Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Электрон ҳукумат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарори билан Марказий банкнинг “Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш” лойиҳаси республика “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари таркибига киритилди.

Мазкур қарор ижросини банк тизимида самарали таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг 2013 йил 29 июндаги 710-сонли Фармойиши қабул қилинган бўлиб, Марказий банк, тижорат банклари ва ЯУПМ ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи ташкил этилган ва Клиринг тизимини амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мазкур Клиринг тизимини яратишнинг тармоқ графиги ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини 2013-2020 йилларда ривожлантириш республика комиссияси томонидан тасдиқланди ва унинг асосида Клиринг тизимини амалга жорий қилиш тармоқ графиги ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, Клиринг тизимини татбиқ қилиш графиги, Клиринг тизимини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, ДАК “Ўзбекэнерго”, АК “Ўзтрансгаз” ва тижорат банкларининг ахборот тизимлари билан биргаликда ишлашининг Технологик инструкцияси ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, ДАК “Ўзбекэнерго”, АК “Ўзтрансгаз” билан тизимнинг ишини таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича Бош Келишувлар тасдиқланди.

Марказий банкда доимий равишда ходимларнинг ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ўқув курсларини ўтказиш режа ва графиклари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган:

  • “МБ ходимларининг ахборот технологиялари соҳасида 2014-2015 йилларда малакасини ошириш тематик курслари Режаси” 2014 йил 20 февралда тасдиқланган;

  • Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаменти мутахассисларини махсус курсларда 2013-2014 йилларда ўқитиш Графиги 2013 йил 12 июлда тасдиқланган;

  • Доимий ўқув курслари “Банк тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва уларни бартараф қилиш усуллари ҳамда ахборот объектларини аттестациядан ўтказишнинг аҳамияти” дастури 2013 йил 12 июлда тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси томонидан “Электрон ҳукумат” мавзусида ташкил қилинган дастури бўйича 2014 йил январь ва март ойларида ўқув курсларида қатнашиб, махсус сертификатларга эга бўлишди.

Шунингдек, махсус тузилган шартнома бўйича 2013-2014 йилларда Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаменти мутахассисларини махсус сертификатлар билан таъминлаш учун HTML, CSS, основы JavaScript и Windows Server 2008 – Server Administrator MCITP йўналишлари бўйича ўқитиш режаси тасдиқланган бўлиб, амалга оширилмоқда.