Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ДАВЛАТ БЕЛГИСИ” ДУК ТОМОНИДАН ЭСДАЛИК ТАНГАЛАРИ ВА СУВЕНИР ТЎПЛАМЛАРИ ДИЗАЙНЛАРИНИНГ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛИШИГА ДОИР ЭЪЛОН

Янгиланган сана: 4 Июл 2024, 09:13
3 Июл 2024
Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа турдош соҳага оид билим ва тажрибага эга бўлган жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин бўлади.

  Дизайн концепцияси ва тематикаси қуйидагилардан иборат:

 Тарихий ва муқаддас қадамжолар;
 
  •  Халқимизнинг қадриятлари, маданияти ва тарихи;
  •    Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси;
  •    Буюк Ипак йўли;
  •    Спорт соҳаси;
  •    Табиат ва ҳайвонот олами;
  •    Миллий ҳунармандчилик;
  •    Эркин мавзу.

 Танлов 2 босқичда ўтказилади.

  Биринчи босқич шартлари:

  Дизайн муаллиф томонидан чизилган бўлиши ва бошқа ижодкорларнинг аввалги ишларини қайтармаслиги керак.
   Дизайн доира ичида (логотип кўринишида) компьютер графикасидан фойдаланиб (CorelDraw, PhotoShop ва Illustrator дастурлари) тайёрланиши ёки А4 форматли қоғозга қалам билан туширилган бўлиши ҳамда уларда тасвирланган ҳар бир элемент аниқ кўриниши лозим.
   Дизайн танга ёки сувенир тўпламлари аверс (олд томони) ва реверс (орқа томони) кўринишлардан ҳамда уларнинг қисқача тавсифидан иборат бўлиши лозим.
  Тайёрланган дизайнлар муаллифининг исми, фамилияси, манзили, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда 2024 йил 31 июль куни соат 23:00га қадар қуйидаги манзилларнинг бири орқали тақдим этишлари лозим:
- designmint@davlatbelgisi.uz электрон манзили;
- +998942101218 телеграм канали;
- “Давлат белгиси” ДУК (100114, Тошкент шаҳри, Жаваҳарлал Неру кўчаси, 3-уй).
   Биринчи босқичда келиб тушган барча дизайн лойиҳалари "Давлат белгиси" ДУКнинг Ишчи гуруҳи мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва энг яхши 30 та дизайн лойиҳаси саралаб олиниб, дизайн муаллифлари рўйхати эълон қилинади.
 
Иккинчи босқич шартлари:

  Биринчи босқичда танлаб олинган 30 та лойиҳа муаллифлари “Давлат белгиси” ДУК мутахассислари билан биргаликда дизайнларга якуний ишлов бериб, электрон файллар EPS, AI, PDF, CDR таҳрир қилинадиган рақамли вектор форматларидан бирида шакллантирилади.
 Ишчи гуруҳ танлаб олинган 30 та дизайн лойиҳаларини Марказий банкнинг Комиссияси муҳокамасига киритади.
  Комиссия тақдим этилган дизайн лойиҳаларини 5 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва 15 та ғолибни танлаб олади. Бунда:
1-ўрин учун – 20 миллион сўм;
2-ўрин учун – 15 миллион сўм;
3-ўрин учун – 10 миллион сўм;
4-15 ўринлар учун ҳар бирига 3 миллион сўмдан мукофот пуллари ғолиблар эълон қилинган кундан 7 иш куни мобайнида муаллифнинг банк пластик картасига тўлаб берилади.
 Танловда ғолиб бўлган 15 та лойиҳалар бўйича муаллифлик ҳуқуқи мукофот пули тўланган вақтдан бошлаб “Давлат белгиси” ДУК тасарруфига ўтган ҳисобланади. 
 Танловда ғолиб бўлган 15 та лойиҳалар ичидан мавзуга доир йўналиш бўйича зарб қилиниб, муомалага чиқарилган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари муаллифига қўшимча бир маротабалик 10 миллион сўм миқдорида гонорар тўлаб берилади.
  
 Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (55) 503-33-72 ёки (71) 209-03-32 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.


USD = 12962.01
-8.99
EUR = 13365.13
+56.88
RUB = 126.02
-0.02
GBP = 15838.28
+40.9
JPY = 82.63
+0.51
CHF = 14215.85
+55.37
CNY = 1767.89
-1.4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X