Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - бўлим бошлиғи

Янгиланган сана:  6 Сен 2021, 17:14
16 Июль 2021

Муддат: 29.09.2021 12:00:00

Мажбуриятлар:

  • Тижорат банклари томонидан хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотларининг қарз маблағлари, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва ўзлаштириш мақсадида халқаро молия кредит институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда жалб этилган маблағлар орқали тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялашни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва мониторингини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш.
  • Тижорат банкларида ташкил қилинган Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш Марказлари фаолиятини миллий ва хорижий валютада, жумладан хорижий кредит линиялари ҳисобидан, кредитлаш ва назорат қилиш борасидаги ишларини ҳамда масалаларини мониторинг қилиш.
  • Тижорат банклари томонидан инвестиция қўйилмаларини бошқариш, жумладан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда банкларнинг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш борасидаги ишларнинг мониторингини ташкиллаштириш.

Талаблар:

  • Маълумоти: олий (молия-иқтисод, банк иши).
  • Иш тажрибаси: банк тизимида камида 5 йил ишлаган (бўлим бошлиғи, бош иқтисодчи).
  • Давлат тилини мукаммал билиши.
  • Ўзбек тилида иш юрита олиши.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили – келган хат-ҳужжатлар ва мурожаатларга тўғри ва сифатли жавоб хатлари тайёрлаш мақсадида.
  • MS Office (Word, Excel) дастурларида эркин ишлай олиши.
  • Банк ва молия соҳасига доир қонунчилик нормаларини билиши.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10665.73
+15.67
EUR = 12475.70
-22.15
RUB = 146.98
+0.9
GBP = 14612.05
+17.21
JPY = 96.14
-0.34
CHF = 11500.68
-40.35
CNY = 1650.35
+2.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X