Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 22 октябрда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  21 Окт 2021, 17:23

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йил 22 октябрда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21022CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2021 йил 22 октябрь;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 91 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 21 январь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00– 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 10769.78
-5.56
EUR = 12166.62
-7.36
RUB = 146.17
-0.1
GBP = 14280.73
-35.39
JPY = 95.09
0
CHF = 11673.29
-31.4
CNY = 1689.03
-1.94
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X