Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Департамент директори ўринбосари

Янгиланган сана:  6 Сен 2021, 11:21
3 Май 2021

Муддат: 29.09.2021 12:00:00

Мажбуриятлар:

  • Департамент фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади, мутахассислар ўртасида вазифаларни мақбул тарзда тақсимлайди ва ходимларининг лавозим бўйича мажбуриятларини белгилайди.
  • Республика иқтисодиёти ривожланишининг асосий йўналишларини, жаҳон миқёсида иқтисодиёт, банк тизими ва ахборот-коммуникация соҳасида пайдо бўлаётган янгиликларни, уларни республика банк тизимига жорий этиш бўйича вазифаларни белгилайди.
  • Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида аҳолига масофавий банк хизматларини кўрсатишни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва раҳбарият билан келишади.
  • Чет эл банкларида тадбиқ қилинаётган янги ахборот технологияларини ўрганиб, уларни республика банк тизимида қўлланилиши истиқболларини таҳлил қилади ва таклифлар тайёрлайди. 

Талаблар:

  • Маълумоти: олий (ахборот-коммуникация технологиялари, банк-молия соҳаси).
  • Иш тажрибаси: республика банк тизимидаги иш стажи 5 йилдан кам бўлмаслиги, шу жумладан, Марказий банк тизимидаги стажи 2 йилдан кам бўлмаслиги керак.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (С1) - соҳага доир Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатларида чоп этиладиган вақтли матбуот, техник адабиётлар, ҳужжатларни, стандартларни ва бошқаларни ўрганиш ва Республика банк тизимига тадбиқ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш ишларини ташкил этиш. Турли учрашув, семинарларда Марказий банк номидан маърузалар қилиш; инглиз тили (В1) - соҳага доир чет элларида чоп этиладиган вақтли матбуот, техник адабиётлар, ҳужжатларни, стандартларни ва бошқаларни ўрганиш ва Республика банк тизимига тадбиқ қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш ишларини ташкил этиш. Турли учрашув, семинарларда Марказий банк номидан маърузалар қилиш.
  • Билиши лозим:

Республика иқтисодиёти ривожланишининг асосий йўналишларини, жаҳон миқёсида иқтисодиёт, банк тизими ва ахборот-коммуникация соҳасида пайдо бўлаётган янгиликларни, уларни республика банк тизимига жорий этган ҳолда ахборот тизимларини такомиллаштириш усулларини.

  • Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофавий банк хизматларини кўрсатиш, интернет-банкинг, мобил-банкинг ва чакана тўловларни амалга ошириш тизимларини, пластик карталардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этиш йўлларини билиши лозим.
  • Сервер операцион тизимлари, Маълумотларни бошқариш тизимлари, локал ва корпоратив тармоқ ва бошқа ахборот тизимларининг ишлаш принципларидан хабардор бўлиши, Office дастурлари, Интернет, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчи даражасида ишлай олиши лозим.
  • Ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича меёрий ҳужжатлар талабларини билиши лозим.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10665.73
+15.67
EUR = 12475.70
-22.15
RUB = 146.98
+0.9
GBP = 14612.05
+17.21
JPY = 96.14
-0.34
CHF = 11500.68
-40.35
CNY = 1650.35
+2.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X