Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Макропруденциал сиёсат йўналишларини ишлаб чиқиш ва тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи

Янгиланган сана:  4 Окт 2024, 10:53

Аризалар қабул қилиш муддати 10.10.2024

Тест синовлари муддати 14.10.2024

Мажбуриятлар:

  • Макропруденциал сиёсат йўналишларини ишлаб чиқиш ва макро стресс-тестни амалга ошириш;
  • Макромолиявий кўрсаткичларни моделлаштириш ва прогнозлаш;
  • Мамлакат молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни таҳлил қилиш;
  • Департамент фаолиятига доир бошқа топшириқларни бажариш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Эконометрика, иқтисод ёки тегишли йўналиш бўйича олий маълумот.
  • Иш тажрибаси: камида 5 йиллик иш тажрибаси мавжуд бўлиши лозим.
  • Эконометрик ҳамда математик моделларни амалиётда қўллай билиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили – Макромолиявий кўрсаткичларни моделлаштириш ва прогнозлаш юзасидан ривожланган давлатлар тажрибалари, халқаро молиявий ташкилотлар ва етакчи хорижий экспертларнинг молия-банк соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги тавсияларини ўрганиш; янги илмий тадқиқот изланишларни олиб бориш мақсадида таҳлилий ва тадқиқотлар базасини ривожлантириш; илмий асосланган ахборот-таҳлилий материалларни ўрганишда фойдаланилади. Рус тили - маълумотномалар ва хатлар тайёрлаш, матнларни таҳрирлаш ва таржима қилишда фойдаланилади.
  • Макроиқтисодий таҳлиллар асосида турли моделлар ва сценарийлар тайёрлаш, Регрессион таҳлил, эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook), Python, R, Stata, EViews дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши,  янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар


Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12775.02
+34
EUR = 14090.85
+28.59
RUB = 134.60
+0.22
GBP = 16804.26
+91.86
JPY = 87.22
+0.5
CHF = 14983.60
+22.33
CNY = 1820.19
+4.84
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X