Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2022 йил 10 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  8 Янв 2022, 16:47

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йил 10 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21037CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2022 йил 10 январь;

чиқарилиш ҳажми: 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм;

муомала даври: 61 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 12 март;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00– 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 10850.10
-15.84
EUR = 11344.86
+11.68
RUB = 198.99
-8.28
GBP = 13094.99
-91.91
JPY = 79.99
+0.24
CHF = 11306.90
-31.87
CNY = 1620.02
-2.85
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X