Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Франция тараққиёт агентлиги қошидаги “PROPARCO” ташкилоти билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана:  13 Фев 2020, 14:28
13 Фев 2020

2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Франция тараққиёт агентлиги (Agence Frangaise de Développement, AFD) қошидаги “PROPARCO” ташкилоти билан учрашув ўтказилди. Унда томонлар Ўзбекистон банк тизимида юзага келаётган ўзгаришлар, хусусан, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари назоратига оид ҳужжатлар ва Базель қўмитасининг стандартларини мамлакатимизда жорий этилиши каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон банк тизимида келгусида режалаштирилаётган банкларни тартибга солиш борасидаги ўзгартиришлар ва улар фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда банкларни хусусийлаштиришга доир масалалар кўриб чиқилди. Пруденциал назорат ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича ўзгаришлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, “PROPARCO” вакиллари Ўзбекистонда хусусий банклар учун молиявий воситаларини кенгайтиришда, уларнинг ўсишини қўллаб-қувватлашда, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни ҳамда банкларда таваккалчиликларни бўлишиш дастурлари асосида ўз хизматларини кенгайтириш ниятида эканликларини билдирди.

“PROPARCO” хусусий секторни ривожлантиришга ихтисослашган Agence Frangaise de Développement нинг шўъба корхонаси бўлиб, агентлик 85 та офис тармоғи орқали дунёнинг барча қитъасида ишлайди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X