Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хорижий кредитларнинг ўзлаштирилишини ва инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилишини мониторинг қилиш бошқармаси бош иқтисодчиси

Янгиланган сана:  6 Сен 2021, 12:26
17 Июнь 2021

Муддат: 29.09.2021 12:00:00

Мажбуриятлар:

  • Тижорат банклари томонидан хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотларининг қарз маблағлари, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва ўзлаштириш мақсадида халқаро молия кредит институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни мониторинг қилиш ҳамда жалб этилган маблағлар орқали тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялашни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади.
  • Тадбиркорлик субъектларининг экспортини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда белгиланаётган чора-тадбирлар банк тизимида бажарилишини мувофиқлаштиришда иштирок этади.
  • Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳалари молиялаштирилишини таҳлил қилади.

Талаблар:

  • Маълумоти: олий (иқтисодиёт, банк-молия).
  • Иш тажрибаси: банк иши ва молия соҳасида камида 1,5 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиш.
  • Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили - халқаро молия институтлари билан мулоқот ва ёзишмаларда, тижорат банкларининг хорижий ҳамкорлари билан ҳамкорлиги юзасидан юзага келадиган келишув ва ҳужжатларни ўргниб таҳлил қилиш, техник кўмак миссияларида қатнашиш, бошқарма ва департамент фаолиятини такомиллаштириш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, хорижий давлатларда ташкиллаштириладиган турли семинар-тренингларда қатнашиш.
    рус тили - Марказий банк фаолиятига оид масалалар юзасидан турли вазирлик ва идоралар билан ёзишмалар, бошқарма ёки департамент фаолиятини такомиллаштириш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, хорижий давлатларда ташкиллаштириладиган турли семинар-тренингларда қатнашиш.
  • Берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажара олиши лозим. Иш вақтига қатъий амал қилиши талаб этилади.
  • Бир вақтнинг ўзида бир нечта масалалар билан ишлашда мураккабликларни ва қийинчиликларни енгиб ўта олиш қобилияти эга бўлиши лозим.
  • IELTS сертификати бўйича 6.0 + баллга эга номзодларга устунлик берилиши мумкин.
  • Ўз фикрини ёки соҳага оид материалларни рус тилда оғзаки ҳамда ёзма равишда баён этиш, жумладан тизимга оид таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда юқори қобилиятга эга бўлишига устунлик берилиши мумкин.
  • Компьютерда дастурлаш программаларини билишига устунлик берилиши мумкин.
  • Microsoft Excel дастурида турли формулаларни қўллаш орқали тезкор равишда маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қобилияти эга бўлиши лозим.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 10665.73
+15.67
EUR = 12475.70
-22.15
RUB = 146.98
+0.9
GBP = 14612.05
+17.21
JPY = 96.14
-0.34
CHF = 11500.68
-40.35
CNY = 1650.35
+2.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X