Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳуқуқий ишларни таъминлаш бошқармаси бош юрисконсульти (муддатли меҳнат шартномаси асосида)

Янгиланган сана:  2 Ноя 2021, 17:32
13 Октябрь 2021

Муддат: 29.11.2021 12:00:00

Бўлимнинг номи Бўлимнинг тавсифи
Бўш иш ўрнининг номи Ҳуқуқий ишларни таъминлаш бошқармаси бош юрисконсульти (муддатли меҳнат шартномаси асосида)
Мажбуриятлар
  • Марказий банкнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этиш;
  • Марказий банк раҳбариятига Марказий банк фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тайёрлаш;
  • Марказий банк тизими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
  • Марказий банкнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш.
Талаблар
  • юриспруденция йўналиши бўйича олий маълумот (бакалавр);
  • давлат тилини мукаммал билиш;
  • чет тилларни билиш даражаси: рус тили - хорижий мамлакатлар қонунчилигини ўрганишда, ёзишмалар олиб боришда;
  • масъулиятли, муомалали, жамоада ишлай олиш қобилиятига эга.
Зарур назарий билимлар
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси,  банк соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари (“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги).
Зарур амалий билим ва кўникмалар
  • MS Word, Lex.uz, Norma дастурларида бемалол ишлай олиш;
  • маълумотларни таҳлил қила олиш, хат ёзиш ҳамда ҳужжатлар билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10777.04
+19.47
EUR = 12140.34
+66.04
RUB = 142.21
-2.13
GBP = 14350.71
+6.57
JPY = 94.56
+1.31
CHF = 11631.99
+109.31
CNY = 1686.60
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X