Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Таркибий бўлинмалар

Бойназаров Дилшод Шарифович

Пул муомаласи департаменти

Телефон: 212-60-74

Ҳайдаров Асқар Эрназарович

Матбуот хизмати

Телефон: 212-60-52
—  Қуйидагилар Матбуот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳолини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тўғрисида ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш;

Марказий банк томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган ва банк фаолиятига тааллуқли бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Республика банк тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиш;

интернет тармоғида идора веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

Марказий банк республика аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган Ҳукумат Порталига жойлаштирилиши лозим бўлган ахборотларни белгиланган тартибда тайёрлаш, умумлаштириш ва уларни белгиланган муддатларда Ҳукумат Порталига жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимларига тақдим этиш;

Марказий банкка нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида раҳбариятни хабардор қилиш;

жамоатчиликни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим ахборотлар билан ўз вақтида хабардор қилиш, расмий нуқтаи назарларни тушунтириш орқали жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ ЎЗИГА ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ:
Зарурий ахборотларни Марказий банкнинг департамент ва мустақил бошқармалари ҳамда тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;

оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;

Марказий банк фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле ва радиоэшиттиришларни ташкил этишни мувофиқлаштириш;

Марказий банк раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, суҳбатлари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;

Марказий банк фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни олиб бориш;

Марказий банк раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлаш;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Марказий банк фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;

Марказий банк фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

Интернет тармоғида Марказий банк веб-сайтининг самарали фаолият юритишини ва ундаги маълумотларнинг доимо янгиланиб борилишини таъминлаш;

Ҳукумат Порталига республика банк тизими фаолиятида амалга оширилаётган долзарб мавзулар юзасидан маълумотлар бериб бориш;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

Матбуот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Марказий банк фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш бўйича буюртномалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Рахимов Ихтиёр Каримович

Иккинчи бўлим

Телефон: 232-09-12

Халилов Соқи Боқиевич

Ишлар бошқармаси

Телефон: 233-38-85

Эрназаров Олимжон Юлдашалиевич

Марказий банк Ижро этувчи аппарати

Телефон: 212-60-35
Ижро этувчи аппаратнинг вазифалари:
— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Девони топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини таркибий бўлинмалар томонидан ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилиш;
— электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини, уларнинг ҳаракати, таҳлили ва назоратининг ягона тизими амалга оширилишини таъминлаш;
— Марказий банкнинг барча таркибий бўлинмаларида ижро интизоми аҳволини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш, камчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси, унинг ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш;
— Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий Бош бошқармаларига электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш асосида ҳужжатларнинг бажарилишини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати, таҳлили ва назорати бўйича ягона тизимни такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш;
— Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахлар мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ фуқароларнинг мурожаатларини Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари томонидан ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал этилишини ташкиллаштиш ва назорат қилиш.
Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
— Марказий банкнинг республика аппаратида Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
— Марказий банк тизимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби» талабларининг бажарилишини ташкил этади;
— ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилишини кузатиб боришни, ижро интизомини таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади;
— Марказий банк Раисига ижро интизомининг жорий (ҳафталик) ва чораклик таҳилили тўғрисида маълумотлар тақдим этади;
— назорат самарадорлигини ошириш, шунингдек янги ахборот технологияларини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиш ягона тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Марказий банк Раисига киритади;
— огоҳлантирувчи назоратни ташкил қилади. Ушбу мақсадларда ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ижро этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида таркибий бўлинмалар раҳбарларига эслатмаларни ёзма ва электрон шаклда юборади;
— Марказий банк Раисига таркибий бўлинмаларда ижро интизоми аҳволини ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот беради, унинг топшириғига мувофиқ аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ ва фармойишлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Холмуродов Дилшод Ибрагимович

Молия-иқтисод департаменти

Телефон: 236-77-11, 212-61-38
Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— Марказий банкнинг йиллик даромадлар ва харажатлар молиявий режасига мувофиқ банк харажатларини молиялаштиришни таъминлаш ва назорат қилиш;
— Марказий банкнинг аниқ мақсадли турли захиралари ва фондларини шакллантириш, ҳамда улардан мақсадли фойдаланишни ташкил қилиш ва ҳисобини юритиш;
— Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларида, Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларда капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни тўғри амалга оширилишини назорат қилиш;
— Марказий банк тизими ходимларига иш ҳақи тўлаш шартларини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий ҳимояланиши тадбирларини амалга ошириш;
— Марказий банк марказий аппарати, унинг ҳудудий Бош бошқармалари ва Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларнинг штатлар жадвалини меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилишини ҳамда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
— Марказий банк ҳузуридаги ташкилотлар фаолиятини белгиловчи таъсис ҳужжатларига мувофиқ, уларнинг молиявий фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тартибга солинишини таъминлаш;
Департаментнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
— департамент Марказий банкнинг молиявий фаолияти масалаларини кўриб чиқиш ва банк маблағларидан самарали фойдаланишга доир таклифларни ҳамда Марказий банкнинг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқиб уни тасдиқлаш учун Марказий банк Бошқарувига тақдим этиш;
— Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ҳамда харажатларни қисқартириш чораларини кўриш;
— Марказий банкнинг йиллик ҳисоботини тайёрлашда қатнашиш ва тасдиқлаш учун Марказий банкнинг йиллик молиявий фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Сенатига ҳужжатлар тайёрлаш;
— Марказий банкнинг йиллик фойдасини аниқлаш ва уни тақсимлаш, фондлардан фойдаланиш тўғрисида ўз таклифларини тайёрлаш, ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Марказий банк Бошқарувига тақдим этиш;
— Марказий банкнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий Бош бошқармалари ҳамда Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларнинг штатлар жадвалига Бошқарув қарорига асосан белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
— меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлашнинг амалдаги тизимини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳамда уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Марказий банк Бошқарувига тақдим этиш;
— ходимларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ижросини таъминлаш бўйича ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тегишли ҳисоб-китобларни ва ўтказмаларни амалга ошириш;
— Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларнинг смета харажатларини тасдиқланган йиллик молиявий режага мувофиқ ҳар чоракда молиялашни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш;
— Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларга амалдаги қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда, ишларни ташкил этиш ҳамда молиявий фаолиятини ўрганиш бўйича ўтказиладиган текширишларда қатнашиш;
— Марказий банк ҳузуридаги ташкилотларнинг молия-иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш ва тегишли масалалар бўйича Марказий банк Бошқаруви мажлиси мухокамасига киритиш;

Файзуллаев Алишер Турсунбоевич

Ички аудит департаменти

Телефон: 232-09-15

Мерганов Баходир Иброхимович

Юридик бошқарма

Телефон: 212-60-50, 212-60-51
Марказий банк Юридик бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

— Марказий банкнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш;

— банк ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;

— банк мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;

— банкнинг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш;

— судларда ва бошқа идораларда банкнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.

Юридик бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ҳуқуқ ижодкорлик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:

— банк ҳуқуқий ижодкорлиги фаолияти режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;

— банк ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;

— банкнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади;

— банкка келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

— ходимларнинг мурожаатлари бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда yларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;

б) Марказий банк фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида:

— қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;

— раҳбариятга тақдим қилинадиган бyйpyқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ва yлар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди.

— ваколатлари доирасида банк фаолияти бўйича ариза, шикоят ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;

— банкда меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси ва бошқалар)ни ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

в) шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

— бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди.

— қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;

— шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

— банк манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва унга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

— шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;

— банкнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади.

г) бошқа соҳаларда:

— қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини банкнинг таркибий бўлинмаларига етказади;

— қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

Парпиев Камолиддин Ахматуллаевич

Йиғма ахборот-таҳлил департаменти

Телефон: 236-37-19

Орипов Бахтиёр Ахмедович

Бошқарув котибияти

Телефон: 233-35-09, 233-11-21