Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Матбуот хизмати

Марказий банк Матбуот хизмати тўғрисида маълумот 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/7-сонли қарори билан Ахборот хизмати ташкил этилган.

Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 27 июлдаги 14/21-сонли қарорига асосан Матбуот хизмати таркибий бўлинма сифатида қайта ташкил этилиб, Матбуот хизмати тўғрисидаги Низом ва Матбуот хизмати ходимларининг лавозим вазифалари ва уларга қўйиладиган малакавий талаблар янгидан тасдиқланди.

Матбуот хизмати миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда республика банк тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиб, жамоатчиликка банк тизимига тегишли ахборотлар тақдим этиб боради.

Матбуот хизмати томонидан барча оммавий ахборот воситаларининг вакиллари учун ахборот очиқлиги таъминланиб, “Хизматда фойдаланиш учун” ва “Махфий” грифи бўлган маълумотлардан ташқари, сўралган ахборотнинг барча турларини етказиб бериш йўлга қўйилган.

Марказий банк Матбуот хизмати раҳбари: Ҳайдаров Асқар Эрназарович

Телефон: (+998 71) 212-60-52

Электрон манзил: info@cbu.uz

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этиш тартиби

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Оммавий ахборот воситаларида банк тизими фаолиятини ёритмоқчи бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизматига мурожаат этишингиз ва уларнинг ёрдамига таянишингиз мумкин:

1. Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга: 100001, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 6-уй ёки (+998 71) 212-60-52 телефон орқали (сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда) юборинг. 

2. Электрон тарздаги мурожаатларни info@cbu.uz манзилига юборинг. 

3. Биз билан телефон (+998 71) 212-60-52 орқали боғланишингиз мумкин.

Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:

- материалнинг асосий мавзуси формулировкаси; 

- саволлар рўйхати; 

- материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси; 

- таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).

Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизматининг Низоми (PDF, 327 КБ)


___________________________________________________________________

ОАВлар Марказий банкда аккредитация ўтиш тартиби тўғрисида маълумот

Оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.
Таҳририятнинг буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
  • ихтисослашуви;
  • тарқалиш ҳудуди;
  • электрон почта манзили;
  • таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
  • аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
  • касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.

Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.
Мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома аккредитация Марказий банк томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.