Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2019 йил учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  24 Янв 2020, 14:10
23 Янв 2020

Марказий банк томонидан 2019 йилнинг якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.

Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлари асосида тузилганлиги сабабли, улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2018 йилга нисбатан (3,6 млрд. доллардан) 33 фоизга камайиб, 2019 йилда 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. ЯИМ ўсиш сурати 2019 йилда 5,6 фоизни ташкил қилишини инобатга олганда, жорий операциялар ҳисоби сальдоси ЯИМнинг 4 фоизи атрифида бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон бозорида биржа товарлари учун мақбул нархлар шаклланганлиги товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 17,71млрд. долларгача ўсишига замин яратди(ўтган йилнинг мос даврида – 14,1 млрд. доллар). Товарлар ва хизматлар экспортининг ўсганлиги маҳсулотларни хорижга юклаб жўнатиш ҳажмининг ошиши билан бир қаторда унинг қиймати ўсиши билан ҳам боғлиқдир.

Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (23,4 млрд. доллар) нисбатан 26,61млрд. долларга ўсди. Импорт тузилмасидамашина ва ускуналар (27 фоиз), транспорт воситалари (11 фоиз) ҳамда металлар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (11 фоиз) гуруҳлари салмоқли улушга эга. Натижада, савдо балансининг салбий сальдоси 2018 йилга нисбатан 4 фоизга яхшиланиб, 8,9 млрд. долларни ташкил этди.

Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси резидентларга келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг (5,8 млрд. доллар) ўсиши ҳисобига 12 фоизга ошди. Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) ҳам 13 фоизга ўсиб, 1,9 млрд. долларга етди.

Ўзбекистоннинг 2019 йилтўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг якуний ҳисоботи ТБҚ6 методологиясига мувофиқ тузилиб, фойдаланувчиларга 2020 йилнинг март ойи якунига қадартақдим қилинади.

1маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

2019 йил учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари1
(дастлабки маълумотлар ва эксперт баҳоларига асосланган)
млн. долл.
Кўрсаткичлар 2019 йил учун 2019 йил 2018 йил учун 2018 йил
I чорак II чорак III чорак IV чорак I чорак II чорак III чорак IV чорак
Жорийоперацияларҳисоби -2 413,9 -754,1 -691,2 72,2 -1 040,8 -3 593,9 -225,7 -1 374,9 -1 546,7 -446,7
Савдо баланси (товарлар ва хизматлар) -8 916,30 -1 898,10 -2 317,90 -1 897,60 -2 802,60 -9 308,50 -1 340,70 -2 730,6 -3 179,0 -2 058,2
Экспорт 17 706,70 4 039,10 4 287,90 5 094,60 4 285,10 14 135,10 3 529,80 3 038,30 2 727,30 4 839,80
Импорт 26 622,80 5 937,10 6 605,80 6 992,20 7 087,70 23 443,50 4 870,50 5 768,90 5 906,20 6 898,00
Товарлар баланси -6 595,6 -1 346,6 -1 796,2 -1 292,9 -2 159,9 -6 866,9 -770,9 -2 168,9 -2 512,4 -1 414,7
Экспорт 14 637,6 3 400,4 3 498,5 4 242,4 3 496,3 11 385,6 2 957,0 2 350,8 1 976,5 4 101,3
Импорт 21 233,1 4 746,9 5 294,7 5 535,3 5 656,1 18 252,4 3 727,9 4 519,7 4 488,9 5 516,0
Хизматлар баланси -2 320,7 -551,5 -521,7 -604,7 -642,7 -2 441,6 -569,8 -561,7 -666,6 -643,5
Экспорт 3 069,1 638,7 789,4 852,2 788,8 2 749,5 572,8 687,5 750,8 738,5
Импорт 5 389,7 1 190,2 1 311,1 1 456,9 1 431,6 5 191,1 1 142,6 1 249,2 1 417,3 1 382,0
Бирламчидаромадлар баланси 1 081,9 280,1 327,5 255,5 218,5 1 506,8 314,2 345,2 389,5 457,9
Кредит 2 980,5 759,5 788,9 746,8 685,2 3 181,2 685,1 829,9 871,2 795,0
Дебет 1 898,9 479,4 461,4 491,3 466,7 1 674,4 370,9 484,8 481,7 337,1
Иккиламчидаромадлар баланси 5 420,8 863,9 1 299,2 1 714,4 1 543,3 4 207,7 800,8 1 010,5 1 242,7 1 153,6
Кредит 6 006,6 1 008,6 1 448,2 1 857,7 1 692,2 4 822,9 937,1 1 167,6 1 404,5 1 313,7
Дебет  585,9 144,7 148,9 143,3 148,9 615,2 136,3 157,0 161,8 160,1
1маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин
USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X