Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2023 йил 7 июнь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  6 Июн 2023, 15:18

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2023 йил 7 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 24066UMFS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

Аукцион ўтказилиш санаси: 2023 йил 7 июнь;

муомала даври бошланиш санаси: 2023 йил 9 июнь;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 365 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2024 йил 8 июнь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр: 2023 йил 8 декабрь;

иккинчи давр: 2024 йил 8 июнь;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X