушбу ҳисоботларни тузишни амалга ошириш учун етарли билим ва малакаларни ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида:
    - хорижий давлатлар банклари ва молиявий ўқув ташкилотларининг тегишли мутахассислари иштирокида ўқув семинарларини ташкил этиш;
    - банк-молия тизими бўйича малакали мураббийлар гуруҳлари ва махсус тренинглар ташкил қилиш.
    Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан йиллик молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, банкларнинг веб-сайтларида жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
    Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштирилиши банк фаолиятининг шаффофлигини оширишга, бу эса, ўз навбатида, хорижий инвесторлар ва халқаро ташкилотларнинг, омонатчилар ва мижозларнинг банк тизими тўғрисида етарлича маълумот олишига, миллий молия-банк тизимининг халқаро молиявий тизимга интеграциялашув жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилади.
    3. Тижорат банклари ресурс базасини янада ошириш ва диверсификациялаш, кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари давом эттирилади.
    - қўшимча акцияларни чиқариш ва уларни фонд бозорларида жойлаштириш орқали банкларнинг жами капиталини йил мобайнида камида 20 фоизга ўсишини таъминлаш;
    - банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектори улушини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш;
    - депозит ва омонатларнинг янги турларини мунтазам равишда жорий қилиш, тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли депозитларни қабул қилиш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш каби тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳоли ва хўжалик субъектларининг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;
    - тижорат банклари томонидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини чиқариш ва пул бозорида жойлаштириш;
    - банк инфратузилмалари, хусусан, мини-банклар ва махсус кассалар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш орқали банк хизматларидан фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш;
    - ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали банк хизматларининг сифатини янада юксалтириш ва кўламини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, республиканинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интернет-банкинг бўйича хизматлар кўрсатилиши борасидаги 2013 йилга мўлжалланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
    - банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада кенгайтириш;
    - банклардан ташқарида жойлашган ва хавфсизлиги таъминланган идора ва ташкилотлар, йирик супермаркет биноларида банк инфокиосклари тармоғини кенгайтириш каби тадбирлар амалга оширилади.
    Банкларда омонатлар ҳажмининг муттасил ўсишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларида аҳоли ва хўжалик юритувчи субьектларининг маблағларини банклардаги депозитларга жойлаштириш бўйича шакллантирилган кафолатлар тизими, яратилган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитларни кенг тарғиб қилиш ишлари давом эттирилади.
    Шунингдек, ҳудудларда аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш мақсадида доимий равишда амалий семинарлар ўтказиш, уларни банк хизматлари билан таништириш, банк мижозларининг ҳуқуқий маданияти ва молиявий саводхонлигини ошириш, шунингдек тақдим этилаётган хизматлар сифатини ва келиб чиқаётган мавжуд муаммоларни баҳолаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида сўровлар ўтказиш ишлари давом эттирилади.
    4. Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-кувватлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган банк кредитлари ҳажмларини янада кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш жорий йилдаги муҳим вазифалардан биридир.
    2013 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратиладиган кредит қўйилмалари ҳажмининг 25 фоизга кўпайиши прогноз қилинмоқда.
    Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, қишлоқ жойларда лойиҳавий янги турар-жойларни барпо этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектлари томонидан минитехнологияларни сотиб олиш каби инвестиция лойиҳаларига тижорат банклари томонидан 6,0 трлн.  сўмдан зиёд кредитлар ажратиш режалаштирилмоқда.
    Жумладан, 2013 йилда қишлоқ жойларда якка тартибдаги янги турар жойларни барпо этишга барча манбалар ҳисобидан 796 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратиш прогноз қилинмоқда. Шундан 251 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар Осиё тараққиёт банкининг кредит линияси ҳисобидан берилади.
    Келгуси йилда қишлоқ жойларда якка тартибдаги
    уй-жой қурилишида «Қишлоқ қурилиш банк» билан бир қаторда, «Ипотекабанк» ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўз кредит маблағлари билан иштирок этиши режалаштирилмоқда.
    Кредит ресурсларини инвестиция мақсадларига самарали тақсимлаш, кредит таваккалчиликлари даражасини камайтириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича ишлар сифатини оширишга катта эътибор қаратилади, хусусан:
    - банкларда инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси сифатини, шу жумладан, ушбу жараён шаффофлигини ошириш, лойиҳа экспертизаси жараёнида барча потенциал омиллар ва рискларни инобатга олишни таъминлаш;
    - тижорат банклари томонидан хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргаликда ташкил этилаётган инвестицион лойиҳаларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича инжиниринг компаниялари фаолиятини ривожлантириш;
    - тижорат банкларининг инвестицион фаолиятига масъул бўлган ташкилий тузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг ишларини ташкиллаштиришни ва самарасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.
    5. Тижорат банклари балансига олинган молиявий нобарқарор ва иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини тиклаш ва стратегик инвесторларга сотиш ишлари давом эттирилади, жумладан:
    - банк балансидаги корхоналарда инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, янги иш ўринларини яратиш ва маҳсулотлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш;
    - банклар балансидаги корхоналарни тиклаш ва сотиш жараёнига потенциал, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилишда банкларнинг бошқарувчи компаниялари фаолиятини янада кучайтириш;
    - янги инвесторларга сотилган корхоналар бўйича олди-сотди шартномаларида белгиланган тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш;
    - банк балансидаги янги инвесторларга сотилган корхоналар фаолиятини сотилган кундан бошлаб, инвесторлар томонидан ҳисоб-китоблар тўлиқ амалга оширилгунга қадар қадар мониторинг қилиб бориш;
    - иқтисодий ночор корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш ва молиявий соғломлаштириш, бизнес-режаларни бажариш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари раҳбарлари ва тегишли тузилмавий бўлинмалари жавобгарлигини кучайтириш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш каби тадбирлар амалга оширилади.
    6. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2013 йилда тижорат банклари томонидан жами 6,1 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда.
    Жумладан , халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг имтиёзли кредит линиялари жалб қилишни фаоллаштириш орқали кичик бизнес субъектларини 2013 йилда 110 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда молиялаштириш режалаштирилган.
    Ушбу кредит маблағларини ажратишда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция мақсадларига, уларнинг бошланғич капиталини шакллантиришга ҳамда микрокредитлаш кўламини кенгайтиришга  қаратилади.
    Шунингдек:
    - узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган, шунингдек ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига устувор равишда Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш фонди маблағлари ҳисобидан кредитлаш ҳажмларини янада кенгайтириш;
    - хизмат ва сервис соҳасини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни, истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек янги иш ўринларини яратиш бўйича «Микрокредитбанк» АТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган микрокредитлар ҳажмини ошириш;
    - озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредитлаш ҳажмини ошириш билан бир қаторда лизинг, факторинг ва савдони молиялаштириш хизматлари кўламини кенгайтириш;
    - маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини, жумладан мураккаб маиший техника, мебель ва бошқа маҳсулотларни харид қилиш учун аҳолига истеъмол кредитлари ажратилишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
    Шунингдек, 2013 йилни “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, хизмат соҳаси ва сервисни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасидаги лойиҳаларни кредитлаш кўламларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
    7.  2013 йилда банк тизими фаолиятини баҳолашда етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро меъёр, андоза ва баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш амалиётини янада кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади.
    Бунда:
    - республика тижорат банклари томонидан «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» етакчи халқаро рейтинг компанияларининг рейтинг баҳоларини мунтазам равишда янгилаб бориш;
    - молиявий ҳисоботларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва тақдим қилишда унинг шаффофлиги, жумладан, халқаро таққосланувчанлик, даврийлик, муддатлилик ва сифатлилик тамойилларига риоя қилинишини таъминлаш;
    - банклар ва уларнинг қимматли қоғозларига берилган рейтинглар, рейтинг даражаларининг ошиши ёки пасайиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиб бориш;
    - етакчи халқаро рейтинг компанияларидан мамлакат рейтингини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилади.
    Шу билан бир қаторда, банклар капитали, активлари, бошқаруви, даромадлари, мажбуриятларининг сифати ва даражасининг холис баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинига асосан тижорат банкларининг молиявий ҳолатини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.
    8. Микромолиялаш соҳасини ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш доирасида:
    - тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан микромолиялаш хизматларини кўрсатиш ҳажмларини кенгайтириш, жумладан тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 1,3 трлн. сўм миқдорида микрокредитлар ажратиш;
    - нобанк кредит ташкилотлари тармоғини, айниқса вилоятлардаги шаҳарларда ва аҳоли зич жойлашган туманларда кенгайтириш;
    - нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни шакллантиришни автоматлаштириш бўйича дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали улар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;
    - нобанк кредит ташкилотлари кредит портфелини бошқариш бўйича талабларни кучайтириш;
    - нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишга оид норматив-хуқуқий ҳужжатлар базасини янада такомиллаштириш;
    - микромолиялаштириш ташкилотлари томонидан молиявий ва ижтимоий фаолиятлари бўйича ҳисоботларнинг нашр этилиши амалиётини кенгайтириш тадбирлари амалга оширилади.
    9. Молия-банк тизими фаолиятини халқаро андозалар ва тамойилларга янада мувофиқлаштириш мақсадида соҳага оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланади.
    Жумладан,  «Гаров реестри тўғрисида»ги янги қонун, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, қонунларнинг янги таҳрири ҳамда «Лизинг тўғрисида»ги ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларини такомиллаштириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш ишлари ниҳоясига етказилади.
    10. Банклар ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш доирасида:
    - Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Марказий банк Ўқув маркази, Ҳудудий банк ўқув маркази, ТИФ Миллий банк, ДАТБ «Асака», АКБ «Агро банк» ва Халқ банки ўқув марказлари, хорижий ва халқаро ўқув марказлари, молия институтлари томонидан банк фаолиятининг долзарб йўналишлари бўйича ташкил қилинадиган курслар ва семинарларда банк ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини давом эттириш;
    - тижорат банкларининг лойиҳавий молиялаштириш, инвестицион кредитларни бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлинмаларини малакали кадрлар билан таъминлаш;
    - тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари ва бошқа молия ташкилотларида ички назоратга масъул бўлган ходимлар учун маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган холда ўқув курсларини ташкил этиш;
    - умумқабул қилинган халқаро меъёр ва андозаларга асосан банк фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, уларда ёш, иқтидорли мутахассисларнинг иштирок этишини таъминлаш тадбирлари амалга оширилади. 

  • 2012

    2011 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ ВА
    РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган республикани 2011 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, 2009-2012 йилларга мўлжалланган «Инқирозга қарши чоралар дастури» ҳамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётда юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблик сақланиб қолинди.

    Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

    2011 йилда Ўзбекистонда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 77,8 трлн. сўмлик ЯИМ ишлаб чиқарилиб, унинг реал ўсиши 2010 йилга нисбатан 8,3 фоизни ташкил қилди.

    Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари:

    - мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган тадрижий тараққиёт дастури ва ички талабни рағбатлантиришга доир чора-тадбирларни изчил амалга оширилаётганлиги;

    - иқтисодиётда солиқ юкини пасайтиришга қаратилган сиёсатни олиб борилаётганлиги;

    - мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини сезиларли даражада ошаётганлиги;

    - молия-банк тизимининг барқарор ва самарали фаолият кўрсатаётганлиги эвазига эришилди.

    2011 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2010 йилга нисбатан 6,3 фоизга ошди ва 41,7 трлн. сўмни ташкил этди. Саноатда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари фармацевтика ва мебелсозлик (ўсиш суръати 18 фоиз), озиқ-овқат (13,1 фоиз), машинасозлик ва автомобилсозлик (12,2 фоиз), қурилиш материаллари (11,9 фоиз) ҳамда кимё ва нефт-кимё (9,4 фоиз) соҳаларида кузатилди.

    2011 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2010 йилга нисбатан 6,6 фоизга ошиб, 19,6 трлн. сўмни ташкил қилди.

    Мазкур давр мобайнида кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,2 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 50,5 фоизни ташкил қилди. Юқори ўсиш суръатлари алоқа ва ахборотлаштириш (41,6 фоиз), туризм (27,3 фоиз), маиший (20,9 фоиз) соҳаларда, шунингдек, автомобиль ва бошқа техника воситаларини таъмирлаш (18,9 фоиз), молиявий (18,6 фоиз) ҳамда савдо ва умумий овқатланиш (18,6 фоиз) хизматларида кузатилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сонли Қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили давлат дастури» доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди.

    Хусусан, кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари тизимида иштирок этишини ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар олиш имкониятини кенгайтириш, экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотларини ва олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни сертификатлаштириш тартибини янада соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларининг  фаолиятига дахлдор солиқ текширувларини тубдан қисқартириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Ушбу кўрилган чора-тадбирлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгайишига хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра кичик бизнес субъектларининг сони, ўтган йилда 17,2 мингтага ўсиб,
    2012 йил 1 январь ҳолатига кўра 218,9 мингтани (фермер хўжаликларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этди. Ўтган йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи 1,5 фоиз бандга ўсиб, 54,0 фоизга етди.

    Инфляция. 2011 йилда инфляция даражаси тасдиқланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлди ва бунда қатъий монетар сиёсат юритилаётганлиги муҳим аҳамият касб этди.

    Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2011 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди.

    Инвестициялар. 2011 йилда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2010 йилга нисбатан 7,9 фоизга ортиб, 18,3 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради.

    Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг 50,2 фоизи хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг ўз маблағлари, 21,2 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 6,0 фоизи эса бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

    Умумий инвестициялар салмоғида ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 70,6 фоизни ташкил этди. Унинг 23,6 фоизи транспорт ва алоқа, 15,2 фоизи ёқилғи-энегетика, 4,6 фоизи қишлоқ хўжалиги, 4,1 фоизи металлургия ҳамда 23,1 фоизи бошқа тармоқлар ҳиссасига тўғри келади.

    Ноишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши 29,4 фоизни, жумладан уй-жой қурилишининг улуши 17,7 фоизни, таълим соҳаси - 2,1 фоизни ва соғлиқни сақлаш соҳаси - 2,4 фоизни ташкил этди.

    Аҳолининг турмуш даражаси. Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида 2011 йилда республика бўйича жами 1 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилди ва уларнинг 68 фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларига тўғри келади.

    2011 йилда республикамизда ўртача иш ҳақи 20,2 фоизга ошди, бюджет ташкилотлари xодимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,5 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари йил мобайнида 23,1 фоизга ортди. Аҳоли жами даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинди.

    Ташқи иқтисодий фаолият. 2011 йилда Ўзбекистоннинг тўлов баланси экспортни рағбатлантириш бўйича ҳамда маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ  кўрилаётган чора-тадбирлар, жаҳон бозорида республиканинг асосий экспорт товарларига бўлган қулай конъюнктура каби омиллар ҳисобига шаклланди.

    2011 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 537,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, 2010 йилга нисбатан 15,0 фоизга ўсди.

    Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4 517,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 272,6 млн. АҚШ долларига кўпайди. Экспорт ҳажми 2010 йилга нисбатан 15,4 фоизга ошиб, 15 027,4 млн. АҚШ долларни, импорт ҳажми 14,5 фоизга ошиб,  10 510 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2011 йилда пул-кредит сиёсати «Монетар сиёсатнинг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари»га мувофиқ  ҳолда юритилди.

    Бунда, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, инфляциянинг тасдиқланган параметрлар доирасида бўлиши ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул-кредит сиёсатининг бозор инструментларидан кенг фойдаланилди.

    Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи асосий инструментлардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб келинмоқда.

    Марказий банк томонидан пул-кредит кўрсаткичларининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, тўлов балансининг ижобий сальдоси ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операциялари ўтказилиб борилди.

    Жумладан, 2011 йилда тижорат банклари маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш операциялари ҳажми 2010 йилга нисбатан 1,4 мартага ошиб, 4,3 трлн. сўмни ташкил қилди (1-диаграмма).


    2011 йил давомида Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган давлат ўрта муддатли облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди-сотди операцияларини амалга ошириш давом эттирилди.

    Юридик шахслар учун чиқарилган 29,9 млрд. сўмлик давлат облигациялари аукцион савдолар орқали жойлаштирилди.

    Бунда, 12,6 млрд. сўмлик облигациялар бирламчи савдоларда, 17,3 млрд. сўмлик облигациялар эса иккиламчи cавдоларда қўшимча жойлаштирилди.

    2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра муомаладаги давлат ўрта муддатли облигациялари ҳажми 53,0 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 30,5 млрд. сўми (ёки 57 фоизи) банклар ҳиссасига, қолган 22,5 млрд. сўми (ёки 43 фоизи) корхона ва ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. Ушбу облигациялар бўйича ўртача йиллик даромадлилик 2011 йилда 6,2 фоизни ташкил этди.

    Мажбурий резервлар. Мажбурий резерв талаблари муомаладаги пул массасини ва банк тизими ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қўлланилиб келинмоқда.

    2011 йилда пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитлар жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида, мажбурий резервлар нормаси, юридик шахсларнинг муддати 1 йилгача бўлган депозитлари учун - 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари учун – 12 фоиз,  3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари учун - 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.

    2011 йилда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми 207 млрд. сўмга кўпайди (2-диаграмма).


    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисоб рақамида қўшимча равишда 2,7 трлн. сўм эквивалентидаги маблағлар жамланиб, ташқи омилларнинг ушбу миқдорда пул массаси ўсишига таъсири камайтирилди.

    Бундан ташқари, Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги пул таклифини бошқаришда монетар сиёсатнинг асосий инструментларидан бири бўлган қайта молиялаш ставкасидан ҳам кенг фойдаланилди.

    Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2011 йилнинг 1 январидан йиллик ҳисобда 14 фоиздан 12 фоизгача туширилди ва йил давомида ўзгартирилмасдан сақлаб турилди.

    Бу эса, ўз навбатида пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб, хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайиши ва бунинг натижасида уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилди.

    Хусусан, 2010 йил давомида пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йиллик ҳисобда 8,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилда ушбу кўрсаткич 8,5 фоизга тенг бўлди.

    2011 йил давомида кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг ҳам пасайиши кузатилди.

    Хусусан, қисқа муддатли (муддати бир йилгача бўлган) кредитлар бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 13,8 фоиздан йил охирига келиб 13,2 фоизга тушди. Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2010  йилда 13 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 йилда 11,8 фоизгача пасайди.

    2011 йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 9,9 фоиздан йил охирида 9,6 фоизгача тушди.

    Юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2011 йил давомида 6,1 фоиздан 5,9 фоизгача пасайди (3-диаграмма).


    2011 йилда иқтисодиётнинг пулга бўлган талаби тўлиқ қондирилгани ҳолда пул-кредит кўрсаткичлари ва инфляциянинг белгиланган мақсадли параметрлар доирасида бўлишини таъминлади.

    Ўз навбатида, банк тизимининг барқарорлиги, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган банк хизматларини янада кенгайтириш, сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар банк тизими молиявий воситачилик ролининг мустаҳкамланишига олиб келмоқда.

    Валюта сиёсати

    2011 йилда халқаро валюта бозорларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.

    Бунда ички валюта бозорига ташқи омилларнинг салбий таъсирини бартараф этиш ва уни самарали тартибга солиш мақсадида валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган стратегияси қўлланилди.

    Марказий банк миллий валюта алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун валюта савдоларида хорижий валюталарни сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашиб, интервенция операцияларини амалга ошириб борди. Экспортни рағбатлантириш ҳамда импортни мақбуллаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ички валюта бозоридаги операциялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 19,8 фоизга ошиб, 13,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

    2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра бир АҚШ долларининг номинал қиймати 1 795,0 сўмни ташкил қилиб, миллий валютанинг девальвацияси 9,5 фоизга тенг бўлди.

    Сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.

    Шунга мувофиқ, 2011 йилда сўмнинг япон иенасига нисбатан алмашув курси 16,4 фоизга, фунт стерлингга нисбатан 9,8 фоизга ва еврога нисбатан 8,2 фоизга пасайди.

    БАНК ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР

    2011 йилда республика банк тизимидаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» ҳамда Ҳукуматнинг банк тизимига оид қарор ва дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди, жумладан:

    - тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш, депозит базасини кенгайтириш;

    - тижорат банкларининг активлари сифати, улар фаолиятидаги таваккалчиликлар, айниқса кредит таваккалчилигини бошқаришнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш;

    - аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилишни рағбатлантириш;

    - банк назоратини халқаро амалиётдаги янги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш;

    - республика тижорат банклари ва банк тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларнинг бажарилишига эришиш;

    - иқтисодиётга йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш;

    - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш механизмини янада соддалаштириш ва уларга ажратиладиган кредитлар ҳажмини ошириш, авваламбор, инвестиция мақсадларига, бошланғич сармояни шакллантиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар беришни рағбатлантириш;

    - банк қонунчилигини, жумладан, хусусий банклар ва хусусий мулккa aсослaнгaн молия институтлaрини тaшкил этишнинг қонунчилик aсослaрини такомиллаштириш орқали молия-бaнк соҳaсига хусусий кaпитaлни жaлб қилишни кўпайтириш;

    - тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисоботни юритишда замонавий технологиялар ва услубларни жорий этиш, уларнинг сифати ва шаффофлигини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

    2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда 30 та тижорат банки фаолият кўрсатиб, уларнинг 3 таси давлат тижорат банки, 13 таси акциядорлик тижорат банки, 9 таси хусусий банк ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.

    Уларнинг 822 та филиаллари томонидан республикамиз барча ҳудудларида мижозларга банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

    Банк муассасалари тармоғининг кенгайиб бораётганлиги банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизмат турлари сифати ва кўламининг ошиб боришига имкон берди.

    Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ривожланиш кўрсаткичлари, халқаро индикаторлар асосида таҳлил қилинганда, юқори даражадаги баҳоларга мувофиқ келади. Жумладан, банк тизими капиталининг етарлилик даражаси кўрсаткичи 24,2 фоизни ташкил қилиб, умумқабул қилинган халқаро стандартларга нисбатан 3 баробар юқори бўлиши таъминланди.

    Шунингдек, 2011 йилда  «тижорат банклари ликвидлиги», «депозитлар ҳажмининг динамикаси», «кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши» индикаторлари Ўзбекистон Респуликаси Президентининг «2011-2015 йиллларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини аниқлаш ва амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464 –сонли Қарори билан белгиланган мезонларга кўра юқори даражадаги баҳоларга эга бўлди.

    Банклар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш индикаторлари, жумладан банк хизматларидан фойдаланиш даражаси индикатори ҳар 100 минг (катта ёшли) аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49,5 тани ташкил этиб, (30 тадан юқориси) «юқори даража» ва ҳар мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахс-омонатчилар ҳисобварағи сони индикатори – 1025 бирликни ташкил қилиб, бу бўйича ҳам (1000 тадан кўпи) «юқори даража» баҳоларга мувофиқ бўлди.

    2011 йилда республика банк тизими жами активларининг 98 фоиздан зиёд қисмини ўзида мужассамлаштирган 23 та тижорат банки “Мудис инвестор сервисес”, “Стандарт энд Пурс”, “Фитч Рейтингс” каби нуфузли халқаро рейтинг компанияларининг “барқарор” рейтинг баҳоларига эга бўлди.

    2011 йилда 6 та тижорат банкининг халқаро рейтинг баҳолари яна бир поғонага кўтарилган бўлса, банк тизими активларининг 62,7 фозини ташкил қилувчи 5 та йирик тижорат банки бир йўла иккита халқаро рейтинг агентликлари томонидан ўз молиявий ҳолатлари ва фаолият натижаларини ижобий рейтинглар билан тасдиқланишига эришдилар.

    Шулар билан бирга, 2011 йилнинг август ойида “Мудис” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон банк тизими бўйича ривожланиш истиқболларининг “барқарор” даражадаги рейтинг баҳоси қайта тасдиқланди.

    “Стандарт энд Пурс” халқаро рейтинг агентлиги эса 2011 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон банк тизимини ижобий баҳолаб, рейтингини бир поғона юқори кўтарди.

    Банк тизимининг ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида банкларнинг жами капитали 2011 йилда  30,1 фоизга ўсиб, 2012 йил 1 январь ҳолатига 5,3 трлн. сўмни ташкил этди (4-диаграмма).

    Бугунги кунда 17 та тижорат банки акциялари «Тошкент» фонд биржаси листингига киритилган бўлиб, ушбу қимматли қоғозларнинг котировкаси биржада мунтазам равишда амалга оширилиб, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниб борилмоқда.

    Шунингдек, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилаётган акциялар ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисми фонд биржасида бирламчи жойлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2011 йил давомида тижорат банкларининг 53,0 млрд. сўмлик акциялари «Тошкент» республика фонд биржасининг бирламчи савдоларида жойлаштирилди. (4-диаграмма)


    Банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан 36,3 фоизга ошиб, 2012 йил 1 январь ҳолатига 18,0 трлн. сўмни ташкил этди.

    Банклардаги омонатлар ҳажмининг ошишида аҳоли реал даромадларининг ўсиши ҳамда банк тизимининг барқарорлиги асосий омил бўлгани ҳолда, банклардаги омонатларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги ва улардан олинадиган фоиз даромадлари солиқдан озод этилганлиги банк депозитларини қулай, хавф-хатарсиз ва барқарор даромадли молиявий инструментга айлантирди.

    Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ҳозирда тижорат банклари томонидан 400 дан ортиқ жозибадор омонат турлари таклиф этилмоқда.

    Натижада, аҳолининг банклардаги пул маблағлари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 трлн. сўмга ёки 1,4 баробарга ортиб, 2012 йил 1 январь ҳолатига 6,2 трлн. сўмга етди(5-диаграмма). Аҳоли омонатларининг таркибида жамғарма ва муддатли омонатлар улуши 88,1 фоизни ташкил этди (5-диаграмма)


    Банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида банклар томонидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини муомалага чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, 2011 йилда тижорат банклари томонидан 204 млрд. сўмлик узоқ муддатли облигациялар инвесторлар ўртасида жойлаштирилган бўлса, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида жойлаштирилган банк депозит сертификатлари ҳажми 427 млрд. сўмни ташкил қилди.

    Бугунги кунда банклар ресурс базасининг муттасил ўсиб бораётганлиги, ўз навбатида банкларнинг кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини кенгайтириб, банк активлари ҳажмининг ошишига имкон бермоқда.

    Тижорат банкларининг умумий активлари ўтган йилга нисбатан 6,7 трлн. сўмга ёки 32,4 фоизга ошиб, 27,5 трлн. сўмга етди (6-диаграмма).


    Банклар томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи 4,1 трлн. сўмга ёки 35,6 фоизга ошиб, 2012 йил 1 январь ҳолатига 15,7 трлн. сўмни ташкил этди (7-диаграмма).

    Таъкидлаш лозимки, ажратилган мазкур кредитларнинг 85,3 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, фақат иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда.

    Банкларнинг умумий кредит портфелида узоқ муддатли кредитларнинг улуши эса 75,4 фоизни ташкил қилиб, уларнинг ҳажми 36,2 фоизга ошди. (7-диаграмма)


    2011 йил мобайнида тижорат банкларининг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб, корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан 4,4 трлн. сўм ёки 2010 йилга нисбатан 35 фоизга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.

    Шунингдек, тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналарни тиклаш, улар базасида янги ташкил этилган корхоналарни салоҳиятли инвесторларга сотиш ишлари самарали амалга оширилиб келинмоқда.

    Ушбу мақсадда барча етакчи тижорат банклар қошида қатор инвестицион ва инжиниринг компаниялари ташкил этилди.

    2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тижорат банклари балансига қабул қилинган жами 164 та иқтисодий ночор корхоналардан 156 тасининг фаолияти қайта тикланиб, 110 таси 851,6 млрд. сўмга янги мулкдорларга сотилди.

    Тижорат банклари томонидан мазкур корxоналарни теxник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш ишларига 275 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилди, натижада 22 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган корхоналар томонидан 1,0 трлн. сўмдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 320 млн. АҚШ долларидан кўп маҳсулотлар экспорт қилинди.

    Бугунги кунда тижорат банкларининг тасаруфида қолган 54 та корхонадан 46 тасида ишлаб чиқариш фаолияти тўлиқ тикланган бўлса, 8 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш бўйича “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

    2011 йилда мазкур банк томонидан намунавий лойиҳалар бўйича 7400 та якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштиришга жами 573,4 млрд. сўмлик маблағлар йўналтирилди.

    Ушбу маблағларнинг 208,4 млрд. сўми мижозларнинг бадаллари ва 365,0 млрд. сўми “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Мазкур кредитлар “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан имтиёзли равишда 15 йил муддатга 7 фоизли ставка бўйича ажратилмоқда.

    “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида соҳа вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банк тизимида салмоқли ишлар амалга оширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 11 мартдаги ПҚ-1501-сонли Қарори, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармони ва бошқа бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун турли имтиёз ва қулайликлар берилди, имтиёзли кредитлаш тизими соддалаштирилди.

    Хусусан:

    кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш муддати уч банк иш кунидан ошмайдиган муддат қилиб белгиланди;

    - тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди;

    кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлик учун тўлов ундириш бекор қилинди;

    имтиёзли кредитлаш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар беришдан оладиган даромадлари 2016 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғидан озод қилинди.

    Давлат дастури доирасида тижорат банкларининг барча филиалларида “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилди, банкларнинг мунтазам янгилаб туриладиган веб-сайт ва порталлари орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ахборот хизмати кўрсатиш тизими кенгайтирилди.

    Яратилган шароит ва имтиёзлар натижасида тижорат банклари томонидан мазкур соҳа вакилларига кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайиб, сифати ошиб бормоқда.

    Жумладан, 2011 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2010 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ошиб, 4,0 трлн. сўмни ташкил этди ва мазкур маблағлар ҳисобига ҳудудларда 291 мингтадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    Ажратилган микрокредитлар ҳажми 752,3 млрд. сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич 1,5 баробарга ўсди.

    Давлат дастурига мувофиқ, турли соҳа ва йўналишлар учун кредитлар ажратиш истиқболли кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланди. Жумладан:

    - озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга 712,4 млрд. сўм;

    - ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадларига 724,0 млрд. сўм;

    - хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 351,1 млрд. сўм;

    - касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли шартлар асосида 25,6 млрд. сўмлик микрокредитлар;

    - шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига йирик шохли қорамол сотиб олиш учун 59,7 млрд. сўм;

    - тижорат банкларида ташкил этилган Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига 31,2 млрд. сўм;

    - оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 54,1 млрд. сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди.

    Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 159,7 млрд. сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилди.

    Бундан ташқари, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар ҳукуматларининг 143,4 млн. АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит линиялари ва грантлари ўзлаштирилди.

    Нақд пулсиз чакана ҳисоб-китоблар – банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2012 йил 1 январь ҳолатига муомалага чиқарилган банк карточкалари сони 8,3 млн. донага етди, чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони эса қарийб 100 мингтани ташкил қилди.

    Ўз навбатида, 2011 йил давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 9,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 1,6 баробарга ошди.

    Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлиқ тўлов терминаллари билан жиҳозлаш, аҳолини етарли миқдорда пластик карточкалар билан таъминлаш мақсадида пластик карточкалар ва тўлов терминалларини республикамизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Шунингдек, банк карточкалари орқали тўловларнинг ўтказилишини янада тезлаштириш мақсадида, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ускуна ва дастурий таъминотлари янгиланиб, «Uzkart» банклараро тўлов тизимини янги технологик платформасига ўтказиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

    Ҳозирги даврда мамлакатимизда инновацион технологиялардан фойдаланувчилар билан бир қаторда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари (банк-мижоз, интернет банкинг, мобил-банкинг, sms-банкинг)дан фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

    Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони 56 мингтадан ошди. Шундан, интернет-банкинг ва «банк-мижоз» дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони 26 мингтани ташкил этган бўлса, мобил-банкинг ва sms-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сони эса 30 мингтадан ошди.

    МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ 2012 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН
    МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

    2012 йилга мўлжалланган монетар сиёсат ва банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мaжлис Қонунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшмa мaжлисидa «Мaмлaкaтимиздa дeмокрaтик ислоҳотлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaролик жaмиятини ривожлaнтириш концeпцияси» мавзусидаги дастурий маърузасида белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

    2012 йилда монетар сиёсат инфляциянинг 7-9 фоиз миқдоридаги мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини ва миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилади. Бу эса, ўз навбатида, узоқ муддатли юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш учун замин яратади ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.

    Жорий йилда ҳам республикада юқори иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини ошириш, ички талабни ва экспортни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш ҳисобига таъминланади.

    2012 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ҳажми 8,2 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръати саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,6 фоизга, қурилиш ишларининг 8,9 фоизга, шунингдек транспорт ва алоқа, савдо ва бошқа пулли хизматлар ҳажмининг юқори даражада ўсиши ҳисобига таъминланиши режалаштирилган. Қишлоқ ҳўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.

    Ишлаб чиқариш корxоналарини модернизация қилиш, теxник ва теxнологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак теxнологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритилиши натижасида ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши машина ва металл ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё саноати, енгил ва озиқ-овқат саноат тармоқларида юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланади.

    2012 йилда барча манбалар ҳисобидан йўналтириладиган инвестициялар ҳажмининг 9,3 фоизга ўсиши кутилмоқда. Жумладан, республика иқтисодиётига жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳажмининг 16 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

    Инвестициялар, биринчи навбатда, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари:

    ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва  маҳсулот бирлигига харажатлар салмоғини пасайтириш, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилиш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларини яратиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш;

    ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш, биринчи навбатда, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ишларини, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни давом эттириш;

    янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни ва тадбирларни  амалга оширишга йўналтирилади.   

    2012 йилда аҳолининг реал даромадларини ва бандлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ички истеъмол бозорини ривожланишига, ички талабнинг ўсишига  хизмат қилади.

    Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган инқироз жараёнлари натижасида дунё бозорида хом ашё ва тайёр маҳсулотга экспортнинг пасайишини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳолат, мамлакат экспортига салбий таъсир этмай қолмайди. Шунга қарамай, экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва маҳаллийлаштириш дастурини изчил давом эттириш натижасида ташқи савдо айланмаси ижобий сальдосининг сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.

    Жорий йилда давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоиздан ошмаслиги ва тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

    2012 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичлари прогнози Ҳукумат томонидан белгиланган ушбу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

    Хусусан, 2012 йилда иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши ҳисобига пулга бўлган реал талабнинг ошиши ва инфляция даражасининг 7-9 фоиз атрофида ушлаб турилишини инобатга олган ҳолда ўртача йиллик пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг 1,2 фоизга  ошиши прогноз қилинмоқда.

    Пул массасининг ушбу параметри доирасидаги ўзгариши, республика тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратиладиган кредитлар ҳажмининг ҳамда тўлов баланси ижобий сальдоси ҳисобига банк тизими халқаро резервларининг ошиши ҳисобига содир бўлиши кутилмоқда.

    Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида, 2012 йилда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган кредит қўйилмалар ҳажмини камида 25 фоизга  кўпайтириш мўлжалланмоқда.

    Тўлов балансининг ижобий сальдоси банк тизими халқаро резервларининг ўсишида ўз аксини топади.

    Ўз навбатида,  пул массасини мақсадли параметр доирасида ушлаб туриш ва ташқи омилларнинг инфляцияга таъсирини олидини олиш мақсадида, 2012 йилда ҳам монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилади.

    Хусусан, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операцияларининг, яъни тижорат банкларининг пул маблағларини Марказий банкдаги махсус депозитларга жалб қилиш операциялари ҳажмини пул агрегатларининг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тўлов балансининг ижобий сальдосини инобатга олган ҳолда 1,2 мартагача  ошириш мўлжалланмоқда.

    Жаҳон бозорида нархлар ўзгаришининг ички бозорга салбий таъсирини олдини олиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни жамлаш давом эттирилади.

    Ҳисоб-китобларга кўра, 2012 йилда ушбу жамғармага қўшимча равишда маблағларнинг жалб этилиши, пул массасини 3,7 трлн. сўм миқдордаги ўсишининг олдини олишга ва уни мақсадли чегарада ушлаб туришга хизмат қилади. Бунда, 2012 йилда ушбу жамғарма томонидан 758 млн. доллардан зиёд ҳажмдаги инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштирилиши инобатга олинди.

    Фоиз сиёсати банк депозитлари жозибадорлигини таъминлашга, шу орқали аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажмини оширишга ҳамда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган кредитлар ҳажмини янада кенгайтиришга қаратилади. Бу эса пировард натижада банк тизимининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

    2012 йилда инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичини инобатга олган ҳолда қайта молиялаш ставкасини йиллик 12 фоиз даражасида сақлаб қолиш кўзда тутилган.

    Жорий йилда ҳам валюта алмашув курси экспортни рағбатлантирувчи ва инфляциянинг олдини олишга қаратилган механизм сифатида қўлланилади.

    Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2012 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларидан  ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сўмнинг алмашув курси девальвациясини босқичма-босқич амалга ошириш сиёсати юритилади.

    Бунда, асосий эътибор сўмнинг реал эффектив алмашув курси динамикасига қаратилади. Сўмнинг девальвация даражаси реал эффектив алмашув курсининг пасайишини таъминлаб, экспорт рақобатдошлигини оширишга хизмат қилади.

    Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш

    2012 йилда Марказий банк пул таклифини тартибга солишда  монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратади.

    Банк тизими ликвидлигининг етарли даражада бўлишини таъминлаш мақсадида, тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлари мониторинги мунтазам равишда амалга оширилиб, уларнинг оптимал даражада бўлиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.

    Хусусан, мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, зарур ҳолатларда, унга ўзгартиришлар киритилиб борилади.

    Шу билан бирга, Марказий банк пул бозоридаги ликвидликни тартибга солиш бўйича пул-кредит сиёсатини бошқа инструментларидан фойдаланиб боради. Хусусан, банк тизимида қўшимча ликвидлик юзага келган ҳолларда, ушбу маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш билан боғлиқ стерилизация операциялари амалга оширилади.

    Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги юзага келган ҳолларда Марказий банк томонидан ликвидлик билан таъминлаш  инструментларидан, хусусан:

    Марказий банк томонидан муомаладаги давлат қимматли қоғозларини, белгиланган муддат ва баҳода қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - РЕПО операцияларидан;

    Марказий банк томонидан тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - валютавий СВОП операцияларидан;

    давлат қимматли қоғозларини ёки эркин алмашинувчи хорижий валюталарни гаровга олган ҳолда қисқа муддатли кредитлар бериш механизмидан фойдаланилади.

    Шунингдек, ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операцияларида иштирок этади.

    Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш тизимини бозор тамойиллари асосида янада такомиллаштириш фоиз сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва пул бозорида фоиз хатарларини пасайтириш имконини беради.

    БАНК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА
    БУ БОРАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИСЛОҲОТЛАР

    2012 йилда банк тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» дастурида ҳамда банк тизимига оид бошқа Фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилади. Хусусан:

    Банк назорати тизимини, хусусан, тижорат банклари капиталининг етарлигига ва ликвидлигига қўйилган талабларни халқаро андозалар асосида янада такомиллаштириш, бу борадаги Базель қўмитасининг янги тавсияларини тадбиқ этиш ишлари давом эттирилади.

    Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш учун халқаро молия институтларидан техник ёрдам ва экспертлар жалб этилиб, бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Бунда, банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан банк капиталининг етарлилиги бўйича тавсиялар, жумладан, биринчи даражали банк капиталини сифатини ва унинг етарлилик даражасини оширишни, консервацион буфер капиталини (молиявий инқирозлар давридаги зарарларни қоплаш учун захира) ҳамда контрциклик буфер капиталини (циклик ўзгаришлар зарарлари олдини олиш учун захира) ташкил этишни назарда тутади.

    Шунингдек банк ликвидлиги бўйича нормативларни, хусусан, қисқа ва узоқ муддатли ликвидлик нормативларини Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

    Банклар капитали, активлари, бошқаруви, даромадлари, мажбуриятларининг сифати ва даражасини холис баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинини инспекцион текширишларда тадбиқ қилиш ишлари давом эттирилади.

    Тижорат банкларида бошқарув самарадорлигини оширишга эътибор кучайтирилади, банк Кенгашлари роли янада оширилади ва корпоратив бошқарув тизими фаолияти янада такомиллаштирилади.

    Банк Кенгаши томонидан банк Бошқаруви раиси ва аъзолари, ички аудит бўлими раҳбарларининг банк активлари, кредит ва инвестиция портфеллари ҳолати, банк капиталининг ўсишини таъминлаш, даромадлилик ва ликвидлилик кўрсаткичлари, шунингдек банк тизими олдига қўйилган бошқа устувор вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги масалалар бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда ҳар чоракда кўриб чиқиш ва таъсирчан чоралар белгилаб амалга ошириш амалиётидан кенг фойдаланилади.

    Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини таъминлашда ички аудит хизматларининг ролини ошириш ва уларнинг фаолиятини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш борасида ишлар олиб борилади.

    Шу билан бирга, банк бошқаруви органларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилади, миноритар акциядорлар манфаатларини ифода этувчи банк кенгаши аъзолари ваколатларининг оширилганлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг банкни бошқаришдаги роли фаоллаштирилади. Бaрчa aкциядорлaрнинг вa бўлaжaк инвeсторлaрнинг банклар фaолияти тўғрисидa aхборот олиш имкониятлaри янада оширилади.

    Тижорат банклари активларини, шу жумладан кредит портфелларини янада ўсишини ва сифатини яхшилашни таъминлаш, таваккалчиликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш борасидаги ишлар фаоллаштирилади.

    Банк тизимининг иқтисодиётдаги молиявий воситачилик ролини ошириш, тижорат банклари активларини, шу жумладан кредит портфелларининг ўсишини ва сифатини яхшилашни таъминлаш банк тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

    Банк таваккалчиликларини бошқаришда чуқур омилли таҳлилни амалга оширишнинг аниқ механизмлари жорий қилинади, захираларни шакллантириш, кредит портфелини диверсификациялашни кўзда тутган ҳолда банк активлари сифати мониторинги такомиллаштирилади, шунингдек муаммоли қарздорлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирувчи чоралар қабул қилиб борилади.

    Тижорат банклари банк операцияларини амалга оширишда операцион ва бозор таваккалчиликларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўришни «Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида» Низом (рўйхат рақами 2229-сон, 2011 йил 25 май) талабларига риоя қилинган ҳолда амалга ошириш таъминланади.

    Банклар томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилиш замонавий услубиётининг амалиёти янада кенгайтирилади. Ушбу таҳлил натижалари банк активлари ва пассивларини самарали бошқариш ҳамда уларнинг сифатини таъминлашга ёрдам беради.

    Шунингдек, кредит операцияларининг қайтишлилик, таъминланганлик ва даромадлилигидан ҳамда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлилигидан келиб чиққан ҳолда бевосита кредит ажратиш масалалари билан шуғулланувчи тижорат банклари раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш тизими янада такомиллаштирилади, банклар кредит ресурсларини жойлаштиришда субъектив омилларнинг таъсири камайтирилади.

    Мамлакат банк тизими фаолиятини баҳолаш учун етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро меъёр, андозаларни ва баҳолаш кўрсаткичларини жорий этиш ишлари давом эттирилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йиллларда Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, мамлакатда ишчанлик муҳитини шакллантиришнинг мезонлари ва баҳолаш тизимини аниқлаш ва амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилади.

    Тижорат банклари фаолиятини ва бутун республика молия-банк тизимини баҳолаш учун «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган меъёр, андозаларни ва баҳолаш кўрсаткичлари босқичма-босқич жорий этиб борилади.

    Шунингдек, республика тижорат банклари томонидан ушбу етакчи халқаро рейтинг компанияларининг рейтинг баҳоларини мунтазам равишда янгиланиб борилиши таъминланади.

    Тижорат банкларида молия-банк ҳисоби ва ҳисоботлари бўйича замонавий технология ва услубларни ишлаб чиқиб, тадбиқ қилиш, молия-банк ахборотлари даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилади.

    Тижорат банкларида молиявий ҳисобот ва бухгалтерия ҳисобини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштиришни инобатга олган ҳолда янада такомиллаштирилади.

    Ушбу стандартлар талабларининг республика банк тизимида мукаммал жорий этилиши шароитларини яхшилаш мақсадида МҲХС талабларини инобатга олган ҳолда банкларнинг автоматлаштирилган банк тизимлари модернизацияланади.

    МҲХСни такомиллаштириш натижасида тижорат банклари фаолиятининг шаффофлиги, самарадорлиги ва уларга бўлган мижозларнинг ишончини оширишга хизмат қилади.

    Тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан йиллик молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда ўрнатилган тартибда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан банкларнинг интернет сайтларида жойлаштириш ишлари фаоллаштирилади, маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

    Шунингдек, ҳудудларда аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш мақсадида доимий равишда амалий семинарлар ўтказиб турилади. Аҳолини банк хизматлари билан таништириш, банк мижозларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек тақдим этилаётган хизматлар сифатини ва келиб чиқаётган мавжуд муаммоларни баҳолаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида сўровлар ўтказиш ишлари давом эттирилади.

    Тижорат банклари капиталлашув даражаси ва ресурс базасини янада ошириш ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш борасидаги ишлар давом эттирилади.

    Тижорат банклари Кенгашлари томонидан келгуси йил давомида манбаларни аниқлаган ҳолда банк капиталини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилиниб, уларнинг бажарилиши чоралари кўрилади.

    Хусусан:

    - банклар жами капиталини йил мобайнида камида 15 фоизга ўсишини таъминлаш;

    - 2012 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларининг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш;

    - аҳоли ва хўжалик субъектлари талабларини ҳисобга олган ҳолда депозит ва омонатларнинг янги турларини мунтазам равишда жорий қилиш, шу жумладан, узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларни чиқариш, субординар қарзларни фаол жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттириш кўзда тутилмоқда.

    Банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектори улушини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ишлар давом эттирилади.

    Кўрсатилаётган банк хизматларининг сифати ва кўламини ахборот-алоқа технологияларни кенг қўллаш билан кенгайтириш бўйича чора – тадбирлар амалга оширилади, шу жумладан 2015 йилгача республиканинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интернет-банкинг бўйича хизматлар кўрсатилишини янада кенгайтириш борасида тегишли тадбирлар олиб борилади.

    Банк пластик карточкаларини муомалага чиқариш ҳажмларини ошириш ва улардан самарали фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими янада кенгайтирилади.

    Тижорат банкларининг инвестицион фаоллиги ва улар томонидан ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизациялаш бўйича лойиҳаларни кредитлаш ҳажмлари оширилади.

    Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиш, экспорт қилувчи корхоналарни, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш бўйича тадбирлар давом эттирилади.

    2012 йилда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредитлаш ҳажми камида 25 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

    Банкларнинг асосий капиталга инвестициялаш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, бу борадаги таваккалчиликларни камайтириш ва лойиҳаларнинг самарали амалга оширилиши таъминланади. Бу мақсадга эришишда банкларда инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш сифатини, шу жумладан, экспертиза жараёнларининг шаффофлигини ошириш ва унда барча потенциал омиллар ва хатарларни инобатга олиш борасида таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилиб борилади.

    Тижорат банкларининг инвестицион фаолиятига масъул бўлган ташкилий тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, уларнинг ишларини ташкиллаштиришни ва самарасини яхшилаш, кадрлар потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

    АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини, уй-жой қурилиш массивларини зарурий муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаган ҳолда молиялаштирилиш давом эттирилади.

    Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантиришнинг 2015 йилгача мўлжалланган тасдиқланган дастурини амалга ошириш ишларига 2,2 млрд. АҚШ доллари қийматидаги маблағ йўналтирилиши, шундан 2012 йилда 8 510 та якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 427,8 млн. долларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Жумладан, «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ушбу мақсадларга 222,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

    Мазкур дастурнинг амалга оширилишида Осиё тараққиёт банки томонидан жами 500 млн. доллар миқдорида, жумладан, 2012 йилда 160 млн. доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.

    Шунингдек, бошқа тижорат банклари фаолиятида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да қўлланадиган уй-жой қурилиш-жамғарма омонатлари моделини тадбиқ этган ҳолда қурилиш ва қайта қуриш, айниқса қишлоқ жойларда кредитлаш фаолияти янада кенгайтирилади.

    Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, шунингдек уларни стратегик инвесторларга реализация қилиш бўйича ишлар давом эттирилади.

    Тижорат банкларининг бошқарувчи компаниялари фаолияти янада такомиллаштирилади, жумладан банклар балансларига олинган банкрот-корхоналар фаолиятини тиклаш, ушбу жараёнга потенциал инвесторлар ва ҳамкорларни, корхоналарни модернизациялаш фаолиятида илғор тажриба ва билимга эга бўлган юқори малакали хорижлик менежерлар ва мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари, бошланғич капитални шакллантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмини кенгайтириш, микрокредитлашни кўпайтириш, кредит ажратиш механизмларини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилади.

    Мамлакатимизда янада қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашда банкларнинг фаол иштироки таъминланади. Ўз навбатида,  кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни узлуксиз давом эттириш мақсадида ушбу сектор иштирокчилари учун молия-кредит ресурсларидан кенг фойдаланишни таъминлайдиган бозор воситалари, механизмлари ва амалиёти такомиллаштириб борилади.

    2012 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилаётган кредитлар ҳажмини 4,4 трлн. сўмдан ошиши прогноз қилинмоқда.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини жалб қилиш ва ўзлаштириш ишлари фаоллаштирилади.

    Устувор равишда олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган ҳамда ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган туман ва шаҳарларда фаолият юритувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар ҳажми кенгайтирилади.

    Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредитлаш, жумладан жозибадор бўлган турли молиявий инструментлар орқали молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмлари ошириб борилади.

    Шунингдек, “Мустаҳкам оила йили” давлат дастурига мувофиқ, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда ипотека кредитлари ажратилиши кўзда тутилмоқда.

    Банклар ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, молия-банк фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади.

    Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Минтақавий банк ўқув маркази, Марказий банк, ТИФ Миллий банк, АТБ «Асака банк», АТБ «Агро банк» ва ДТ Халқ банки ўқув марказлари, хорижий ва халқаро ўқув марказлари, молия институтлари томонидан банк фаолиятининг долзарб йўналишлари бўйича курслар ва семинарлар ташкил қилиниб, уларда банк ходимларини ўқитиш ишлари самарали давом эттирилади.

    Умум қабул қилинган халқаро меъёр ва андозаларга асосан банк фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича банк соҳаси амалиётчилари ва олимлари, бошқа тегишли соҳалар вакиллари иштирокида илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

    Тижорат банклари фаолиятини халқаро андозалар ва тамойилларга янада мувофиқлаштириш ва мaмлaкaтимиздa бозор муносaбaтлaри ривожлaнишининг ҳозирги дaврдaги янги рeaл ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базаси янада такомиллаштирилади.

    Марказий банк, молия бозори фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш билан боғлиқ қатор қонунлар, жумладан, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Инвестиция ва пай жамғармалари тўғрисида»ги, қонунларнинг янги таҳрири ҳамда «Лизинг тўғрисида» ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этади.




     

  • 2011

    2010 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ
    ВА РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган республикани 2010 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, шу жумладан, 2009-2012 йилларга мўлжалланган «Инқирозга қарши чоралар дастури» доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. 2010 йилда 61,8 трлн. сўмлик ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ишлаб чиқарилиб, унинг реал ўсиши 2009 йилга нисбатан 8,5 фоизни ташкил қилди.

    ЯИМнинг юқори суръатларда ўсиши:

    - иқтисодиётнинг реал секторига ҳамда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажмининг ўсиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кенгайиши;

    - экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва ўтган йилда қулай ташқи конъюнктуранинг шаклланиши натижасида экспорт ҳажмининг ўсиши;

    - аҳоли бандлиги ва реал даромадларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши ҳисобига таъминланди.

    2010 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2009 йилга нисбатан 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 6,8 фоизга ўсди.

    Саноатда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари озиқ-овқат (ўсиш суръати 13,1 фоиз), нефть-кимё (15,4 фоиз), машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (11,6 фоиз) ҳамда енгил саноат (17,3 фоиз) соҳаларида кузатилди. 2010 йилда саноат ишлаб чиқариш таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотнинг улуши 50 фоиздан зиёдни ташкил этди.

    2010 йилда қишлоқ хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларидан полиз экинлари 11,6 фоизга, картошка етиштириш 10,3 фоизга, сабзавот етиштириш 7,8 фоизга ва мева етиштириш 10,8 фоизга кўпайди. Ўтган йилда республикамизда жами 3 443 минг тонна пахта, 6 952 минг тонна бошоқли дон маҳсулотлари етиштирилди. Чорвачилик маҳсулотларидан гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,8 фоизга, сут маҳсулотлари ва тухум етиштириш мос равишда 6,7 ва 13,2 фоизга ошди.

    Мазкур давр мобайнида кўрсатилган хизматлар ҳажми 11,2 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 49 фоизни ташкил қилди. Юқори ўсиш суръатлари савдо ва умумий овқатланиш (15,7 фоиз), маиший (21,8 фоиз), молия (22,6 фоиз) ҳамда транспорт воситаларини таъмирлаш (24,4 фоиз) хизматларида кузатилди.

    Ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбикорликнинг улуши кўпайиб, республика иқтисодиётини ривожлантиришда унинг роли сезиларли даражада ошиб бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбикорликни кенгайишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида унинг ЯИМ даги улуши 2010 йилда 52,5 фоизга етди.

    Инфляция. Ҳукумат ва Марказий банк томонидан нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2010 йилда инфляция даражасининг белгиланган мақсадли прогноз кўрсаткичдан паст бўлиши таъминланди.

    Бунда монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини бартараф этишга ва миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатининг юритилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 2010 йилда 7,3 фоизни ташкил этди. Хусусан, ўтган йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 1,9 фоизга ошиб, инфляция даражасига таъсири 1,11 фоизни, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари 9,6 фоизга ошиб, инфляция даражасига таъсири 2,35 фоизни, кўрсатилган хизматлар нархлари 22,3 фоизга ошиб, инфляция даражасига таъсири
    3,78 фоизни ташкил қилди.

    Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2010 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди.

    2010 йилда жаҳон бозорида буғдой нархи 48,8 фоизга қимматлашди. Бунга, асосан, 2010 йилда Россия, Канада, Украина, Қозоғистон каби йирик буғдой етиштирувчи мамлакатларда об-ҳавонинг ноқулай келиши (қурғоқчилик) туфайли ўтган йилда буғдой ҳосилининг 2009 йилга нисбатан паст бўлиши сабаб бўлди. Шунингдек, ўтган йил давомида жаҳон бозорида ўсимлик ёғи 29,4 фоизга, шакар 24,5 фоизга  қимматлашди.

    Инвестициялар. 2010 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сонли қарори билан тасдиқланган «2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури» ҳамда маҳаллийлаштириш дастурлари билан тасдиқланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш изчил давом эттирилди. Шу билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани янада ривожлантириш, хусусан, қишлоқ жойларда замонавий уй-жойларни барпо этиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.

    2010 йилда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2009 йилга нисбатан 9,2 фоизга ортди ва 15 409 млрд. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати қарийб 25 фоизни ташкил қилди.

    Ушбу инвестицияларнинг деярли 72 фоизи ишлаб чиқариш корхонларини барпо этишга, жумладан, 38 фоизга яқини асбоб-ускуна ва илғор технологиялар сотиб олишга йўналтирилди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг 47,3 фоизини хўжалик субъектлари ва аҳолининг ўз маблағлари, 28,8 фоизини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этиб, бунда тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 2,4 млрд. АҚШ долларидан ошди.

    Аҳолининг турмуш даражаси. Аҳоли бандлигини ошириш бўйича Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳоли фаровонлигининг ўсишини таъминлашга хизмат қилмоқда. 2010 йилда жами республика бўйича 953,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 576,5 мингта қўшимча иш ўринлари яратилди.

    2010 йилда аҳолининг реал даромадлари 23,5 фоизга, бюджет соҳаси муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори 32 фоизга, аҳолининг умумий пул даромадлари эса жон бошига 1,3 баробар ошди. Аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад улуши салмоқли ўрин эгалламоқда ва 2010 йилда барча даромадларнинг 47 фоиздан ортиғи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келди.

    Ташқи иқтисодий фаолият. "Инқирозга қарши чоралар дастури” доирасида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини ва экспорт бозорлари географиясини ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. 2010 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 21 842 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4 246,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2009 йилга нисбатан 1 913,6 млн. АҚШ долларига кўпайди.

    2010 йилда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва жаҳон бозорида республикамизнинг асосий экспорт маҳсулотларига талабнинг ошиши ҳамда улар нархларининг кўтарилиши натижасида экспорт ҳажми 2009 йилга нисбатан 10,8 фоизга ошиб, 13 044,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Шу жумладан, машина ва ускуналар экспорти 2,1 баробарга, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 77,1 фоизга, қора ва рангли металлар экспорти 52,7 фоизга ошди.

    2010 йилда импорт ҳажми 8 797,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.  Жами импорт ҳажмида машина ва ускуналар импорти 56,5 фоизни, кимё маҳсулотлари импорти 11,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 9,0 фоизни, қора ва рангли металлар импорти 6,3 фоизни ҳамда хизматлар импорти 4,4 фоизни ташкил қилди.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2010 йилда пул-кредит сиёсати «Монетар сиёсатнинг 2010 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари» асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган дастурий маърузаларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди.

    Хусусан, иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва инфляция даражасини 8 фоиздан ошишига йўл қўймаслик мақсадида муомаладаги пул массасининг белгиланган параметрлар доирасида бўлишига, шунингдек валюта ва молия бозорларининг барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи инструмент сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда қўлланилиб келинди.

    Марказий банк томонидан 2010 йилда ташқи савдо балансининг ижобий бўлиши натижасида банк тизими соф ташқи резервларининг кўпайиши ҳисобига юзага келган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операциялари давом эттирилди.

    Хусусан, 2010 йилда Марказий банкнинг депозитларига жалб қилиш операцияларининг ҳажми 2009 йилга нисбатан 1,3 мартага ошиб, қарийб 3,0 трлн. сўмни ташкил қилди.

    Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган давлат ўрта муддатли облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди-сотди операцияларини амалга ошириш давом эттирилди.

    2010 йилда Молия вазирлиги томонидан юридик шахслар учун чиқарилган облигацияларни жойлаштириш бўйича ўтказилган аукцион савдоларида 23,6 млрд. сўмлик облигациялар жойлаштирилди. Бунда, 17,9 млрд. сўмлик облигациялар бирламчи савдоларда, қолган 5,7 млрд. сўмлик облигациялар эса иккиламчи cавдоларда қўшимча жойлаштирилди.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра муомаладаги давлат ўрта муддатли облигациялари ҳажми 53,0 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 42,0 млрд. сўми (ёки 79,9 фоизи) банклар ҳиссасига, қолган 11,0 млрд. сўми (ёки 20,1 фоизи) корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Ушбу облигациялар бўйича ўртача йиллик даромадлилик 5,8 фоизни ташкил этди.

    Мажбурий резервлар. 2010 йилда тижорат банклари мижозларининг депозитларига ўрнатилган мажбурий резерв талаблари муомаладаги пул массасини ва банк тизими ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қўлланилди.

    Пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитлар жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида мажбурий резервлар нормаси, юридик шахсларнинг муддати 1 йилгача бўлган депозитлари учун - 15 фоиз, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлари учун – 12 фоиз, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлари учун - 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди.

    2010 йилда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари ҳажми 342 млрд. сўмга кўпайди. Натижада, тижорат банклари мажбурий резервларининг резерв пуллардаги улуши 2010 йил бошига нисбатан 2,0 фоизли бандга ошиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 21,9 фоизга тенг бўлди.


    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳисобварағида қўшимча равишда 2,3 трлн. сўм эквивалентидаги маблағлар жамланиб, ташқи омилларнинг пул массаси ўсишига таъсири камайтирилди.

    2010 йилда монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини олдини олиш мақсадида ва пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз миқдорида ушлаб турилди. Бу эса, ўз навбатида пул бозорида фоиз ставкаларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

    Фоиз ставкалари динамикаси

    2010 йилда республикадаги макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик депозитлар ва фоиз ставкаларининг динамикасида ўз аксини топди.

    2010 йилда кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилди. Хусусан, қисқа муддатли (муддати бир йилгача бўлган) кредитлар бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 15,7 фоиздан декабрь ойига келиб 13,8 фоизгача тушди. Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2010 йилда 13,0 фоизни ташкил этди.

    2010 йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 13,1 фоиздан декабрь ойида 9,9 фоизгача тушди. Юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2010 йилда 6,8 фоиздан 6,1 фоизгача пасайди.

    Банклар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ва кредитлар кўламининг кенгайиши банклараро пул бозорида ҳам фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келди. Хусусан, 2009 йил давомида банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йиллик ҳисобда 9,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 8,9 фоизга тенг бўлди.

    Валюта сиёсати

    2010 йилда Марказий банк томонидан халқаро валюта бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.

    Бунда ички валюта бозорига ташқи омилларнинг салбий таъсирини бартараф этиш ва уни самарали тартибга солиш мақсадида Марказий банк томонидан валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган стратегияси қўлланилди.

    Марказий банк миллий валюта алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун валюта савдоларида хорижий валюталарни сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашиб, интервенция операцияларини амалга ошириб борди. Экспортни рағбатлантириш ҳамда импортни мақбуллаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ички валюта бозоридаги операциялар ҳажми 2009 йилга нисбатан 27,2 фоизга ошиб, унинг ҳажми 11,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра бир АҚШ долларининг номинал қиймати 1 640,0 сўмни ташкил қилиб, миллий валютанинг номинал девальвацияси 8,5 фоизга тенг бўлди.

    Сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида шаклланди.

    Шунга мувофиқ, 2010 йилда сўмнинг япон иенасига нисбатан алмашув курси 20,3 фоизга ва фунт стерлингга нисбатан 3,8 фоизга пасайган бўлса, еврога нисбатан 2,2 фоизга кўтарилди.

    КРЕДИТ ИНСТИТУТЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

    Банк тизими ва унинг ривожланиши   

    2010 йилда банк тизимидаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ва Қарорларида белгилаб берилган банк тизими барқарорлигини янада кучайтириш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатини ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларига қаратилди, ҳусусан:

    тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини ошириш;

    аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб этиш тадбирларини кенгайтириш;

    банкларнинг инвестицион фаоллигини, хусусан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларни молиялашдаги ролини ошириш, банкрот ҳолатидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклашдаги иштирокини янада кучайтириш;

    аҳоли бандлигини оширишни рағбатлантириш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш борасидаги вазифалар ижроси таъминланди.

    Шунингдек, банк муассасалари тармоғини кенгайтириш, мижозларга банк хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва уларнинг замонавий турларини жорий этиш, кредит ахбороти тизимини такомиллаштириш ва нобанк кредит ташкилотларини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари сони 31 тани ташкил этиб, уларнинг 3 таси давлат тижорат, 13 таси акциядорлик тижорат, 10 таси хусусий ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. Республика ҳудудларида банкларнинг 810 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

    2010 йилда республика банк тизимининг асосий кўрсаткичлари ўзгаришининг динамикаси, тизимнинг барқарор ривожланиб бораётганлигидан далолат бермоқда.

    Хусусан, банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида тижорат банкларининг умумий капитали 36,2 фоизга ошиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига 4 100,1 млрд. сўмни ташкил этди.

    2010 йил якуни бўйича банк тизимида капиталнинг етарлилик даражаси 23,4 фоизни ташкил этиб, бу халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан тавсия қилинган 8 фоизлик кўрсаткичдан қарийб 3 баробар  кўпдир.

    2010 йилда тижорат банклари томонидан устав капиталини кўпайтириш учун чиқарилган қўшимча акциялар ҳажми 570 млрд. сўмни ташкил қилди ва уларни инвесторлар ўртасида жойлаштириш ишлари олиб борилди. Банклар томонидан чиқарилган акцияларнинг 25 фоиздан ортиғи фонд биржаларида сотилди. Бугунги кунда 17 та банк акциялари “Тошкент” фонд биржаси листингига киритилган бўлиб, ушбу банкларнинг қимматли қоғозлари мунтазам равишда биржада котировка қилиб борилмоқда.


    Банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 52 фоизга ошиб, 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра 13,2 трлн. сўмга етди. Жумладан, аҳолининг кредит ташкилотларидаги депозитлари ҳажми 1,5 баробарга ошиб, 4,4 трлн. сўмдан зиёдни ташкил этди. 2010 йил охирига жисмоний шахслар томонидан очилган банк ҳисобварақлари сони 1000 та катта ёшли аҳолига 1012 тани ташкил этди. Бу эса халқаро амалиётга мувофиқ юқори кўрсаткич ҳисобланади.

    Банклардаги омонатлар ҳажмининг ошишида аҳоли реал даромадларининг ўсиши ҳамда банк тизимининг барқарорлиги асосий омил бўлгани ҳолда, банклардаги омонатларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги ва улардан олинадиган фоиз даромадлар солиқдан озод этилганлиги ҳамда 410 хилдан ортиқ омонат турлари таклиф қилинаётганлиги банк депозитларини қулай, хавф-хатарсиз ва барқарор даромадли молиявий инструментга айлантирди.

    Шунингдек, 2010 йил давомида банкларнинг 172,4 млрд. сўмлик узоқ муддатли облигациялари инвесторлар ўртасида жойлаштирилган бўлса, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга сотилган депозит сертификатлари қолдиғи 281,7 млрд. сўмни ташкил қилди.


    Банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозитлари ҳажмининг ўсиши актив операциялар ҳажмини ошириш, хусусан кредитлаш имкониятларини янада кенгайтиришга мустаҳкам замин бўлди.

    Тижорат банкларининг умумий активлари 2010 йил бошига нисбатан 32,1 фоизга ошиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра қарийб 20,8 трлн. сўмни ташкил этди.

    Ўтган йилда банклар томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи 35 фоизга ошиб, 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра 11,5 трлн. сўмга етди.  Бунда ички манбалар ҳисобидан берилган кредитларнинг тижорат банклари умумий кредит портфелидаги ялпи улуши 85,1 фоизни ташкил этди.

           

    Банкларнинг кредит портфелида ҳам сезиларли сифат ўзгаришлар рўй берди. Умумий кредит портфелида 3 йилдан ортиқ муддатга берилган инвестицион кредитларнинг улуши 2000 йилнинг охиридаги 35 фоиздан 75,2 фоизга етди.

    2010 йилнинг ўзида  банклар томонидан инвестиция мақсадлари учун ажратилган кредитлар ҳажми 3 250 млрд. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2009 йилга нисбатан 35 фоизга ошди.

    Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, қайта тиклаш, техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кейинчалик ушбу корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш борасида ҳам банклар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тижорат банклари томонидан жами 147 та иқтисодий ночор корхона банклар балансларига қабул қилинган корхоналардан 140 тасида ишлаб чиқариш фаолияти қайта тикланди, уларнинг 64 таси янги инвесторларга сотилди. Қолган 7 та корхонада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича технологик линияларни тиклаш, қурилиш-таъмирлаш, янги ускуналар ўрнатиш ва модернизациялаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.

    Банклар томонидан ушбу корхоналарни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш учун 156 млрд. сўм миқдорида инвестиция йўналтирилди, 21 мингдан кўпроқ иш ўрни ташкил қилинди.

    Умуман олганда, тижорат банклари балансларига олинган ҳолда фаолияти тикланган корхоналарда 2010 йил мобайнида 460 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқарилди ва шундан 165 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

    Шунингдек, «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан қишлоқ жойларидаги 159 та аҳоли унктларида тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида 6 800 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига 256 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

    Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан 402 млрд. сўмлик ёки 2009 йилга нисбатан 1,7 баробар кўп имтиёзли кредитлар ажратилди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар, жумладан, ушбу сектор субъектларини кредитлаш ҳажмларининг ўсиши ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш ва аҳоли бандлигини оширишга сезиларли ҳисса қўшмоқда.

    Жумладан, 2010 йил давомида тижорат банклари томонидан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар 2009 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошиб, 2 трлн. 700 млрд. сўмни ташкил этди.

    Шундан 485,2 млрд. сўми кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитлар бўлиб, бу кўрсаткич 2009 йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва Қарорларига мувофиқ 2010 йил давомида тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадларига 261,2 млрд. сўмлик, ёш оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга 242,6 млрд. сўмлик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 519,5 млрд. сўмлик, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 486,3 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

    Мижозларга банк хизматларини кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш ва қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг бўлимлари сонини кўпайтириш ишлари давом эттирилди.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тижорат банкларининг жойлардаги мини‑банк ва махсус кассаларининг умумий сони 3 967 тага, шундан қишлоқ жойлардаги сони 2 120 тага етди. Бундан ташқари, аҳолидан коммунал ва бошқа мажбурий тўловларни бевосита аҳоли яшаш жойларига бориб қабул қилувчи ихтисослаштирилган кўчма кассалар сони 365 тадан ортди.

    Республикамизда банк хизматларидан фойдаланиш даражаси халқаро амалиёт кўрсаткичлари доирасида бўлиб, 2010 йил охирига 100 мингта катта ёшли аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони 49 тани ташкил қилди.

    Банклар томонидан «Банк-мижоз» дастури асосида хизмат кўрсатилаётган мижозлар сони 2010 йилнинг 1 январига нисбатан 24 фоизга ортиб, 11,1 мингтадан ошди.

    Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш, жумладан, пластик карточкалар орқали тўловларни ўтказиш тизимини такомиллаштиришга банк тизими фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида жиддий эътибор қаратилди ва бу борада сезиларли ишлар қилинди.

    Тижорат банклари томонидан 2010 йил давомида муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 1 850 минг донага, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган терминаллар сони 25 110 донага ошди. 2011 йилнинг 1 январига келиб, муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 7 909 мингтага, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган терминаллар сони 85 741 тага, банкомат ва инфокиосклар сони 807 тага етди. Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 5,7 трлн.  сўмни ташкил этиб, 2009 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошди.

    Қарз олувчиларнинг кредит тарихи ахбороти тизимини такомиллаштириш. Марказий банкнинг Кредит ахбороти миллий институтида шакллантирилган қарздорлар тўғрисида кредит ахборотининг ягона реестри мунтазам юритилиб такомиллаштирилиб борилмоқда. Институт ва банклар ўртасида йўлга қўйилган қарздорлар тўғрисидаги кредит ахбороти алмашинуви тизими тижорат банкларининг кредит операциялари бўйича таваккалчиликларини камайтиришга ёрдам бермоқда.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра институт базасида 732 мингдан ортиқ қарздорнинг 1 243 мингдан ортиқ кредит шартномаси тўғрисида маълумотлар жамланган бўлиб, банк тизими жами кредит портфелидаги кредитлар ва қарз олувчилар тўғрисида ахборот мужассамлашган.

    Амалга оширилган ишлар натижасида банк тизимининг барқарор ривожланиб бораётганлиги нуфузли халқаро рейтинг компаниялари томонидан ҳам тасдиқланмоқда.

    Жумладан, 2010 йилнинг август ойида «Мудис инвесторс сервис» рейтинг агентлиги томонидан жаҳон иқтисодий инқирози шароитида ҳам Ўзбекистон банк тизими нафақат ўзининг барқарорлигини сақлаб қолганлиги, шу билан бирга, банклар активлари сифатининг яхшиланиши, капиталлашув даражасининг оширилишига эришилганлиги эътироф этилди ва республикамиз банк тизимига «барқарор» рейтинг баҳоси берилди.

    Шунингдек, бугунги кунда республикамизнинг 15 та тижорат банки (ТИФ Миллий банки, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Ипотека-банк, Туронбанк, Алоқабанк, Ипак Йўли банки, Ҳамкорбанк, Капиталбанк, Кредит-Стандарт банк, Халқ банки) нуфузли халқаро рейтинг компанияларининг («Фитч рейтингс», «Мудис инвесторс сервис» ва «Стандарт энд пурс») «барқарор» рейтингига эгадир.

    Нобанк кредит ташкилотлари тизимининг ривожланиши

    Республикада нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг сони, аҳолининг кенг қатламларига микромолиявий хизматлар кўрсатиш имконияти кенгайиб бормоқда.

    2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони 209 тани, шундан кредит уюшмалари сони 116 тани, микрокредит ташкилотлари сони 35 тани ҳамда ломбардлар сони 58 тани ташкил этмоқда. Хусусан, 2010 йил мобайнида республикамиз ҳудудларида 30 та янги нобанк кредит ташкилотлари ташкил этилди. Шулардан 16 таси кредит уюшмаси, 4 таси микрокредит ташкилоти ва 10 таси ломбардлардир.

    Кредит уюшмаларининг ривожланиши. 2010 йил мобайнида кредит уюшмалари хизматидан фойдаланувчилар, яъни аъзолари сони йил бошига нисбатан 59 330 тага ёки 38,0 фоизга ортиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 212 мингтадан ошди.

    2010 йилда кредит уюшмалари жами активлари йил бошига нисбатан 55 фоизга ортиб, 329,7 млрд. сўмни, жами капитали 67 фоизга ортиб, 81,9 млрд. сўмни, жалб қилинган депозитлари 51 фоизга ортиб, 229,1 млрд. сўмни ва ажратилган кредит ҳамда лизинглар қолдиғи 56 фоизга ортиб, 287,4 млрд. сўмни ташкил етди.

    Кредит уюшмалари томонидан ўз аъзоларидан жалб қилаётган депозитлари миқдори ва уларга бераётган кредитлари ҳажмининг ўсиши ушбу кредит институтига бўлган ишончнинг ошиши билан бирга, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги ролининг ошиб бораётганлигидан далолат беради.

    Микрокредит ташкилотларининг ривожланиши. Микрокредит ташкилотлари томонидан аҳолининг кредитга лаёқатли кенг қатламларига хизмат кўрсата олиш имконияти ҳамда уларга яратилган қулай шарт-шароитлар ушбу ташкилотлар тармоғининг ўсиб боришига ёрдам бермоқда.

    2010 йилда микрокредит ташкилотларининг жами активлари 56 фоизга ортиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 12,2 млрд. сўмни, капитали 67 фоизга ортиб, 8,0 млрд. сўмни ва ажратилган микрокредит, микроқарз ва микролизинглар қолдиғи 72 фоизга ортиб, 10,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

    Ломбардларнинг ривожланиши. 2010 йилда ломбардлар кўрсатаётган хизматлар ҳажми тез суръатлар билан ривожланди. Ломбардлар активлари 125 фоизга ошиб, 2011 йил 1 январь ҳолатига 8,7 млрд. сўмни, кредит қўйилмалари қолдиғи эса 117 фоизга ортиб, қарийиб 7,0 млрд. сўмни ташкил этди.

    Нобанк кредит ташкилотлари тармоғи кенгайиб бораётган бир шароитда ушбу ташкилотлар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 2010 йилнинг март ойидан бошлаб устав капиталининг энг кам миқдори:

    - Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган кредит уюшмалари учун – 100 минг евро, микрокредит ташкилотлари учун – 20 минг евро;

    - бошқа ҳудудларда ташкил этилаётган кредит уюшмалари учун – 50 минг евро, микрокредит ташкилотлари учун – 10 минг евро эквиваленти миқдорида белгиланди.

    МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ 2011 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

    2011 йилга мўлжалланган монетар сиёсат ва банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мaжлис Қонунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги «Мaмлaкaтимиздa дeмокрaтик ислоҳотлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaролик жaмиятини ривожлaнтириш концeпцияси» мавзусидаги дастурий маърузаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг устувор йўналишларига бағишланган маърузасида белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишига қаратилади. Хусусан:

    инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини таъминлаш ҳамда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини қўллаб-қувватлаш;

    республика иқтисодиётининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш ва ўрнини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий қайта ўзгаришлар ҳамда юқори технологик замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш сиёсатини давом эттириш;

    қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва техник янгилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш;

    инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини комплекс ва жадал ривожлантириш;

    кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, ушбу соҳага максимал даражада қулай ишбилармонлик муҳити яратиш;

    бандликни таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш муаммосини изчил ҳал этиш борасидаги тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш 2011 йилги пул-кредит сиёсатининг ва банк тизими фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари қилиб белгилаб олинди.

    2011 йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8,3 фоиз, саноатдаги ўсиш 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 5,8 фоиз ҳажмида бўлиши кўзда тутилмоқда.

    Ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга, кичик бизнесни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришга барча манбалар ҳисобидан йўналтириладиган жами инвестициялар ҳажми 20 722 млрд. сўмни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 27 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бунда жами инвестициялар реал ҳажмининг 2010 йилга нисбатан 18 фоиздан зиёдга ўсиши кутилмоқда.

    Қулай ташқи иқтисодий коньюнктуранинг сақланиши ва экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг давом эттирилиши натижасида  экспорт ҳажмини янада ўсиши  ва ташқи савдо айланмаси ижобий сальдосининг 2010 йилга нисбатан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда.

    2011 йилга мўлжалланган давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиз миқдорида бўлиши ва тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

    Келгуси йилда инфляция даражасини 7-9 фоиз атрофида ушлаб туриш назарда тутилмоқда.

    Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозидан келиб чиқиб пул-кредит кўрсаткичларининг 2011 йилга мўлжалланган мақсадли параметрлари ишлаб чиқилди.

    Хусусан, 2011 йилда иқтисодиётнинг 8,3 фоизлик ўсиши ҳисобига пулга бўлган реал талабнинг ошиши ва инфляция даражасининг 7-9 фоиз атрофида ушлаб турилишини инобатга олган ҳолда ўртача йиллик пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг 1-2 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

    Ўтган йиллардаги каби 2011 йилда муомаладаги пул массасининг, асосан, иқтисодиётга ажратиладиган кредит қўйилмалар ҳажмининг ҳамда банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши натижасида ўсиши кутилмоқда. Ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси банк тизими соф ташқи активларининг ўсишида ўз аксини топади.

    Ўз навбатида,  инфляция даражаси ва пул массасини мақсадли параметр доирасида ушлаб туриш мақсадида 2011 йилда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилади.

    Хусусан, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операцияларининг, яъни банк тизимининг ташқи активлари ўсиши ҳисобига вужудга келган ортиқча ликвидликни Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш операцияларининг ўртача ойлик ҳажмини пул агрегатларининг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тўлов балансининг ижобий сальдосини инобатга олган ҳолда 1,3 мартагача ошириш мўлжалланмоқда.

    Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига хорижий валютадаги маблағларни жамлаш давом эттирилади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2011 йилда ушбу жамғармага қўшимча равишда 1,8 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар жалб этилиши кўзда тутилмоқда, бу эса, ўз навбатида,  пул массасини ушбу миқдорда асоссиз ўсишини олдини олишга ва уни мақсадли чегарада ушлаб туришга хизмат қилади. 2011 йилда ушбу жамғарма томонидан 780 млн. АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштирилиши режалаштирилган.

    Инфляциянинг мақсадли параметридан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида 2011 йилнинг 1 январидан қайта молиялаш ставкаси амалдаги 14 фоиздан 12 фоизга туширилди.

    Қайта молиялаш ставкасининг 2 фоиз пунктига туширилиши тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб, хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайишига, уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилади.

    Жумладан:

    - ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга йўналтирилган дастурларни молиялаштиришга,

     - қишлоқ жойларда уй-жой қурилишига,

     - кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга ажратиладиган кредитлар ва микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари пасаяди.

    2011 йилда ҳам валюта алмашув курси экспортни рағбатлантирувчи ва инфляциянинг олдини олишга қаратилган механизм сифатида қўлланилади. Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2011 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларидан  ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сўмнинг алмашув курси девальвацияси босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда, асосий эътибор сўмнинг реал эффектив алмашув курси динамикасига қаратилади. Сўмнинг девальвация даражаси реал эффектив алмашув курсининг пасайишини таъминлаб, экспортнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

    Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш

    2011 йилда ҳам Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга солишда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланиш билан бир қаторда уларнинг самарадорлигини ошириб боради.

    Хусусан, Марказий банк томонидан тижорат банклари ликвидлик даражасининг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар мониторинги мунтазам равишда амалга ошириб борилади ва уларнинг оптимал даражада бўлиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.

    Шунингдек, мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг ликвидлик даражасидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириб борилади.

    Марказий банк очиқ бозордаги операциялар кўламини кенгайтириб боради. Банк тизимида қўшимча ликвидлик юзага келган ҳолларда, тижорат банкларининг вақтинчалик бўш пул маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш билан боғлиқ стерилизация операциялари амалга оширилади.

    Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги ҳолати юзага келганда Марказий банк ликвидлик билан таъминлаш  инструментларидан, хусусан:

    муомаладаги давлат қимматли қоғозларини, белгиланган муддат ва баҳода қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - РЕПО операцияларидан,

    тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - валютавий СВОП операцияларидан ҳамда  қайта молиялаш механизмларидан фойдаланади.

    Ички валюта бозоридаги барқарорликни таъминлаш мақсадида банклараро валюта бозорида олди-сотди операциялари ҳажми кенгайтирилади.

    БАНК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА БУ БОРАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИСЛОҲОТЛАР

    2011 йилда республика банк тизими барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини рағбатлантиришга  қаратилган қуйидаги қатор муҳим чора-тадбирлар:

    - халқаро амалиётдаги янги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда банк назоратини такомиллаштириш, тизимли таваккалчиликларни аниқлашга қаратилган макропруденциал назоратнинг ролини ошириш;

    - банкларнинг капиталлашувини, активлари сифатини, улар фаолиятидаги таваккалчиликларни, жумладан кредит таваккалчилигини бошқаришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш;

    - аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилишни рағбатлантириш;

    - иқтисодиётга йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни фаоллаштириш;

    - тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисоботни юритишда замонавий технологиялар ва услубларни жорий этиш, уларнинг сифати ва очиқлигини таъминлаш;

    - республика тижорат банклари ва молия-банк тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларнинг бажарилишига эришиш борасида тегишли ишлар олиб борилади.

    2011 йилда банк тизимини янaдa мустaҳкaмлaш мақсадида хусусий банклар ва хусусий мулккa aсослaнгaн молия институтлaрини тaшкил этишнинг қонунчилик aсослaрини такомиллаштириш орқали бaнк-молия соҳaсигa хусусий кaпитaлни жaлб қилишни кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилади. Бу эсa бaнк вa бошқa молиявий ҳизмaтлaр бозоридa рaқобaтнинг кeнгaйиши ҳaмдa мижозлaргa ҳизмaт кўрсaтиш сифaтининг ошишигa имкон бeрaди вa энг юксaк хaлқaро стaндaртлaр тaлaбигa мос зaмонaвий бозор инфрaтузилмaсининг ривожлaниши учун шaроит ярaтaди.

    Шу билан бир қаторда 2011 йилда кредит ташкилотларининг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор қонунчилик ҳужжатларини, жумладан, “Крeдит бюролaри фaолияти вa крeдит aҳбороти aлмaшуви тўғрисидa”ги, “Гaров рeестри тўғрисидa”ги қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш мўлжалланган.

    Банк назоратини халқаро амалиётдаги янги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш, банк тизимини институтционал ривожлантириш борасида:

    - жойларда ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича тижорат банклари: а) капиталининг етарлилик даражаси; б) активларининг сифати; в) бошқарув тизимининг сифати; г) ликвидлиги; д) даромадлилиги ҳамда е) бозор хавф-хатарларига нисбатан барқарорлигини баҳолашнинг такомиллаштирилган тизими (CAMELS) ни босқичма-босқич жорий этиш;

    - турли макроиқтисодий вазиятлар, хусусан, жаҳон иқтисодиётида содир бўлиши мумкин бўлган стресс ҳолатларнинг банк тизимига таъсирини «сценарий таҳлил» усулида ўрганишни банк назорати амалиётига жорий этиш;

    - жаҳон молиявий инқирози сабабларини чуқур ўрганган ҳолда Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилаётган банк назоратининг такомиллаштирилган тизими – «Базель 3»ни босқичма-босқич тадбиқ этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

    «Базель 3» тизими, аввалги тизимлардан фарқли ўлароқ, кутилаётган эҳтимолий йўқотишлар учун резервлар шакллантиришни, шу асосда, банкларда барқарорлаштириш жамғармасини ташкил этишни, шунингдек, капиталнинг етарлилик ва ликвидлик даражаси мезонларини кучайтиришни кўзда тутади.

    Банк Кенгашини банк фаолиятини бошқаришдаги ролини кучайтириш, хусусан, банк Кенгашлари таркибига бетараф аъзоларни киритиш каби ишлар амалга оширилади.

    Банклар активлари ва кредит портфели сифатини ошириш, улар фаолиятидаги таваккалчиликларни, жумладан кредит таваккалчилигини бошқаришни такомиллаштириш  борасида:

    - банк операцияларини ўтказишда операцион ва бозор таваккалчиликларини аниқлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар ва услубий тавсияларни такомиллаштириш;

    - кредитлар ажратиш борасида қарорлар қабул қилишда банкларнинг кредит қўмиталари ва масъул ходимларининг жавобгарлигини ошириш;

    - кредитлардан фойдаланиш ва қайтарилиши мониторингининг механизмларини бирхиллаштириш, улар бўйича таваккалчиликларни ўз вақтида аниқлаш, сифатли баҳолаш ва бартараф этиш, шунингдек, кредитлар бўйича муаммоли қарздорликларни пайдо бўлишини олдини олувчи чоралар тизимини ишлаб чиқиш;

    - кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини тартибга солишда ички назорат тизимининг ролини кучайтириш мақсадида амалдаги меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;

    - халқаро молия бозоридаги йирик банклар тажрибасидан келиб чиқиб, тижорат банкларида мижозларининг кредит тарихи ва молиявий  кўрсаткичларига тегишли баҳо бериш орқали таҳлил қилиш услубиёти - «скоринг-таҳлил»ни кенг жорий этиш;

    - тижорат банклари томонидан хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргиликда инвестицион лойиҳаларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича инжиниринг компаниялари фаолиятини жадаллаштириш;

    - тижорат банкларида инвестицион лойиҳаларини экспертиза қилишда жараёнлар шаффофлигини ошириш, хусусан, лойиҳаларни амалга оширишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча омиллар ва таваккалчиликларни ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилади.

    Банкларнинг ресурс базасини янада мустаҳкамлаш, банк хизматларининг сифатини ошириш ва янги турларини жорий этиш орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилиш ҳажмларини ошириб бориш вазифалари доирасида:

    - банклар жами капиталини йил мобайнида камида 20 фоизга ўсишини таъминлаш;

    - банк хизматлари сифатини ошириш ва турларини кенгайтириш ҳамда банк тизимига бўлган ишончни янада ошириш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг банклардаги депозитлар ҳажмини камида 30 фоизга оширилишини таъминлаш;

    - аҳоли ва хўжалик субъектларининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда омонатлар ва депозитларнинг янги турларини таклиф этиш, жумладан, узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини муомалага чиқариш, субординар қарзлар амалиётини янада кенгайтириш;

    - замонавий информацион-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янги банк хизмати турларини жумладан, интернет-банкинг бўйича хизматлар кўрсатишни кенг йўлга қўйиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилади.

    Иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкларнинг инвестицион жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш борасида:

    - иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестицион лойиҳаларини, жумладан ҳудудларни ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни кредитлаш ҳажмларини йил мобайнида 30 фоизга кўпайтириш;

    - инвестиция мақсадлари учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш механизмларини янада такомиллаштириш;

    - Ўзбекистон банклар ассоциацияси қошида тижорат банклари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрлашни молиялаштириш жамғармасини ташкил қилиш;

    - тижорат банкларининг устав капиталига йўналтирилган мақсадли маблағлар ҳисобидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини имтиёзли кредитлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни давом эттириш;

    - «Инқирозга қарши чоралар дастури»да 2011 йил учун белгиланган чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш, хусусан:

    тўланмай қолган қарзлари туфайли банкларнинг балансига ўтказилган банкрот корхоналарни молиявий соғломлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва замонавий бошқарув усулларини тадбиқ этиш ҳамда уларни янги инвесторларга сотиш билан боғлиқ ишларни давом эттириш;

    барқарор экспорт салоҳиятига эга корхоналарни имтиёзли кредитлар ажратиш йўли билан молиявий қўллаб-қувватлаш;

    - аҳолига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари, жумладан узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарларни харид қилишлари учун истеъмол кредитлари бериш кўламларини кенгайтиришга доир ишлар амалга оширилади.

    2011 йилни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида: 

    - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига кредитлар ажратиш ҳажмини 2011 йилда, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари ва бошланғич капитални шакллантириш, микрокредитлашни кенгайтиришга узоқ муддатли кредитлар бериш ҳисобига, 2010 йилга нисбатан 1,4 баробар ошириш чораларини кўриш;

    - банкларнинг барча филиалларида тадбиркорларга яқиндан маслаҳатлар бериш бўйича “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этиш, филиаллар ва мини-банкларида ташкил этилган “Тадбиркорлар бурчаги” орқали тадбиркорлар учун таклиф этилаётган янги банк хизматлари тўғрисида доимий равишда ахборот бериб бориш;

    - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳаллий хом-ашё негизида экспортбоп рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларига, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, гўшт ва сутни қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга жами 620 млрд. сўмлик кредитлар ажратиш чораларини кўриш;

     - оилавий бизнес ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга жами 12 млрд. сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилишини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини айниқса қишлоқ жойларида ривожлантиришга, жами 280 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилишини таъминлаш;

    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли ва “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли Қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга кредитлар ажратишни кенгайтириш;

    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли Қарорига мувофиқ чорвачилик соҳасини ривожлантиришга 2011 йил давомида жами 40 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилишини таъминлаш;

    - чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришга доир манзилли дастурларга киритилган лойиҳаларга белгиланган муддатларда кредитлар ажратилишини таъминлаш;

    - хорижий кредит линияларидан маблағлар жалб қилишни кенгайтириш орқали 2011 йил давомида кичик бизнесга  халқаро молиявий институтларининг жами 112 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиялари жалб этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш;

    - мини-технология ва ихчам ускуналар сотиб олишга, айниқса «АгроМиниТех Экспо» кўргазма савдоларида тузилган лойиҳаларга банк филиаллари томонидан белгиланган муддатларда кредит ажратилишини доимий назоратга олиш;

    - ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш, кичик бизнесни ривожлантириш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ Дастурларга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун зарур кредит ресурсларининг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш;

    - кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш, республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида кенг миқёсда тушунтириш ишлари олиб борилади.

    Тижорат банкларида ҳисоб ва ҳисоботни юритишда замонавий технологиялар ва услубларни жорий этиш, уларнинг сифати ва очиқлигини таъминлаш борасида:

    - тижорат банкларида молиявий ҳисоботлар ва бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботларнинг янги халқаро андозалари тавсияларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш;

    - молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабларидан келиб чиқиб, тижорат банкларининг ҳисобварақлар режасини такомиллаштириш;

    - тижорат банклари фаолиятининг асосий кўрсаткичларини, жумладан, йиллик молиявий ҳисоботларини оммавий ахборот воситалари ва интернет-сайтларида мунтазам эълон қилиб бориш;

    - аҳолининг банк тизимига ишончини ошириш, уларни банк хизматлари билан таништириш, банк мижозларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш учун ҳудудларда мунтазам равишда амалий семинарлар ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Республика тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолашда халқаро амалиётда қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва андозаларни жорий этиш ва уларга эришиш борасида:

    - республика тижорат банклари томонидан «Фитч рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» етакчи халкаро рейтинг компаниялари рейтинг баҳолари, жумладан, кредитга лаёқатлилик рейтинг баҳоларининг олиниши ва мунтазам янгиланиб борилишини таъминлаш;

    - республика тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолашнинг етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган меъёрлар, мезонлар ва стандартларига мос келувчи такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва улар асосида республика тижорат банклари фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш;

    - тижорат банклари ва банк-молия тизими фаолиятини баҳолашда етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган халқаро меъёрлар, мезонлар ва андозалар тўғрисида ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш борасида тизимли ишлар олиб борилади.

    Нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш борасида:

    2011 йилда Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан:

    - нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш юзасидан қонун ҳужжатлари ҳамда Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш;

    - нобанк кредит ташкилотларини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;

    - микромолиявий хизматлар сифатини ошириш, турларини кенгайтириш ва нобанк кредит ташкилотларида таваккалчиликларни бошқариш усуллари ва кредит портфели мониторинги тизимини такомиллаштириш;

    - молиялаштиришнинг барча манбалари, хусусан халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва давлат мақсадли жамғармаларининг кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш ҳисобига кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини муттасил кенгайтириб бориш;

    - Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини масофадан туриб назорат қилиш бўйича дастурий таъминотни ишга туширилишини ва нобанк кредит ташкилотларини ягона банк телекоммуникация тармоғига белгиланган тартибда боғланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.




     

  • 2010

    2009 ЙИЛДАГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТ ВА
    РЕАЛ СЕКТОР ТАҲЛИЛИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ижросини таъминлаш, Хукуматимиз томонидан 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз таъсирини юмшатиш ва бартараф этишга доир кўрилган чора-тадбирлар натижасида республикамизда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни сақлаб қолишга эришилди.

    2009 йилда мамлакатимиз молиявий-иқтисодий, бюджет ва банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига ёрдам кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар ўзининг амалий самарасини берди.

    Ҳусусан, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни, унинг муҳим тармоқлари корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни фаол давом эттириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ички истеъмолни рағбатлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ўтган йилда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлади.

    Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига асосан, 2009 йилда ялпи ички маҳсулотнинг  ўсиши 8,1 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши - 9,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 5,7 фоизни, чакана товар айланмаси – 16,6 фоизни, пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиши – 12,9 фоизни ташкил қилди.

    2009 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ЯИМ таркибидаги улуши 47,2 фоизни ташкил қилди. Хусусан, алоқа ва ахборотлаштириш хизмати 21,6 фоизга, савдо ва умумий овқатланиш хизмати 21,8 фоизга, маиший хизматлар ҳажми 22,6 фоизга ҳамда молиявий хизматлар 24,7 фоизга ўсди.

    Саноатда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатлари машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (ўсиш суръати 17,4 фоиз), нефть-кимё (11,4 фоиз), ёқилғи (10,3 фоиз), қора металлургия (8,4 фоиз), қурилиш материаллари (8,7 фоиз), озиқ-овқат (8,2 фоиз) ҳамда ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш (19,1 фоиз)  соҳаларида кузатилди.

    Қишлоқ ҳўжалигида 2009 йилда бошоқли дон маҳсулотлари етиштириш ҳажми 9,8 фоизга, полиз экинлари етиштириш 9,2 фоизга, сабзавотлар етиштириш 9,3 фоизга ва мевалар етиштириш 10,0 фоизга кўпайди. Ўтган йили етиштирилган дон маҳсулотлари ҳажми 7,3 млн. тоннадан ортиқни ва пахта ҳосили 3,4 млн. тоннани ташкил этди.

    Инфляция. Нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида инфляциянинг 2009 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткич доирасида бўлиши таъминланди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 2009 йилда 7,4 фоизни ташкил этди.

    Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2009 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди.

    Марказий банк томонидан миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатининг юритилиши монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини бартараф этишга хизмат қилди.

    Инвестициялар. Ҳукумат томонидан инвестицияларни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар 2009 йилда ҳам республикада юқори инвестицион фаолликни сақлаб қолиш имконини берди. Хусуcан, иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 2008 йилга нисбатан 24,8 фоиздан зиёдга ошиб, 8,2 млрд. долларни ташкил этди.

    Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 68 фоизга ўсиб, уларнинг асосий қисмини ташкил этган тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар ҳажми 1,8 баробар ошди.

    Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг 46,9 фоизи хўжалик субъектлари ва аҳолининг ўз маблағлари, 27,8 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, 8,1 фоизи эса бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

    Янги иш ўринларини яратиш. 2009 йилда иш билан бандликни ошириш борасида кўрилган амалий чоралар натижасида мамлакатимизда 940 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди, уларнинг 500 мингга яқини қишлоқ жойларида ташкил этилди. Кичик бизнес соҳасида 390 мингдан зиёд, шу жумладан хизмат кўрсатиш соҳасида 270 мингдан ортиқ янги иш ўринлари очилди.

    Саноат корхоналари билан кооперация асосидаги касаначиликни ҳамда пудрат шартномаси асосидаги уй меҳнатини ривожлантириш натижасида 130 мингга яқин иш ўрни яратилди.

    Бандлик даражасини оширишга қаратилган бундай чора-тадбирлар инқироз шароитида аҳолини ишончли ҳимоя қилиш, унинг даромади ва моддий фаровонлигини ошириш имконини таъминлади.

    Республикамизда меҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини ошириб бориш ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлашга қаратилган сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида 2009 йилда аҳолининг реал даромадлари 26,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўрта ҳисобда 40 фоизга ошди.

    Ташқи иқтисодий фаолият. Республика Ҳукумати томонидан экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини ва экспорт бозорлари географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2009 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси сақланиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.

    2009 йилда экспорт ҳажми аввалги йилга нисбатан 2,4 фоизга, шу жумладан, энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари экспорти 42,2 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 39,0 фоизга ўсди.

    2009 йилда импорт ҳажми 2,7 фоизга камайди. Айни пайтда, импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг 5,5 фоизга, машина ва ускуналар импортининг 5,0 фоизга ошиши кузатилди.

    Республикамиз ўтган йилда жаҳоннинг 167 дан ортиқ мамлакатлари билан ташқи савдо операцияларини амалга оширди. Жами ташқи савдо айланмасида Европа давлатларининг улуши 59,6 фоизни, Осиё давлатлари 37,3 фоизни, Америка қитъаси давлатлари 2,8 фоизни, Африка, Австралия ва Океания давлатлари улуши эса 0,3 фоизни ташкил этди.

    Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳамда хорижий мамлакатлар билан анъанавий савдо алоқаларининг мустаҳкамланиши давом этмоқда. МДҲ давлатларидан Россия, Қозоғистон ва Украина, узоқ хорижий мамлакатлардан Жанубий Корея, Хитой, Эрон, Туркия ва Швейцария каби давлатлар мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари ҳисобланади. 2009 йилда МДҲ давлатлари билан амалга оширилган ташқи савдо айланмаси жами ташқи савдо айланмасининг 37,7 фоизини ташкил қилди.

    Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2009 йилда Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун, “Монетар сиёсатнинг 2009 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари” ва Вазирлар Маҳкамасининг “Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 4 февралдаги 63-сонли қарори талаблари асосида амалга оширилди.

    Хусусан, инфляция даражасининг 8 фоиздан ошмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан қатъий пул-кредит сиёсати юритилиб, Ҳукумат билан биргаликда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган бошқа антиинфляцион чора-тадбирлар амалга оширилди. 

    2009 йилда монетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини олдини олиш мақсадида монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилди.

    Очиқ бозордаги операциялар банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва молия бозори барқарорлигини таъминловчи инструмент сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда қўлланилиб борилди.

    Марказий банк томонидан ўтган йилда ҳам, пул-кредит кўрсаткичларининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро резервларнинг кўпайиши ҳисобига юзага келган ортиқча ликвидликни стерилизация қилиш операциялари мунтазам ўтказиб борилди. Жумладан, 2009 йилда Марказий банк томонидан тижорат банкларининг бўш пул маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитлари ва облигацияларига жалб қилиш операцияларининг ўртача ойлик ҳажми 2008 йилга нисбатан 1,4 мартага ошиб, 1,7 трлн. сўмни ташкил қилди.


    Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган давлат ўрта муддатли облигациялари ҳамда Марказий банк облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди-сотди операцияларини амалга ошириш давом эттирилди.

    Мажбурий резервлар. 2009 йилда тижорат банклари мижозларининг депозитлар бўйича ўрнатилган мажбурий резерв талаблари муомаладаги пул массасини ва банк тизими ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қўлланилди, ушбу инструментнинг қўлланилиш механизмига киритилган ўзгартиришлар унинг самарадорлигини янада оширди.

    Пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитлар жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида 2009 йилнинг 1 сентябридан мажбурий резервлар нормаси тижорат банклари депозитларининг муддатига қараб табақалаштирилди. Жумладан, мажбурий резервлар нормаси, муддати 1 йилгача бўлган депозитлар учун - 15%, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун - 12%, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун - 10,5% миқдорида ўрнатилди.

    Шу билан бирга, мажбурий резервларни ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ўн тўрт кунга қисқартирилди ва бу тижорат банкларига ликвидликни янада самарали ва тезкор бошқариш  имкониятини бермоқда.


    2009 йилда амалдаги ва кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиқиб Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз миқдорида ушлаб турилди.  Бу эса, ўз навбатида пул бозорида фоиз ставкаларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.

    Шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобварағида 3,7 млрд. доллар миқдорида маблағлар шакллантирилиши ҳам ташқи омилларнинг пул массасига таъсирини камайтиришга хизмат қилди.

    Фоиз ставкалари динамикаси

    Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини олдини олишга қаратилган Ҳукумат қарорлари асосида тижорат банкларининг реал сектор корхоналарини узоқ муддатли кредитлаш бўйича ресурс базаларини ҳамда аҳолининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилинишини кенгайтириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тижорат банкларининг фоиз сиёсатига ўз таъсирини кўрсатди.

    Жумладан, ўтган йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари йил давомида 14 фоиз атрофида сақланиб қолди.

    Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларни, экспорт қилувчи корхоналар ва кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳажмининг ошиши натижасида 2009 йилда кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йил бошидаги 16,4 фоиздан йил охирига келиб 15,9 фоизгача пасайди.

    Валюта сиёсати

    2009 йилда Марказий банк миллий валюта барқарорлигини таъминлаш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга оширди.

    Валютани тартибга солишда ўзгариб борувчи-бошқариладиган алмашув курси стратегиясининг қўлланилиши ташқи иқтисодий конъюнктуранинг мамлакатимиз молия тизимига салбий таъсирини бартараф этиш ва ички валюта бозорида мувозанатни таъминлаш имкониятини берди.

    Марказий банк миллий валюта алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун валюта бозорида хорижий валюталарни сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашиб, валюта операцияларини амалга ошириб борди. Натижада, 2009 йилнинг охирига келиб, бир АҚШ долларининг номинал қиймати 1511,4 сўмни ташкил қилиб, миллий валютанинг номинал девальвацияси 8,5 фоизга тенг бўлди.

    Сўмнинг АҚШ долларидан бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги АҚШ долларига нисбатан курслари ва ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси динамикаси остида шаклланди. 2009 йилда сўмнинг еврога нисбатан девальвацияси 8,0 фоизни, япон иенаси ва фунт стерлингга нисбатан эса мос равишда 7,2 ва 12,4 фоизни ташкил қилди.

    Ўтган йилда жаҳонда рўй берган молиявий-иқтисодий инқирозга қарамасдан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган валюта сиёсатининг юритилиши ҳамда Ҳукумат томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакат ташқи савдо балансида ижобий сальдога эришилганлиги республикага хорижий валюталар тушумини ошириб, ички валюта бозоридаги савдолар ҳажмини кенгайтириш имконини берди.

    Марказий банк томонидан юқорида қайд этиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга ошириб борилганлиги натижасида иқтисодиётнинг пулга бўлган талаби тўлиқ қондирилган ҳолда пул-кредит кўрсаткичлари ва инфляциянинг белгиланган мақсадли параметрлар доирасида бўлишига эришилди.

    Кредит институтларида амалга оширилган ишлар

    Банк тизими ва унинг ривожланиши       

    2009 йилда чуқурлашган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ҳукуматимиз томонидан 2009 – 2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши дастур доирасида банк-молия тизимининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ўзининг ижобий самарасини берди.

    Кўрилган тадбирлар қаторида банк тизимининг барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, банкларнинг капиталлашув даражасини, уларнинг ресурс базасини янада ошириш орқали банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, банкларнинг иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнларидаги иштирокини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида, сўнгги икки йилда тижорат банкларининг умумий капитали 2 баробар кўпайиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 3 трлн. 10 млрд. сўмга етди.

    Биргина 2009 йилнинг ўзида етакчи банкларнинг низом жамғармаларини ошириш учун қўшимча равишда 500 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағлари ажратилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорларига асосан Халқ банки, Асакабанк, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Қишлоқ қурилиш банк”ларнинг устав капиталларини белгиланган параметрларга етказиш борасидаги ишлар давом эттирилиб:

    - Давлат тижорат Халқ банкининг устав капитали 130 млрд. сўмга;

    - “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 110 млрд. сўмга;

    - “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали              150 млрд. сўмга;

    - “Агробанк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 100 млрд. сўмга;

    - “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 90 млрд. сўмга;

    - “Асака” давлат акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 300 млрд. сўмга етказилди.

    Шунингдек, давлат-тижорат Халқ банкининг устав капиталини 2009-2012 йилларда 200 млрд. сўмга, “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капиталини 150 млрд. сўмга етказиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Банклар устав капиталига хусусий капитални жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида «Тошкент» РФБнинг листингига киритилган банклар сони 18 тага етди ва 2009 йил давомида уларнинг 17,4 млрд. сўмлик акциялари бевосита фонд биржасида инвесторларга сотилди.

    Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистон банк тизими халқаро талабларга жавоб берадиган барқарор тизимлардан бирига айланиб, айни пайтда у белгиланган қатор нормативлар бўйича мустаҳкам позицияга эга бўлди.

    Хусусан, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига банклар капиталининг етарлилик даражаси 23 фоиздан юқори даражани ташкил этди ва бу банклар назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан қарийб 3 баробарга кўпдир.



    Шу билан бирга, халқаро стандартларга асосланган самарали банк назоратининг юритилиши, активларнинг ликвидлиги ва сифати устидан доимий мониторинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг тижорат банкларига етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан ижобий баҳо берилишига хизмат қилмоқда.

    Ҳозирги пайтда умумий активлари мамлакатимиз банк тизимининг 90 фоиздан ортиғини ташкил қиладиган 14 та тижорат банки «Fitch Ratings», «Moody's investors service», “Standart & Poor"s” каби нуфузли халқаро рейтинг компанияларининг “барқарор” рейтинг баҳосини олишга муваффақ бўлди.

    Банк тизими барқарорлигининг асосий омилларидан бири банк тизимининг ликвидлиги ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг ҳам етарли даражада сақланаётгани Ўзбекистон банкларини халқаро миқёсдаги энг ишончли ва барқарор шериклар қаторидан мустаҳкам жой олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги пайтда банк тизимининг умумий жорий ликвидлиги банкларнинг ташқи тўловлар бўйича жорий мажбуриятлардан 10 баробар кўпдир. Бу эса республикамиз банк тизимининг мустаҳкам ҳимояси яратилганлигидан далолат беради.

    Айни пайтда банк тизимининг умумий активлари ҳажми аҳоли ва юридик шахсларнинг ҳисобварақларидаги маблағлар миқдоридан 2 баробардан ҳам ортиқ бўлиб, бу депозитларни ишончли ҳимоя қилиш ҳамда уларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда хизмат кўрсатишни кафолатлайди.

    Тижорат банкларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини банк депозитларига жалб қилиш борасида амалга оширган ишлари натижасида мижозларнинг банклардаги депозитлари ҳажми 2008 йилга нисбатан 1,5 бараварга ошиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 8 703 млрд. сўмга етди.

    Фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатларининг миқдоридан қатъий назар тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги ва аҳолининг кредит ташкилотларидаги омонатлари ҳажмини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

    Натижада, фақат 2009 йилнинг ўзида аҳолининг кредит ташкилотларидаги омонатлари миқдори 1,7 баробар ошиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 2 914 млрд. сўмни ташкил этди.


    Банклар капитали ва депозитларининг юқори суръатларда ўсиши, ўз навбатида, уларнинг иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашдаги иштирокини фаоллаштиришга, банк активлари ва кредит қўйилмалари ҳажмининг кўпайишига ижобий таъсир қилди.

    Жумладан, банкларнинг жами активлари 2009 йилда 30 фоизга ошиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига 15 трлн. 703 млрд. сўмни ташкил этди.

    Банклар томонидан реал секторга йўналтирилган кредит қўйилмалари қолдиғи 2009 йилда 34,3 фоизга ошиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 8 трлн. 558 млрд. сўмни ташкил этди. Тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари улушини ошириш бўйича кўрилган чоралар туфайли 3 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитларнинг банклар кредит портфелининг умумий ҳажмидаги улуши ҳозирги пайтда 69 фоизга етди ва сўнгги ўн йилда 28 баробар кўпайди.


    Шу билан бирга, банкларнинг кредит портфели таркиби тубдан ўзгарди. Агар 2000 йилда кредит портфелининг қарийб 54 фоизи ташқи қарзлар эвазига шаклланган бўлса, 2009 йилга келиб, банкларнинг жами кредит портфелининг 84 фоизи ички манбалар ҳисобидан шакллантирилди. Бошқача қилиб айтганда сўнгги 10 йил ичида иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашга йўналтирилган ички манбалар 25 баробардан зиёдроқ кўпайди.

    Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига, тадбиркорлик субъектларига ва аҳолига кредитлар ажратиш, инвестициялаш ҳажмларини ошириш билан бир қаторда банклар томонидан уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва замонавий банк хизматларини жорий этиш борасида ҳам тегишли ишлар амалга оширилди.

    Ҳозирги пайтда республикада 31 та тижорат банки фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 3 таси давлат-тижорат банки, 13 таси акциядорлик-тижорат банки, 10 таси хусусий банк ва 5 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. Ушбу банкларнинг республика ҳудудларида 810 та филиали самарали фаолият кўрсатмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги
    ПҚ-1083-сонли қарорига асосан қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, уй-жой қурилишини узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш тизимини кенг жорий этиш мақсадида “Ғаллабанк” акциядорлик-тижорат банки негизида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартда ПҚ-1084-сонли қарорига мувофиқ иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси субъектларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, замонавий қайта ишловчи корхоналарни жадал барпо этиш, ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш мақсадида “Пахтабанк” акциядорлик-тижорат банки “Агробанк” акциядорлик тижорат банкига айлантирилди.

    Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг “Шинхан” банки ваколатхонаси очилди ва 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра йирик хорижий банкларнинг республикамиздаги ваколатхоналари сони 8 тага етди.

    Республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларида банк инфратузилмасини янада кенгайтириш орқали аҳолига ва фермер хўжаликларига кўрсатилаётган банк хизмат турларини кўпайтириш, уларга банк хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш ҳамда банклар ўртасидаги рақобат муҳитини янада кучайтириш мақсадида, 2009 йилда қўшимча 157 та, шу жумладан қишлоқ жойларда қўшимча 113 та мини-банклар ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 2 318 тага, шу жумладан, қишлоқ жойларида 1 605 тага етди.

    Шу билан бирга, мижозларга касса хизматларини кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилган махсус кассалар сони бир йил давомида 221 тага ортиб, 2010 йил 1 январь ҳолатига кўра 1 632 тани ташкил этди.

    Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар доирасида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштириб борилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” ишлаб чиқилди.

    Ушбу Низомга биноан терминал ўрнатилиши мажбурий бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари назорат-касса машиналарини ўрнатиш ва фойдаланиш тартиби, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳолатларига тенглаштирилди ҳамда улар зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик юклатилди.

    Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида, 2009 йилда банклар томонидан қўшимча 1 млн. 544 минг дона пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг умумий сони 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 6 млн. 59 минг донага етказилди. Шу билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўрнатилган терминаллар сони 2009 йил давомида 33 минг 127 тага ошиб, йил охирига келиб 60 минг 631 донани ташкил этди. Пластик карточкалар билан амалга оширилган тўловлар миқдори ўтган йилда 2008 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди.          

     Шунингдек, 2004 йилдан бошлаб Марказий банк ҳузурида ташкил этилган Кредит ахбороти миллий институти томонидан қарз олувчиларнинг кредит тарихи ва банклараро ахборот алмашинуви тизимининг самарали ишлаши таъминланмоқда. Бу тизим аниқ вақт режимида ишлаб, унга барча банк филиаллари боғланган ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит талабномаларини кўриб чиқишда ушбу тизимдан мажбурий равишда фойдаланилади.

    Бу эса, кредитлаш жараёнидаги маълумотлар номутаносиблиги, нотўғри қарор қабул қилинишининг олдини олишга ва шу орқали банк тизимида кредит таваккалчилигини камайтириш ҳамда банкларнинг кредит портфели сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

    Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида банк тизимида амалга оширилган ишлар

    Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли ва 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармонлари талабларига мувофиқ банклар томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини, хусусан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, жаҳон бозорида айрим маҳсулотлар нархлари ва уларга бўлган талабнинг пасайиши ҳисобига молиявий қийинчиликларга дуч келган маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, уларга айланма маблағларини тўлдириш учун 2009 йилда умумий миқдори 233 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар берилди.

    Паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва бу жараёнга тижорат банкларини жалб қилишга қаратилган ишлар корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишда муҳим роль ўйнади.

    Жумладан, мамлакатимиз бўйича, йирик корхоналарни ҳам қўшганда, жами банкрот деб эълон қилинган 240 та корхонадан 154 таси янги мулкдорларга сотилди, 86 таси эса тижорат банклари балансига ўтказилди.

    Тижорат банклари балансига ўтказилган 70 та иқтисодий ночор корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли сармоядорларга сотилди, қолганларида молиявий соғломлаштириш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Мазкур корхоналарда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ушбу корхоналарни потенциал инвесторларга сотиш мақсадида банклар томонидан 57,5 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига асосан, 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва фаолиятини тиклаш билан боғлиқ тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.

    Иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

     Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларга бир қатор солиқ ва кредит имтиёзларининг берилиши ушбу соҳанинг янада ривожланишига имкон яратди.

    2009 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредит ресурсларининг умумий ҳажми 50 фоизга ошиб, 1 трлн. 852 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу кредитларнинг 322,1 млрд. сўми кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитлар бўлиб, бу кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 1,6 бараварга кўпдир.

    Фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони 2009 йилда 16,3 мингтага ўсиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 196,5 мингтага етиб, улар томонидан ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 50 фоизи ишлаб чиқарилмоқда.

    Бундай натижа, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётганининг самарасидир. 2009 йилда кичик саноат корхоналари учун ягона солиқ тўлови 8 фоиздан 7 фоизгача пасайтирилди, якка тадбиркорлар учун эса қайд этилган солиқ миқдори ўртача 1,3 баробар камайтирилди.

    Шунингдек, кичик бизнес соҳасида аҳоли бандлигини янада ошириш борасида аҳамиятга молик ишлар бажарилди. Жумладан, 2009 йилда кичик бизнесда иш билан банд бўлганларнинг жами иш билан банд бўлган аҳоли таркибидаги улуши 74,8 фоизга етди.

    Нобанк кредит ташкилотларининг ривожланиши

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида” 2007 йил 8 июндаги 114-сонли қарорига асосан Марказий банк томонидан республика худудларида микромолиявий хизматлар кўрсатувчи  ташкилотлар ва кредит уюшмалари тизимини ривожлантириш, аҳолининг кенг қатламларига микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2009 йилда Марказий банк томонидан 26 та кредит уюшмаси, 6 та микрокредит ташкилоти ва 14 та ломбардларга фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.

    Натижада, республика бўйича нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 183 тага етиб, шундан, кредит уюшмалари 103 тани, микрокредит ташкилотлари 32 тани ва ломбардлар 48 тани ташкил этди.

    2009 йилда кредит уюшмалари хизматидан фойдаланувчилар, яъни уларнинг аъзолари сони 53,4 мингтага ёки 54 фоизга ортиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 153,1 мингтага етди.

    Ўтган йилда кредит уюшмаларининг капитали қарийб 2 баробарга, жалб қилинган депозитлари миқдори 1,9 баробарга, улар томонидан ажратилган кредитлари миқдори 1,8 баробарга ортди. Натижада, кредит уюшмаларининг жами активлари миқдори 212,1 млрд. сўмни, капитали 48,8 млрд.сўмни, депозитлари миқдори 151,3 млрд. сўмни ва ажратилган кредитлар қолдиғи 184,1 млрд. сўмни ташкил қилди.

    Шунингдек, 2009 йилда ломбардларнинг активлари 114 фоизга ошиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 3 863 млн. сўмни, кредит қўйилмалари қолдиғи 113 фоизга ошиб, 3 212 млн. сўмни, капитали эса 120 фоизга ошиб, 3 524 млн. сўмни ташкил этди.

    Монетар сиёсатнинг 2010 йилга мўлжалланган
     мақсад ва вазифалари

    2010 йилда пул-кредит соҳасида ва банк тизимида кўзда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаб 2010 йил 29 январда  ўтказилган йиғилишидаги дастурий маърузаларида банк тизими олдига қўйилган долзарб вазифаларни ҳамда 2010 йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларининг бажарилишини таъминлашга қаратилади.

    2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурида кўзда тутилган ислоҳотларни, жумладан иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, экспортни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларни давом эттирилиши, 2010 йилда ҳам иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди.

    2010 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичлари:

    -инфляциянинг йиллик даражаси 7-9 фоиз атрофида бўлиши;

    -ЯИМнинг реал ўсиши 8,3 фоизни ташкил этиши;

    -бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 1 фоизидан ошмаган миқдорида бўлиши ва унинг тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан қопланиши;

    -ташқи савдо айланмаси соф қолдиғининг ижобий бўлиши каби прогноз кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

    Хусусан, 2010 йил учун пул массасининг мақсадли кўрсаткичлари иқтисодиётнинг 8,3 фоизлик ўсиши ҳисобига пулга бўлган реал талабнинг ошиши ва инфляция даражасининг 7-9 фоиз атрофида ушлаб турилишини инобатга олган ҳолда белгиланди.

    2010 йилда жаҳон иқтисодиётида прогноз қилинаётган ижобий ўзгаришлар, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси учун ташқи бозор конъюнктурасининг яхшиланиши, экспорт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши, стратегик аҳамиятга эга бўлган экспорт товарлари нархларининг кўтарилишига олиб келиши кутилмоқда. Шу билан бир қаторда, республикада қулай инвестицион муҳитнинг яратилганлиги натижасида муҳим стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун 2010 йилда 3 млрд. АҚШ долларидан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан кўп хорижий инвестициялар жалб қилиниши  прогноз қилинмоқда.

    Ўз навбатида, Марказий банк томонидан ташқи омиллар ҳисобига пул массасининг асоссиз ўсишини ва уларнинг инфляция даражасига таъсирини олдини олиш мақсадида 2010 йилда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилиши давом эттирилади.

    Хусусан, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операцияларининг, яъни тижорат банкларининг бўш пул маблағларини Марказий банкдаги махсус депозитларга ва давлат қимматли қоғозларига жалб қилиш операцияларининг ўртача ойлик ҳажмини пул агрегатларининг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тўлов балансининг ижобий сальдосини инобатга олган ҳолда, 1,4 мартагача ошириш мўлжалланмоқда.

    Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш ҳамда жаҳон бозорида нархлар ўзгаришининг ички бозорга салбий таъсирини олдини олиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни жамлаш давом эттирилади. Бу, ўз навбатида, пул массасини мақсадли чегарада ушлаб туришга хизмат қилади.

    Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 2010 йилдаги пул-кредит кўрсаткичларининг мақсадли параметрларидан ва инфляцион кутилмалардан келиб чиқиб 14 фоиз миқдорида сақлаб туриш мўлжалланмоқда.

    2010 йилда валюта сиёсати республикамизда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган экспортни рағбатлантиришга ва ички бозорда ташқи омиллар ҳисобига нархлар ўсишини камайтиришга қаратилади. Ушбу мақсадда 2010 йилда валюта алмашув курсининг мақсадли коридор доирасида бўлиши таъминланади. Бунда, асосий эътибор сўмнинг реал эффектив алмашув курси динамикасига қаратилади. 2010 йилга белгиланган асосий пул-кредит кўрсаткичларининг параметрлари реал эффектив алмашув курсининг пасайишини таъминлаб, экспортнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

    Иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини қондириб бориш мақсадида пул-кредит соҳасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилади. Кредитларнинг ажратилишида "Инқирозга қарши чоралар дастури"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш,  барқарор иқтисодий ўсишни ва янги иш ўринларини яратишни таъминлаш мақсадида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда кичик бизнесни қўллаб қувватлаш муҳим устуворликка эга бўлади.

    Таъкидлаш жоизки, 2010 йил учун инфляция даражасининг мақсадли кўрсаткичини ишлаб чиқишда 2010 йилда республикамизда иш ҳақи ва ижтимоий  тўловларнинг 1,3 мартага оширилиши ҳамда жаҳон бозорида истеъмол маҳсулотлари нархларининг ўртача 5 фоизга ўсиши каби прогноз кўрсаткичлар инобатга олинган.

    Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш

    2010 йилда Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга солишда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланиш билан бир қаторда уларнинг самарадорлигини ошириб боради.

    Марказий банк тижорат банклари ликвидлигининг етарли даражада бўлишини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварағидаги маблағларни мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ва уларнинг оптимал даражада бўлиши учун барча зарур чораларни амалга оширади.

    Мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, зарурият туғилганда, ўзгартирилади.

    Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва молия бозори барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк очиқ бозордаги операцияларни амалга ошириб боради. Хусусан, банк тизимида ортиқча ликвидлик юзага келган ҳолларда, тижорат банкларининг бўш пул маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш ва давлат қимматли қоғозларига жойлаштириш билан боғлиқ операциялар амалга оширилади.

    Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги ҳолати юзага келганда Марказий банк ликвидлик бериш инструментларидан, яъни давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган РЕПО ҳамда валютавий СВОП операцияларидан фойдаланади.

    Ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операцияларни амалга оширади.

    Кредит институтларида амалга оширилиши режалаштирилган
    ислоҳотлар ва устувор йўналишлар

    2010 йилда банк тизимининг устувор вазифалари Инқирозга қарши чоралар дастурида жорий йилга белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, қўшимча равишда банк акцияларини муомалага чиқариш орқали  банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, уларнинг узоқ муддатли ресурс базасини кенгайтириш, банк инфратузилмасини янада  ривожлантириш, тижорат банкларининг инвестицион фаолиятини ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги фаоллигини янада кучайтиришдан иборат бўлади.

    Шу билан бир қаторда, Ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ кичик бизнес субъектлари ва аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади.   

    Ўз навбатида Марказий банкнинг фаолияти банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш,  омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади. Кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

    Тижорат банкларининг инвестицион фаолиятини янада кенгайтириш, экспорт қилувчи корхоналарни ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади, хусусан:

    Иқтисодиётнинг реал сектор корхоналари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида тижорат банкларининг ушбу лойиҳаларда ўз кредит ресурслари билан фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларни йирик инвестиция институтларига айлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.     

    Юқорида таъкидланган вазифанинг иқтисодий ривожлантиришнинг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашдаги аҳамиятидан келиб чиқиб, тижорат банкларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ўзгартирилади. Бунда уларнинг иши узоқ муддатли кредит қўйилмалари улушининнг ўсиши ва бунинг учун ички манбаларни жалб этиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳоланади.  

    тижорат банкларининг янги корхоналарни барпо этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда қишлоқ жойларида якка тартибдаги уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ инвестицион фаолияти янада кучайтирилади. Бу мақсадда тижорат банкларида:

    ·  инвестицион лойиҳалар ҳужжатларини, айниқса уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш;

    ·  таваккалчилик, гаровлар ва бошқа таъминот турларининг бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган инвестицион кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан фойдаланишни кенгайтириш;

    ·  инвестицион фаолиятни амалга ошираётган банклар бўлинмаларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, уларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга доир ишлар давом эттирилади.  

    2010 йилда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан банклар томонидан 3,2 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,4 трлн. сўм миқдорида, қишлоқ жойларида якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 250 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда;

    барқарор экспорт салоҳиятига эга корхоналарга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда уларнинг банк кредитлари бўйича мавжуд қарзларини реструктуризация қилиш йўли билан уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва уларга янги инвесторларни жалб қилиш  борасидаги ишлар янада кенгайтирилади;

    маҳсулот ишлаб чиқарилишини янада кенгайтириш мақсадида, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун ажратиладиган кредитлар ҳажми оширилади;

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантиришни молиялаштиришда банкларнинг ролини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Мазкур соҳага 2010 йилда ўтган йилга нисбатан кредит ресурслари миқдорини 1,4 баробарга кўпайтириш, микрокредитлар ҳажмини эса 1,3 баробарга ошириш кўзда тутилмоқда.

    “Баркамол авлод йили” дастури доирасида белгиланган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2010 йилда тижорат банклари томонидан 3,3 трлн. сўмлик кредит маблағларини йўналтириш мўлжалланган.  

    Тижорат банкларининг ресурс базасини ва банк инфратузилмасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар доирасида:

    2010 йилда тижорат банкларининг умумий капиталини қўшимча акцияларни фонд биржасида жойлаштириш орқали камида 20 фоизга ошириш, яқин икки йилда эса унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан ҳажмини 10 фоизга етказиш;

    банклардаги аҳоли маблағлари ҳажмининг бир маромда ўсиб боришини таъминлаш ва доимий равишда янги жозибадор омонат турларини таклиф этиб бориш, хусусан 2010 йилда аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банкларнинг узоқ муддатли депозитларига жалб этишни камида 30 фоизга кўпайтириш ва бу йўналишда банклараро рақобатни янада кучайтириш;

    тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш учун тижорат банклари томонидан 2009-2010 йилларга мўлжалланган, юридик шахслар ўртасида жойлаштириладиган 200 млрд. сўмдан кам бўлмаган ҳажмдаги узоқ муддатли облигациялар чиқаришни якунлаш;

    нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш, пластик карточкалар билан ҳисоб-китоб қилиш кўламини ва сифатини ошириш билан боғлиқ ишларни давом эттириш, аҳолининг пластик карточкалар орқали муомала қиладиган депозитларининг сонини ошишини рағбатлантириш;

    қишлоқ жойларида банк хизматлари сифатини ошириш ва ҳажмини кенгайтириш, хусусан мини-банклар ва махсус кассалар фаолиятини такомиллаштириш орқали банк хизматларидан фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш, банк тузилмалари сонини янада кўпайтириш;

    якка тартибдаги баҳолаш миллий рейтингига ва халқаро рейтинг компанияларининг рейтингларига эга бўлиш борасидаги ишларни давом эттириш;

    ҳисобварақ эгасига маълумот олиш ва банк ҳисобварағини электрон алоқа орқали реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи замонавий дастурий маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш ҳамда тўлов инструментлари, маълумотларни қабул қилиш, назорат ва қайта ишлаш тартибини халқаро тажрибага мослаштириш йўли билан тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларини такомиллаштириш ишлари амалга оширилади. 

    Кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишни кучайтириш борасидаги асосий эътибор қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилади:

    кредит ташкилотларида ликвидлик билан боғлиқ таваккалчилликни бошқариш тизими ҳолатини баҳолаш ва бошқаришдаги ёндашувларни, кредит операциялари ва шартномаларни амалга ошириш чоғида кредит ташкилотлари томонидан қўлланиладиган таваккалчилик бошқарувини такомиллаштириш;

    умумлаштирилган асосда банкларнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш назоратининг сифатини яхшилаш, банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

    тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши юзасидан уларнинг маъсулиятини ошириш ҳамда назорат ишларини кучайтириш, шу билан бирга таваккалчиликни бошқаришда суғурта механизмларидан фойдаланишини кенг йўлга қўйиш;

    кредит ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, банкларда корпоратив бошқарув даражасини янада ошириш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш ва кредит ташкилотлари акцияларининг инвесторлар томонидан сотиб олинишини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш;

    банкларни инспекция қилишда асосий эътибор кредит ташкилотлари фаолиятидаги банк тизими барқарорлиги, кредит ташкилотлари омонатчилари ҳамда кредиторларининг қонуний манфаатларига хавф солувчи вазиятлар ва молиявий ҳолатидаги беқарорлик белгиларини аниқлашга, жумладан, қуйидагиларга  жиддий эътибор қаратилади:

    - кредит ташкилотлари томонидан кредит хатарини, унинг кредит ташкилотлари капитали ва умумий молиявий барқарорлигига таъсирини баҳолаш механизмларининг тўғри йўлга қўйилишини таъминлашга;

    - кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида муддати ўтган қарздорлик ҳамда кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун етарли заҳира шакллантиришнинг ҳаққоний акс эттирилганлигини аниқлашга;

    - кредит ташкилотларида қўлланилаётган ликвидлик ҳолатини ва ликвидликни йўқотиш хатарини баҳолаш услублари ҳамда ликвидликни бошқариш воситаларини таҳлил қилишга;

    - банклар томонидан мижозларнинг ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш ва кўчиришнинг ўз вақтида амалга оширилишини, айниқса, жалб этилган аҳоли омонатлари ва уларга ҳисобланган фоизларнинг шартномада белгиланган муддатларда қайтарилиши борасидаги қонунчилик талабларига банклар томонидан қатъий риоя этилишини таъминлашга;

    - шубҳали операцияларни, жумладан, Марказий банк томонидан ўрнатилган капитал етарлилиги ва бошқа иқтисодий нормативлар кўрсаткичларини сохта бажариш мақсадида капитал миқдорини, ўтказиш лозим бўлмаган активлар ҳисобига оширишга қаратилган ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг схемаларини аниқлашга;

    - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлашга;

    - банклардаги ички аудит тизимини, банк томонидан амалга оширилаётган фаолиятнинг банкнинг ички сиёсати, бизнес-режаси ва қонунчиликка мослиги ҳамда хатарлилик даражаси борасидаги ҳаққоний маълумотлар, таҳлиллар ва тавсиялар билан банк Кенгашини тезкор таъминлаш борасидаги уларнинг вазифаларини бажариши ва берилган тавсияларнинг тўлиқ бажарилганлигини талабчан баҳолашга қаратилади.

    Нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш борасида:

    нобанк кредит ташкилотлари тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш, республика ҳудудларида, айниқса, чекка минтақаларда нобанк кредит ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва бу орқали аҳолининг кенг қатламига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатилишини фаоллаштириш;

    нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга доир амалдаги қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳисобига нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро тажрибага мослаштириш чоралари кўрилади;

    нобанк кредит ташкилотларида бошқарув тизимини такомиллаштириш, улар ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш чораларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади;

    микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари миллий ассоциациясининг институционал салоҳиятини оширишга доир ишлар амалга оширилади.

     

     

  • 2009

    Ситуация в денежно-кредитной сфере и основные
    направления монетарной политики на 2009 год

    Центральный банк Республики Узбекистан (ЦБ РУз) определил основные направления монетарной политики республики Узбекистан. Основное содержание документа ЦБ РУз «Текущая ситуация в денежно-кредитной сфере и основные направления монетарной политики на 2009 год»: анализ макроэкономической ситуации и реального сектора в 2008 году; мероприятия, осуществленные в денежно-кредитной сфере в 2008 году; реформы, реализованные в сфере деятельности кредитных институтов в 2008 году; цели и задачи монетарной политики на 2009 год; реформы и приоритетные направления, намеченные к реализации в деятельности кредитных институтов в 2009 году.

    При формировании концепции и определении целевых ориентиров денежно-кредитной политики на 2009 год ЦБ РУз исходил из анализа развития экономики за предшествующие периоды, программы социально-экономического развития Республики Узбекистан и необходимости обеспечения устойчивого долговременного экономического роста.

    Макроэкономическая ситуация в Узбекистане в 2008 году характеризовалась позитивными тенденциями. Основными из них стали: продолжение экономического роста, низкие темпы инфляции, увеличение реальных денежных доходов и занятости населения, объемов внешней торговли, а также динамичное развитие малого бизнеса, предпринимательства и надомного труда (табл. 1).

    Таблица 1

    Ключевые экономические показатели Узбекистана, 2005-2008 гг.
    (в % к предыдущему году) 2007 г.

    Показатели

    2005 г.

    2006 г.

    2008 г.

    Валовой внутренний продукт 107,0 107,3 109,5 109,0
    Промышленное производство 107,2 110,8 112,1 112,7
    Сельскохозяйственное производство 106,2 106,2 106,1 104,5
    Инвестиции в основной капитал 105,7 111,4 122,9 128,3
    Инфляция (ИПЦ) 7,8 6,8 6,8 7,8
    Курс сум./доллар США ( на конец периода) 1174,02 1240,00 1290,00 1393,00

    Объем ВВП в 2008 году увеличился в сопоставимых ценах к уровню предыдущего года на 9%. На 12,7% возрос объем промышленного производства, на 4,5% - сельского хозяйства, на 10,2% - транспортных перевозок, на 8,3% – строительства. Объем оказанных услуг в прошлом году повысился на 21,3%, при этом их доля в ВВП составила 45,3%. В частности, объем услуг в торговле и общественном питании вырос на 26,8%, финансовых услуг – на 32,2%.

    Динамично развивались основные отрасли промышленности. Объем производства топливной промышленности увеличился на 23,9%, машиностроения и металлообработки – на 23,5%, переработки дерева и производства бумаги – на 19,8%, пищевой промышленности – на 28,2%, строительных материалов – на 9,8%. Высокие темпы роста в машиностроении обусловлены техническим и технологическим обновлением и реконструкцией отрасли.

    Положительные результаты осуществления реформ наблюдались в сельском хозяйстве – 98% сельскохозяйственной продукции в республике выращивается фермерскими хозяйствами. Производство сельскохозяйственной продукции выросло на 2,8%, продуктов животноводства – на 6,7%. В прошлом году было произведено 6,7 млн. тонн зерновых и 3,4 млн. тонн хлопка-сырца.

    Сохранился высокий уровень инвестиционной активности. Объем инвестиций в основной капитал за 2008 год составил 8483,7 млрд. сумов, увеличившись по сравнению с прошедшим годом на 28%. В общем объеме инвестиций доля инвестиций в производственную сферу составила 75,4%, из которых 26,3% было направлено в сферу транспорта и связи, 13,8% – в энергетику, а 16,7% – в другие сферы. Меры по поддержке субъектов малого бизнеса, либерализации их деятельности и снижению налогового бремени позволили увеличить долю малого бизнеса в структуре ВВП до 48,2%.

    Основное внимание при осуществлении социально-экономических реформ уделялось дальнейшему улучшению уровня жизни населения. За истекший год среднемесячная заработная плата увеличилась на 54,5%, в результате продолжился рост реальных денежных доходов населения.

    Меры, осуществленные Правительством и Центральным банком, способствовали удержанию инфляции в 2008 году в пределах целевых параметров – в прошедшем году уровень инфляции, рассчитанный по индексу потребительских цен, составил 7,8%. ЦБ РУз влияет на достижение поставленной цели по уровню инфляции, воздействуя с помощью инструментов денежно-кредитного регулирования на ее базовую составляющую.

    В условиях усложнившейся конъюнктуры мировых рынков взвешенная валютная политика и меры по поддержке экспортного потенциала привели к росту торгового баланса. При этом объем экспорта в 2008 году увеличился по отношению к 2007 году на 28,7%, что положительно сказалось на сальдо внешнеторгового оборота, которое составило 69,2% к ВВП.

    Основную долю в общем объеме внешней торговли заняли операции с европейскими государствами – 62,8%. Операции с государствами Азии составили 34,4%, с государствами Американского континента – 2,6%, с государствами Африки, Австралии и Океании – 0,2%. В целом в прошедшем году внешнеторговые операции осуществлялись более чем со 164 странами мира.

    Меры денежно-кредитной политики в 2008 году были направлены на выполнение прогнозных показателей социально-экономического развития и закрепление позитивных тенденций в экономике Республики Узбекистан. При их реализации учитывались внешние и внутренние макроэкономические условия. При этом особое внимание уделялось созданию благоприятных условий для экономического роста посредством полного удовлетворения потребностей экономики в денежных средствах и удержанию денежной массы в пределах экономически обоснованных границ. Целью денежно-кредитной политики являлось обеспечение устойчивости национальной валюты.

    Общей направленностью валютной политики в истекшем периоде 2008 года, с учетом динамики обменных курсов мировых валют, было удержание обменного курса национальной валюты в пределах целевых параметров и поэтапное снижение уровня ее девальвации. В 2008 году номинальная стоимость доллара США с 1290 сумов в начале года возросла до 1393 сумов в конце года. Такая динамика обменного курса сума обеспечила снижение инфляционного давления в экономике и одновременно сохраняла ценовые условия для конкурентоспособности отечественных товаров на международных товарных рынках.

    Дополнительным фактором обеспечения стабильности цен на внутреннем рынке, а также предотвращения негативного влияния внешнеэкономических факторов на внутренний рынок служит Фонд реконструкции и развития Республики Узбекистан, созданный с целью финансирования приоритетных отраслей экономики.

    Важная роль в поддержании устойчивости обменного курса сума, сохранении денежно-кредитных показателей в пределах целевых параметров и снижении уровня инфляции принадлежит рыночным инструментам монетарной политики, которые широко применял Центральный банк Республики Узбекистан.

    Так, в целях регулирования объема денежной массы, обеспечения стабильности процентных ставок и ликвидности финансового рынка широко осуществлялись операции Центрального банка на открытом рынке. В прошедшем году в целях снижения негативного влияния роста положительного сальдо внешнеторгового оборота на денежную массу Центральный банк принимал меры по стерилизации избыточной ликвидности на денежном рынке. При этом широко применялась практика привлечения свободных денежных средств коммерческих банков на специальные депозиты и депозитные сертификаты Центрального банка. Среднемесячный объем проведенных операций составил 1222 млрд. сумов. Кроме того, ЦБ РУз активно проводил операции купли-продажи на первичном и вторичном рынке с государственными среднесрочными казначейскими облигациями и облигациями Центрального банка.

    В прошедшем году одним из важных инструментов управления денежной массой в экономике и регулирования ликвидности банков продолжала оставаться норма обязательных резервов, депонируемых в Центральном банке. В соответствии с целевыми показателями денежной массы с 1 ноября 2008 года норма обязательных резервов по привлеченным депозитам юридических лиц в национальной и иностранной валюте установлена в размере 15%

    Реализация процентной политики в 2008 году была направлена на поддержание процентных ставок на уровне, способствующем росту сбережений в национальной валюте в банках и одновременно расширению возможностей по удовлетворению спроса субъектов экономики на банковские услуги. При этом процентная политика использовалась также в качестве антиинфляционного инструмента.

    В целях ослабления инфляционного и девальвационного давления, вызванного в основном внешнеэкономическими условиями, управления денежной массой в экономике и проведения жесткой денежно-кредитной политики ставка рефинансирования в 2008 году удерживалась на уровне 14% (график 3).

    График 3

    В результате взвешенного подхода к изменению ставки рефинансирования наблюдались положительные изменения в динамике депозитных и кредитных процентных ставок коммерческих банков. В частности, снизились процентные ставки по кредитам коммерческих банков и ставки на денежном рынке. Средневзвешенная процентная ставка по кредитам, выдаваемым коммерческими банками, в 2008 году составила 16,4%. На рынке государственных ценных бумаг также наблюдалось понижение процентных ставок. Так, уровень доходности государственных ценных бумаг (государственных среднесрочных казначейских обязательств) уменьшился с 6% до 5,7%.

    Средневзвешенная процентная ставка по депозитам физических лиц  на конец 2008 года составила 17,4% годовых. При этом подтверждением адекватности проводимой процентной политики явился устойчивый приток сбережений населения в банковский сектор. За 2008 год объем привлеченных денежных средств населения в банковских вкладах увеличился на 50,7% и на 1 января 2009 года составил 5771,6 млрд. сумов. При этом остатки банковских вкладов населения выросли на 69% и на 1 января 2009 года достигли 1723,8 млрд. сумов (график 4).

     График 4  

    Приток сбережений населения наряду с ростом других компонентов ресурсной базы банковского сектора позволил обеспечить высокие темпы роста банковских ресурсов и активов. Общие активы банков в 2008 году увеличились на 30,1% (график 5).

     График 5

    Банковские кредиты оставались важным источником финансирования инвестиций в основной капитал. При этом банковский сектор сохранил высокие темпы кредитования. Общий объем кредитов, выделенных банками реальному сектору экономики, в 2008 году составил 6372,0 млрд. сумов, или на 34% превысил выдачу кредитов в аналогичном периоде предыдущего года. В том числе долгосрочные кредиты составили 78,3% от общего объема выданных кредитов.

    Произошел существенный рост кредитов на строительство и приобретение жилья, выдаваемых банками гражданам. Вместе с тем решению социальных проблем и росту платежеспособного спроса способствовало также динамичное развитие рынка потребительского кредитования. В целом в прошедшем году коммерческими банками населению выделены ипотечные и потребительские кредиты на сумму 250,9 млрд. сумов.

    Субъектам малого бизнеса из всех источников финансирования в 2008 году выделено кредитов на сумму более чем 507 млрд. сумов, в результате их объем составил 1250,7 млрд. сумов.

    Продолжился рост уставных капиталов коммерческих банков. Так, в соответствии с указами и постановлениями Президента Республики Узбекистан в целях обеспечения финансовой стабильности стратегически важных банков в 2008 году был повышен:

    • уровень уставного капитала государственного коммерческого банка «Халк банк» до 100 млрд. сумов;

    • за счет дополнительной эмиссии акций в размере 65,4 млрд. сумов уровень уставного капитала акционерно-коммерческого банка «Узпромстройбанк» до 100 млрд. сумов;

    • за счет выпуска акций на сумму 66,2 млрд. сумов уровень уставного капитала акционерно-коммерческого банка «Микрокредитбанк» до 141,5 млрд. сумов.

    В результате проделанной работы рост совокупного капитала банков по сравнению с 2007 годом составил 40% и на 1 января 2009 года достиг 2104,3 млрд. сумов (график 6).

    График 6

    Акции 17 коммерческих банков, включенных в официальный листинг фондового рынка, в течение 2008 года были проданы непосредственно на фондовой бирже выше своей номинальной стоимости. В результате количество акционеров в коммерческих банках за прошедший год составило 23663, более 98% из которых - физические лица. Кроме того, в 2008 году коммерческими банками был осуществлен ряд мер по финансовой поддержке предприятий путем выкупа их ценных бумаг и активизации участия на фондовом рынке.

    Продолжились рост эмиссии электронных платежных инструментов и развитие технической инфраструктуры их применения. В 2008 году коммерческими банками дополнительно выпущено в обращение 787,8 тыс. пластиковых карточек, установлено 9752 терминала в торговых и сервисных точках. В итоге количество банковских пластиковых карточек, выпущенных в оборот, достигло 4,5 млн. штук, а количество установленных терминалов – 27504 штуки. Для стимулирования деятельности банков в этом направлении продлены до 1 января 2010 года сроки действия таможенных и налоговых льгот по импорту и эксплуатации оборудования и комплектующих материалов, используемых при осуществлении платежей с помощью пластиковых карточек.

    Последовательно реализуется политика развития и укрепления банковского сектора. В 2008 году количество коммерческих банков в республике достигло 30. Из них 3 государственно-коммерческих банка, 11 акционерно-коммерческих банка, 11 частных банков и 5 банков с привлечением иностранного капитала. Филиальная сеть отечественных банков насчитывает 800 филиалов.

    На 1 января 2009 года Центральным банком было зарегистрировано 78 кредитных союзов, 34 ломбарда и 26 микрокредитных организаций. Активы кредитных союзов в течение 2008 года увеличились на 63,8 млрд. сумов и на 1 января 2009 года составили 112,0 млрд. сумов.

    Таким образом, результатами реализации денежно-кредитной политики в 2008 году были сохранение финансовой стабильности и продолжение процесса устойчивого развития банковского сектора.

    Поскольку достижение низкого уровня инфляции, способствующее улучшению ожиданий экономических агентов, является наилучшим вкладом денежно-кредитной политики в развитие экономики страны, последовательное снижение инфляции является главной целью денежно-кредитной политики ЦБ РУз в 2009 году.

    Определяя последовательное снижение инфляции и обеспечение плавной динамики обменного курса национальной валюты в качестве первоочередных целей своей деятельности, Центральный банк Республики Узбекистан считает необходимым в максимальной степени поддерживать экономическую политику, включая такие ее задачи, как экономический рост и повышение инвестиционной привлекательности отечественной экономики.

    В связи с этим денежно-кредитные показатели Центрального банка на 2009 год определены, исходя из следующих макроэкономических параметров:

    • годовой уровень потребительских цен составит не более 7-9%;

    • реальный рост ВВП составит 8%, а его дефлятор – 18%;

    • дефицит бюджета не превысит 1% ВВП и будет полностью покрыт за счет неинфляционных источников;

    • чистое сальдо внешнеторгового оборота должно быть обеспечено в размере более $5 млрд.

    Центральный банк исходит из того, что валютная политика в условиях режима плавающего курсообразования в пределах целевого коридора в наибольшей степени способствует адаптации экономики к меняющимся внешним условиям. Одновременно такая политика формирует условия для сбалансированного решения комплекса других задач макроэкономической политики – поддержание внутренней и внешней конкурентоспособности отечественной продукции на экономически обоснованном уровне, осуществление платежей по внешнему долгу и накопление золотовалютных резервов.

    В 2009 году Центральным банком будут широко использоваться рыночные инструменты монетарной политики. В частности, в целях стерилизации избыточной ликвидности на денежном рынке среднемесячный объем операций по привлечению свободных денежных средств коммерческих банков в специальные депозиты и государственные ценные бумаги возрастет в среднем в 1,5 раза. В целях предотвращения инфляционных ожиданий в 2009 году ставка рефинансирования Центрального банка будет удерживаться на уровне 14%.

    Задачи, которые стоят перед банковским сектором Узбекистана в 2009 году, предстоит решать на фоне нарастания негативных тенденций на зарубежных финансовых рынках и мирового финансового кризиса. Его характерными особенностями являются снижение стоимости недвижимости и фондовых активов, неустойчивость курсов мировых валют и цен на сырьевые товары, ухудшение финансового состояния банковских организаций, сокращение потоков капитала.

    В связи с этим одной из приоритетных задач банковской системы в 2009 году является повышение уровня капитализации банков, в особенности расширение их долгосрочной ресурсной базы путем дополнительной эмиссии банковских акций.

    В текущем году продолжится работа по увеличению уставного капитала акционерно-коммерческого банка «Микрокредитбанк» до 150 млрд. сумов, акционерно-коммерческого банка «Галлабанк» – до 50 млрд. сумов, государственного акционерно-коммерческого банка «Асака» – до 300 млрд. сумов, акционерно-коммерческого банка «Пахтабанк» – до 100 млрд. сумов. В целом планируется повысить общий капитал коммерческих банков минимум до 20%. В 2010-2012 гг. намечено увеличить уставный капитал государственного коммерческого «Халк банка» до 200 млрд. сумов.

    Возрастают требования к устойчивости банковского сектора, тщательному планированию ликвидности, соблюдению нормативов безопасного функционирования, поддержанию устойчивости ресурсной базы и высокого уровня качества активов, а также своевременному выполнению обязательств перед клиентами. Так, в 2009 году минимальный уровень соотношения собственного (регулятивного) капитала коммерческих банков к их активам будет определен в размере не менее 10% (по требованиям Международного Базельского комитета, этот показатель должен составлять 8%). В части регулирования и надзора за деятельностью кредитных организаций планируется внедрение стандартных и упрощенных методов оценки уровня ликвидности частного капитала на основе рекомендаций по контролю за банками Базельского комитета (Базель II).

    Процентная политика банков будет максимально ориентирована ЦБ РУз на активное привлечение сбережений населения в депозиты, прежде всего в национальной валюте – в 2009 году предполагается повысить объем депозитов минимум на 35%.

    Тенденции в развитии экономики и банковского сектора в 2009 году дают основание полагать, что в ближайшей перспективе произойдет дальнейший рост объемов банковских операций, еще более вырастет активность банков к финансовому обслуживанию реального сектора экономики. Это создаст необходимые предпосылки для роста доли кредитов предприятиям и организациям в активах банковского сектора, что, в конечном счете, приведет к увеличению основных показателей банковской деятельности и ВВП страны.

    Так, в текущем году планируется расширение системы оказания банковских услуг для создания благоприятных условий для развития бизнеса и увеличение объемов кредитов реальному сектору экономики на 40%, или в размере 1700 млрд. сумов. Для пополнения оборотных средств субъектов предпринимательства, занимающихся экспортной деятельностью, будут выделяться льготные кредиты сроком 12 месяцев по ставке 9,8% годовых (70% от ставки рефинансирования Центрального банка Республики Узбекистан).

    В 2009 году для удовлетворения потребности населения в ипотечных, потребительских и микрокредитах будет увеличен объем выделяемых средств по сравнению с 2008 годом на 40%.

    Серьезным фактором повышения стабильности финансового сектора и экономики страны в целом является дальнейшее совершенствование действующей платежной системы Узбекистана, включая проведение мероприятий по расширению безналичных расчетов, внедрению современных технологий и методов передачи информации, обеспечению эффективного и надежного обслуживания всех участников расчетов. В целях вовлечения денежных средств в банковский оборот и совершенствования безналичных расчетов в 2009 году количество пластиковых карточек будет увеличено до 5 млн. штук, а количество терминалов – до 30 тыс. штук, объем транзакций, проходящих через них, вырастет на 30%.

    Таким образом, определяющее влияние на развитие банковского сектора Узбекистана в 2009 году окажет практическая реализация основных стратегических и тактических задач его реформирования, предполагающих дальнейшее укрепление устойчивости кредитных организаций, повышение качества выполнения функций по аккумулированию сбережений населения и предприятий и их трансформации в кредиты и инвестиции, развитие рыночной дисциплины и транспарентности деятельности кредитных организаций.

  • 2008

    Ситуация в денежно-кредитной сфере и основные
    направления монетарной политики на 2008 год

    АНАЛИЗ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ КОНЪЮНКТУРЫ 2007 ГОДА
     И ВЫПОЛНЕНИЕ ПРОГНОЗНЫХ ПАРАМЕТРОВ

    Социально-экономическая политика в 2007 году была направлена на обеспечение выполнения приоритетных задач, определенных Президентом Республики Узбекистан на заседании Кабинета Министров 12 февраля 2007 года.

    При этом основное внимание уделялось обеспечению высоких темпов экономического роста, поддержке производства и стимулированию экспортного потенциала, дальнейшему увеличению доходов и повышению уровня жизни населения, росту доли частного сектора в структуре ВВП, развитию малого бизнеса, предпринимательства и надомного труда.

    Основные макроэкономические показатели. В 2007 году реальный рост ВВП составил 9,5%, в частности, темпы роста промышленного производства - 12,1%, сельского хозяйства - 6,1%, строительства - 15,7%, платных услуг населению - 20,6%, объемов экспорта - 40,7%.

    Высокие темпы роста ВВП были достигнуты не за счет сырьевых ресурсов или положительной конъюнктуры на мировых рынках, а за счет производства конкурентоспособной конечной продукции, ускоренного развития сферы услуг и повышения эффективности производства.

    В основных отраслях промышленности, таких как топливная, объем производства вырос на 10,1%, черная металлургия - 9,6%, химическая и нефтехимическая - 18,0%, машиностроение и металлообработка - 28,1%, строительные материалы - 14,2%, легкая - 11,2% и пищевая - 12,2%. Также в прошлом году рост производства потребительских товаров составил 18,8%, в т. ч. производство продовольственных товаров увеличилось на 13,2%, производство непродовольственных товаров - 22,5%.

    Рост в машиностроении обеспечен в основном за счет технического и технологического обновления и реконструкции отрасли, в т. ч. объем производства автомобилей вырос на 22,7%.

    Важным фактором роста сельского хозяйства стало совершенствование механизма финансирования расходов производителей сельскохозяйственной продукции для государственных нужд, улучшение материально-технической базы сельского хозяйства и обслуживающих его предприятий.

    В 2007 году произведено 6,8 млн. тонн зерновых и 3,7 млн. тонн хлопка-сырца. В свою очередь, их рост по сравнению с 2006 годом составил соответственно 1,8% и 3,2%.

    Показатель того, что в республике 99% сельскохозяйственной продукции выращивается фермерскими хозяйствами, свидетельствует о положительных результатах осуществления реформ в сельском хозяйстве.

    Инвестиции. Осуществление мер, направленных на углубление рыночных реформ, либерализацию экономики и усиление защиты частной собственности, оказывает положительное влияние на улучшение инвестиционного климата в стране и привлечение иностранного капитала.

    В республике объем инвестиций по сравнению с 2006 годом вырос на 22,9% и составил 5 479,7 млрд. сум. Основная часть этих инвестиций направлена на техническое и технологическое обновление экономики и приобретение современного оборудования.

    В общем объеме инвестиций доля инвестиций в производственную сферу составила 70,1%, из которой 35,7% направлено в промышленность, а 22,8% - в сферу транспорта и связи.

    Меры, направленные на поддержку субъектов малого бизнеса, либерализацию их деятельности и снижение налогового бремени, позволили увеличить долю малого бизнеса в структуре ВВП до 46,2% в 2007 году против 42,1% в 2006 году.

    Уровень жизни населения. Основное внимание при осуществлении Правительством социально-экономических реформ уделяется дальнейшему улучшению уровня жизни населения и постоянному повышению его доходов.

    В прошлом году реальные денежные доходы населения выросли на 22,8%, среднемесячная заработная плата - на 47,2%. Это, в свою очередь, способствовало повышению благосостояния населения. Основным фактором роста реальных доходов населения явился низкий уровень инфляции.

    Меры, осуществленные Правительством и Центральным банком по удержанию уровня инфляции в пределах целевых параметров, способствовали удержанию уровня инфляции в 2007 году в пределах 6,8%.

    Несмотря на то, что инфляция сохранилась в пределах целевых параметров, высокие темпы роста цен на некоторые продовольственные товары (мука, растительное масло, молочные продукты) на мировых рынках, в частности, существенное повышение цен на продовольственные товары в соседних государствах оказали свое влияние на внутренний потребительский рынок нашей республики.

    Например, в 2007 году в России уровень инфляции составил 11,9%, цены на продовольственные товары выросли на 15,5%, в частности, цена подсолнечного масла выросла на 53,6%, молока и молочных продуктов - на 36,7%, макаронных изделий - на 29,0%. В Казахстане в 2007 году уровень инфляции составил 18,8%, наблюдался рост цен на хлеб на 47,0%, молоко и молочные продукты - на 30,9%, мясо и мясные продукты - на 20,0%.

    Мониторинг изменений цен в регионах республики, конъюнктура рынка потребительских товаров и анализ динамики их цен на международных рынках показывают, что основное влияние на уровень инфляции оказывают немонетарные факторы. В частности, общий уровень цен повышается за счет либерализации цен (тарифов) на товары и услуги, регулируемые государством, а также внешнеэкономических факторов.

    Рост в 2007 году объема экспорта на 40,7% положительно сказался на сальдо внешнеторгового оборота.

    В прошлом году внешнеторговые операции осуществлялись более чем с 150 странами мира. В общем объеме внешней торговли доля операций с европейскими государствами составила 58,2%, с государствами Азии - 38,9%, с государствами Американского континента - 2,5%, с государствами Африки, Австралии и Океании - 0,2%.

    МЕРОПРИЯТИЯ, ОСУЩЕСТВЛЕННЫЕ В ДЕНЕЖНО-КРЕДИТНОЙ СФЕРЕ

    В течение 2007 года Центральный банк проводил денежно-кредитную политику в соответствии с «Основными направлениями монетарной политики на 2007 год».

    При этом особое внимание уделялось созданию благоприятных условий для экономического роста посредством полного удовлетворения потребностей экономики в денежных средствах, удержанию денежной массы в пределах экономически обоснованных границ, а также дальнейшему укреплению устойчивости национальной валюты.

    В целях регулирования объема денежной массы, обеспечения стабильности и ликвидности финансового рынка, а также регулирования процентных ставок широко осуществлялись операции Центрального банка на открытом рынке. В прошедшем году в целях снижения негативного влияния роста положительного сальдо внешнеторгового оборота на денежную массу Центральный банк принимал меры по стерилизации избыточной ликвидности на денежном рынке. При этом широко применялась практика привлечения свободных денежных средств коммерческих банков на специальные депозиты и депозитные сертификаты Центрального банка. В 2007 году среднемесячный объем проведенных стерилизационных операций по сравнению с 2006 годом увеличился в 1,8 раза.

    Нормы обязательных резервов. Норма обязательных резервов, депонируемых в Центральном банке, является одним из важных инструментов управления денежной массой в экономике и регулирования ликвидности банков.

    Снижение темпов инфляции и реформирование банковской системы за последние годы создали благоприятную основу для изменения норм обязательных резервных требований.

    В соответствии со статьей 28 Закона «О Центральном банке Республики Узбекистан» и статьей 24 Закона «О банках и банковской деятельности», начиная с 1 сентября 2007 года, установлены единые нормы обязательных резервов по привлеченным депозитам юридических лиц в национальной и иностранной валюте в размере 13%.

    Снижение норм обязательных резервных требований по депозитам в национальной валюте до 13%, в свою очередь, способствовало снижению процентных ставок по кредитам коммерческих банков.

    Несмотря на это, благодаря расширению депозитной базы, средства коммерческих банков, депонируемые в обязательные резервы Центрального банка, заметно выросли.

    В 2007 году Центральный банк в целях управления денежной массой в экономике, проведения жесткой денежно-кредитной политики и снижения влияния монетарных факторов на уровень инфляции удерживал ставку рефинансирования на уровне 14% годовых.

    При этом наблюдались положительные изменения в динамике депозитных и кредитных процентных ставок коммерческих банков. В частности, снизились процентные ставки по кредитам коммерческих банков и ставки на денежном рынке. Средневзвешенная процентная ставка по кредитам, выдаваемым коммерческими банками, снизилась на 1,3 процентных пункта, в том числе средние процентные ставки по краткосрочным кредитам снизились с 19,4% до 18,5%, по долгосрочным кредитам - с 16,4% до 15,5%.

    На рынке государственных ценных бумаг также наблюдалось понижение процентных ставок. В частности, уровень доходности государственных ценных бумаг (государственных краткосрочных облигаций и государственных среднесрочных денежных обязательств) уменьшился с 7,0% до 6,0%.

    В настоящее время рост процентных ставок по депозитам коммерческих банков дает банкам возможность для еще большего привлечения временно свободных денежных средств населения и юридических лиц. В частности, в 2007 году отмечалось повышение средневзвешенных процентных ставок по сберегательным и срочным депозитам физических лиц с 16,7% до 20,3%. За данный период средние процентные ставки по сберегательным и срочным депозитам юридических лиц практически не изменились.

    Также наблюдалось понижение процентных ставок на межбанковском денежном рынке. В частности, если в 2006 году средневзвешенные процентные ставки по операциям на денежном рынке составляли 11,3% годовых, то в 2007 году этот показатель составил 10,7%.

    В 2007 году валютная политика Центрального банка была направлена на предотвращение резких колебаний обменного курса национальной валюты, повышение экспортного потенциала страны и обеспечение эффективного использования валютных ресурсов. В прошедшем году девальвация номинального обменного курса национальной валюты по отношению к доллару США составила 4,0%, что на 1,1 процентный пункт меньше, чем в 2006 году.

    Удержание обменного курса национальной валюты в пределах целевых параметров и поэтапное снижение уровня ее девальвации послужило дополнительным фактором для поддержания потребительских цен на низком уровне.

    Наряду с тем, к концу 2007 года на счетах Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан, созданного с целью финансирования приоритетных отраслей экономики, а также предотвращения негативного влияния внешнеэкономических факторов на внутренний рынок, аккумулировано средств на сумму более 1 132 млн. долларов. Эти средства служат обеспечению стабильности цен на внутреннем рынке посредством предотвращения необоснованного роста денежной массы в экономике.

    В результате осуществления Центральным банком соответствующих мер по регулированию денежного предложения экономике было обеспечено сохранение денежно-кредитных показателей в пределах намеченных целевых параметров.

    Сохраняющийся в последние годы низкий уровень инфляции и повышение доверия населения и хозяйствующих субъектов к банковской системе ведут к заметному росту депозитов в банках и усилению роли финансового посредничества банков. Это отражается на дальнейшем росте соотношения денежной массы к ВВП.

    РЕФОРМЫ, ОСУЩЕСТВЛЕННЫЕ В БАНКОВСКОЙ СИСТЕМЕ

    Согласно Постановлению Президента Республики Узбекистан от 12 июля 2007 года №ПП-670 «О мерах по дальнейшему повышению капитализации банков и активизации их участия в инвестиционных процессах по модернизации экономики» особое внимание уделено вопросам увеличения уставного фонда и расширению инвестиционной ресурсной базы банков.

    В 2007 году с целью привлечения в банковский капитал средств населения и других инвесторов на общих собраниях акционеров коммерческих банков были приняты решения об объявлении дополнительных эмиссий акций в размере 473 млрд. сум.

    Созданы благоприятные условия для приобретения населением республики, субъектами предпринимательства и другими инвесторами банковских акций, выпущенных в обращение.

    Внедрен в практику порядок реализации через фондовую биржу вновь выпускаемых акций банков в объеме не менее 25 процентов, и акции 12 банков включены в листинг категории «А» фондовой биржи «Тошкент».

    Приняты соответствующие меры по оказанию услуг по покупке и продаже банковских акций через территориальные отделения коммерческих банков, дальнейшему расширению масштабов и модернизации электронной системы торговли ценными бумагами.

    В результате роста спроса населения на банковские акции число акционеров банков в 2007 году увеличилось на 12,2 тыс., достигнув 197,3 тыс. Физические лица составляют 68% от общего числа акционеров.

    В итоге, в 2007 году уставные капиталы банков возросли в 2 раза и на 1 января 2008 года составили 365,6 млрд. сум.

    Разработана также программа мер по получению международного рейтинга кредитоспособности коммерческих банков, а также внедрению системы национальной индивидуальной рейтинговой оценки ценных бумаг, выпущенных банками.

    Проведена соответствующая работа с целым рядом престижных международных рейтинговых компаний («Moody's», «Fitch Ratings», «Standard & Poor"s», «Thompson Financial Bank Watch», «Japan Credit Rating Agency», «Rating Agency Malaysia») по получению банками международных рейтинговых оценок кредитоспособности.

    В частности, «Пахтабанк» и «Хамкорбанк» получили долгосрочный полный международный рейтинг известной международной рейтинговой компании «Fitch Ratings», а Национальному банку внешнеэкономической деятельности был присвоен рейтинг кредитоспособности международной рейтинговой компании «Moody’s».

    В 2007 году рост совокупного капитала банков составил 40,4% и его объем на 1 января 2008 года достиг 1 502,6 млрд. сум.

    Наряду с повышением уровня капитализации банков, большое внимание было уделено привлечению свободных денежных средств населения и хозяйствующих субъектов на депозиты. Депозиты, привлеченные банками, в 2007 году увеличились на 1 284,7 млрд. сум, или на 50,5%, и на 1 января 2008 г. составили 3 829,2 млрд. сум.

    При этом остатки банковских вкладов населения выросли на 46,6% и на 1 января т.г. достигли 994,6 млрд. сум.

    Общие активы банков в 2007 году увеличились на 28,7% и на 1 января 2008 года достигли 9 276,1 млрд. сум.

    Объем кредитов, выделенных банками реальному сектору экономики, в 2007 году увеличился на 19,2%, на 1 января т.г. объем совокупных кредитных вложений составил 4 757,4 млрд. сум, в т. ч. объем долгосрочных кредитов - 3 713 млрд. сум.

    Наряду с этим, значительная работа проводилась и по финансированию модернизации, техническому и технологическому перевооружению предприятий реального сектора экономики, а также увеличению объемов кредитов, направленных на финансирование экспорта.

    В прошедшем году коммерческими банками был осуществлен ряд мер по финансовой поддержке предприятий путем выкупа их ценных бумаг и активизации участия на фондовом рынке.

    В результате еще более активизировалось участие коммерческих банков в инвестиционных процессах. На модернизацию, техническое и технологическое перевооружение предприятий банками выделено в общей сложности более 1 трлн. сум.

    Согласно принятым правительственным программам развития регионов республики, в 2007 году коммерческими банками выделены кредиты субъектам малого бизнеса на сумму 743,7 млрд. сум, что на 36% больше, чем в 2006 году. В том числе объем микрокредитов, выданных субъектам малого бизнеса, увеличился по сравнению с 2006 годом на 70% и составил 110,0 млрд. сум.

    В соответствии с Программой «Год социальной защиты» большое внимание было уделено всемерной поддержке молодых семей посредством предоставления им ипотечных и потребительских кредитов на улучшение жилищных и бытовых условий. В частности, в 2007 году коммерческими банками молодым семьям выделены на льготных условиях ипотечные и потребительские кредиты, а также микрокредиты на сумму более, чем 112,8 млрд. сум.

    С целью развития системы безналичных расчетов, создания удобств населению при проведении платежей за товары и услуги продолжена работа по выпуску в обращение банковских пластиковых карточек, увеличению объемов совершаемых ими операций.

    В частности, для стимулирования деятельности банков в этом направлении продлены до 1 января 2010 года сроки действия таможенных и налоговых льгот по импорту и эксплуатации оборудования и комплектующих материалов, используемых при осуществлении платежей с помощью пластиковых карточек.

    В 2007 году коммерческими банками дополнительно выпущено в обращение около 500 тыс. пластиковых карточек, установлено 3,5 тыс. терминалов в торговых и сервисных точках. В итоге, количество банковских пластиковых карточек, выпущенных в оборот, достигло 3,7 млн. штук, а количество установленных терминалов - 17,8 тыс. штук.

    Объем транзакций, совершенных при помощи пластиковых карточек, в 2007 году составил 594 млрд. сум, что в 2,1 раза больше аналогичного показателя 2006 года.

    Увеличилось количество мини-банков, специализированных касс, созданных коммерческими банками для дальнейшего расширения возможностей оказания кассовых услуг фермерским и дехканским хозяйствам и создания удобств клиентам. В частности, на 1 января 2008 года количество мини-банков достигло 2 054, а специализированных касс – 1 148.

    Также количество клиентов, пользующихся программной системой «Банк-клиент», увеличилось на 27% по отношению к 2006 году и составляет 4 тысяч.

    В 2007 году в республике, наряду с поддержкой финансовыми ресурсами субъектов малого бизнеса через коммерческие банки, особое внимание было также уделено вопросам развития небанковских кредитных организаций.

    На 1 января 2008 года Центральным банком было зарегистрировано 55 кредитных союзов, 24 ломбарда и 13 микрокредитных организаций.

    Активы кредитных союзов в течение 2007 года увеличились в 2,6 раза и на 1 января 2008 года составили 48,4 млрд. сум.

    Центральным банком разработаны нормативные документы, регулирующие правила лицензирования микрофинансовых учреждений, а также правила проведения ими финансовых операций и ведения бухгалтерского учета в этих учреждениях.

    Согласно Программе развития микрофинансирования в Республике Узбекистан, с целью удовлетворения потребностей населения всех регионов страны в микрофинансовых услугах до 2010 года намечено создание 97 микрокредитных организаций и 62 кредитных союзов.

    ЦЕЛИ МОНЕТАРНОЙ ПОЛИТИКИ НА 2008 ГОД

    В 2008 году монетарная политика будет направлена на достижение целевых параметров макроэкономических показателей на текущий год, в частности, на обеспечение сохранения низкого уровня инфляции.

    Денежно-кредитные показатели Центрального банка на 2008 год определены исходя из следующих макроэкономических показателей:

    • годовой уровень потребительских цен составит не более 6-8%;

    • реальный рост ВВП составит 8,0%, а его дефлятор - 14%;

    • дефицит бюджета не превысит 1% ВВП и будет полностью покрыт за счет неинфляционных источников;

    • будет достигнуто положительное сальдо внешнеторгового оборота.

    В 2008 году Центральный банк, наряду с полным удовлетворением потребностей экономики в денежных средствах, продолжит проведение жесткой денежно-кредитной политики, направленной на сохранение уровня инфляции в прогнозируемых пределах. Эти меры будут способствовать обеспечению устойчивости национальной валюты, дальнейшему повышению роли коммерческих банков в качестве финансовых посредников и эффективности их деятельности.

    На текущий год целевой показатель инфляции определен исходя из того, что рост уровня цен на товары и услуги, регулируемые государством (тарифы жилищно-коммунальных услуг, нефтепродукты, электроэнергия, пользование газом), не должен превышать 8%, а рост средневзвешенных цен на потребительские продукты на мировых рынках будет в пределах 4%.

    Вместе с тем, Центральный банк будет принимать соответствующие меры, обеспечивающие снижение влияния монетарных факторов на потребительские цены и удержание цен на потребительские товары в пределах целевых параметров.

    В целях регулирования денежного предложения, исходя из реального спроса на денежные ресурсы со стороны экономики, определены верхние и нижние параметры темпов роста денежной массы на текущий год.

    Прогнозируется, что в текущем году, также как и в прошлые годы, денежная масса будет расти в основном за счет положительного сальдо внешнеторгового оборота и темпов роста кредитов, выделяемых экономике.

    Устойчивый рост экспортного потенциала республики сопровождается, в свою очередь, тенденцией роста положительного сальдо внешнеторгового баланса.

    В 2008 году на счетах Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан будет продолжено аккумулирование валютных средств, поступающих в результате благоприятной конъюнктуры мировых цен на основные экспортные товары. При этом в течение текущего года ожидается увеличение активов Фонда в 2 раза.

    В целях обеспечения высоких темпов роста ВВП, удовлетворения потребностей населения и хозяйствующих субъектов в финансовых средствах прогнозируется рост объемов кредитов, выделяемых коммерческими банками реальному сектору экономики в национальной валюте, более, чем на 35%. В частности, наряду с ипотечным кредитованием, микрокредитованием и потребительским кредитованием, ожидается последовательное увеличение объемов кредитов, направляемых на долгосрочные инвестиционные цели.

    Исходя из вышеизложенного, в 2008 году денежно-кредитная политика Центрального банка будет направлена на осуществление следующих мер:

    • с целью удержания инфляции в пределах 6-8% продолжится осуществление жесткой денежно-кредитной политики и, совместно с Правительством, будут приниматься меры по уменьшению влияния немонетарных факторов на уровень цен;

    • ставка рефинансирования Центрального банка будет меняться исходя из регулирования денежного предложения экономике и инфляционных ожиданий;

    • в целях поддержания ликвидности коммерческих банков будут приняты меры по унификации корреспондентских счетов и счетов обязательных резервов банков в Центральном банке;

    • политика обменного курса будет применяться в качестве механизма сдерживания инфляционных процессов, при этом реальный эффективный обменный курс сума будет направлен на обеспечение устойчивого платежного баланса;

    • в целях снижения негативного влияния резких колебаний курсов доллара и евро на мировом рынке на обменный курс сума предусматривается переход к «бивалютной корзине» определения обменного курса национальной валюты к иностранным валютам путем проведения на валютной бирже операций по покупке и продаже как долларов США, так и евро.

    В 2008 году Центральный банк для регулирования объема денежной массы будет активно использовать ставку рефинансирования, нормы обязательных резервов, валютные интервенции, а также операции на открытом рынке.

    В текущем году ставка рефинансирования Центрального банка будет меняться с учетом стимулирования инвестиционной деятельности коммерческих банков, реального положительного уровня процентных ставок по депозитам и кредитам коммерческих банков, а также уровня инфляции в экономике.

    Также, в текущем году в целях обеспечения ликвидности коммерческих банков на достаточном уровне Центральный банк будет осуществлять постоянный мониторинг состояния их корреспондентских счетов и принимать необходимые меры для поддержания их на оптимальном уровне.

    Кроме того, в целях предотвращения негативного влияния на уровень ликвидности коммерческих банков перехода исполнения Государственного бюджета на систему Казначейства, а также обеспечения бесперебойного функционирования системы расчетов в 2008 году предусматривается также унификация счета обязательного резервирования с корреспондентским счетом банков и внедрение механизма использования данных средств в течение всего рабочего дня.

    В целях регулирования объема денежной массы Центральный банк расширит спектр операций на рынке ценных бумаг. В частности, планируется увеличить среднемесячный объем привлекаемых на специальные депозиты свободных средств коммерческих банков и операций, проводимых с облигациями и депозитными сертификатами Центрального банка, до 1 трлн. сум.

    Также Центральный банк будет обеспечивать коммерческие банки финансовыми средствами путем проведения операций рефинансирования (овернайт). При возникновении проблем, связанных с ликвидностью банковской системы, будут проводиться операции с кратко- и среднесрочными государственными облигациями Министерства финансов, операции РЕПО, а также широко применяться механизмы предоставления ломбардных и других кредитов под залог ценных бумаг и иностранной валюты.

    МЕРОПРИЯТИЯ ПО УГЛУБЛЕНИЮ РЕФОРМ В
    БАНКОВСКОЙ СИСТЕМЕ В 2008 ГОДУ

    Приоритетными задачами банковской системы в 2008 году являются повышение уровня капитализации банков, в особенности, расширение их долгосрочной ресурсной базы путем дополнительной эмиссии банковских акций в целях увеличения объема кредитов, выделяемых реальному сектору, в частности, на модернизацию предприятий и организаций и инвестиционные цели.

    Также особое внимание будет уделено повышению финансовой устойчивости банков, активизации деятельности банков с участием иностранного капитала, усилению конкурентной среды в банковской системе путем расширения спектра банковских услуг.

    В 2008 году продолжение реформ в банковской системе республики будет характеризоваться следующими конкретными мерами:

    I. В области дальнейшего совершенствования действующей нормативно-правовой базы банковско-финансовой системы Республики Узбекистан будут осуществлены следующие мероприятия:

    • разработка проекта Закона Республики Узбекистан «Об ипотечных ценных бумагах», который создаст законодательную базу для выпуска коммерческими банками ипотечных ценных бумаг, их обращения и погашения;

    • совершенствование нормативно-правовой базы первичного размещения акций (IPO) акционерных обществ, в т. ч. акционерных банков;

    • поэтапное внедрение рекомендаций Базельского комитета, направленных на повышение устойчивости, надежности и прозрачности банковской системы, повышение уровня корпоративного управления, совершенствование методов оценки риска коммерческих банков.

    II. В 2008 году с целью усиления финансовой устойчивости и конкурентоспособности банковской системы путем активного размещения на фондовом рынке акций коммерческих банков будут осуществлены следующие меры, направленные на увеличение банковского капитала:

    • начиная с 1 января 2008 года, минимальный размер уставного капитала установлен в сумовом эквиваленте для вновь создаваемых коммерческих банков на уровне 5 млн. евро, для частных банков - 2,5 млн. евро;

    • будет обеспечено ежегодное повышение уровня капитализации коммерческих банков минимум на 20%;

    • объем собственного (регулятивного) капитала банков будет обеспечен в размере не менее, чем определенный законодательством минимальный размер уставного капитала банков;

    • в текущем году предусматривается приватизация государственного акционерно-коммерческого банка «Асака» и реализация 51% его акций иностранным инвесторам и международным финансовым институтам;

    • будет обеспечено выполнение мер по увеличению уставного капитала Народного банка до 1 января 2010 года до 100 млрд. сум;

    • будет развиваться электронная система торговли ценными бумагами в территориальных отделениях коммерческих банков;

    • в средствах массовой информации будет широко освещаться информация о льготах, предоставленных владельцам акций и долговых ценных бумаг, а также юридическим и физическим лицам по их депозитам в банках.

    III. С целью расширения участия банков в инвестиционных процессах, в модернизации, техническом и технологическом перевооружении предприятий, повышения их роли в качестве инвестиционных центров будут проводиться следующие мероприятия:

    • создание и развитие деятельности инвестиционных трастовых компаний для активизации деятельности коммерческих банков по совладению бизнесом, предприятиями реального сектора экономики;

    • кредитование банками новых инвестиционных проектов в базовых отраслях экономики в рамках государственной инвестиционной программы за счет собственных средств и ресурсов Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан;

    • создание Центра по инициированию синдицированных кредитов в целях расширения практики синдицированного кредитования инвестиционных проектов;

    • создание Единого информационно-консалтингового центра по оказанию банковских, лизинговых, страховых, консалтинговых, инжиниринговых, юридических и других услуг субъектам предпринимательства;

    • расширение использования страховых механизмов управления рисками коммерческих банков;

    • принятие мер по получению коммерческими банками международного рейтинга кредитоспособности;

    • предоставление привлекательных условий по вкладам, повышение качества обслуживания клиентов в целях расширения долгосрочной ресурсной базы банков;

    • внедрение современных программных продуктов и технологий, а также новых финансовых инструментов, включая субординированный долг, облигации, конвертируемые в акции банков, и уступку прав требования в целях дальнейшего расширения спектра банковских услуг.

    IV. В области повышения доверия юридических лиц и населения к банковской системе, внедрения новых банковских услуг и финансовых продуктов будут осуществлены следующие меры:

    • исходя из международной практики, будет внедрен механизм выпуска банками субординированных финансовых инструментов, в частности долгосрочных облигаций, конвертируемых в акции банков;

    • в 2008 году с целью расширения долгосрочной ресурсной базы банков будут предложены привлекательные виды вкладов, ускорена работа по привлечению средств юридических и физических лиц в долгосрочные (более, чем на 1 год) банковские депозиты путем повышения качества обслуживания клиентов.

    V. Комплектование коммерческих банков профессионально подготовленными, современно мыслящими высококвалифицированными кадрами будет оставаться одной из приоритетных задач. При этом особое внимание будет обращено на:

    • разработку методических пособий по повышению профессионального уровня руководящих работников банков и других кредитных учреждений;

    •  организацию проведения научно-практических исследований по внедрению в республике новых банковских и финансовых услуг, а также созданию новых финансовых учреждений (инвестиционных фондов, негосударственных пенсионных фондов, банковских холдингов и др.);

    • повышение деловой и профессиональной этики поведения работников банков и небанковских кредитных учреждений, дальнейшее повышение ответственности руководителей и работников банков при оказании услуг клиентам и за нарушение банковской тайны.

    VI. В целях привлечения в банки наличных денежных средств, создания удобств населению при осуществлении расчетов за товары и услуги:

    • будут созданы благоприятные условия для дальнейшего расширения системы расчетов с использованием пластиковых карточек, при этом количество пластиковых карточек и терминалов к концу 2008 года будет доведено соответственно до 4,3 млн. шт. и 23,6 тыс., а транзакции, осуществляемые через терминалы, будут увеличены на 30%;

    • в 2008 году будет обеспечен годовой рост микрокредитов и потребительских кредитов в размере не менее, чем на 30%;

    • с целью удовлетворения потребностей населения в жилье объем ипотечных кредитов, выделяемых банками, в текущем году будет увеличен на 35% по сравнению с прошлым годом;

    • будут приняты конкретные меры по дальнейшей активизации процессов микрофинансирования, в частности, расширению сети небанковских кредитных организаций, финансовой поддержке субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства, микрокредитованию на местах, дальнейшему расширению деятельности кредитных союзов, ломбардов и микрокредитных организаций.

  • 2007

    ПУЛ-КРЕДИТ СОҲАСИДАГИ МАВЖУД ВАЗИЯТ ВА МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ
     2007 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

    "Монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари” Марказий банк томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилди.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичлари, муомаладаги пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегаралари, валюта ва фоиз сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Ҳукумат томонидан келгуси йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди.

    "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда асосий эътибор миллий валюта барқарорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

    Шу билан бирга, банк тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 10 февралида Вазирлар Маҳкамасида 2005 йил якунларига бағишлаб сўзлаган маърузаларида таъкидлаб ўтганларидек барқарор ва баланслаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, бизнес учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш каби устивор тамойилларни ўз ичига олади.

    Монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари Ҳукумат томонидан келгуси йил учун белгиланган Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) реал ўсишининг 7,7 фоиз, инфляция даражасининг 5 - 7 фоиз ва ташқи савдо баланси қолдиғининг ижобий бўлиши ҳамда Давлат бюджети тақчиллигининг ЯИМга нисбатан 1,0 фоиздан ошмаслиги каби макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳаси истеъмол маҳсулотлари нархларини мўътадил даражада ушлаб туриш билан бирга нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими самарадорлигини янада ошириш, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва олтин-валюта заҳираларини бошқариш ишларини изчил давом эттиришни кўзда тутади.

    Юқорида қайд этилган вазифаларга эришиш мақсадида келгуси йилда Марказий банк томонидан барча зарур ва амалий чора-тадбирлар кўрилади, хусусан пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солишнинг бозор механизмларидан кенг фойдаланилади ва валюта сиёсатининг ўзгарувчан алмашув курси механизмини қўллаш давом эттирилади.

    Шу билан бирга, Марказий банкнинг монетар сиёсати иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондирган ҳолда, муомаладаги пул массасини ЯИМнинг ўсишига мутаносиб равишда ошириб боришга қаратилади.

    2007 йилда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, жаҳон стандартларига мос келувчи банк хизмат турларини амалиётга жорий этиш орқали банк тизимига бўлган ишончни ошириш каби устувор вазифаларни бажаришни давом эттириш ҳам асосий режалар сирасига киради.

    1. 2006 ЙИЛДАГИ ИҚТИСОДИЙ КОНЪЮНКТУРА ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ

    1.1. Макроиқтисодий ҳолат ва реал сектор таҳлили

    1.1.1. Иқтисодий ўсиш тенденциялари

    Муҳтарам Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида 2006 йил 10 февралда сўзлаган маърузаларида таркибий ислоҳотлар кўламларини ҳамда иқтисодиётни модернизация қилишни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш жорий йилдаги устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

    Мазкур устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Марказий банкнинг монетар сиёсати банк тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга ва экспортни рағбатлантиришга йўналтирилди.

    Шу билан бирга Ҳукуматимиз томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада яхшилаш, ҳамда уларнинг иш билан таъминлаш мақсадида ЯИМ таркибида хусусий сектор улушини ошириш, кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилди.

    Амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий натижалари реал секторда ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори суръатлар билан ўсиши, нархлар барқарорлигининг таъминланиши, олтин-валюта заҳираларининг кўпайиши ва энг муҳими, аҳоли реал даромадларининг ошишида ўз аксини топмоқда.

    Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 2006 йилнинг ўтган 9 ойида реал секторнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши кузатилди. Жумладан, ЯИМнинг реал ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 фоизни ташкил қилди.

    Ялпи ички маҳсулот таркибининг 2005-2006 йиллардаги ўзгариши

     

    Иқтисодиёт тармоқлари

    ЯИМдаги улуши, %

    2005 йилнинг 9 ойига нисбатан ўзгариши, %

    Январь-сентябрь

    2005 й.

    2006 й.

    Иқтисодиёт бўйича жами

    100,0

    100,0

    107,3

    Товарлар ишлаб чиқариш

    49,2

    49,8

    106,9

    -

    Саноат

    20,9

    21,8

    105,9

    -

    Қишлоқ хўжалиги

    23,0

    22,4

    107,1

    -

    Қурилиш

    5,1

    5,3

    110,7

    Хизматлар кўрсатиш

    39,4

    38,5

    108,1

    -

    Транспорт

    12,0

    11,4

    111,5

    -

    Савдо

    9,1

    9,1

    109,7

    -

    Бошқа кўрсатилган хизматлар

    18,3

    18,0

    105,0

    Экспорт-импорт операциялари

    11,4

    11,7

    106,2

     

    2006 йилнинг 9 ойи давомида аҳоли даромадлари 31,9 фоизга ошиб, 9301,4 млрд. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларига қилган харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,0 фоизга ортиб 6711,0 млрд. сўмни ташкил этди.

    2006 йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқариш таркибида ҳам ижобий ўзгаришлар, яъни нодавлат секторда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ҳажмининг ошиб бориши кузатилди. Жумладан, республикамизда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида яратилган ЯИМнинг 76,5 фоизи нодавлат секторда, унинг 30,7 фоизи фуқароларнинг хусусий мулки ҳисобига яратилди.

    Қишлоқ хўжалигининг ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди.

    Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган чора-тадбирлар, хусусан банклар томонидан пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида имтиёзли кредитларнинг ажратилиши натижасида ушбу соҳада иқтисодий фаоллик кузатилиб, ишлаб чиқариш суръатлари сезиларли даражада ўсди. Бу эса, ўз навбатида ЯИМ ҳажмининг ўсишида муҳим омил бўлди. Жумладан, 2006 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ хўжалигида реал ишлаб чиқариш ҳажми 7,1 фоизга ўсиб 5169,5 млрд. сўмни ташкил этди. Бунда, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99,7 фоизи нодавлат сектор улушига тўғри келади.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда деҳқончилик соҳаси салмоқли ўринни эгаллаб, ишлаб чиқаришнинг асосий қисми, яъни 64,0 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ва жойларда аҳолининг иш билан бандлигини оширишга хизмат қилмоқда.

    Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича меърий-ҳуқуқий база шакллантирилди.

    Президентимизнинг мазкур қарорига асосан 2006 йилда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига чорва моллари сотиб олиш учун 24,5 млрд. сўмлик кредит ажратилиши кўзда ҳолда жорий йилнинг 9 ойида 27,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, чорвачилик соҳасининг юқори суръатлар билан ўсишида муҳим пойдевор бўлди.

    Саноатда жорий йилнинг 9 ойида 10414,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу соҳадаги реал ўсиш 10,2 фоизни ташкил этди. Жумладан, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳасида ўсиш 24,6 фоизни, кимё ва нефть-кимё соҳасида 19,8 фоизни, енгил саноатда 9,6 фоизни, озиқ-овқат саноатида 29,8 фоизни, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда 11,8 фоизни ташкил этди. Ушбу даврда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 20,9 фоизга, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари 19,2 фоизга ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22,2 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари умумий ҳажмининг 78,6 фоизи нодавлат секторида ишлаб чиқарилди.

    Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш юқори суръатларда, яъни 16,4 фоизга ўсиб, 1455,8 млрд. сўмни ташкил этди. Пуллик хизматларнинг асосий қисми, яъни 57,2 фоизи ёки 832,4 млрд. сўми расмий сектор ҳиссасига тўғри келди ва ўсиш суръатлари 19,3 фоизни ташкил этди. Бунда, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 12,6 фоизга ошди ва 623,4 млрд. сўмни ташкил этди. Унинг салмоғи эса кўрсатилган пуллик хизматлар умумий ҳажмининг 42,8 фоизини ташкил этди. Хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг 74,9 фоизи нодавлат ташкилотлар ҳиссасига тўғри келди.

    Инвестиция ва қурилиш: асосий капитални кўпайтиришга йўналтирилган инвестиция ҳажми жорий йилнинг 9 ойида 2606,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 фоизга кўпдир. Инвестиция қилинган жами маблағларнинг 26,2 фоизини марказлаштирилган маблағлар ва 73,8 фоизини марказлашмаган маблағлар ташкил қилди.

    Ушбу даврда асосий капитални кўпайтиришга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 408,8 млрд. сўмни ташкил этиб, бу маблағларнинг 101,8 млрд. сўми ёки 24,9 фоизи давлат мулкидаги корхоналар, 228,9 млрд. сўми ёки 56 фоизи хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, чет эл фуқаролари ва ташкилотларига тегишлидир.

    Инвестиция маблағларининг асосий қисми, яъни 1671,7 млрд. сўми ёки 64,1 фоизи ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга, 734,4 млрд. сўми ёки 43,4 фоизи эса ноишлаб чиқариш соҳаларига, жумладан турар жойлар ва таълим объектлари қурилишига сарфланди.

    1.1.2. Инфляция

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг берган расмий маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси (ИПЦ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 2006 йилнинг ўтган 9 ойида 3 ,7 фоизни ташкил қил ди.

    Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичлар билан пул-кредит параметрларини ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда монетар сиёсатнинг олиб борилиши натижасида ички истеъмол товарлари бозорида нархлар даражаси ўсишининг жорий йил охиригача 7 фоиздан ошмаган миқдорда бўлиши кутилмоқда.

    Истеъмол баҳолари индекси бўйича инфляция динамикаси, фоизларда

     

     

    2002

    2003

    2004

    2005

    2006

    прогноз

    кутилаётган

    Йиллик

    21,6

    3,8

    3,7

    7,8

    6,0 - 8,0

    6,8

     

    Марказий банк томонидан Республика ҳудудларида нархлар ўзгариши борасида олиб борилган мониторинг ва ўрганишлар, истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили натижалари шуни кўрсатмоқдаки, республикамизда инфляция даражасига асосан номонетар омиллар сезиларли даражада таъсир этмоқда.

    Номонетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини пасайтириш мақсадида Ҳукумат, Марказий банк ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси томонидан тартибга солинадиган хизматлар нархларининг, жумладан коммунал хизматлар тарифларининг ўсишини олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Марказий банк олдидаги муҳим вазифалардан бири келгусида номонетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини ҳисобга олган ҳолда монетар сиёсатни амалга ошириш бўлиб, бунда истеъмол товарлари бозорида нархлар мувозанати ва миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш мақсадида қатъий пул-кредит сиёсати ва инфляциянинг паст даражада бўлишига хизмат қилувчи валюта сиёсати давом эттирилади.

    Шунингдек, Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляцияга таъсир қилувчи номонетар омилларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб, инфляциянинг 6-8 фоиз миқдорида бўлишини таъминлаш учун ўз тасарруфидаги барча воситаларни тўлиқ ишга солиб боради.

    1.2. Ташқи иқтисодий фаолият

    1.2.1. Жаҳон иқтисодиёти ривожланиши

    2006 йилнинг 9 ойи давомида жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқаришнинг реал ўсиш даражаси йилига 5,0 фоизни ташкил этди. Халқаро молия институтларининг прогноз маълумотларига кўра, бу ўсиш йил охирига бориб 5,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

    Сўнги йилларда жаҳон бозорида табиий ресурслар нархларининг тез суръатларда ўсиши рўй бермоқда. Жумладан, ўтган даврда нефть ҳамда рангли металлар нархларининг жадал ўсаётганлиги кузатилди. Хусусан, металлар нархи 2002 йиллардагига нисбатан 180 фоизга, нефт нархи эса 157 фоизга ошди. Дунё бозорида рангли металлар нархининг ошишига асосан Хитойда қора ва рангли металлга бўлган талабнинг таклифга нисбатан ошиб бораётганлиги қаттиқ таъсир кўрсатди.

    Халқаро Пахта Консультатив Қўмитаси Котибияти (ISAC) берган маълумотларига кўра, 2006 йилда жаҳон бозорида пахта ишлаб чиқариш ҳажми 330,0 минг тоннага ортиб 25,0 млн. тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, пахтага бўлган талаб 2005 йилга нисбатан 780,0 минг тонна ёки 3 фоизга ортиб 25,6 млн. тоннани ташкил этмоқда. Натижада, жорий йилнинг ўтган 9 ойида 1 тонна пахта толасининг нархи йил бошига нисбатан 29 долларга ошиб 1 октябрь ҳолатига кўра 1240 долларни ташкил қилди.

    Шунингдек, жорий йилда олтин нархининг юқори даражада ўсиши кузатилди ва йил бошига нисбатан унинг нархи (1 трой унцияси) ўртача 87,90 долларга ошиб, 1 октябрь ҳолатига кўра 600,9 долларни ташкил қилди.

    2006 йил нинг бошида жаҳон бозорида 1 баррель нефтнинг нархи 61,57 долл арни ташкил этган эди. Мазкур хом-ашёнинг нархи август ойида энг максимал даражасига, яъни 78,46 долларга кўтарилган бўлса, 1 октябрга келиб унинг нархи 66,4 долларгача пасайди.

    Жорий йилда жаҳон молия бозорларида АҚШ долларининг дунёнинг бошқа асосий валюталарига нисбатан алмашув курси пасайганлиги кузатилди, жумладан у еврога нисбатан 7,3 фоизга, фунт стерлингга нисбатан 9,5 фоизга пасайди.

    Жаҳонда рўй бераётган ушбу ўзгаришлар республикамиз иқтисодиётига бевосита таъсир кўрсатиб, тўлов балансининг шаклланишида ўз аксини топмоқда.

    1.2.2. Тўлов баланси

    Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилнинг ўтган давридаги тўлов баланси макроиқтисодий ҳолат, хусусан ташқи савдо ва экспортни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижаларидан келиб чиққан ҳолда шаклланди. Бунда Марказий банк томонидан валюта алмашув курсининг барқарорлигини таъминланиши экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, экспорт қилинаётган товар ва хизматлар ҳажмининг ўсишига замин яратмоқда.

    Юқорида таъкидлаб ўтилган омиллар мамлакатимиз экспорт ҳажми ва тўлов баланси ижобий қолдиғининг ошишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида олтин-валюта заҳираларининг тобора ўсиб боришида ўз аксини топмоқда.

    Шунингдек, республикамиз ташқи савдо айланмаси тенденцияларида ҳам ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан алоқаларнинг янги босқичга кўтарилиши муносабати билан ушбу давлатлар билан амалга оширилган ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 30,3 фоизга ошди.

    Натижада жорий йилнинг ўтган даврида ташқи савдо айланмасининг умумий суммаси 7557,1 млн. долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 10,5 фоизга, шу жумладан, экспорт 13,0 фоизга ва импорт 7,3 фоизга кўпдир.

    Сўнгги йилларда экспортнинг тобора ошиб бориши олтин-валюта заҳиралари миқдорининг сезиларли даражада ўсиб боришида ўз аксини топмоқда. Жумладан, олтин-валюта заҳиралари ҳажми 2005 йилда 34,9 фоизга ошган бўлса, у жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 37,6 фоизга ўсди.

    Давлатимиз томонидан экспортни рағбатлантиришга қаратилган валюта сиёсатининг юритилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида товарлар ва хизматлар экспорти импортга нисбатан юқори суръатлар билан ўсди. Хусусан, экспорт ҳажми 4371,7 млн. долларни, импорт ҳажми 3185,4 млн. долларни ташкил қилиб, савдо балансининг ижобий қолдиғи 1186,3 млн. долларни ташкил этди. Шундан 692,6 млн. доллари узоқ хорижий мамлакатлар ва 493,7 млн. доллари МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келди.

    Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пахта толаси экспорти 17,3 фоизга, энергия манбаалари 14,2 фоизга, рангли ва қора металлар 13,7 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, машина ва ускуналар 10,0 фоизга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари 7,5 фоизга, хусусан халқ истеъмоли моллари экспорти 6,7 фоизга ўсди.

    Шунингдек, ушбу даврда импорт таркибида машина ва ускуналар 39,6 фоизга, кимё саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва пластмасса 15,4 фоизга, рангли ва қора металлар 10,6 фоизга, хизматлар 9,5 фоизга, энергия манбалари 4,1 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 8,2 фоизга, хусусан халқ истеъмоли моллари 4,5 фоизга ошди.

    Умумий экспорт ҳажми таркибида пахта толаси экспорти салмоғи 17,3 фоизни, энергия манбалари 14,2 фоизни, рангли ва қора металлар 13,7 фоизни, хизматлар 12,9 фоизни, машина ва ускуналар 10,0 фоизни, истеъмол маҳсулотлари 7,5 фоизни ва бошқалар 18,6 фоизни ташкил қилди.

    Жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатлари билан ташқи савдо операциялари амалга оширилди. Жами ташқи савдо айланмасида Европа давлатларининг улуши 52,0 фоизни, Осиё давлатлари 42,9 фоизни, Америка қитъаси давлатлари 4,6 фоизни, Африка ва Австралия қитъаси давлатлари 0,5 фоизни ташкил этди.

    МДҲ давлатлари орасида асосий савдо ҳамкорлари Россия, Қозоғистон ва Украина ҳисобланиб, узоқ хорижий мамлакатлардан Корея, Хитой, Эрон, Туркия, Буюк Британия ва Германия каби бошқа давлатлар асосий ўрин эгалламоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида жами экспорт ҳажмида Россия давлати салмоғи 26,2 фоизни, Эрон 10,6 фоизни, Туркия 9,6 фоизни, Хитой 5,8 фоизни, Украина 5,8 фоизни ва Буюк Британия салмоғи 3,6 фоизни ташкил қилди.

    Мос равишда жами импорт ҳажмида Россия давлати салмоғи 25,8 фоизни, Хитой 7,6 фоизни, Германия 6,0 фоизни, Украина 5,7 фоизни, Туркия 3,4 фоизни ва Буюк Британия салмоғи 1,8 фоизни ташкил қилди.

    Экспорт ҳажмининг импортга нисбатан юқори суръатларда ошиши натижасида 2006 йилнинг ўтган 9 ойи давомида тўлов балансининг жорий операциялар бўйича ижобий қолдиғининг ЯИМ га нисбати 25 фоиз миқдорда бўлишига эришилди.

    1.3. Монетар сиёсат ва унинг асосий кўрсаткичлари

    1.3.1. Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар

    2006 йилда Марказий банк томонидан юритилган пул-кредит сиёсати банк тизими олдига қўйилган асосий мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳамда «Монетар сиёсатнинг 2006 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари»га мувофиқ амалга ошир ил и б борилмоқда .

    Хусусан, нархлар даражаси ўсишининг олдини олиш орқали миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, шунингдек иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган монетар сиёсат олиб борилди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар инфляция даражасининг 2006 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлари 7 фоиздан ошмаслиги ва ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 7,2 фоиз даражасида бўлишини таъминлашга қаратилмоқда.

    Шунингдек, жорий йилда монетар сиёсатни амалга оширишда ташқи омилларнинг ички бозоримиздаги нархлар ўзгаришига кўрсатадиган таъсирини пасайтиришга катта эътибор қаратилди.

    Хусусан, ташқи омилларнинг ички бозорга салбий таъсирини олдини олиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қуватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ташкил этилди.

    Иқтисодиётимизга жаҳон бозорида рангли металлар нархларининг ошишидан келиб тушадиган қўшимча валюта ресурсларининг Жамғарма ҳисобрақамида жамланиши ва ушбу маблағлардан фойдаланишнинг тартибга солиниши ҳам пул-кредит ва валюта сиёсатининг самарадорлигини оширмоқда. Хусусан, Жамғарма фаолияти иқтисодиётда пул массасиниг асоссиз ўсиши олдини олиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

    Олтин-валюта заҳираларининг пул массасига таъсирини пасайтириш ҳамда муомаладаги ортиқча ликвидлиликни стерилизация қилиш мақсадида Марказий банк томонидан пул бозоридаги ҳолат доимий равишда таҳлил қилиниб, пул-кредит сиёсатининг бозор воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда тезкор чора-тадбирлар амалга ошириб борилди.

    Жумладан, тижорат банкларининг ортиқча ликвид маблағларини депозитларга жалб қилиш, Марказий банк облигациялари ва Давлат қимматли қоғозлари билан ўтказиладиган операциялар ҳажмини кенгайтириш орқали пул-кредит кўрсаткичларининг мақсадли параметрлар доирасида бўлишига эришилди ва натижада инфляция даражасининг ўсишини олди олинди.

    Олиб борилган самарали пул-кредит сиёсати натижасида иқтисодиётда тижорат банкларининг молиявий воситачилик роли ошиб бораётганлигини сўнгги йилларда монетизация даражасининг ўсишига олиб келмоқда.

    Монетизация даражаси, яъни пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг тобора ўсиб бораётганлиги банк тизими томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлгининг ошаётганлиги, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларда банк тизимининг роли ўсаётганлиги ҳамда аҳолининг тижорат банкларига бўлган ишончи мустаҳкамланаётганлигидан далолат беради.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилган қатор чора-тадбирлар аҳоли ва хўжалик субъектлари томонидан банк тизимига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилмоқда.

    1.3.2. Валюта сиёсати

    Давлатимиз Президенти Вазирлар Маҳкамасида 2005 йил якунлари га бағишлаб ўтказилган йиғилишда сўзлаган маърузаларида экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш ва валюта ресурсларини тежашни, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

    Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда Марказий банкнинг валюта сиёсати миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш билан бирга мамлакат экспорт салоҳиятини рағбатлантириш ва экспорт маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга ҳамда валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишга қаратилди.

    Ички валюта бозорига ташқи омиллар таъсирини пасайтириш ҳамда уни самарали тартибга солиш мақсадида Марказий банк томонидан валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи-бошқариладиган стратегияси қўлланиб борилди. Шундан келиб чиққан ҳолда Марказий банк томонидан валюта бозорини тартибга солиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар алмашув курсини мақсадли коридор доираларида ушлаб туришга қаратилди.

    Шу билан бирга, миллий валюта барқарорлиги ва инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш мақсадида миллий валютанинг девальвация даражасини пасайтириш чоралари кўрилди. Натижада, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан номинал девальвацияси 4,2 фоизни ташкил этди ва бу 2005 йилнинг шу даврига нисбатан икки мартага паст бўлди.

    Жумладан, бир АҚШ доллари 2006 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 1180,0 сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига келиб, у 1229,8 сўмни ташкил қилди. Мазкур валюта курсининг 2006 йил учун Марказий банк томонидан прогноз қилинган кўрсаткичлари доирасида бўлишининг таъминланганлиги ўз навбатида истеъмол маҳсулотлари нархларини паст даражада ушлаб туриш учун қўшимча омил сифатида хизмат қилди.

    Валюта бозорини тартибга солишда эришилган ютуқлар иқтисодиётдаги қатор ижобий ўзгаришларда, жумладан республикада инвестицион вазиятнинг янада яхшиланишида, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифати ва ҳажмининг ошганлигида ҳамда ички бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида ўз аксини топмоқда.

    1.3.3. Монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан фойдаланиш

    2006 йилда Марказий банк тижорат банклари ликвидлигини самарали тартибга солиш ҳамда белгиланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларга эришиш, шунингдек миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида пул бозорини тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, монетар сиёсат воситаларини янада такомиллаштириш ва кенгайтиришни давом эттирди.

    Очиқ бозордаги операциялар банк тизими ликвидлигини тартибга солишнинг асосий инструменти сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб, унинг қимматли қоғозлар бозоридаги иштироки янада фаоллашди. Ўтган давр мобайнида Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган Давлат қисқа ва ўрта муддатли облигациялари ҳамда Марказий банк облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди-сотди операциялари амалга оширилди.

    Хусусан, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган облигациялар миқдори 4,8 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг барчаси банк бўлмаган сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади.

    Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Молия вазирлиги томонидан юридик шахслар учун чиқарилган облигацияларни сармоядорлар ўртасида жойлаштириш бўйича мунтазам равишда кимошди савдолари ва уларнинг иккиламчи савдолари ўтказиб борилди.

    Жумладан, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра муомаладаги облигациялар ҳажми 49,1 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 35,5 млрд. сўми (ёки 72 фоизи) банклар ҳиссасига, қолган 13,6 млрд. сўми (ёки 28 фоизи) корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

    Шу билан бирга ўтган давр мобайнида Марказий банк пул бозоридаги ортиқча ликвидлиликни стерилизация қилиш мақсадида тижорат банкларининг пул маблағларини махсус депозитларга ва Марказий банкнинг депозит сертификатларига жалб қилиш операцияларини мунтазам равишда давом эттирди. Жорий йилнинг ўтган даврида ушбу депозитларга жалб қилинган маблағларнинг ўртача ойлик миқдори 533,7 млрд. сўмни ташкил этиб, у 2005 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 мартага ошди.

    Қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш мақсадида Марказий банк томонидан жорий йилда мажбурий за х ира нормалари ўзгартирилмаган ҳолда ушлаб турилди. Аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилиш мақсадида жисмоний шахсларнинг депозитлари мажбурий захира фондига депонентлашдан озод этилган ва бу аҳоли депозитларига юқори фоиз ставкаларини ўрнатиш имкониятини яратмоқда.

    Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пул бозоридаги фоиз ставкаларини белгилашда асосий индикатор ҳисобланиб, 2006 йилда қатъий пул-кредит сиёсатини юритишда у муҳим аҳамият касб этди. Қайта молиялаш ставкасининг инфляция кўрсаткичидан юқори даражада ушлаб турилганлиги муомаладаги ортиқча ликвидликнинг вужудга келмаслигига замин яратди ҳамда пул бозорида реал фоиз ставкаларининг ижобий бўлишини ва молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлади.

    Шу билан бирга инфляция кўрсаткичи тенденцияси ва инфляцион кутилмаларнинг барқарор паст даражада бўлиши ҳамда тижорат банкларининг кредит ва депозит учун фоиз ставкаларининг пасайиб бораётганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ўзгартириш учун замин яратди. Марказий банк 2006 йилнинг 15 июлидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 16 фоиздан 14 фоизга туширди.

    1.3.4. Фоиз ставкалари динамикаси

    Сўнгги йилларда инфляция даражасининг жиловланиши тижорат банкларининг депозит ва кредит фоиз ставкаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, тижорат банклари томонидан кредит ва депозитлар бўйича ўрнатилаётган фоиз ставкалари, банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари ҳамда давлат қимматли қоғозларининг даромадлилик даражаси пасайиб бормоқда.

    Хусусан, тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкасининг сентябрь ойида йил бошига нисбатан 1,5 фоизга пасайиши кузатилди. Шу жумладан, узоқ муддатли кредитлар бўйича ўрнатилган фоиз ставкаларининг йил давомида 18,2 фоиздан 16,3 фоизгача, яъни 1,9 фоизга пасайганлиги инфляцион кутишларнинг пасаётганлигидан далолат бермоқда.

    Шунга мос равишда тижорат банклари томонидан жалб қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкалари ҳам пасайиб бормоқда. Жумладан, жисмоний шахслардан жалб қилинган депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 31,0 фоиздан 24,2 фоизгача пасайди.

    Бундан ташқари давлат қимматли қоғозларининг (давлат қисқа муддатли облигациялари ва давлат жамғарма ғазначилик облигациялари) даромадлилик даражаси жорий йилда 11,6 фоиздан 7,0 фоизгача пасайди . Пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси сентябрь ойида йиллик ҳисобда 10,2 фоизга тенг бўлди.

    1.4. Банк - кредит тизимининг ривожланиши

    1.4.1. Банк тизимининг ҳолати ва унинг ривожланиши

    2006 йилнинг ўтган даври мобайнида Ҳукуматимиз ва Марказий банк томонидан олиб борилган изчил ислоҳотлар банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш , омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш орқали аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада оширишга қаратилди.

    Жорий йилнинг ўтган даврида банк тизимида ислоҳотлар давом эттирилгани ҳолда, банкларнинг молиявий воситачилик ролини ошириш мақсадида аҳоли ва корхоналар жамғармаларини банк акциялари ҳамда омонатларга кенг жалб қилиш ҳисобига банкларнинг ресурс базасини кенгайтириш ва мазкур маблағларни тақсимлаш самарадорлигини кучайтириш ишлари амалга оширилди.

    Жумладан, банк секторини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш юзасидан 2005-2007 йилларга мўлжалланган Дастурда кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида банклар регулятив капиталининг минимал миқдорини босқичма-босқич ошириб бориб, уни 2007 йил 1 январдан бошлаб хусусий банклар учун 2,5 млн. АҚШ доллар эквиваленти, тижорат банклари учун эса 5 млн. АҚШ доллар эквивалентигача етказиш ишлари амалга оширилди.

    Натижада тижорат банкларининг капиталлари миқдори ­йил бошига нисбатан 97 млрд. сўмга ёки 10,4 фоизга ошиб, 2006 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 1 028 млрд. сўмни ташкил этди.

    Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, банкларнинг капиталлашувида жисмоний шахс бўлган акциядорларнинг сони ортмоқда. Хусусан, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра улар 119 мингтани ёки банк тизимидаги барча акциядорларнинг 63,5 фоизини ташкил этмоқда.

    Шунингдек, тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган 2005-2006 йилларда банк активларини кўпайтириш бўйича амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар натижасида банк активлари жорий йил бошига нисбатан 1  489 млрд. сўмга ёки 2 6,4 фоизга ошиб, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 7 120 млрд. сўмни ташкил қилди.

    Банкларнинг активлари ошиб бораётганлигини тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилишга доимий равишда эътибор қаратилаётганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.

    Хусусан, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳолининг банклардаги омонатлари қолдиғи жорий йил бошига нисбатан 190 млрд. сўмга ёки 42,4 фоизга ортиб, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 640 млрд. сўмни ташкил этди. Натижада, аҳоли омонатлари банклардаги жами депозитларининг 28 фоизни ташкил қилди.

    Аҳолининг банклардаги омонатлари таркибида муддатли ва жамғарма омонатлари улуши ўсиб бормоқда. Бу эса банклар умумий ресурс базасининг ошиши натижасида тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар ҳажмининг сезиларли даражада ортишига олиб келмоқда.

    Шунингдек, банклар томонидан 3 йилдан ортиқ муддатга ажратиладиган инвестицион кредитлардан олинадиган даромадлар ўз капиталини оширишга йўналтирилган тақдирда, мазкур маблағлар даромад солиғидан озод этилиши ҳам банклар томонидан узоқ муддатли инвестицион кредитлар ажратиш учун муҳим туртки бўлди.

    Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида 2006 йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларига тижорат банкларининг ўз маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ва хорижий кредит линиялари ҳисобидан жами 384,2 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, унинг 242,3 млрд. сўми ёки 63,1 фоизини узоқ муддатли кредитлар ташкил этади.

    Ушбу кредитларнинг 89,6 фоизи, яъни 344,2 млрд. сўми тижорат банкларининг ўз маблағлари, 6,5 фоизи ёки 25,1 млрд. сўми хорижий кредит линиялари ва 3,9 фоизи ёки 14,9 млрд. сўми бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ажратилди. Мазкур маблағларнинг ажратилиши натижасида 2006 йилнинг 9 ойи давомида 71 мингтадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

    Банклар томонидан кредитлар ва бошқа активлар таъминоти остида ўз қимматли қоғозларни муомалага чиқариш орқали барқарор ресурс базасини шакллантириш рағбатлантирилаётганлиги уларнинг кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

    Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида тижорат банклари томонидан ўз ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида жами 32 млрд. сўмлик банк қимматли қоғозлари эмиссияси рўйхатга олинган бўлиб, ҳозирги кунда банклар томонидан чиқарилган муомаладаги депозит ва омонат сертификатлари қолдиғи 28,5 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

    Шунингдек, банк тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, замонавий тўлов шакли бўлган пластик карточкалардан фойдаланиш кенг жорий этиб борилиши натижасида 2006 йилнинг январь-октябрь ойларида тижорат банклари томонидан 988,4 минг донага яқин пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг сони 3 млн. 88 минг донадан ошиб кетди. Ҳозирги кунда ушбу пластик карточкаларга савдо шохобчаларида ўрнатилган 11,4 мингдан зиёд терминаллар хизмат кўрсатмоқда ва улар орқали амалга оширилган трансакциялар ҳажми 198 млрд. сўмни ташкил этди.

    Кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар беришни янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 5 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан АТ “Тадбиркорбанк” негизида янги «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ташкил топди.

    Бу эса ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, айниқса олис ҳудудларда микрокредитга бўлган талабни қондиришга хизмат қилмоқда.

    Шу билан бирга «Микромолиялаш тўғрисида», «Ипотека тўғрисида» ва «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунларнинг қабул қилинганлиги муносабати билан иқтисодиётни кредитлаш жараёнларидаги меёрий - ҳуқуқий база мустаҳкамланди ва бу банклар томонидан ажратиладиган кредитлар миқдорининг кенгайтиришга замин яратмоқда.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига асосан, тижорат банклари томонидан ташкил этилаётган мини-банкларга оид харажатларнинг солиққа тортиладиган базадан чиқарилиши қишлоқ жойларидаги аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун хизмат кўрсатувчи мини-банклар сонининг янада ортишига туртки бўлмоқда.

    Жумладан, банк хизматлари турларини ошириш ва бунда аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида банклар томонидан ташкил этилаётган мини-банклар сони йил бошига нисбатан 337 тага кўпайди ва 2006 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра уларнинг умумий сони 1 787 тани ташкил этди.

    Шунингдек, банк мижозларининг вақтини тежаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида амалиётга жорий этилган «Банк-мижоз» дастурий мажмуасидан фойдаланувчи мижозлар сони йил бошига нисбатан 373 тага ортиб, ҳозирги кунда уларнинг сони 3 030 тага етди.

    1.4.2. Банкларни назорат қилиш ва улар фаолиятини тартибга солиш

    Банк тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири - бу самарали банк назоратини ташкил этишдир. Республикамизда банкларни назорат қилиш тизими Банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитаси тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, бу масофадан назорат қилиш ва банкларда бевосита инспекция текширувларини ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда.

    Банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот йилида барча тижорат банклари фаолияти ушбу рейтинг тизими асосида инспекциядан ўтказилди ҳамда уларнинг реал молиявий ҳолати аниқланиб, тегишли рейтинг даражаси билан баҳоланди.

    Банк фаолиятини назорат қилиш жараёнида тижорат банкларининг активлари таркиби ва сифати, уларнинг даромадлилик даражаси, банклар томонидан активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли даражада заҳиралар шакллантирилганлиги, банк капиталининг етарлилик даражаси ҳамда ликвидлилик кўрсаткичлари таҳлил қилиб борилди.

    Шунингдек, тижорат банклари кредит портфелини соғломлаштириш, мақсадида Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит портфели таркибидаги муаммоли активларининг ундирилиши устидан мониторинг ишлари давом эттирилиб, тўлов муддати ўтган кредитлар салмоғини янада камайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш ва потенциал қарз олувчилар тўғрисида ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (КАМИ) ташкил этилди.

    Ҳозирги пайтда КАМИ томонидан тижорат банкларидан олинадиган маълумотлар - кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотлар асосида маълумотлар базаси автоматик тарзда шакллантири либ, қ арз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисида маълумотлар жамланмоқда .

    Бу эса тижорат банкларининг потенциал қарз олувчилар тўғрисидаги маълумот базасини кенгайтириб, кредит операциялари бўйича вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

    1.4.3. Нобанк кредит ташкилотларини ривожлантириш

    Бугунги кунда республикамизда кичик бизнес субъектларига тижорат банклари орқали молиявий кўмак бериш билан бир қаторда муқобил кредит ташкилотларини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, кредит уюшмаларини ташкил этишга меъёрий-ҳуқуқий замин яратилгандан сўнг уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Марказий банк томонидан 8 та янги кредит уюшмасига лицензиялар берилди ва ҳозирда республикамиз бўйича уларнинг умумий сони 32 тани ташкил этди. Шунингдек ушбу даврда 4 та ломбард ташкил қилиниб, фаолият юритаётган ломбардлар сони 11 тага етди.

    Жорий йилнинг ўтган даврида кредит уюшмаларининг активлари йил бошига нисбатан 85,1 фоизга ошиб, уларнинг жами активлари 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 14 946 млн. сўмни ташкил этди.

    Мазкур кредит уюшмалари аъзоларининг умумий сони 2006 йилнинг 9 ойида 14 207 тага ўсиб, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 47 876 тани ташкил қилди. Шундан, 47 147 таси ёки 98,5 фоизи жисмоний шахслардан иборатдир.

    2006 йилнинг ўтган даврида кредит уюшмалари томонидан кредит ажратишда уларнинг халқаро меъёрлар талабларига мувофиқ кредит портфелининг жами активлардаги улуши 85 фоиздан ошмаслиги таъминланди.

    Кредит уюшмалари аъзоларининг кредит олишга бўлган талабларини қондиришда уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун микрокредитлар билан таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

    Хусусан, 2006 йил 1 октябрь ҳолатига кўра кредит уюшмаларининг ўз аъзоларига ажратган кредит қолдиқлари 13 059 млн. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич йил бошига нисбатан 5 968 млн. сўмга ёки қарийиб 1,8 мартадан зиёдроққа ўсди.

    Маълумки, 2006 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кредит уюшмалари фаолиятининг қонунчилик базасини яхшилаш, шунингдек, кредит уюшмалари тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Кредит уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Мазкур Қонун доирасида кредит уюшмаларига лизинг операцияларини амалга ошириш, республика худудларида ўз филиалларини очиш ҳамда Марказий банк томонидан ушбу кредит ташкилотларининг хусусиятларидан келиб чиққан холда тегишли тартибда касса амалиётларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.

    Бундан ташқари, бугунги кунда республикамизда кичик бизнес субъектларига тижорат банклари орқали молиявий кўмак бериш билан бир қаторда, бу ишларни муқобил кредит ташкилотлари, хусусан микрокредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш йўли билан жадаллаштиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» Қонуннинг қабул қилинганлиги натижасида микрокредитлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар сонининг кескин ортиши ва ушбу тизим орқали микрокредитга бўлган талабнинг тўлиқ қондирилишига имконият пайдо бўлиши кутилмоқда.

    2. МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ 2007 ЙИЛДАГИ МАҚСАДЛАРИ ВА ИНСТРУМЕНТЛАРИ

    2.1. Монетар сиёсатнинг 2007 йилдаги кўрсаткичлари

    2007 йилда Марказий банк иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш билан бир қаторда истеъмол товарлари нархларининг ўсишини олдини олишга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини амалга ошириб боради. Бунда амалга оширилган чора-тадбирлар миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга ва тижорат банкларининг молиявий воситачилик ролини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилади.

    Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари Ҳукумат томонидан 2007 йил учун прогноз қилинган ялпи ички маҳсулот ҳажми ва унинг реал ўсиши, ЯИМ дефляторининг миқдорий кўрсаткичлари ва инфляция даражаси, ҳамда ташқи савдо айланмаси қолдиғининг ижобий бўлиши ва давлат бюджети кўрсаткичлари каби макроиқтисодий параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

    Хусусан:

    истеъмол нархлари индексининг йиллик даражаси 5-7 фоиздан ошмаслиги;

    ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 7,7 фоизни ташкил этиши;

    бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 1 фоизидан ошмаган миқдорида бўлиши;

    соф ташқи савдо айланмасининг ўсиши ва унинг ижобий қолдиғи 2 млрд. доллардан ортиқ бўлиши каби макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда Марказий банк ўзининг пул-кредит кўрсаткичларини белгилаб олди.

    Келгуси йил учун инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи Ҳукумат томонидан тартибга солинадиган товар ва хизматлар (уй-жой коммунал хизматлари тарифлари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, электроэнергия, газдан фойдаланиш) нархларининг ўртача нархлар даражасидан, яъни 7 фоиздан ошмаган миқдорда бўлишидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

    Ҳукумат томонидан нархлари тартибга солинадиган ушбу товар ва хизматлар нархларини белгиланган даражада бўлишини қатъий назорат қилинишининг таъминланиши номонетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини сезиларли даражада пасайтиради.

    Шу билан бирга Марказий банк томонидан истеъмол маҳсулотлари нархларига монетар омилларнинг таъсирини пасайтириш ва инфляциянинг белгиланган даражадан ошмаслигини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб боради.

    Хусусан, келгуси йилда ҳам Марказий банк томонидан қатъий пул-кредит сиёсати давом эттирилади. Бунда иқтисодиётнинг пулга бўлган реал талабидан келиб чиққан ҳолда пул таклифини бошқариб бориш мақсадида пул массаси ўсишининг энг қуйи ва энг юқори чегаралари белгилаб олинди.

    Пул массасининг ўсиши асосан олтин-валюта заҳираларининг ошиши хусусан, экспорт ҳажмининг импортга нисбатан тезроқ ўсиши натижасида ташқи савдо айланмаси қолдиғининг ижобий бўлиши ҳисобига рўй бериши прогноз қилинмоқда.

    Иқтисодий фаолликни ошириш ва иқтисодиётнинг кредит ресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида қабул қилинган «Ипотека тўғрисида», «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида» ва «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда Ҳукуматимизнинг бир қатор қарорлари ижросининг таъминланилиши тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратиладиган кредитлар миқдорининг сезиларли даражада ошишига олиб келади.

    Шунингдек, мазкур кредитлар реал ишлаб чиқариш ҳажмини ошишига хизмат қилади ва истеъмол бозорини маҳсулотлар билан тўйинтириш орқали пул массаси ўсишининг инфляцияга таъсирини пасайтиради.

    Иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши ва молия бозорининг барқарор бўлиши инфляциянинг паст даражада бўлишига замин яратади. Шундан келиб чиққан ҳолда 2007 йилда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади:

    қатъий пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш мақсадида қайта молиялаш ставкасини ўзгартирмаган ҳолда ушлаб туриш;

    миллий валюта алмашув курсини барқарор ушлаб турган ҳолда уни инфляция даражасини жиловлашга қаратилган механизм сифатида қўллаб бориш;

    бозор инфраструктурасини ривожлантириш ва молия бозорида фоиз ставкасининг таъсирчанлигини ошириш орқали 2010 йилга қадар босқичма-босқич монетар сиёсатнинг инфляцияни таргетлаш ( инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлаш) механизмига ўтиш чораларини кўриб бориш;

    қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган истеъмол маҳсулотлари нархларининг паст даражада бўлишини таъминлашга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириб бориш хусусан, Ҳукумат билан биргаликда номонетар омилларнинг нархлар даражасига таъсирини сезиларли даражада камайтириш чораларини кўриб бориш.

    Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда Марказий банк томонидан монетар сиёсатнинг бозор инструменларидан кенг фойдаланилади.

    2.2. Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш

    Марказий банк 2007 йилда асосан очиқ бозордаги операцияларни амалга ошириш, қайта молиялаш ставкасини ўрнатиш, мажбурий заҳира талаблари меъёрини ўзгартириш ва валюта бозорини тартибга солиш инструментлари орқали пул бозорига таъсир этиб боради.

    Муомалада ортиқча ликвидлик кўпайиб кетишини олдини олиш мақсадида тижорат банклар и нинг бўш пул маблағларини махсус депозитларга, ёки Марказий банк қимматли қоғозларига, яъни депозит сертификат ва облигацияларига жалб қилиш операциялари амалга оширилиб борилади.

    Марказий банк томонидан қўшимча равишда қимматли қоғозларни муомалага чиқарилиши пул бозоридаги операциялар кўламини кенгайтиришга замин яратади. Жумладан, тижорат банкларида қисқа муддатли ликвидлик танқислиги вужудга келиши кузатилса, Марказий банк пул бозорида қайта молиялаш орқали молиявий маблағларни таклиф этиш операцияларини амалга ошириб боради. Шулар қаторида қимматли қоғозлар гарови остида ломбард кредитларини бериш ва РЕПО операцияларини амалга ошириш, ҳамда хорижий валюта гарови остида кредитлар бериш имкониятларидан фойдаланиб боради.

    Шу билан бирга кейинги йилда Марказий банк томонидан олиб бориладиган фоиз сиёсати пул бозоридаги мувозанат ва барқарорликни таъминлаш, тижорат банкларнинг инвестицион фаолиятини рағбатлантириш ҳамда тижорат банкларида депозит ва кредитлар бўйича ўрнатиладиган фоиз ставкаларининг реал ижобий бўлган ҳолда паст даражада бўлишига қаратилади.

    Шунингдек, Марказий банк томонидан 2007 йилда мажбурий заҳира меъёрларини ўзгартирилиши ҳамда депонентлаш тартиби такомиллаштирилишининг амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Марказий банк тижорат банкларининг ликвидлик даражасини зарурий меъёрларда бўлишини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақдаги маблағларининг мониторингини мунтазам равишда олиб боради ва барча зарурий чораларни амалга оширади.

    Шу билан бирга, инфляция даражаси ва миллий валюта девальвацияси суръатларининг пасайиб бориши миллий ва хорижий валютадаги депозитлар учун ўрнатиладиган мажбурий заҳира талаблари меъёрларини бир-бирига яқинлаштиришга замин яратади. Марказий банк томонидан ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши банк тизимида миллий ва хорижий валютадаги актив ва пассивларининг самарали бошқариш услубларини такомиллаштириб, миллий валютада операцияларни амалга оширувчи тижорат банкларига кредит бериш учун шарт-шароитларни янада яхшилайди.

    Макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларига эришиш мақсадида Марказий банк валюта бозорини тартибга солиш борасида ҳам муайян ишларни амалга ошириб боради.

    2007 йилда олиб бориладиган валюта сиёсати республика экспорт салоҳиятини янада оширишга, маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга, экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришга ҳамда мамлакатда истеъмол нархларини паст даражада ушлаб туришга қаратилади.

    Шу билан бирга, Марказий банк томонидан республикамиз ваколатли банкларининг ташқи иқтисодий фаолиятларини олиб боришга енгилликлар яратиш, биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун улар томонидан валюта маблағларини жалб қилиш ва мижозларга кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш ҳамда банклараро валюта бозорини янада такомиллаштириш борасида зарурий чораларни амалга ошириб боради.

    Узоқ муддатда валюта бозоридаги барқарорликни ҳамда инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк келгуси йилда миллий валюта алмашув курсининг девальвациясини 5,5 фоиздан ошмаган даражада бўлишига асосий эътиборни қаратади. Валюта алмашув курсининг барқарорлиги олтин-валюта заҳираларининг етарли даражада бўлишини таъминлайди.

    2.3. Банк тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

    2007 йилда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

    Банк тизимини янада эркинлаштириш ва молия-кредит секторларини барқарор ривожлантириш орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлари томонидан банк тизимига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш;

    «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунларнинг қабул қилинганлиги муносабати билан микрокредитлаш жараёнларини янада жонлантириш;

    «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги ва ипотека кредитлашнинг зарурий меъёрий-ҳуқуқий асослари яратилганлиги муносабати билан ипотека кредитлари бозорини ривожлантириш ва ушбу соҳага ажратиладиган кредитлар миқдорини кенгайтириб бориш;

    Тижорат банклари фаолиятининг мустақиллигини ошириш орқали банклар томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда уларнинг бозор иқтисодиёти шароитларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

    Тижорат банкларига бўлган ишончни ҳамда уларнинг иқтисодиётдаги воситачилик ролини янада ошириш мақсадида банкларга хос бўлмаган назорат функцияларини жумладан, дебитор-кредиторлик қарзлари ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, солиқ тушумлари ҳамда экспорт-импорт операциялари бўйича назорат олиб бориш вазифаларини тегишли вазирлик ва идораларга босқичма-босқич ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар амалга ошириб бориш;

    Банкларнинг инвестицион жараёнларда, иқтисодиёт субъектларини кредитлашда ва давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдаги иштирокларини кенгайтириш;

    Банк тизимида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, янги замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш;

    Ҳукумат томонидан қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш билан боғлик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши билан мувофиқ ҳолда ушбу бозорда банклар фаолиятини рағбатлантириш;

    Банклар фаолиятининг корпоратив бошқарув механизмларини янада такомиллаштириш ва сифатини ошириш;

    Банкларнинг молиявий барқарорлиги ва капитализация даражасини ошириш, хусусий ва чет эл капиталини жалб қилишни кенгайтириш орқали тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада яхшилаш;

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Асака банкларини хусусийлаштириш ва уларнинг устав капиталидаги давлат улушини етакчи хорижий банкларга ва халқаро молия институтларига сотиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, жойларда микрокредитлаш, кредит уюшмалари ва ломбардлар фаолиятини кенгайтириш;

    Қишлоқ хўжалигини молиялаш тизимини такомиллаштириш;

    Евроосиё ҳамжамиятига интеграциялашувини жадаллаштириш, ушбу жараёнда банк тизимида олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш.