Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йил 6 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:
Облигация тури: Марказий банк облигациялари;
идентификацион рақам: 22014CBUSS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2021 йил 6 январь;
чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
муомала даври: 182 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 7 июль;
фоиз ставкаси: йиллик 14%;
Купон тўловларини амалга ошириш саналари:
биринчи давр: 2021 йил 6 апрель;
иккинчи давр: 2021 йил 7 июль;
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 12:00 – 12:30;
аризаларни қондириш вақти: 12:30 – 13:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.