Кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини мувофиқлаштириш бошқармаси бош иқтисодчиси
Янгиланган сана:
4 Окт 2024, 10:51
Аризалар қабул қилиш муддати 10.10.2024
Тест синовлари муддати 14.10.2024
Мажбуриятлар:
- Тижорат банкларига ҳамда нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бўйича методик қўлланмалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқиш ва уларга МҲХС ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- МҲХСни Ўзбекистон Республикаси банк тизимида тадбиқ қилиш бўйича ишни ташкил қилишда қатнашиш;
- Тижорат банкларига ҳамда нобанк кредит ташкилотларига бухгалтерия ҳисобини юритиш, бухгалтерия бошланғич ҳужжатлари айланишини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериш ва семинарлар ташкил этишда қатнашиш;
- Тижорат банкларига ҳамда нобанк кредит ташкилотларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ва ташкил этишга оид жисмоний ва юридик шахслардан келаётган мурожаат, ариза ва шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
Талаблар:
- Маълумоти: Банк иши, молия, иқтисодиёт йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши лозим.
- Иш тажрибаси: банк-молия соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.
- Бухгалтерия бўйича халқаро тан олинган сертификатларга (АCCА, CPА, DipIFR) эга номзодларга устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили (В2) ва рус тили (В2) – келаётган хат ва ҳужжатларни ўрганиш ва уларга саводли жавоб беришда фойдаланади.
- MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида эркин ишлай олиши ва компьютер, принтер (лазерли ва оддий), сканер, факс ва бошқалардан фойдалана олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишларини ҳамда банк фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини билиши лозим.
Иш жадвали:
Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли