Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк копирайтер/драматург/муҳаррир, график дизайнер/аниматор ва бошловчи/актёр йўналиши бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади

Янгиланган сана:  26 Май 2023, 17:20
26 Май 2023
Марказий банк копирайтер/драматург/муҳаррир, график дизайнер/аниматор ва бошловчи/актёр йўналиши бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади

Номзодларга қўйиладиган вазифа ва талаблар:

Копирайтер/драматург/муҳаррир:
•  Мутахассислик бўйича олий таълим дипломига эгалик
•  Молиявий мавзулар, жумладан, пул муомаласи, банк тизими, тадбиркорлик, молиявий хавфсизлик каби йўналишларида информацион ва таҳлилий мақолалар/тезислар ёзиш. “Edutainment” форматидаги амалий тренинг-лойиҳалар, оммавий тадбирлар, информацион, бадиий, таҳлилий ва кўнгилочар йўналишдаги видео лойиҳалар, кўрсатувлар ҳамда креатив, замонавий, классик ва ижтимоий жанрдаги видеороликлар учун сценарийлар ёза олиш
•  Веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар контенти юзасидан копирайтерликни амалга ошириш, матнларни таҳрир қила олиш
•  Молиявий саводхонликка доир лойиҳалар юзасидан янги ғоя, концепция ва дастурлар ишлаб чиқиш.

Қўшимча устунлик берилади:
•  Лекторлик ва тренерлик қобилиятига эга бўлиш
•  Рус ва инглиз тилларини билиш
•  Тавсияномага эга бўлиш

График дизайнер/аниматор:

•  Мутахассислик бўйича олий таълим дипломига эгалик
•  График дизайн йўналишидаги Figma, Adobe Photoshop, Adobe Illustrator, Adobe Indesign дастурларида мукаммал ишлай олиш ва креатив дизайнлар ярата олиш
•  Видео монтаж ва эффект йўналишидаги Adobe Premiere Pro, Adobe After Effects ва Davinci дастурларида мукаммал ишлай олиш
•  3D моделлаш, графика ва анимация йўналишидаги 3DMax, Maya ва 4D Cinema дастурларида ишлай олиш
•  Видеолойиҳаларни тасвирга олиш, лойиҳалар учун кадр орти овозларини ёзиш ҳамда тасвирга олишда ишлатиладиган фотокамера, чироқ, микрофон, овоз ёзиш ускунаси ва бошқа техникалардан эркин фойдалана олиш

Қўшимча устунлик берилади:
•  Рус ва инглиз тилларини билиш
•  Тавсияномага эга бўлиш

Бошловчи/актёр:
•  Мутахассислик бўйича олий таълим дипломига эгалик
•  Молиявий саводхонлик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш вақтидан келиб чиқиб, таълим тадбирлари/лойиҳаларида иштирок этиш ҳамда зарур пайтларда вилоят ва ҳудудларга хизмат сафарларига чиқиш 
•  Молиявий саводхонлик бўйича видео лойиҳаларга бошловчилик қилиш
•  Молиявий саводхонликка доир бадиий видео контентлар ва видеороликларда актёрлик қилиш
•  Молиявий подкастларни ва аудио-лойиҳаларнинг кадр орти матнларини ўқиш
•  Молиявий саводхонлик бўйича тренинг/лойиҳалар ва оммавий тадбирларда бошловчилик қилиш

Қўшимча устунлик берилади:
•  Рус ва инглиз тилларини билиш
•  Тавсияномага эга бўлиш

Зарурий ҳужжатлар ва қўшимча талаблар бўйича тўлиқ маълумотни @finlituzb Telegram манзили ёки 71-212-73-59 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X