Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти

Янгиланган сана:  16 Фев 2024, 14:55
  • Раҳбар: Фазилов Нусратилла Нигматуллаевич

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-60-30



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида тижорат банклари (кейинги ўринларда банклар деб юритилади) фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни масофавий (дистанцион) назорат қилиш;
  • кредит ташкилотлари ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш бўйича Марказий банк Бошқарувига ва банк назорати Қўмитасига таклифлар киритиш;
  • банклар ва кредит бюроларини давлат рўйхатига олиш дафтарини ҳамда кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига берилган лицензиялар реестрини юритиш;
  • аудиторлик ташкилотлари ҳамда аудиторларга банкларда аудит текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли сертификатларни бериш юзасидан Марказий банк Бошқарувига ва Қўмитага таклифлар киритиш;

Департаментнинг вазифалари:
  • Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий нормативлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг тижорат банклари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
  • банк-молия тизимини эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни мувофиқлаштириш;
  • банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни, молиявий ҳисоботлар тузиш ва банк операцияларини амалга ошириш борасидаги қоидаларни ишлаб чиқиш;
  • банкларнинг молиявий ҳолати, жумладан, активлар (кредитлар) сифати, ликвидлик даражаси ҳамда тўловга лаёқатлилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, банкларнинг ички аудитига доир талабларни ишлаб чиқиш;
  • банк таваккалчиликларини дастлабки босқичда вужудга келишини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишда банк имкониятларини ошириш мақсадида турли хил сценарийларда ўтказилган стресс-тестлар натижаларини таҳлил қилиш;
  • нобанк кредит ташкилотлари молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш ҳамда улар томонидан Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий нормативлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажарилиши бўйича кўрсатмалар юбориш;
  • Марказий банк томонидан кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солишни такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.
Департаментнинг функциялари:
  • банкларни (филиалларини) ташкил этиш ҳамда ломбардлар ва микрокредит ташкилотларига фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқади, шунингдек ушбу масалаларни кўриб чиқиш учун Қўмитага тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, киритади;
  • аудиторлик ташкилотлари банкларда аудит текширувларини амалга ошириш учун сертификат ҳамда аудиторларга малака сертификатларини бериш масаласи юзасидан Марказий банкнинг Банкларда аудит текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат ва малака сертификатларини бериш ҳамда аудиторлар малакасини аттестациядан ўтказиш бўйича банк аудити комиссияси муҳокамасига киритиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
  • банкларда аудит текширувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари фаолиятига доир маълумотларни бир тизимга солади ва умумлаштиради;
  • банкларда аудиторлик текширувларини мувофиқлаштиради;
  • банкларнинг ички аудитига доир талабларни ишлаб чиқади ва Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертиза қилиш гуруҳига қиритади;
  • банкларнинг устав капитали уларнинг уставларида кўзда тутилган миқдорда ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, тўғри ва ўз вақтида шакллантирилиши ҳамда кўпайтирилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • банкларнинг молиявий ҳолати, жумладан, активлар (кредитлар) сифати, ликвидлик даражаси ҳамда тўловга лаёқатлилигини таҳлил қилади ва баҳолайди;
  • банк таваккалчиликларини дастлабки босқичда вужудга келишини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишда банк имкониятларини ошириш мақсадида турли хил сценарийларда ўтказилган стресс-тестлар натижаларини таҳлил қилади;
  • банклар фаолиятига доир асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича ҳамда департамент ваколатига тегишли масалалар бўйича маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлайди;
  • банкларнинг кредитлаш, молиялаштириш имкониятларини ўрганади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилади;
  • банклардан балансларни ва ўрнатилган шаклларда молиявий кўрсаткичлари бўйича ҳисоботларни қабул қилади ва мониторинг қилади;
  • банклар ишончлилиги ва молиявий барқарорлигининг пасайиш сабабларини таҳлил қилади;
  • банклар томонидан қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ва улар билан белгилаб қўйилган иқтисодий меъёрлар бузилган ҳолатларда “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-моддасига мувофиқ тегишли чораларни қўллаш юзасидан банк назорат Қўмитасига таклифлар киритади;
  • муаммоли банкларни молиявий соғломлаштиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
  • банкларни қайта ташкил этиш, васийлик тайинлаш ёки тугатиш тўғрисида Марказий банк раҳбариятига таклифлар киритади;
  • банкларда ўтказилаётган инспекция ва улар фаолиятига тегишли алоҳида масалаларни ўрганиш бўйича текширув натижаларини умумлаштиради;
  • банклар фаолиятини тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар (Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқалар) билан ахборот алмашишда, ҳамкорликда таҳлиллар ўтказишда, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишда қатнашади;
  • Ўзбекистон Республикаси банк-молия тизимини эркинлаштириш, ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга доир қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини, шунингдек, банклар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади ва Марказий банкка келиб тушаётган мазкур ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан лозим бўлса хулосалар тайёрлайди;
  • банк тизимини халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида банкларда олиб борилаётган ислоҳотларни, жумладан, минибанклар тармоғини ривожлантиришни мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради;
  • ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда халқаро ташкилотлар ва тижорат банкларининг банк фаолияти йўналиши бўйича қизиқтирган сўровлари ва хатларга малакали жавоблар тайёрлайди;
  • Марказий банкнинг тегишли департаментлари билан биргаликда Департамент ходимлари, тижорат банклари ходимлари ва банк операцияларининг алоҳида турларини амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимлари учун семинарлар ташкил этади.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X