Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 5 февралда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  10 Мар 2020, 14:44

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 5 февралда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 23001CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 5 февраль;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 273 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 5 ноябрь;

фоиз ставкаси: йиллик 16%;

купон даври: 3 ой.

Купон тўловларини амалга ошириш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 6 май;

иккинчи давр: 2020 йил 5 август;

учинчи давр: 2020 йил 5 ноябрь;

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X