| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Марказий банк ҳақида > Консультациялар > Ишонч телефонлари Янгиланган сана: 27.04.2012
Тижорат банкларидаги омонатларга пул қўювчи жисмоний шахсларнинг банклардаги депозит ҳисобварақларидаги маблағларини сир сақланишини ишончли кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 февралда "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга асосан депозит ҳисобварақларига, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини қўйиш истагида бўлган жисмоний шахслар исталган тижорат банкига мурожаат қилишлари мумкин. Фармон талаблари ижросини таъминлаш мақсадида республикада фаолият кўрсатаётган барча тижорат банкларида "Ишонч телефонлари” ташкил этилди. Фуқаролар омонат масаласида бирор муаммога дуч келадиган бўлса, ҳафтанинг иш кунларида соат 9-00 дан 18-00 гача қуйидаги "Ишонч телефонлари”га мурожаат этишлари мумкин. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯГОНА "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ”
*** Ягона ишонч телефонига барча ҳудудлардан шаҳарлараро телефон орқали мурожаат қилиш бепул Тижорат банкларида ташкил этилган "Ишонч телефонлари” рақамлари
|