Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 30 март куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  29 Мар 2021, 16:29

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2021 йил 30 март куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 28004UMFS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2021 йил 30 март;

чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1097 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2024 йил 31 март;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 14%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:  2021 йил 28 сентябрь;

иккинчи давр:  2022 йил 29 март;

учинчи давр:    2022 йил 27 сентябрь;

тўртинчи давр: 2023 йил 28 март;

бешинчи давр: 2023 йил 26 сентябрь;

олтинчи давр: 2024 йил 31 март;

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00 – 12:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X