Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Янгиланган сана:  6 Июн 2023, 12:45
6 Июн 2023
Жорий йилнинг 30-31 май кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Бухоро вилоятининг Жондор, Олот, Вобкент ва Пешку туманларида хотин-қизлар ва ёшларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатларини ташкил қилди.

Ўқув тадбири давомида ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий сохалари интерфаол усулда очиб берилди.

200 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 50 нафарга яқин ёшлар вакилларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

Марказий банк хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган бу каби ўқув-таълим тадбирлари мамлакатимизнинг олис ҳудудларида давом эттиради.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X