Валюталар курслари 23.12.2014 дан
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

KDB ишончли ҳамкор бўлиш учун бор ҳаракатини сарфлайди

Бой тажриба ва ноу-хауга эга бўлган Корея тараққиёт банки (KDB) Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиш учун бор куч-ғайратини сарфлайди.

“Банкимиз тўплаган бой тажрибаси ва ноу-хаулардан фойдаланиб, ишончли ҳамкор бўлиш учун келгусида ҳам бор куч-ғайратимизни сарфлаймиз” – деди KDB раисининг биринчи ўринбосари жаноб Рю Хе Кёнг (Ryu Heui Kyoung) КДБ банк Ўзбекистон АЖ бош идорасининг тантанали очилиши маросимида.

У “умумий мақсадларга эришиш учун ҳар биримизнинг диққат ва қўллаб-қувватловимизга эҳтиёж сезилади”, дея қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашган Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг катта маданий ва тарихий меъросига эгадир ва у турли соҳаларда, жумладан сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳасида Корея Республикаси билан муносабатларини жадал ривожлантириб бормоқда.

KDB Жанубий Кореянинг йирик молиявий институти сифатида Ўзбекистоннинг етакчи банклари билан самарали муносабатлар доирасини кенгайтириб келмоқда”, - деди Рю Хе Кёнг.

Унинг таъкидлашича, KDB Кореянинг ривожланишида етакчи ўринга эга. Молия бозорининг турли, жумладан, халқаро молия, инвестиция киритиш ва лойиҳаларни молиялаш соҳаларидаги новаторлиги воситасида мамлакатнинг молия бозоридаги етакчилигини давом эттириб келмоқда.

Унинг айтишича, “бой тажриба ва Тошкентдаги RBS банкни харид қилиб олиши КДБ банк Ўзбекистоннинг республикада шаклланиб олишида катта ёрдам берди”.

Рю Хе Кёнг банкнинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида тўхталар экан, йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишда самарали ҳамкорликка доир қатор мисоллар келтирди. KDB қиймати 3,9 млрд АҚШ долларига тенг Сургил газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялашда иштирок этмоқда.

“КДБ банк Ўзбекистон фаолият кўрсата бошлагандан буён нафақат Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган Корея корхоналарига ёрдам бермоқда, балки маҳаллий корхоналарни молиялаш доирасини ҳам кенгайтириб бормоқда, бу икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни боғловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда”, - дея қайд этди у.

Банк янги биносининг очилиш маросимида Марказий банк, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси вакиллари, акциядорлар ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Квон Ёнг Ву (Kwon Young Woo) иштирок этди.

Ҳозирги пайтда КДБ банк Ўзбекистоннинг 2 та филиали мавжуд. Банк активлари 1 сентябрь ҳолатига кўра 2,7 трлн сўмни, капитали эса 274 млрд сўмни ташкил этди.

«Standard&Poor’s» халқаро рейтинг агентлиги банкка “барқарор” рейтинг баҳосини тақдим этган.