Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 31 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2021 йил 17 март куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  17 Мар 2021, 16:37

Жорий йилнинг 17 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 31 кун бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 000 дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда иштирок этиш учун 5 та тижорат банкидан жами  206,03 млрд. сўмлик пул маблағлари келиб тушди. Шундан, 200 370 дона облигацияни сотиб олиш учун 200,4 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 200 000 дона қимматли қоғозлар 200,03 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 200,0 млрд.сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,83 фоизни, минимал даромадлилик даражаси -12,57 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 14,00 фоизни ташкил этди.




 
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X