1995 йилда Ўзбекистонда илк маротаба миллий валютада кредит ва дебет тўлов пластик карточкалари муомалага чиқарилди.

2004 йил 24 сентябрда 445-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. У савдо ташкилоти ёки хизматлар соҳасига ёхуд пластик карточка эгасига қайси банк орқали хизмат кўрсатилаётганидан қатъи назар, банк операцияларини барча савдо шохобчаларида ягона режимда олиб бориш имконини беради. Айни пайтда, Ягона умумреспублика процессинг маркази сўм пластик карточкаларини муомалага чиқарувчи 25 та тижорат банкни бирлаштиради. Марказда “UZKART” сўм пластик карточкалари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклараро тўлов тизими ташкил этилган.

Ўзбекистонда ҳозирда пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизими жуда кенг тарқалган. Жойларда пластик карточкалар эгаларига кечаю кундуз хизмат кўрсатишга имкон берувчи ахборот-маълумот терминаллари тармоғи ишлаб турибди, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларни таъмирлаш бўйича сервис хизматлари ташкил этилган.





Fatal error: Call to undefined function GetFileHtml() in /web/cbu.uz/www/bitrix/templates/print/components/bitrix/news/info/bitrix/news.detail/.default/template.php on line 21