Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 1097 кунлик бўлган давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича 2021 йил 30 март куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  30 Мар 2021, 18:04

Жорий йилнинг 30 март куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 1097 кунлик бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд.сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар олти ойда амалга оширилади.

Аукционда 1 та дилер иштирок этиб, у томонидан 10,0 млрд.сўм ҳажмидаги 10 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 10 000 дона қимматли қоғозлар 10,0 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 10 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 100 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,0 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 14,0 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 14,00 фоизни ташкил этди.




 
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X