- Раҳбар: Каралиев Шербек Турабоевич
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-61-45Қабул кунлари: Ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача
Вазифа ва функциялар
Бош мақсад:
Марказий банкнинг кредит ташкилотлари фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Департаментнинг вазифалари:
- Марказий банкнинг таркибий тузилмалари билан биргаликда кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, зарурат туғилганда амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун Марказий банк Бошқаруви муҳокамасига киритилишини таъминлайди;
- банк тизимини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилади ва зарур ҳолларда Марказий банк раҳбариятига таклиф киритиб боради;
- Банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, инновацион технологияларга асосланган банк хизматлари жорий қилиш ҳамда банк хизматларининг сифатини оширувчи янги турдаги банк хизматларини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлаш юзасидан таклифлар беради;
- бошқа вазирлик ва давлат идоралари томонидан киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тегишли департамент ва мустақил бошқармалар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мослигини ўрганади ва хулосалар тайёрлайди;
- кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи ҳамда бошқа ижро органлари билан биргаликда ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатга олади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этади;
- тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларини амалдаги қонунчилик меъёрий ҳужжатларига мувофиқлигини мониторинг қилади ҳамда натижалари бўйича Марказий банк раҳбариятига ахборот ва таклиф киритиб боради;
- Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси Кредит ташкилотларининг фаолиятига доир меъёрий ҳужжатларнинг мунтазам кўрсаткичи»ни ишлаб чиқади ва ҳисобини юритади ҳамда уларнинг асл нусхаларини қоғоздаги ва электрон нусхалари архивини ташкил этади;
- вазирлик ва идоралар, кредит ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровлари, ариза ва шикоятларига департамент ваколати доирасида малакали жавоблар тайёрлайди;
- Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини экспертиза қилиш ишларини амалга оширади.