Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил 4 ноябрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 3 Ноя 2025, 18:02

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2025 йил 4 ноябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 28037UMFS;

ISIN код: UZA000005035

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2025 йил 4 ноябрь;

муомала даври бошланиш санаси: 2025 йил 6 ноябрь;

чиқарилиш ҳажми: 500 000 000 000 (беш юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1095 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2028 йил 5 ноябрь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2026 йил 7 май;

иккинчи давр:   2026 йил 5 ноябрь;

учинчи давр:       2027 йил 6 май;

тўртинчи давр: 2027 йил 4 ноябрь;

бешинчи давр:    2028 йил 4 май;

олтинчи давр:      2028 йил 5 ноябрь;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 3 000 000 000 000 (уч триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 

 

 

 

 

 




Улашиш:

 
USD = 11962.78
-6.88
EUR = 13887.59
-40.31
RUB = 153.94
+1.38
GBP = 16026.54
-57.09
JPY = 75.62
+0.05
CHF = 14910.61
-40.25
CNY = 1716.50
-1.5
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X