Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2019 йил 22 май куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  26 Июл 2019, 12:18
15 Май 2019

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 22 май куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

  • ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
  • идентификацион рақам: 25001UMFS;
  • бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
  • жойлаштириш санаси: 2019 йил 22 май;
  • чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;
  • муомала даври: 546 кун;
  • облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 18 ноябрь;
  • қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
  • фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

  • биринчи давр: 2019 йил 21 август;
  • иккинчи давр: 2019 йил 20 ноябрь;
  • учинчи давр: 2020 йил 19 февраль;
  • тўртинчи давр: 2020 йил 20 май;
  • бешинчи давр: 2020 йил 19 август;
  • олтинчи давр: 2020 йил 18 ноябрь.

Аукцион ўтказиш шартлари:

  • аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
  • аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
  • тўлов валютаси: сўм;
  • аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
  • битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.
USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X