Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 13 октябрда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  12 Окт 2021, 18:21
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йил 13 октябрда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади. Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув. Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари: Облигация тури: Марказий банк облигациялари; идентификацион рақам: 21021CBUSS; бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм; жойлаштириш санаси: 2021 йил 13 октябрь; чиқарилиш ҳажми: 400 000 000 000 (тўрт юз миллиард) сўм; муомала даври: 91 кун; облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 12 январь; мажбурият бўйича даромад тури: дисконт; даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ. Аукцион ўтказиш шартлари: аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00– 11:30; аризаларни қондириш вақти: 11:30; тўлов валютаси: сўм; аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди; битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.



 
USD = 10769.78
-5.56
EUR = 12166.62
-7.36
RUB = 146.17
-0.1
GBP = 14280.73
-35.39
JPY = 95.09
0
CHF = 11673.29
-31.4
CNY = 1689.03
-1.94
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X