Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 61 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2022 йил 10 январь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  10 Янв 2022, 15:33

Жорий йилнинг 10 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 61 кун бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 1 000 млрд. сўмлик 1 000 000 дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 8 та тижорат банки иштирок этиб, 1 000 000 дона облигацияни сотиб олиш учун  977,54 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомаларни таклиф этди.

Аукцион давомида 1 000 000 дона қимматли қоғозлар 977,54 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100,00 фоизи).

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,75 фоизни, минимал даромадлилик даражаси -13,52 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,90 фоизни ташкил этди.




 
USD = 11045.25
-17.76
EUR = 11832.78
+23.02
RUB = 176.65
-20.82
GBP = 13928.06
+98.19
JPY = 87.15
+0.12
CHF = 11512.66
+31.74
CNY = 1641.56
-16.14
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X