Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 121 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2021 йил 11 октябрь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  11 Окт 2021, 17:39

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 121 кун бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 400 млрд. сўмлик 400 000 дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда иштирок этиш учун 6 та тижорат банкидан жами 416,50 млрд. сўмлик пул маблағлари келиб тушди. Шундан, 400 000 дона облигацияни сотиб олиш учун 382,28 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 400 000 дона қимматли қоғозлар 382,28 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,98 фоизни, минимал даромадлилик даражаси -13,98 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,98 фоизни ташкил этди.




 
USD = 10769.78
-5.56
EUR = 12166.62
-7.36
RUB = 146.17
-0.1
GBP = 14280.73
-35.39
JPY = 95.09
0
CHF = 11673.29
-31.4
CNY = 1689.03
-1.94
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X