Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов баланси бошқармаси/Молиявий ҳисоб ва халқаро инвестицион позиция бўлими 1-тоифали иқтисодчиси

Янгиланган сана:  3 Май 2021, 13:58
3 Январь 2021

Муддат: 28.05.2021 12:00:00

Бўлимнинг номи Бўлимнинг тавсифи
Бўш иш ўрнининг номи Тўлов баланси бошқармаси/Молиявий ҳисоб ва халқаро инвестицион позиция бўлими 1-тоифали иқтисодчиси
Мажбуриятлар
  • Департамент фаолиятига таалуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баёнлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди.
  • Вазирлик, идора ва ташкилотлардан маълумотларни (жумладан, тўридан-тўғри ва портфель инвестициялари, давлат ва хусусий ташқи қарзи ҳамда молиявий деривативлар тўғрисидаги ахборотларни) йиғади ва уларни тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция ҳисоботларининг талабларига кўра кайта ишлайди.
  • Статистик маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган дастурларни ўрганиш орқали доимий равишда ўзининг таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириб боради ҳамда хорижий давлатларда ташқи сектор статистикасини тузиш методикасини ўрганади.
  • Бошқарма ваколатига алоқадор статистик маълумотлар тузишнинг халқаро методикаларини ўрганади ва жорий қилади.
Талаблар
  • Маълумоти: Олий (Молия-иқтисод/Банк иши/Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар/Бизнес ва менежмент).
  • Иш тажрибаси: маъқулланади.
  • Давлат тилини мукаммал билиш.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили, инглиз тили – хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда, ҳисоботларни таҳлил қилишда фойдаланилади.
Зарур назарий билимлар
  • Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти туғрисида”, “Валютани тартибга солиш туғрисида”ги Қонунлари.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 й. 263-сонли “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикаси шакллантирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
  • Халқаро валюта фондининг “Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма”нинг олтинчи нашри (2009 й.).
Зарур амалий билим ва кўникмалар
  • Маълумотларни таҳлил қила олиш.
  • MS Office (Word, Excel) дастурларида эркин ишлай олиши.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X