Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БЛОГЕРЛАР УЧУН «МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИК МАВЗУСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁРИТИЛИШИ» МАВЗУСИДА ТАНЛОВ

Янгиланган сана:  13 Фев 2020, 14:40
12 Фев 2020

Марказий банк молиявий саводхонликнинг ўрни мавзусига бағишланган энг яхши блогер иши учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонлик блогерлар таклиф этилади.

Ишлар икки номинацияда кўриб чиқилади:

  • «Энг яхши ёзилган мавзу ва тушунча»;

  • «Энг яхши визиуал кўринишда тасвирланган мавзу ва тушунча»

Танловда иштирок этиш шартлари:

Қандай қилиб танлов иштирокчисига айланиш мумкин:

  • Материаллар танлов мавзусига мос келиши керак;

  • Бир иштирокчи бир ишни топширишга ҳақли;

  • Муаллифлик иши бўлиши керак. Танлов иштирокига ўзбек ва/ёки рус тилидаги барча ишлар қабул қилинади;

  • Ахборот ёзувлари ва янгиликлар, шунингдек буюртма ва пуллик материаллар билан танловда иштирок этишга рухсат берилмайди;

  • Иш шахсий саҳифага жойлаштирилган ва интернет тармоғида мавжуд бўлиши лозим.

Аризани рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагиларга аҳамият қаратинг:

Сизнинг ҳаракатларингиз беҳуда бўлмаслиги учун-танлов муддатини унутманг! Ишлар «Блоггерлар учун танлов» мавзуси остида communication@cbu.uz ва konkurs.cbu@gmail.com электрон почталари орқали 2020 йилнинг 16 мартига қадар қабул қилинади.

Хабарда, албатта, ишнинг мавзуси ва номинацияни кўрсатинг, шунингдек, матн/фото-видео нашри (бириктирилган файл) матнини жойлаштиринг ва ижтимоий тармоқдаги материалларга ҳаволани қўшинг. Ўзингиз ҳақингизда маълумот киритинг:

Фамилия, исм, тахаллуси;

Ҳаммаси қандай ўтади?

Барчаси оддий: даставвал биз аризаларингизни белгиланган муддатда қабул қиламиз, кейин ҳакамлар ҳайъати энг яхши ишларни танлаб олишади. Ғолибларни 2020 йилнинг 23 март куни бўлиб ўтадиган "Жаҳон пул ҳафталиги"нинг очилиш маросимига тақдирланш учун таклиф этамиз.

Ишларингизни нашр қилаётганингизда #GlobalMoneyWeek2020 ва #UzbekistanGMW2020 хештегларини кўрсатинг.

Мукофот нима?

1 ўрин – телефон Iphone 11

2-3 ўринлар – Марказий банкдан эсдалик совғалари.

Муҳим!

Ишни топшираётган танлов иштирокчиси материални кейинчалик Марказий банкнинг расмий ресурсларига жойлаштиришга автоматик равишда рози бўлади.

Қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:+998 71 212-60-71, +998 97 320-01-05

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X