Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 9 март куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  6 Мар 2021, 07:41

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2021 йил 9 март куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули:ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 22018UMFS;

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати:1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2021 йил 9 март;

чиқарилиш ҳажми: 50 000 000 000 (эллик миллиард) сўм;

муомала даври: 182 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 7 сентябрь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X