Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 364 кун бўлган давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2021 йил 12 октябрь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  12 Окт 2021, 15:03

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 364 кун бўлган (дисконтли) 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 2 та дилер иштирок этиб, аукцион давомида 120 400 дона қимматли қоғозлар 105,65 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 60 фоизи).

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,00 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 14,00 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 14,00 фоизни ташкил этди.




 
USD = 10766.49
-12.49
EUR = 12194.13
-55.1
RUB = 145.60
+1.43
GBP = 14332.35
-72.68
JPY = 94.89
-0.63
CHF = 11710.34
-30.19
CNY = 1689.76
-2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X