Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 9 июлда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:
Облигация тури: Марказий банк облигациялари;
идентификацион рақам: 22005CBUSS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2020 йил 9 июль;
чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;
муомала даври: 152 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 9 декабрь;
фоиз ставкаси: йиллик 15%;
Купон тўловларини амалга ошириш саналари:
биринчи давр: 2020 йил 7 октябрь;
иккинчи давр: 2020 йил 9 декабрь.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:00;
аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.