Жорий йилнинг 14 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 31 кун бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 500 млрд. сўмлик 500 000 дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Аукционда 8 та тижорат банки иштирок этиб, 500 000 дона облигацияни сотиб олиш учун 491,56 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомаларни таклиф этди.
Аукцион давомида 500 000 дона қимматли қоғозлар 491,56 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100,00 фоизи).
Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 13,93 фоизни, минимал даромадлилик даражаси -13,86 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,94 фоизни ташкил этди.