Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тангалар

`
  • 1 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 1 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    1 тийинлик танганинг ён томони силлиқ тайёрланган.

    1 тийинлик танганинг диаметри  - 17 мм.

  • 3 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 3 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    3 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    3 тийинлик танганинг диаметри  - 20 мм.


  • 5 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 5 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга жез билан (сариқ рангда)  қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    5 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    5 тийинлик танганинг диаметри  - 21,5 мм.

  • 10 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 10 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    10 тийинлик танганинг ён томонига бўртма тишлар шакли берилган.

    10 тийинлик танганинг диаметри  - 18,8 мм.

  • 20 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
    1994 йил намунасидаги 20 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    20 тийинлик танганинг ён томонига танганинг қиймати икки марта сўз билан ёзилган (йигирма тийин).

    20 тийинлик танганинг диаметри  - 22 мм.




  • 50 тийин қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1994 йил намунасидаги 50 тийин қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ТИЙИН" сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Чизиқ ўртасида саккиз қиррали шакл тасвири бўлиб, унинг остида танга чиқарилган йилни билдирувчи "1994" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида, танга чиқарилган йил кўрсатилган жойдан бошлаб унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган бешта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб юқорида 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. Тангаларнинг ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    50 тийинлик танганинг ён томонига танганинг қиймати икки марта сўз билан ёзилган (эллик тийин).

    50 тийинлик танганинг диаметри  - 23.9 мм.

  • 1 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1997 йил намунасидаги  1 сўм қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган бўлиб, тагида эса бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "СЎМ" сўзи ёзилган ва унинг остида  танга чиқарилган йилни билдирувчи "1997" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида танга чиқарилган йил кўрсатилган жойидан бошлаб, унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг олди томонидаги ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган. :

    1 сўмлик танганинг диаметри - 19,80 мм, қалинлиги - 1,3 мм, оғирлиги - 2,72 гр.

  • 5 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1997 йил намунасидаги  5 сўм қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган бўлиб, тагида эса бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "СЎМ" сўзи ёзилган ва унинг остида  танга чиқарилган йилни билдирувчи "1997" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида танга чиқарилган йил кўрсатилган жойидан бошлаб, унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг олди томонидаги ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    5 сўмлик танганинг диаметри - 22,20 мм, қалинлиги - 1,6 мм, оғирлиги - 4,00 гр.

  • 10 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1997 йил намунасидаги 10 сўм қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томони марказида танганинг қиймати рақамлар билан кўрсатилган бўлиб, тагида эса бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "СЎМ" сўзи ёзилган ва унинг остида  танга чиқарилган йилни билдирувчи "1997" рақамлари жойлаштирилган.

    Танганинг ҳар икки чеккасида, шу расмлар атрофида танга чиқарилган йил кўрсатилган жойидан бошлаб, унинг қийматини билдирувчи рақамлар ўртасигача битта ғўза барги билан бошланадиган тўртта очилган кўсак тасвири туширилган.

    Танганинг олди томонидаги ташқи чекка доираси бўйлаб қабариқ нуқталар туширилган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Герб теварагида, танганинг ташқи қирраси ёқалаб 12 та юлдузча тасвирланган ва доиранинг пастки қисмида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" деган ёзув туширилган.

    10 сўмлик танганинг диаметри 24,10 мм, қалинлиги 1,6 мм, оғирлиги 4,75 гр.

  • 25 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    1999 йил намунасидаги 25 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил намунасидаги 25 сўм қийматидаги тангаси

    1999 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб, қиймати 25 сўм бўлган эсдалик тангаси муомалага чиқарилди.

    Танганинг олд томони марказида Жалолиддин Мангубердининг жанговар кийим-бошдаги бюсти тасвирланган. Танганинг юқори қисмида, унинг айланаси бўйлаб "JALOLIDDIN MANGUBERDI-800 YIL" матни ёзилган.

    Танганинг ўнг тарафида "25" рақамлари билан унинг қиймати акс эттирилган ва пастда "SO'M" деб ёзиб қўйилган. Танганинг ён томони бўйлаб мунчоқсимон шаклда нақш туширилган. Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби жойлашган бўлиб, унинг атрофига "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI" деган матн ёзилган. Герб тагида танга чиқарилган йил - "1999" рақамлари акс эттирилган.

    Танганинг ён томони бўйлаб мунчоқсимон шаклдаги нақш туширилган.




  • 1 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
     2000 йил намунасидаги 1 сўм қийматидаги тангаси

    Танга пўлатдан тайёрланган. Танга никель билан (оқ рангда) қопланган.

    Танганинг олд томонида чап тарафга сал оғдирилган ҳолда танганинг қиймати - "1" йирик рақам билан акс эттирилган. Ўнгдаги юқори бурчакда "SO'M" деб ёзилган. Ўнгдаги қуйи бурчакда Давлат байроғи фонида Ўзбекистон Республикасининг харитаси тасвирланган.

    Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Герби акс эттирилган бўлиб, унинг атрофида "O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Герб тагида танга чиқарилган йил - "2000" рақамлари акс эттирилган.

    Танганинг ён томони қирраланган.



  • 5 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
    2001 йил намунасидаги 5 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил намунасидаги, қиймати 5 сўм бўлган тангаси 2001 йилнинг 1 сентябрдан муомалага киритилган.

    Танга пўлатдан тайёрланган, мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, ранги сариқ.

    Танга олд томонининг чап тарафида унинг қийматини билдирувчи "5" йирик рақам билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган.

    Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган.

    Танганинг ён томони силлиқ.

  • 10 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2001 йил намунасидаги 10 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2001 йил намунасидаги, қиймати 10 сўм бўлган тангаси 2001 йилнинг 1 сентябрдан муомалага киритилган.

    Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисмида чап тарафга сал оғдирилган ҳолда унинг қиймати - "10" йирик рақамлар билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган.

    Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган.

    Танганинг ён томони силлиқ.

  • 50 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2001 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил намунасидаги, қиймати 50 сўм бўлган тангаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги нишонланиши муносабати билан тайёрланган.

    Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланган бўлиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисми марказида танга қиймати - "50" рақам билан акс эттирилган, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган, қуйи қисмида эса, Ўзбекистон Республикасининг харитаси тасвирланган. Танга қийматининг юқори қисмида айлана бўйлаб, "O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 10 yilligi" сўзлари бўрттириб ёзилган.

    Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб, "O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган. Танганинг ён томонидаги тўплар бир хил масофада жойлашган бўлиб, унинг ҳар бир тўпида 10 дона, умумий сони 100 дона бўлган бўртма тишлардан иборат.

  • 50 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2002 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50 сўм бўлган «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» юбилей эсдалик тангаси пўлатдан тайёрланиб, мисс-никел қотишмаси билан қопланган. Ранги оқ.

    Танганинг олд томонида «Амир Темур» ҳайкали ва "Оқ сарой” қароргоҳи акс эттирилган, унинг юқори қисми айланаси бўйлаб «SHAHRISABZ SHAHRINING 2700 YILLIGI» деган матн ёзилган, пастки қисмининг марказида танга қийматини ифода этувчи «50» рақами тасвирланган.

    Танга орқа томонининг марказида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида айлана бўйлаб «O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» деган матн ёзилган ҳамда танга айланаси бўйлаб 70 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар билан чегараланган. Гербнинг пастки марказий қисмида танга ишлаб чиқарилган йилни белгиловчи «2002» ёзуви акс эттирилган.

    Танга қиррасининг юзида (гурти) ҳар бир тўпида 10 донадан жами 100 дона чизиқ (штрих) туширилган.

    Танга диаметри - 26,4 мм., қалинлиги – 2,3 мм., оғирлиги – 8,0 гр.

  • 100 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2004 йил намунасидаги 100 сўм қийматидаги тангаси

    Ўзбекистон миллий валютасининг 10 йиллигига бағишлаб, 100 сўм қийматидаги танга пулни муомалага чиқарди. Танга пўлатдан тайёрланган оқ рангдаги мисс-никел қотишмаси билан қопланган.

    Танганинг олд томони (аверс) марказида қуёш нурлари таралган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси харитаси ва "100 so'm” ёзуви жойлашган. Бу тасвир 77 дона айлана шаклида терилган сферик нуқталар ичига жойлашган. Танга бурти ва сферик нуқталардан иборат айлана оралиғида “O'ZBEKISTON MILLIY VALYUTASIGA 10 YIL” деган матн жойлашган.

    Танганинг орқа (реверс) томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби акс эттирилган бўлиб, унинг атрофида “O"ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” деган ёзув жойлашган ва икки сферик нуқта оралиғида танга чиқарилган йил "2004" ёзуви бор.

    Танга гуртига (қирраси) “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” деган ёзув ва мусаммас белгиси туширилган.

    Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,8 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.


  • 100 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2009 йил намунасидаги 100 сўм қийматидаги тангаси

    Танга мис ва никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

    Танганинг олд томони (аверс)да "Эзгулик аркаси” монументи тасвирланган. Монументнинг юқори қисмида танганинг қиймати “100” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан “so'm” сўзи ёзилган. Монументнинг юқори қисмида айлана бўйлаб “TOSHKENT SHAHRINING 2200 YILLIGI “ ёзуви туширилган.

    Танганинг орқа тараф (реверс)лари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган, Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан  “O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Герб тагининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2009” рақами кўрсатилган.

    Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.

    Танганинг ён қирраси (гурти)да ҳар бир гуруҳда 10 донадан жами 100 дона бўртиб чиққан қирралар жойлаштирилган.

    Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,95 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.

  • 100 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2009 йил намунасидаги 100 сўм қийматидаги тангаси

    Танга мис ва никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

    Танганинг олд томони (аверс)да "Мустақиллик ва эзгулик” монументи тасвирланган. Монументнинг чап тарафида танганинг қиймати  “100” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан  “so'm ” сўзи ёзилган. Монументнинг юқори қисмида айлана бўйлаб “TOSHKENT  SHAHRINING  2200  YILLIGI “ ёзуви туширилган.

    Танганинг орқа тараф (реверс)лари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган, Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан  “O"ZBEKISTON  MARKAZIY  BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Герб тагининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2009” рақами кўрсатилган.

    Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.

    Танганинг ён қирраси (гурти)да ҳар бир гуруҳда 10 донадан жами 100 дона бўртиб чиққан қирралар жойлаштирилган.

    Танганинг диаметри - 27,1 мм.ни, қалинлиги - 1,95 мм.ни, оғирлиги - 8,0 гр.ни ташкил этади.




  • 500 сўм қийматидаги танга

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
    2011 йил намунасидаги 500 сўм қийматидаги тангаси

    Танга никель қотишмаси билан қопланган пўлатдан тайёрланган, ранги оқ.

    Танганинг олд томони (аверс)да Тошкент шаҳри марказида қад кўтарган "Халқаро Анжуманлар саройи” биноси тасвирланган. Тасвирнинг пастки қисмида танганинг қиймати  “500” рақами ёзилган. Рақамнинг тагида лотин босма ҳарфлари билан “so'm ” сўзи ёзилган. Рақам ва сўз ботиқ ҳолда тасвирланган. Танганинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан “O"ZBEKISTON MUSTAQILLIGIGA 20 YIL” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган. Сўзнинг боши ва охирини бўртиб чиққан нуқта чегаралаган.

    Танганинг орқа тарафи (реверс) марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи қирраси бўйлаб босма лотин ҳарфлари билан “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари айланасимон кўринишда ёзилган.

    Герб остининг марказий қисмида танганинг ишлаб чиқарилган йили бўртиб чиққан икки нуқта билан чегараланган “2011” рақами кўрсатилган.

    Танганинг орқа томонида гербнинг ташқи айланаси бўйлаб 72 дона бўртиб чиққан сферик нуқталар жойлаштирилган.

    Танганинг ён қирраси силлиқ.

    Танганинг диаметри - 25,0 мм.ни, қалинлиги - 1,6 мм.ни, оғирлиги - 6,0 гр.ни ташкил этади.