Жорий йилнинг 11 январь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 182 кун бўлган (дисконтли) 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 50 млрд. сўмлик 50 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Аукционда 1 та дилер иштирок этиб, аукцион давомида 50 000 дона қимматли қоғозлар 46,96 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100,00 фоизи).
Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 12,98 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 12,98 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 12,98 фоизни ташкил этди.