Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 90 кун бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2022 йил 12 январь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Янгиланган сана:  12 Янв 2022, 14:46

Жорий йилнинг 12 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 90 кун бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 1 000 млрд. сўмлик 1 000 000 дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 9 та тижорат банки иштирок этиб, 1 000 000 дона облигацияни сотиб олиш учун  967,54 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомаларни таклиф этди.

Аукцион давомида 1 000 000 дона қимматли қоғозлар  967,54 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100,00 фоизи).

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,61 фоизни, минимал даромадлилик даражаси -13,32 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,84 фоизни ташкил этди.




 
USD = 11045.25
-17.76
EUR = 11832.78
+23.02
RUB = 176.65
-20.82
GBP = 13928.06
+98.19
JPY = 87.15
+0.12
CHF = 11512.66
+31.74
CNY = 1641.56
-16.14
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X