THE CENTRAL BANK OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
 
 
Марказий банк ҳақида
Пул-кредит сиёсати
Тўлов тизими
Банк тизимига оид қонун ҳужжатлари
Кредит ахбороти алмашинуви тизими
Кредит ташкилотлари
Қимматли қоғозлар бозори
Савол-жавоблар
Валюталар курслари
Марказий банк ҳузуридаги муассасалар
Марказий банк ва БМТТД қўшма лойиҳаси
Интерактив хизматлар
 
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар

Бош саҳифа > ОТБнинг 43-йиллик йиғилиши олдидан >

Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган 43-йиллик йиғилиши арафасида банк президенти Харухико Курода тайёргарлик боришини кўздан кечириш учун 15 февраль куни Тошкентга етиб келади, деб хабар беради банк матбуот хизмати.

Шу йилнинг 1-4 май кунлари бўлиб ўтадиган ОТБ директорлар кенгашининг 43-йиллик йиғилишида камида 3 минг киши, ҳукуматлар раҳбарлари, марказий банклар раислари, молия вазирлари, шунингдек, илмий ҳамжамият, матбуот ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этиши мўлжалланмоқда.

Мазкур анжуман ОТБнинг Марказий Осиё давлатларида ўтказаётган илк йиллик йиғилишидир. Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлиб кирган, мана шу даврдан буён банкдан умумий қиймати 1,29 млрд доллар бўлган 30 марта кредит, 40,75 млн. доллар миқдорида техник кўмак олган.

Харухико Курода ташриф чоғида Йиллик йиғилиш ўтадиган асосий жой - "Ўзэкспоцентр”нинг марказий кўргазмалар залини бориб кўради, Ўзбекистон ҳукумати юқори раҳбарлари билан учрашади. Шунингдек, ОТБ томонидан молиялаштирилган Самарқанд ва Бухородаги лойиҳаларнинг боришини кўздан кечиради.

Йиллик йиғилишда ОТБ ходимлари, ҳукуматлар вакиллари ва хусусий сектор экспертлари, атроф-муҳитнинг ўзгаришига қарши кураш кўзда тутилган, 2012 йилдан кейинги янги молиявий тизимда ОТБнинг тутган ўрнини муҳокама қиладилар. Шу билан бирга глобал монетар тизимни ислоҳ қилиш ва ижтимоий ҳимоя воситасида кенг қамровли ўсиш суръатларини кўриб чиқадилар. Бошқарувчилар ўтказадиган семинарнинг аосий мавзуси “Осиё интеграцияси ва глобал ўсиш” деб номланади.

Манилада жойлашган ОТБ ўзининг асосий фаолиятини кенг қамровли иқтисодий ўсиш орқали Осиё-Тинч океани минтақасида қашшоқлик даражасини қисқартириш, экологик барқарор ўсиш ва минтақавий интеграция соҳаларида олиб бормоқда.

ОТБ 1966 йилда ташкил топган. Банкка ҳозирги пайтда 67 та мамлакат аъзо бўлиб, уларнинг 47 таси бевосита минтақада жойлашган.

   Ташрифлар сони: 4059142
   Янгиланган сана: 06.09.2010
 
Адрес: 100001, Тошкент, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 6; Тел.: (998 71) 252-57-39 (тел./факс); E-mail: webmaster@cbu.uz
© Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 2005-2010