Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2022 йил 12 январь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  11 Янв 2022, 14:30

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йил 12 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21039CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;

жойлаштириш санаси: 2022 йил 12 январь;

чиқарилиш ҳажми: 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм;

муомала даври: 75 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2022 йил 28 март;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00– 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




 
USD = 11045.25
-17.76
EUR = 11832.78
+23.02
RUB = 176.65
-20.82
GBP = 13928.06
+98.19
JPY = 87.15
+0.12
CHF = 11512.66
+31.74
CNY = 1641.56
-16.14
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X