Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тасарруфдаги ташкилотлар

Манзил: 100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Зарафшон кўчаси, 4

Раҳбар: Умаров Равшан Эрбекович

Телефон: 233-73-33, 233-02-33

Ишонч телефони: 233-02-33

Факс: 233-02-33

Устави:  "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни


Жисмоний ва юридик шахслар эътиборига

Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, қулай шарт-шароитларни яратиш ва мулкчиликни ҳимоя қилиш учун, ҳамда коррупциянинг олдини олиш масаласи юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини яхшилаш учун 0(371) 233-02-33  ишонч телефони орқали ва/ёки info@ gpp.uz. электрон почтаси орқали мурожаатлар қабул қилинади.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўзига юклатилган ваколатлар доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:

— қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалиёт қилувчи юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини ўрнатилган тартибда беради ва ушбу гувоҳномадан маҳрум қилади;

— Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни шу билан бир қаторда, чет элдан сотиш учун келтирилганларини ҳам, таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаларини босишни таъминлайди;

— Ўзбекистон Республикаси суд-тергов идоралари учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмлар бўйича техник экспертизалар ўтказади;

— давлат асиллик даражасини тамғаларининг, тайёрловчиларга тегишли шахсий тамғаларнинг изларини техник экспертизадан ўтказади ва улар юзасидан хулосалар беради;

— қотишмаларда, яримтайёр маҳсулотларда, буюмларда, чиқиндиларда, суюқ аралашмалардаги қимматбаҳо металларни аниқлаш учун арбитраж назорат анализларини бажаради;

— минерал хом ашёларни қайта ишлаш технологияси бўйича лойиҳалардаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига тааллуқли масалалар бўйича экпертизалар ўтказади;

— корхоналар ва жисмоний шахслар буюртмасига асосан белгиланган тартибда махсус реактивларини тайёрлаб беради.

Қонунчиликда кўрсатилган тартибда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ҳисобга олиниши ва сақланиши масалалари бўйича ўрнатилган тартибда:

— мулкчилик шаклининг ҳар қандай кўринишига эга бўлиб, идоравий ва маъмурий-ҳудудий мансублигидан қатъий назар минерал хом ашёларни технологик қайта ишлаш билан шуғулланувчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналарни;>

— қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиб олиш, гаровга олиш ва сотиш билан шуғулланадиган ташкилотларни, шунингдек, якка тартибда меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг сифатини, уларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаси мавжудлигини назорат қилади.




Рўйхатга қайтиш