Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк вакиллари Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари минтақавий учрашувида иштирок этди

Янгиланган сана: 21 Июн 2024, 10:33
21 Июн 2024
Боку шаҳрида Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари Марказий банклари тўлов тизимлари мутахассисларининг минтақавий учрашуви бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар тўлов тизимлари, молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тажриба алмашиш имконига эга бўлишди.

Ўзбекистон Марказий банки ходимлари учрашув доирасида “Suptech ва Regtech” мавзусида тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида назорат ва тартибга солиш тизимларининг самарадорлигини оширишда илғор технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, вакилларимиз “Киберхавфсизликнинг аҳамияти” мавзусида маъруза қилишди. Унда рақамли таҳдидлар кучайиб бораётган бир шароитда киберхавфсизликни таъминлаш маълумотлар ва ахборот тизимларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб ўтилди. 

Тадбирда Озарбайжон тўлов саноатидаги сўнгги тенденциялар, Қозоғистон мисолида Open API ва Open Bankingни жорий этиш, Қирғизистон Республикаси тўлов тизимини рақамлаштириш ҳамда Марказий банкларда рақамли валюталарни (CBDCs) ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар FinTech ларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда Озарбайжонда очиқ банкинг жорий этилишини кўриб чиқишди. 

Бундан ташқари, Марказий банклар ўртасида киберхавфсизлик бўйича маълумот алмашиш, ички карта инфратузилмасини марказлаштириш, тезкор тўлов тизимлари ҳамда масофавий ва трансчегаравий идентификация тизимларини интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, тўлов хизматларини етказиб берувчилар фаолиятини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир минтақада замонавий молиявий технологияларни ривожлантириш учун ҳамкорлик ва тажриба алмашишни мустаҳкамлаш бўйича муҳим платформага айланди. Тадбир иштирокчилари тўлов тизимларини ривожлантириш ва интеграция қилиш бўйича қўшма стратегияларни ишлаб чиқишди ҳамда ҳамкорликни давом эттириш ва марказий банклар ўртасида маълумот алмашиш бўйича келишувлар тузишди.


USD = 12989.07
+9.08
EUR = 13474.86
+82.11
RUB = 138.17
+2.83
GBP = 16168.79
+119.03
JPY = 84.61
-0.82
CHF = 14265.86
+30.29
CNY = 1777.13
+0.75
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X