Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Валюта оқимлари ва операцияларини таҳлил қилиш бошқармаси етакчи иқтисодчиси (муддатли меҳнат шартномаси асосида)

Янгиланган сана:  4 Окт 2024, 10:50

Аризалар қабул қилиш муддати 10.10.2024

Тест синовлари муддати 14.10.2024

Мажбуриятлар:

  • Валюта оқимлари ва операцияларининг мониторинги учун зарур бўлган ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда таҳлил қилиш.
  • Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда валюта операцияларини узлуксиз бажарилишини таъминлаш.
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ҳамда ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар бўйича жавоб хатларини тайёрлаш.
  • Мажбуриятларнинг тақсимланишига кўра бошқа вазифаларни бажариш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (Молия-иқтисод/Банк иши/Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар/Бизнес ва менежмент)
  • Иш тажрибаси: банк-молия соҳасида камида 2 йиллик  иш стажига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили ва рус тили – Бошқарма ваколатига алоқадор статистик маълумотлар тузишнинг халқаро методикаларини ўрганишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқишда фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида эркин ишлай олиши ва компьютер, принтер (лазерли ва оддий), сканер, факс ва бошқалардан фойдалана олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунини, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, “Банк сири тўғрисида”ги қонуни, “Валютани тартибга солиш тўғрисида ”ги Қонунлари, “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август), Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида ”ги низоми, “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 2886-10, 2023 йил 3 апрель) ҳужжатлар талабларини билиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12775.02
+34
EUR = 14090.85
+28.59
RUB = 134.60
+0.22
GBP = 16804.26
+91.86
JPY = 87.22
+0.5
CHF = 14983.60
+22.33
CNY = 1820.19
+4.84
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X